Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.24K photos
693 videos
502 files
3.13K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Реестр референтных цен 28.07.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (28.07.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿​​ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази делегациясининг АҚШга ташрифи USP - АҚШ фармакопея конвенцияси томонидан эътироф этилди

Бу ҳақда ташкилотнинг 🌐 "LinkedIn" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида танишишингиз мумкин:

"This week we had the privilege of hosting a delegation from the Republic of Uzbekistan comprising representatives from various departments, including Economic and Financial Affairs, Pharmacopoeia Committee, State Pharmacopoeia Development, Pharmaco-toxicological Analysis Laboratory, Testing Center, and Post Marketing Control.

The delegation's visit to our Rockville, Maryland site marks another milestone in our ongoing collaborative journey since May, when the Ministry of Health from the Republic of Uzbekistan signed the adopt agreement.

During this visit, we worked together on creating a comprehensive workplan to incorporate USP standards into the development of the State Pharmacopoeia of the Republic of Uzbekistan. The sessions were productive, and our shared commitment to quality has helped lay the groundwork for future training and opportunities.

We look forward to implementing the insights gained from our meeting with the delegation to elevate the standards of medicines in Uzbekistan. Our joint efforts will contribute to advancing the nation's healthcare sector and, most importantly, improving the lives of patients.
"

🇺🇸 Эслатиб ўтамиз, вакилларимизнинг АҚШга ташрифи Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Америка Қўшма Штатлари Фармакопея Конвенцияси Бош ижрочи директори Рональд Пьервинченцилар томонидан шу йил май ойида имзоланган келишув асосида бўлиб ўтмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1
Японияда дори воситаларини роботлар етказиб бериши йўлга қўйилмоқда

Фужита Япония тиббиёт университети университет касалхонасида “Forro” етказиб бериш роботини синовдан ўтказишни бошлади.

Лаборатория намуналари ва дори воситаларини кечаю кундуз етказиб бериш учун жами учта робот маъсулдир. Бу хизмат расман 2024 йилнинг апрел ойидан жорий этилиши мумкин.

Форро маршрутлари ходимлар пости, палаталар ва клиник лабораториялардан алоҳида бинолардаги дорихона бўлимларигача боради. Шунингдек, шифохонанинг доимий ишлайдиган лифтида одамлар ва роботларнинг биргаликдаги ҳаракатланиши учун тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Лифтда одам кўп бўлганда робот унга кирмасдан кутиб туради ҳамда одамлар кам бўлган ҳолатда эса ташқи омилга мослашади, масалан, юқори тезлик режимига ўтиши ҳам мумкин.

Роботлар 45 дақиқа зарядлангандан кейин 6 соат узлуксиз ишлай олади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
"Марказий Осиёда анъанавий доривор гиёҳларни саноатлаштириш – 2023" мавзусида тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 24-28-июль кунлари Корея давлатида “Марказий Осиёда анъанавий доривор гиёҳларни саноатлаштириш-2023” тренинги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан вакилларимиз делегацияси ҳам иштирок этди.

Иштирокчилар тренинг давомида Корея тиббиётининг тайёр ўсимлик маҳсулотининг клиник ва хавфсизлик синовлари ўтказиладиган GMP маркази, маҳаллий дори воситаларининг сифати, доривор ўсимликлар ва дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлайдиган сифат сертификатлаш маркази, шунингдек, токциклик ва хавфсизликни баҳолаш ҳамда саноатлаштириш амалга ошириладиган GLP марказида бўлиб, ушбу марказлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу тренинглардан кўзланган мақсад анъанавий доривор ўсимликларни саноатлаштириш, жумладан уларнинг токциклик ва хавфсизлигини баҳолаш орқали сифат ва хавфсизлигини таъминлаш, тарқатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ ахборот алмашиш ва узатишда ёрдам беришга қаратилган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Венгриянинг энг йирик фармацевтика заводи "Gedeon Richter" фаолияти билан танишилди

Шу йил 26-27 июль кунлари Венгрия давлатида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Венгрия ҳукуматлараро комиссияси 8-йиғилиши ва унинг доирасида ташкил этилган қўшма бизнес-форум давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори М.Қодиров "Gedeon Richter" заводига ташриф буюрди.

Қайд
этилганидек, мазкур завод Европанинг энг йирик фармацевтика ва биотехнология компанияларидан бири бўлиб, фармацевт Гедеон Рихтер томонидан 1901 йилда ташкил этилган. Ҳозирда 50 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб бораётган мазкур компания 200 номдаги дори воситалари, жумладан оригинал, генерик ва биосимиляр препаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

"Gedeon Richter"нинг тижорий директори Андраш Орос ва МДҲ давлатлари бўйича ҳудудий мененжери Гьюлла Галло билан бўлиб ўтган мулоқотда, Ўзбекистон билан ҳамкорликда дори воситаларини шартномавий ишлаб чиқариш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ўзаро ҳамкорликда замон талабларига жавоб берадиган фармацевт кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Марказ директори М.Қодиров мезбонларни шу йил куз ойларида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Венгрия тиббиёт форумига таклиф қилди. Венгрия томони ушбу таклифдан миннатдорлигини билдириб, мазкур форумда компания делегацияси ҳам албатта иштирок этишини маълум қилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

Марказда ташкил этилган ўқув семинар тингловчиларига сертификатлар топширилди

Ижтимоий тармоқларда юртимизда “Вентолин” савдо номидаги дори воситасини топиш муаммо бўлаётганлиги юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази расмий муносабат билдирди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан USP ўртасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилмоқда

Венгрия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари миллий ассоциацияси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Делегациямиз Венгрияда "EGIS" компанияси вакиллари билан учрашди

USP Education Ўзбекистонлик ҳамкорлар учун махсус ўқув дастурлари тайёрлайди

"Meditop Pharmaceutical Ltd" билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази делегациясининг АҚШга ташрифи USP - АҚШ фармакопея конвенцияси томонидан эътироф этилди

Японияда дори воситаларини роботлар етказиб бериши йўлга қўйилмоқда

"Марказий Осиёда анъанавий доривор гиёҳларни саноатлаштириш – 2023" мавзусида тренинг ўтказилди

Венгриянинг энг йирик фармацевтика заводи "Gedeon Richter" фаолияти билан танишилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қон босимини 6 ой давомида мўътадил ушлаб турувчи препарат ишлаб чиқилди

🇺🇸 Олимлар Американинг Alnlaym компанияси томонидан ишлаб чиқилган, юқори қон босимини олти ой давомида пасайтириши мумкин бўлган янги дори – "Zilebesiran"ни муваффақиятли синовдан ўтказдилар.

Ўрганишлар Британиядаги тўртта марказда бир қанча тадқиқотчи олимлар гуруҳи томонидан ўтказилди. Синовда гипертония билан оғриган 107 нафар бемор иштирок этди. NEJM маълумотларига кўра, улардан 80 таси янги дори воситаларини қабул қилган, қолганлари эса плацебо олган.

Таҳлил шуни кўрсатдики, зилебесиранни қабул қилган беморларда босим барқарорлашган ва олти ойгача бўлган муддатда сақланиб қолган. Олимларнинг таъкидлашича, препарат ангиотенсин ишлаб чиқаришни олдини олиш орқали ишлайди. Бу қон томирларини торайтирувчи гормон бўлиб, қон босимини оширади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Самарқанд шаҳрида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Х. ўзи яшаб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-йўлагидаги қўшимча хонада яширин цех ташкил қилганлиги аниқланган.

“Бекот Амино” ва “Монасил НЕО” номли дори воситаларининг мувофиқлик сертификатини қалбакилаштириб, гўёки ушбу дори воситалари “R.M.” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида полиграфия ёзувларини ёпиштириб, ноқонуний ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 5 мингдан зиёд қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.   

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йил 26-27 июль кунлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

🇺🇿 🇭🇺 Бу ерда ўтказилган икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши ва унинг доирасида ташкил этилган форум, учрашув ва мулоқотлар ўзаро манфаатли келишувларга бой бўлди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных цен 01.08.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (01.08.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣

Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон - Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

🇹🇷 Унда Туркия томонидан 100 га яқин тиббиёт ва фармацевтика компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, форум доирасида соҳа вакиллари иштирокида B2B, B2G ва G2G учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, юртимизда фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва фармацевтика маҳсулотлари улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини жорий йилнинг 16-17 август кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз.

Манзил: “Silk Road by Minyoun” hotel
Мурожаат учун: (99) 399-30-33

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

😎Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Этика экспертизаси қандай мақсадларда ўтказилади?

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишнинг этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисида хулоса бериш мақсадида ўтказилади.

Этика экспертизаси жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Этика қўмитаси томонидан ўтказилади, унинг таркибига тиббиёт, илмий-тадқиқот ташкилотларининг, олий таълим муассасаларининг, оммавий ахборот воситаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари киритилади.

Этика қўмитаси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🌐 Новости мировой фармацевтики

⚫️ Новое устройство проверит кровь на 50 показателей за 20 минут

Компания Vital Biosciences Inc на следующей неделе представит свою новую разработку, которая поможет провести около 50-ти видов лабораторных тестов, используя всего несколько капель крови.

⚫️ FDA одобрило ЛП Balfaxar от Octapharma

Препарат получил одобрение Управления по санитарному надзору за качеством пищевых продуктов и медикаментов США для срочного устранения приобретенного дефицита фактора свертывания крови, вызванного антагонистом витамина К у взрослых пациентов, нуждающихся в срочном хирургическом вмешательстве или инвазивных процедурах.

⚫️ Япония одобрит первую вакцину от COVID-19 местного производства

Специальная экспертная комиссия Министерства здравоохранения, труда и благосостояния Японии одобрила массовый выпуск и коммерческую реализацию первой в стране вакцины от коронавируса производства Daiichi Sankyo Co. Комиссия также продолжила рассмотрение заявки от другого японского производителя лекарств, Shionogi & Co.

⚫️ ЕС одобрил препарат Jardiance от Eli Lilly и Boehringer Ingelheim для лечения хронической болезни почек

Приблизительно 47 миллионов человек в ЕС страдают ХБП, хроническим заболеванием, характеризующимся постепенной потерей функции почек. Препарат Jardiance (empagliflozin, эмпаглифлозин) производства Eli Lilly и Boehringer Ingelheim был одобрен Европейской комиссией (ЕК) в качестве варианта лечения взрослых с этим недугом.

⚫️ Аптечная сеть CVS Health сократит 5000 рабочих мест

Американская аптечная сеть CVS Health сократит 5000 рабочих мест. Об этом пишет газета The Wall Street Journal со ссылкой на служебную записку для персонала компании.

Пресс-служба Центра безопасности фармацевтической продукции

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент иштирокида Тошкент вилоятида янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди

С участием Президента состоялась церемония запуска новых объектов промышленности, обслуживания и социальной сферы в Ташкентской области

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✏️✏️✏️

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

Инсон саломатлигига бевосита таъсир этувчи дори воситаларининг муомаласини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд ҳуқуқий мезонлар асосида ташкил этиш, бунинг учун соҳага тегишли барча ҳужжатларни тўплаш, уларни фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги мутахассисларга ва жамоатчиликка етказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таъсислигида “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” фармацевтика журнали чоп этиб келинади.

Маълумот учун ушбу журнал оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, илк бор 1996 йилда чоп этилган. 2010 йил 6 август санасида журналга Миллий Савдо палатаси (ҳозирда Савдо-саноат палатаси) томонидан Халқаро стандарт серия рақами ISSN 2181-0311 берилган. Шунингдек, мазкур журнал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га киритилган.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган ҳурматли тадбиркорлар, соҳа вакиллари ва қадрли мутахассислар ўз фаолиятингиздаги муҳим янгиликлар, илмий ишланмалар, хизматлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ниятида бўлсангиз унда “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали таҳририяти барчангизни ҳамкорликка таклиф этади

Таъкидлаш жоиз, ҳар чоракда нашр қилинадиган мазкур журнал нафақат бизнинг республикамизда, балки унинг ташқарисида ҳам, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг кенг доирасида қизиқиш билан ўқилади.

☎️ Мурожаат учун телефон:
+99871 203-01-01: ички (2360 - 2362)

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16-17 август кунлари Туркий тилли давлатлар Ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари Самарқандда учрашади

Бу ерда Туркий дунё тиббиёт Конгресси ҳам ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми мазкур муҳим воқеликлар доирасидаги энг эътиборга молик тадбирлардан бири бўлиши кутилмоқда...

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟦🟦🟦🟦

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.

Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак:

⚫️ дори воситалари;
⚫️ тиббий буюмлар;
⚫️ тиббий техника;
⚫️ Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;
⚫️ илгари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари.

Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.

❗️Таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов бугун 70 ёшни қарши олди.

Фармацевтика фанлари доктори, профессор Х. Жалилов Тошкент фармацевтика институти ректори, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.

Фурсатдан фойдаланиб Х.Жалиловни ушбу муборак ёш билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, халқ саломатлиги йўлида олиб бораётган сермазмун ишларида ривож тилаймиз.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube