Ижтимоий тармоқларда юртимизда “Вентолин” савдо номидаги дори воситасини топиш муаммо бўлаётганлиги ва бу дори воситасининг ҳозирги кундаги нархи ошиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилади.
Франция, Британия ва Туркия давлатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган, нафас олиш тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган 7 номдаги “Вентолин” дори препаратлари юртимизда тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2022-2023 йиллар давомида республикамиз ҳудудига импорт қилинган 87 мингдан ортиқ ўрамдаги “Вентолин” дори препаратлари ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.
Маълумот учун: дори воситаларини осон қидириб топиш учун мўлжалланган ботлар ва бошқа қидирув платформалар орқали мазкур савдо номдаги препаратларини юртимизнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин.
Ушбу препаратлар нархининг ошиб кетганлигига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2647-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилган бўлиб унга кўра, дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларнинг доимий равишда электрон (онлайн) реестри юритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, агарда харидорлар дорихоналар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибининг бузилиши ва асоссиз равишда нархлар оширилганига дуч келса, Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 телефонига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртдошларимизни “Вентолин” препаратлари бўйича хавотирга тушмаслигини, мазкур дори воситалари юртимиздаги дорихоналарда аҳолининг эҳтиёжига етарли даражадаги миқдорда мавжудлигини билдириб, журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларига юртимизда давлат рўйхатидан ўтган ва тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун рухсат берилган дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникалар ҳақидаги маълумотлар Марказ расмий веб-сайтида очиқ эканлигини маълум қилади.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Изменение_в_реестре_референтных_цен_21_07_2023_25_07_2023.xlsx
15.7 KB
Референт нархлар
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (25.07.2023)
🕊 @uzpharmcontrol
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (25.07.2023)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан USP ўртасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Америка Қўшма Штатлари Фармакопея Конвенцияси Бош ижрочи директори Рональд Пьервинченцилар томонидан шу йилнинг 2023 йил 12 май санасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қўшма Штатлар Фармакопея Конвенцияси ўртасида “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярини қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги икки томонлама келишув имзоланган эди.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов бошчилигида Марказнинг бир гуруҳ масъул ҳодимларидан иборат делегация аъзолари юқоридаги келишув ижроси бўйича АҚШда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташрифнинг илк кунида вакилларимиз АҚШ Фармакопея Конвенцияси бош вице-президенти Emily M. Kaine ва халқаро ҳамкорлик менежери Richard Lew билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишда АҚШ Фармакопея Конвенцияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг аҳамияти ва уни USP билан уйғунлаштириш йўллари ҳақида ўзаро фикр алмашди.
Шунингдек, делегациямиз USP’нинг Дори воситаларини физик-кимёвий ва фармацевтик-технологик тадқиқотлар усуллари лабораторияси ва ундаги юқори технологияли замонавий асбоб-ускуналари билан яқиндан таништирилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хўш, ушбу ташрифдан кўзланган мақсад нима? Бу ерда қандай манфаатли келишувларга эришилиши кутилмоқда?
Будапештдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺 Венгрия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари миллий ассоциацияси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда
Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига хизмат сафари билан бўлиб турибти.
Мазкур делегация таркибида Венгрияга ташриф буюрган Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Мирзохиджон Қодиров Венгрия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари миллий ассоциацияси (MAGYOSZ) раҳбари доктор Девид Гресковиц билан учрашди.
120 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Венгрия фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғи Европадаги энг қадимий тармоқлардан бири ҳисобланади: у кўп асрлик ишлаб чиқариш анъаналари, тажриба ва замонавий технологик мукаммалликни ўзида мужассам этган.
Венгрия халқининг саломатлигини асраш ва беморларни сифатли дори воситалари билан даволашни ҳамда Венгрия иқтисодиётини сармоя ва иш ўринлари орқали фаол қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мазкур ассоциацияга 40 га яқин компания аъзо бўлиб, улардан 19 таси расмий давлат рўйхатидан ўтган венгрия ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.
Учрашувда М.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги тегишли қарорига асосан дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар қаторида Венгрия ҳам бор эканлигини таъкидлаб, бу мамлакатда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари Ўзбекистонда соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилишини қайд этди.
Шунингдек, Марказ юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатимизга импорт қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилишда давлат сиёсатини амалга ошириб, унга юклатилган вазифалар ва функциялар ҳақида маълумот берди.
Мулоқот якунида томонлар ўз мамлакатларида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг сифат ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳамда бу борада ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдиришди.

Делегациямиз Венгрияда "EGIS" компанияси вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасидаги навбатдаги учрашув, Марказий ва Шарқий Европадаги етакчи фармкомпанияларидан бири ҳисобланувчи "EGIS" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтди.
Венгрия фармбозорида нуфузли ўринда турувчи мазкур компания 1963 йилда ташкил этилган бўлиб бугунги кунга қадар 212 номдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Унинг фаолияти фармацевтик ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларидан бошлаб, фаол моддалар ва сотиш учун тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган йўналишларни қамраб олади.
Учрашув давомида Ўзбекистонда мазкур компания маҳсулотларини соддалаштирилган тартибда руйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича "EGIS" компанияси тижорий директори Тамаш Урининг бир қатор саволлари юзасидан вакилларимиз атрофлича тушунтириш беришди.
Ўз навбатида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбари Мирзохиджон Қодиров дори воситаларининг сифат кўрсатгичи, хавфсиз ва самарадорлиги аҳоли саломатлигини асрашда долзарб масала эканлигини қайд этган ҳолда, юртдошларимизни арзон, сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлашда Марказнинг тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Тамаш Ури жорий йилнинг сентябрь ойида компания раҳбарияти юртимизга ташриф буюриши ҳақида маълум қилиб, соҳада Венгрия ва Ўзбекистон алоқаларининг янада мустахкамланишидан мамнунлигини билдирди.

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрида бўлиб турибди.
🇺🇿 🇭🇺 Сал аввал бу ерда икки мамлакат ўртасида сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон — Венгрия бизнес форуми бошланди.
Тадбирни Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов кириш сўзи билан очди.
Форумда иқтисодиётнинг турли устувор тармоқларида қўшма корхоналар ташкил этиш, ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалалари билан бирга, фармацевтика, тиббий таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш каби тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилмоқда.
Тадбир тафсилотлари ҳақида маълумот бериб борамиз.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тадбирни Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов кириш сўзи билан очди.
Форумда иқтисодиётнинг турли устувор тармоқларида қўшма корхоналар ташкил этиш, ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалалари билан бирга, фармацевтика, тиббий таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш каби тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилмоқда.
Тадбир тафсилотлари ҳақида маълумот бериб борамиз.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
USP Education Ўзбекистонлик ҳамкорлар учун махсус ўқув дастурлари тайёрлайди
Хизмат сафари билан Америка Қўшма Штатларида бўлиб турган вакилларимиз USP Фармакопея сиёсати бўлими бошлиғи Gabriel Giancaspro, Эталон стандарт намуналарни ишлаб чиқиш бўйича USP вице-президенти Ravi Reddy ва Стандарт намуналарни баҳолаш бўйича бош менеджер Yu Tang’лар билан учрашишди.
Мулоқотда юртимиз фармацевтика саноати ва фармацевтика маҳсулотлари сифат назорати лабораториялари фаолиятида ўта муҳим долзарбликка эга бўлган масалалар, жумладан USP фармакопея стандарт намуналарини яратилиши, ишлаб чиқарилиши ва жаҳон бўйича экспортини амалга оширилиши бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, USP томонидан ташкил этилган ўқув дастурлари давомида вакилларимиз USP Education бош директори Tim A. Greiner томонидан USP’нинг фармацевтика соҳаси мутахассислари учун ташкил этилган кўп йўналишли таълим тизими билан таништирилди.
Ўзбекистон томонидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Х. Джалилов ўз нутқида, сўнги бир йил мобайнида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари USP Education ўқув дастурларида фаол иштирок этиб келаётганлигини таъкидлаб, бу йўналишда Ўзбекистон томони учун долзарбликка эга бўлган алоҳида мавзулар бўйича онлайн ўқув курслари ташкил этилишини таклиф қилди.
🤝 Учрашув якунида USP Education Ўзбекистонлик ҳамкорлар учун махсус ўқув дастурлари тайёрланиши, бунда инструктор сифатида Ўзбекистонлик мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкинлиги бўйича келишувга эришилди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Хизмат сафари билан Америка Қўшма Штатларида бўлиб турган вакилларимиз USP Фармакопея сиёсати бўлими бошлиғи Gabriel Giancaspro, Эталон стандарт намуналарни ишлаб чиқиш бўйича USP вице-президенти Ravi Reddy ва Стандарт намуналарни баҳолаш бўйича бош менеджер Yu Tang’лар билан учрашишди.
Мулоқотда юртимиз фармацевтика саноати ва фармацевтика маҳсулотлари сифат назорати лабораториялари фаолиятида ўта муҳим долзарбликка эга бўлган масалалар, жумладан USP фармакопея стандарт намуналарини яратилиши, ишлаб чиқарилиши ва жаҳон бўйича экспортини амалга оширилиши бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, USP томонидан ташкил этилган ўқув дастурлари давомида вакилларимиз USP Education бош директори Tim A. Greiner томонидан USP’нинг фармацевтика соҳаси мутахассислари учун ташкил этилган кўп йўналишли таълим тизими билан таништирилди.
Ўзбекистон томонидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Х. Джалилов ўз нутқида, сўнги бир йил мобайнида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари USP Education ўқув дастурларида фаол иштирок этиб келаётганлигини таъкидлаб, бу йўналишда Ўзбекистон томони учун долзарбликка эга бўлган алоҳида мавзулар бўйича онлайн ўқув курслари ташкил этилишини таклиф қилди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Meditop Pharmaceutical Ltd" билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда
Венгрияда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон — Венгрия бизнес форуми доирасида Венгриянинг «Meditop Pharmaceutical Ltd». компанияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ўртасида меморандум имзоланди.
Ҳозирга қадар 15га яқин оригинал дори воситаларини патентлаган, шунингдек ўз маҳсулотларини Германия, Вьетнам, Япония каби 20 дан ошиқ давлатларга экспорт қилувчи мазкур компания 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, Венгриянинг илк хусусий фармацевтик компанияси ҳисобланади.
"Meditop Pharmaceutical Ltd" компанияси бошқарув директори, др.Золтан Акс ва компания таъсисчиси, др.Девид Гресковиц ҳамда Марказ директори Мирзохиджон Қодиров томонидан имзоланган мазкур меморандум томонлар ўртасида ахборот алмашиш, ишлаб чиқариш ва сифат назорати шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини оширишни назарда тутади.

Реестр референтных цен 28.07.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (28.07.2023)
🕊 @uzpharmcontrol
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (28.07.2023)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда ташкилотнинг
"This week we had the privilege of hosting a delegation from the Republic of Uzbekistan comprising representatives from various departments, including Economic and Financial Affairs, Pharmacopoeia Committee, State Pharmacopoeia Development, Pharmaco-toxicological Analysis Laboratory, Testing Center, and Post Marketing Control.
The delegation's visit to our Rockville, Maryland site marks another milestone in our ongoing collaborative journey since May, when the Ministry of Health from the Republic of Uzbekistan signed the adopt agreement.
During this visit, we worked together on creating a comprehensive workplan to incorporate USP standards into the development of the State Pharmacopoeia of the Republic of Uzbekistan. The sessions were productive, and our shared commitment to quality has helped lay the groundwork for future training and opportunities.
We look forward to implementing the insights gained from our meeting with the delegation to elevate the standards of medicines in Uzbekistan. Our joint efforts will contribute to advancing the nation's healthcare sector and, most importantly, improving the lives of patients."
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Японияда дори воситаларини роботлар етказиб бериши йўлга қўйилмоқда
Фужита Япония тиббиёт университети университет касалхонасида “Forro” етказиб бериш роботини синовдан ўтказишни бошлади.
Лаборатория намуналари ва дори воситаларини кечаю кундуз етказиб бериш учун жами учта робот маъсулдир. Бу хизмат расман 2024 йилнинг апрел ойидан жорий этилиши мумкин.
Форро маршрутлари ходимлар пости, палаталар ва клиник лабораториялардан алоҳида бинолардаги дорихона бўлимларигача боради. Шунингдек, шифохонанинг доимий ишлайдиган лифтида одамлар ва роботларнинг биргаликдаги ҳаракатланиши учун тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Лифтда одам кўп бўлганда робот унга кирмасдан кутиб туради ҳамда одамлар кам бўлган ҳолатда эса ташқи омилга мослашади, масалан, юқори тезлик режимига ўтиши ҳам мумкин.
Роботлар 45 дақиқа зарядлангандан кейин 6 соат узлуксиз ишлай олади.

"Марказий Осиёда анъанавий доривор гиёҳларни саноатлаштириш – 2023" мавзусида тренинг ўтказилди
Жорий йилнинг 24-28-июль кунлари Корея давлатида “Марказий Осиёда анъанавий доривор гиёҳларни саноатлаштириш-2023” тренинги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан вакилларимиз делегацияси ҳам иштирок этди.
Иштирокчилар тренинг давомида Корея тиббиётининг тайёр ўсимлик маҳсулотининг клиник ва хавфсизлик синовлари ўтказиладиган GMP маркази, маҳаллий дори воситаларининг сифати, доривор ўсимликлар ва дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлайдиган сифат сертификатлаш маркази, шунингдек, токциклик ва хавфсизликни баҳолаш ҳамда саноатлаштириш амалга ошириладиган GLP марказида бўлиб, ушбу марказлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу тренинглардан кўзланган мақсад анъанавий доривор ўсимликларни саноатлаштириш, жумладан уларнинг токциклик ва хавфсизлигини баҳолаш орқали сифат ва хавфсизлигини таъминлаш, тарқатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ ахборот алмашиш ва узатишда ёрдам беришга қаратилган.

Венгриянинг энг йирик фармацевтика заводи "Gedeon Richter" фаолияти билан танишилди
Шу йил 26-27 июль кунлари Венгрия давлатида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Венгрия ҳукуматлараро комиссияси 8-йиғилиши ва унинг доирасида ташкил этилган қўшма бизнес-форум давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори М.Қодиров "Gedeon Richter" заводига ташриф буюрди.
Қайд этилганидек, мазкур завод Европанинг энг йирик фармацевтика ва биотехнология компанияларидан бири бўлиб, фармацевт Гедеон Рихтер томонидан 1901 йилда ташкил этилган. Ҳозирда 50 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб бораётган мазкур компания 200 номдаги дори воситалари, жумладан оригинал, генерик ва биосимиляр препаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
"Gedeon Richter"нинг тижорий директори Андраш Орос ва МДҲ давлатлари бўйича ҳудудий мененжери Гьюлла Галло билан бўлиб ўтган мулоқотда, Ўзбекистон билан ҳамкорликда дори воситаларини шартномавий ишлаб чиқариш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ўзаро ҳамкорликда замон талабларига жавоб берадиган фармацевт кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Марказ директори М.Қодиров мезбонларни шу йил куз ойларида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Венгрия тиббиёт форумига таклиф қилди. Венгрия томони ушбу таклифдан миннатдорлигини билдириб, мазкур форумда компания делегацияси ҳам албатта иштирок этишини маълум қилди.

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қон босимини 6 ой давомида мўътадил ушлаб турувчи препарат ишлаб чиқилди
🇺🇸 Олимлар Американинг Alnlaym компанияси томонидан ишлаб чиқилган, юқори қон босимини олти ой давомида пасайтириши мумкин бўлган янги дори – "Zilebesiran"ни муваффақиятли синовдан ўтказдилар.
Ўрганишлар Британиядаги тўртта марказда бир қанча тадқиқотчи олимлар гуруҳи томонидан ўтказилди. Синовда гипертония билан оғриган 107 нафар бемор иштирок этди. NEJM маълумотларига кўра, улардан 80 таси янги дори воситаларини қабул қилган, қолганлари эса плацебо олган.
Таҳлил шуни кўрсатдики, зилебесиранни қабул қилган беморларда босим барқарорлашган ва олти ойгача бўлган муддатда сақланиб қолган. Олимларнинг таъкидлашича, препарат ангиотенсин ишлаб чиқаришни олдини олиш орқали ишлайди. Бу қон томирларини торайтирувчи гормон бўлиб, қон босимини оширади.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўрганишлар Британиядаги тўртта марказда бир қанча тадқиқотчи олимлар гуруҳи томонидан ўтказилди. Синовда гипертония билан оғриган 107 нафар бемор иштирок этди. NEJM маълумотларига кўра, улардан 80 таси янги дори воситаларини қабул қилган, қолганлари эса плацебо олган.
Таҳлил шуни кўрсатдики, зилебесиранни қабул қилган беморларда босим барқарорлашган ва олти ойгача бўлган муддатда сақланиб қолган. Олимларнинг таъкидлашича, препарат ангиотенсин ишлаб чиқаришни олдини олиш орқали ишлайди. Бу қон томирларини торайтирувчи гормон бўлиб, қон босимини оширади.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Х. ўзи яшаб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-йўлагидаги қўшимча хонада яширин цех ташкил қилганлиги аниқланган.
“Бекот Амино” ва “Монасил НЕО” номли дори воситаларининг мувофиқлик сертификатини қалбакилаштириб, гўёки ушбу дори воситалари “R.M.” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида полиграфия ёзувларини ёпиштириб, ноқонуний ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 5 мингдан зиёд қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.