Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.23K photos
692 videos
502 files
3.12K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Проходит учебный семинар с участием украинского эксперта

Мы уже сообщали об образовании на основе соответствующего постановления Президента Центра безопасности фармацевтической продукции в форме государственного учреждения на базе ГУП «Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники» с передачей его из системы Агентства по развитию фармацевтической отрасли Министерства инвестиций, промышленности и торговли в систему Министерства здравоохранения.

На Центр возложен ряд задач по обеспечению качества и безопасности лекарственных средств и изделий медицинского назначения в нашей стране, в том числе по государственному управлению и осуществлению постмаркетингового контроля путем государственной регистрации, стандартизации, сертификации и технического регулирования лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники, а также лицензирования фармацевтической деятельности.

В целях выполнения этих задач, а также повышения профессиональной квалификации специалистов Центра безопасности фармацевтической продукции в эти дни проводится специальный учебный семинар.

На тренинг, организованный на тему «Лицензирование и инспектирование фармацевтической деятельности», приглашена Наталья Литвиненко — украинский специалист, эксперт, аудитор стандартов GMP/GDP/GSP/GPP, серии международных стандартов ISO 9000, а также стандарта ISO 13485. Учебный семинар продлится до 21 июля этого года.

Пресс-служба Центра безопасности фармацевтической продукции

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите лидеров стран Центральной Азии и Совета сотрудничества арабских государств Залива

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Илм-фан ютуқлари: 2030 йилга бориб одамларга тиш имплантациясини қўйиш керак бўлмайди

🇯🇵 Япониянинг Киото ва Фукуи университетлари тадқиқотчилари одамларга янги тишларни ўстириш имконини берувчи препарат яратдилар. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида чоп этилди.

Препарат танада USAG-1 генини блоклайдиган антикорларни ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Бу ген одамларда ва бошқа ҳайвонларда тишларнинг ўсишини чеклайди. Янги тишларни ўстиришга қодир бўлган акулалар ва баъзи кемирувчиларда бу ген табиий ўчирилган бўлади.

Олимлар USAG-1 тиш ўсишини олдини олиш учун бошқа генлар билан ўзаро таъсир қилишини аниқладилар ва бу ўзаро таъсирни блокировка қилувчи дори воситасини ишлаб чиқдилар. Шундай қилиб, келажакда одамлар имплантларни ўрнатиш каби муаммолардан халос бўлишлари мумкин.

🦷 Тадқиқотчилар келгуси йилда препаратни одамларда синовдан ўтказишни режалаштираётганликларини таъкидладилар. Олимларнинг умид қилишича, 2030 йилга бориб бу препарат одамларга имплантларни ўрнатишдан бош тортиш имконини беради – янги тишлар бевосита беморнинг оғзида ўсади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Марказ ходимларини инглиз тилида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди

Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида махсус ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди.

Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ўз она тилини мукаммал билишлари билан бир қаторда албатта бир нечта хорижий тилларни билишлари ва мулоқот қила олишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Мирзохиджон Қодиров ташаббуси билан Марказ ходимларини инглиз тилини ўзлаштириш даражасини ошириш мақсадида ҳафтада икки маротаба бўлиб ўтадиган махсус ўқув курслари ташкил қилинди.

Айтиш жоиз, ушбу ўқув курсларига пойтахтимиздаги чет тилларига ихтисослашган ўқув марказининг малакали ўқитувчилари жалб қилинган бўлиб, инглиз тилидаги дарслар онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент кўчалари бўйлаб юриб, инфратузилма ҳолати билан танишди ва уни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев прошелся по улицам Ташкента, ознакомился с текущим состоянием инфраструктуры и дал указания по ее улучшению.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_18_07_2023_21_07_2023.xlsx
21 KB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (21.07.2023)

@uzpharmcontrol
Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак:

😎дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш учун стеллажлар, тагликлар;
😎термолабил дори воситаларини сақлаш учун совутиш камералари ёки маиший совутгичлар;
😎ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар);
😎алоҳида гуруҳ дори воситаларини, ҳисоб-китоб ҳужжатларини ва ахборот берувчи адабиётларни сақлаш учун қулфланадиган металл шкафлар ёки сейфлар;
😎ечиниб кийиниш хонасида устки ва махсус кийимларни ва оёқ кийимларини сақлаш учун шкаф;
😎санитария ҳолатини таъминлаш учун дезинфекция воситалари ва хўжалик жиҳозлари.

🗄 Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

Қандай ҳолларда беморга тайинланган дори воситасининг асослилиги тегишли мутахассислар билан келишилади?

Дори воситалари таркибидаги ёт ва заҳарли моддалар миқдорини аниқлашни замонавий ва тезкор усули

Омборхонада резина буюмлардан иборат тиббий буюмлар қандай талаблар асосида сақланиши лозим?

2022 йилда энг кўп даромад қилган фармкомпаниялар аниқланди

Ёзда дори воситаларини қандай сақлаш керак?

Украиналик эксперт иштирокида махсус ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

2030 йилга бориб одамларга тиш имплантациясини қўйиш керак бўлмайди

Марказ ходимларини инглиз тилида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Омборхона қандай асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари зиммасига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этиши устидан назоратни ташкил этади ҳамда унинг бузилиши аниқланганда қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли материалларни, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материалларни лицензияловчи органга киритади.

😎Асос: ПҚ-2647-сон 26.12.2016

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказда ташкил этилган ўқув семинар тингловчиларига сертификатлар топширилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари учун Украиналик мутахассис, эксперт, GMP/GDP/GSP/GPP фармацевтика сифат тизимлари, ISO 9000 серияли, ISO 13485 сифат менежменти тизимлари аудитори Наталя Литвиненко иштирокида махсус ўқув курслари ташкил этилган ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 18-21 июль кунлари бўлиб ўтган “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва текшириш” мавзусидаги ўқув-тренингларда малака оширган мутахассисларга махсус сертификатлар топширилди.

Шунингдек, Марказ ходимлари ушбу тренинглар давомида:

😎Дори воситаларининг муомаласини давлат томонидан тартибга солиниши;
😎Фармацевтика инспекциялари учун сифат менежменти тизимига (QMS) қўйиладиган талаблар;
😎Дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар фаолиятини лицензиялаш ва GMP талабларига мувофиқлигини текшириш;
😎Дори воситалари дистрибюторлари фаолиятини GDP талабларига мувофиқлигини текшириш;
😎Дори воситаларини чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш ва GPP талабларига мувофиқлигини текшириш;
😎Текшириш техникаси ва методологияси йўналишларида ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича тажриба орттиришди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥🟥

Ижтимоий тармоқларда юртимизда “Вентолин” савдо номидаги дори воситасини топиш муаммо бўлаётганлиги ва бу дори воситасининг ҳозирги кундаги нархи ошиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилади.

Франция, Британия ва Туркия давлатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган, нафас олиш тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган 7 номдаги “Вентолин” дори препаратлари юртимизда тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2022-2023 йиллар давомида республикамиз ҳудудига импорт қилинган 87 мингдан ортиқ ўрамдаги “Вентолин” дори препаратлари ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.

Маълумот учун: дори воситаларини осон қидириб топиш учун мўлжалланган ботлар ва бошқа қидирув платформалар орқали мазкур савдо номдаги препаратларини юртимизнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин.

Ушбу препаратлар нархининг ошиб кетганлигига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2647-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилган бўлиб унга кўра, дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларнинг доимий равишда электрон (онлайн) реестри юритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, агарда харидорлар дорихоналар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибининг бузилиши ва асоссиз равишда нархлар оширилганига дуч келса, Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 телефонига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртдошларимизни “Вентолин” препаратлари бўйича хавотирга тушмаслигини, мазкур дори воситалари юртимиздаги дорихоналарда аҳолининг эҳтиёжига етарли даражадаги миқдорда мавжудлигини билдириб, журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларига юртимизда давлат рўйхатидан ўтган ва тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун рухсат берилган дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникалар ҳақидаги маълумотлар Марказ расмий веб-сайтида очиқ эканлигини маълум қилади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Изменение_в_реестре_референтных_цен_21_07_2023_25_07_2023.xlsx
15.7 KB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (25.07.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан USP ўртасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Америка Қўшма Штатлари Фармакопея Конвенцияси Бош ижрочи директори Рональд Пьервинченцилар томонидан шу йилнинг 2023 йил 12 май санасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қўшма Штатлар Фармакопея Конвенцияси ўртасида “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярини қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги икки томонлама келишув имзоланган эди.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов бошчилигида Марказнинг бир гуруҳ масъул ҳодимларидан иборат делегация аъзолари юқоридаги келишув ижроси бўйича АҚШда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташрифнинг илк кунида вакилларимиз АҚШ Фармакопея Конвенцияси бош вице-президенти Emily M. Kaine ва халқаро ҳамкорлик менежери Richard Lew билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишда АҚШ Фармакопея Конвенцияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувнинг аҳамияти ва уни USP билан уйғунлаштириш йўллари ҳақида ўзаро фикр алмашди.

Шунингдек, делегациямиз USP’нинг Дори воситаларини физик-кимёвий ва фармацевтик-технологик тадқиқотлар усуллари лабораторияси ва ундаги юқори технологияли замонавий асбоб-ускуналари билан яқиндан таништирилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Улар сафида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими масъуллари ҳам бор.

Хўш, ушбу ташрифдан кўзланган мақсад нима? Бу ерда қандай манфаатли келишувларга эришилиши кутилмоқда?


Будапештдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺 Венгрия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари миллий ассоциацияси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига хизмат сафари билан бўлиб турибти.

Мазкур делегация таркибида Венгрияга ташриф буюрган Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Мирзохиджон Қодиров Венгрия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари миллий ассоциацияси (MAGYOSZ) раҳбари доктор Девид Гресковиц билан учрашди.

120 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Венгрия фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғи Европадаги энг қадимий тармоқлардан бири ҳисобланади: у кўп асрлик ишлаб чиқариш анъаналари, тажриба ва замонавий технологик мукаммалликни ўзида мужассам этган.

Венгрия халқининг саломатлигини асраш ва беморларни сифатли дори воситалари билан даволашни ҳамда Венгрия иқтисодиётини сармоя ва иш ўринлари орқали фаол қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мазкур ассоциацияга 40 га яқин компания аъзо бўлиб, улардан 19 таси расмий давлат рўйхатидан ўтган венгрия ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.

Учрашувда М.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги тегишли қарорига асосан дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар қаторида Венгрия ҳам бор эканлигини таъкидлаб, бу мамлакатда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари Ўзбекистонда соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилишини қайд этди.

Шунингдек, Марказ юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатимизга импорт қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилишда давлат сиёсатини амалга ошириб, унга юклатилган вазифалар ва функциялар ҳақида маълумот берди.

Мулоқот якунида томонлар ўз мамлакатларида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг сифат ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳамда бу борада ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдиришди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Делегациямиз Венгрияда "EGIS" компанияси вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасидаги навбатдаги учрашув, Марказий ва Шарқий Европадаги етакчи фармкомпанияларидан бири ҳисобланувчи "EGIS" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтди.

Венгрия фармбозорида нуфузли ўринда турувчи мазкур компания 1963 йилда ташкил этилган бўлиб бугунги кунга қадар 212 номдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Унинг фаолияти фармацевтик ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларидан бошлаб, фаол моддалар ва сотиш учун тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган йўналишларни қамраб олади.

Учрашув давомида Ўзбекистонда мазкур компания маҳсулотларини соддалаштирилган тартибда руйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштириш масалалари бўйича "EGIS" компанияси тижорий директори Тамаш Урининг бир қатор саволлари юзасидан вакилларимиз атрофлича тушунтириш беришди.

Ўз навбатида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбари Мирзохиджон Қодиров дори воситаларининг сифат кўрсатгичи, хавфсиз ва самарадорлиги аҳоли саломатлигини асрашда долзарб масала эканлигини қайд этган ҳолда, юртдошларимизни арзон, сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлашда Марказнинг тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Тамаш Ури жорий йилнинг сентябрь ойида компания раҳбарияти юртимизга ташриф буюриши ҳақида маълум қилиб, соҳада Венгрия ва Ўзбекистон алоқаларининг янада мустахкамланишидан мамнунлигини билдирди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрида бўлиб турибди.

🇺🇿 🇭🇺 Сал аввал бу ерда икки мамлакат ўртасида сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон — Венгрия бизнес форуми бошланди.

Тадбирни Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов кириш сўзи билан очди.

Форумда иқтисодиётнинг турли устувор тармоқларида қўшма корхоналар ташкил этиш, ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалалари билан бирга, фармацевтика, тиббий таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш каби тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилмоқда.

Тадбир тафсилотлари ҳақида маълумот бериб борамиз.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM