#Эслатма
Омборхонада резина буюмлардан иборат тиббий буюмлар қуйидаги талаблар асосида сақланиши лозим:
☀️ - хона қуёш нуридан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Ёруғлик фақат сунъий, электр орқали бўлиши лозим;
📦 - буюмлар солинган қутилар ва шкафлар марказий иситиш батареясидан 1 метрдан кам бўлмаган, шунингдек печлардан 5 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлаштирилиши керак.
☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Реестр референтных цен 18.07.2023.pdf
13.1 MB
Референт нархлар
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (18.07.2023)
@uzpharmcontrol

Ёз кунлари офтобга қараб жойлашган дорихонанинг ойна ва витриналари, офтобдан ҳимояланган мосламалар (жалюзалар, маркизлар ва ш.қ.) билан таъминланган бўлиши керак.
☑️ Асос: ВМҚ-80-сон 21.02.2022
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
☑️ Асос: ВМҚ-80-сон 21.02.2022
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
2022 йилда энг кўп даромад қилган фармкомпаниялар аниқланди
FIERCE Pharma ТОП-20 Big PHARMA компанияларининг тўлиқ рўйхатини тақдим қилди. Pfizer 2022 йилда биофармацевтика саноатида бир йил ичида 100 миллиард доллардан ортиқ даромадга эришган биринчи компания сифатида тарихга кирди. Ҳатто COVID-19'га қарши вакциналарга талабнинг пасайиши ҳам компанияга ҳалақит бермади.
👉 Батафсил ўқиш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:

☀️ Ёзда дори воситаларини қандай сақлаш керак?
Ёз мавсумининг жазирама кунларида дори-дармонларни сақлаш шартларига алоҳида риоя қилиш зарур. Кўпгина дори воситалари иссиқликка тоқат қилмайди, иссиқ ҳаво уларнинг хусусиятларини ўзгартиради, қуёш нурида қолиб кетган лекин яхши ҳолатдаги дори-дармонлар ҳам соғлиқ учун зарарли воситага айланиши мумкин.
Аввало, антибактериал препаратлар, суртма ва геллар, гормонал дорилар, витаминлар, пластир ва тиббий шамчаларни иссиқдан ҳимоя қилишимиз лозим. Масалан: "Нитроглицерин" учун иссиқда 1 соат туриш ўз хусусиятларини "Инсулин" каби бутунлай йўқотиш учун етарли.
Кремлар, суртма, шамчалар иссиқликда эригач, доривор моддаларнинг ички таркибида қайта тақсимланиш содир бўлади ва ҳатто кейинги қайта совутиш ҳам уларни сақлай олмайди. Баъзи ҳолларда локал дозани ошириб юборишга олиб келиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари дори воситаларини хонадонда тўғри сақлашдан ташқари, автомашиналардаги биринчи ёрдам тўпламларини ҳам эсдан чиқармаслик керак - уларни иссиқда ҳам, совуқда ҳам машинада қолдириб бўлмайди.
Дори воситаларини тўғри сақлашда эътибор бериш керак бўлган муҳим қоидалар ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

Украиналик эксперт иштирокида махсус ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда
Президентимизнинг тегишли қарори билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш борасида мазкур Марказга бир қатор вазифалар жумладан, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат руйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йули билан давлат томонидан бошқариш, постмаркетинг назоратини амалга ошириш вазифалари юклатилган.
Юқоридаги топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассисларининг касбий малакасини ошириш мақсадида айни кунларда махсус ўқув семинар бўлиб ўтмоқда.
✅ “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва текшириш” мавзусида ташкил этилган ушбу тренингга Украиналик мутахассис, эксперт, GMP/GDP/GSP/GPP фармацевтика сифат тизимлари, ISO 9000 серияли, ISO 13485 сифат менежменти тизимлари аудитори Наталя Литвиненко таклиф этилган бўлиб ўқув машғулотлари жорий йилнинг 21 июль санасига қадар давом этади.

Проходит учебный семинар с участием украинского эксперта
Мы уже сообщали об образовании на основе соответствующего постановления Президента Центра безопасности фармацевтической продукции в форме государственного учреждения на базе ГУП «Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники» с передачей его из системы Агентства по развитию фармацевтической отрасли Министерства инвестиций, промышленности и торговли в систему Министерства здравоохранения.
На Центр возложен ряд задач по обеспечению качества и безопасности лекарственных средств и изделий медицинского назначения в нашей стране, в том числе по государственному управлению и осуществлению постмаркетингового контроля путем государственной регистрации, стандартизации, сертификации и технического регулирования лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники, а также лицензирования фармацевтической деятельности.
В целях выполнения этих задач, а также повышения профессиональной квалификации специалистов Центра безопасности фармацевтической продукции в эти дни проводится специальный учебный семинар.
На тренинг, организованный на тему «Лицензирование и инспектирование фармацевтической деятельности», приглашена Наталья Литвиненко — украинский специалист, эксперт, аудитор стандартов GMP/GDP/GSP/GPP, серии международных стандартов ISO 9000, а также стандарта ISO 13485. Учебный семинар продлится до 21 июля этого года.
Пресс-служба Центра безопасности фармацевтической продукции

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите лидеров стран Центральной Азии и Совета сотрудничества арабских государств Залива
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите лидеров стран Центральной Азии и Совета сотрудничества арабских государств Залива
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Илм-фан ютуқлари: 2030 йилга бориб одамларга тиш имплантациясини қўйиш керак бўлмайди
🇯🇵 Япониянинг Киото ва Фукуи университетлари тадқиқотчилари одамларга янги тишларни ўстириш имконини берувчи препарат яратдилар. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида чоп этилди.
Препарат танада USAG-1 генини блоклайдиган антикорларни ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Бу ген одамларда ва бошқа ҳайвонларда тишларнинг ўсишини чеклайди. Янги тишларни ўстиришга қодир бўлган акулалар ва баъзи кемирувчиларда бу ген табиий ўчирилган бўлади.
Олимлар USAG-1 тиш ўсишини олдини олиш учун бошқа генлар билан ўзаро таъсир қилишини аниқладилар ва бу ўзаро таъсирни блокировка қилувчи дори воситасини ишлаб чиқдилар. Шундай қилиб, келажакда одамлар имплантларни ўрнатиш каби муаммолардан халос бўлишлари мумкин.
🦷 Тадқиқотчилар келгуси йилда препаратни одамларда синовдан ўтказишни режалаштираётганликларини таъкидладилар. Олимларнинг умид қилишича, 2030 йилга бориб бу препарат одамларга имплантларни ўрнатишдан бош тортиш имконини беради – янги тишлар бевосита беморнинг оғзида ўсади.

Марказ ходимларини инглиз тилида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди
Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида махсус ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди.
Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ўз она тилини мукаммал билишлари билан бир қаторда албатта бир нечта хорижий тилларни билишлари ва мулоқот қила олишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Мирзохиджон Қодиров ташаббуси билан Марказ ходимларини инглиз тилини ўзлаштириш даражасини ошириш мақсадида ҳафтада икки маротаба бўлиб ўтадиган махсус ўқув курслари ташкил қилинди.
Айтиш жоиз, ушбу ўқув курсларига пойтахтимиздаги чет тилларига ихтисослашган ўқув марказининг малакали ўқитувчилари жалб қилинган бўлиб, инглиз тилидаги дарслар онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент кўчалари бўйлаб юриб, инфратузилма ҳолати билан танишди ва уни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прошелся по улицам Ташкента, ознакомился с текущим состоянием инфраструктуры и дал указания по ее улучшению.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
—
Президент Шавкат Мирзиёев прошелся по улицам Ташкента, ознакомился с текущим состоянием инфраструктуры и дал указания по ее улучшению.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_18_07_2023_21_07_2023.xlsx
21 KB
Референт нархлар
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (21.07.2023)

Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак:
😎 дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш учун стеллажлар, тагликлар;
😎 термолабил дори воситаларини сақлаш учун совутиш камералари ёки маиший совутгичлар;
😎 ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар);
😎 алоҳида гуруҳ дори воситаларини, ҳисоб-китоб ҳужжатларини ва ахборот берувчи адабиётларни сақлаш учун қулфланадиган металл шкафлар ёки сейфлар;
😎 ечиниб кийиниш хонасида устки ва махсус кийимларни ва оёқ кийимларини сақлаш учун шкаф;
😎 санитария ҳолатини таъминлаш учун дезинфекция воситалари ва хўжалик жиҳозлари.
🗄 Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦 🟦 🟦 🟦
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари зиммасига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юклатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этиши устидан назоратни ташкил этади ҳамда унинг бузилиши аниқланганда қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли материалларни, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материалларни лицензияловчи органга киритади.
😎 Асос: ПҚ-2647-сон 26.12.2016

Марказда ташкил этилган ўқув семинар тингловчиларига сертификатлар топширилди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари учун Украиналик мутахассис, эксперт, GMP/GDP/GSP/GPP фармацевтика сифат тизимлари, ISO 9000 серияли, ISO 13485 сифат менежменти тизимлари аудитори Наталя Литвиненко иштирокида махсус ўқув курслари ташкил этилган ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 18-21 июль кунлари бўлиб ўтган “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва текшириш” мавзусидаги ўқув-тренингларда малака оширган мутахассисларга махсус сертификатлар топширилди.
Шунингдек, Марказ ходимлари ушбу тренинглар давомида:
😎 Дори воситаларининг муомаласини давлат томонидан тартибга солиниши;
😎 Фармацевтика инспекциялари учун сифат менежменти тизимига (QMS) қўйиладиган талаблар;
😎 Дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар фаолиятини лицензиялаш ва GMP талабларига мувофиқлигини текшириш;
😎 Дори воситалари дистрибюторлари фаолиятини GDP талабларига мувофиқлигини текшириш;
😎 Дори воситаларини чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш ва GPP талабларига мувофиқлигини текшириш;
😎 Текшириш техникаси ва методологияси йўналишларида ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича тажриба орттиришди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари учун Украиналик мутахассис, эксперт, GMP/GDP/GSP/GPP фармацевтика сифат тизимлари, ISO 9000 серияли, ISO 13485 сифат менежменти тизимлари аудитори Наталя Литвиненко иштирокида махсус ўқув курслари ташкил этилган ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 18-21 июль кунлари бўлиб ўтган “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва текшириш” мавзусидаги ўқув-тренингларда малака оширган мутахассисларга махсус сертификатлар топширилди.
Шунингдек, Марказ ходимлари ушбу тренинглар давомида:
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда юртимизда “Вентолин” савдо номидаги дори воситасини топиш муаммо бўлаётганлиги ва бу дори воситасининг ҳозирги кундаги нархи ошиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилади.
Франция, Британия ва Туркия давлатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган, нафас олиш тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган 7 номдаги “Вентолин” дори препаратлари юртимизда тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2022-2023 йиллар давомида республикамиз ҳудудига импорт қилинган 87 мингдан ортиқ ўрамдаги “Вентолин” дори препаратлари ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.
Маълумот учун: дори воситаларини осон қидириб топиш учун мўлжалланган ботлар ва бошқа қидирув платформалар орқали мазкур савдо номдаги препаратларини юртимизнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин.
Ушбу препаратлар нархининг ошиб кетганлигига келсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2647-сон Қарорининг 1-бандига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилган бўлиб унга кўра, дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларнинг доимий равишда электрон (онлайн) реестри юритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, агарда харидорлар дорихоналар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибининг бузилиши ва асоссиз равишда нархлар оширилганига дуч келса, Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 телефонига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 71-233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртдошларимизни “Вентолин” препаратлари бўйича хавотирга тушмаслигини, мазкур дори воситалари юртимиздаги дорихоналарда аҳолининг эҳтиёжига етарли даражадаги миқдорда мавжудлигини билдириб, журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларига юртимизда давлат рўйхатидан ўтган ва тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун рухсат берилган дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникалар ҳақидаги маълумотлар Марказ расмий веб-сайтида очиқ эканлигини маълум қилади.