Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.23K photos
692 videos
502 files
3.12K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Tегишли лицензияга эга бўлмасдан фаолият юритаётган дорихоналарга қандай чора кўрилади?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига биноан, лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан, лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик беш баравари миқдорида жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🌐 Новости мировой фармацевтики

Ученые оценили потенциал лечения рака с помощью коронавируса.

Для лечения онкологии есть более безопасные вирусы: например, исследуется применение аденовирусов и вируса герпеса, а также непатогенных для людей вирусов животных, но и использование коронавируса возможно, считают эксперты.

Одобрено первое лекарство от болезни Альцгеймера

Первое лекарство от болезни Альцгеймера окончательно одобрили в США. Об этом 6 июля сообщило управление по контролю качества пищевых продуктов и лекарственных средств министерства здравоохранения страны на сайте.

Витамин D снижает риск сердечного приступа

Добавки витамина D могут снизить риск серьезных сердечно-сосудистых заболеваний, таких как сердечные приступы, у людей старше 60 лет, говорится в клиническом исследовании, опубликованном сегодня BMJ.

FDA одобрило первую в США первую генную терапию BioMarin для лечения гемофилии А

FDA одобрило первую в Соединенных Штатах генную терапию для лечения тяжелой гемофилии А. Ранее препарат одобрили в Евросоюзе.

Российский антибиотик оказался эффективен против туберкулеза

Антиоксидант и антибиотик SkQ1, разработанный учеными МГУ им. М.В. Ломоносова показал свою эффективность в отношении микобактерий туберкулеза.

Пресс-служба Центра безопасности фармацевтической продукции

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда “Наврўз” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Ф. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 3 600 дона дори воситасини 1 000 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси бошланди. Тантанали маросимни "O`zbekiston 24" телеканалида ва қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилинг:

▪️ Youtube ▪️ Facebook

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу и вступил в должность Президента Республики Узбекистан. Ему вручены Высший знак и штандарт Президента. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_11_07_2023_14_07_2023.xlsx
21.9 KB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (14.07.2023)

@uzpharmcontrol
Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби" тўғрисидаги низомга мувофиқ:

Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар кайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1👍1
❗️Вазир "Трамадол“ дори воситасидан нотиббий мақсадларда фойдаланишни олдини олишга қаратилган буйруқни имзолади

"Трамадол“ дори воситаси тиббий мақсадларда асосан оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланилади. Юртимизда унинг эркин муомаласи чекланган бўлиб, белгиланган тартиб асосида, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар орқали берилади.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “ССВ вазири дорихоналарда "Трамадол" дори воситасини сотишга доир 3 та қонун ҳужжатини бекор қилди” сарлавҳали хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан ССВ ҳузуридаги Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Азизов тушунтириш берди.

— “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатларни ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 5 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишли буйруқ қабул қилинди, — дейди И.Азизов. — Тармоқларда тарқалаётган хабарларда бу буйруқ орқали гуёки дорихоналарда “Трамадол” дори воситасини бемалол сотишга рухсат берилгандек тасаввур пайдо бўлмоқда.

Аслида “Трамадол” дори воситаси савдоси ва уни қўллашга доир бекор қилинган ҳужжатларда (1,2,3):

- "Трамадол" дори воситаси тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда сақлаш, ҳисобини олиб бориш, бериш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда фойдаланишга;

- шунингдек, қишлоқ врачлик пунктларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Трамадол”дан фойдаланиш учун унинг маълум миқдорини тиббиёт амалиётда қўллаш лицензиясиз амалга оширилишига рухсат этилган эди.

Ҳозирда бу буйруқлар ўз кучини юқотди.

Таъкидлаш жоиз, “Трамадол” Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сон қарори билан гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган бўлиб, юқоридаги буйруқларнинг бекор қилиниши мазкур дори воситасини тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда сақлаш, ҳисобини олиб бориш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда тўғри фойдаланишни кўзда тутади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик воситалари ва психатроп моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1
​​Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида 601 дона оқ-кўк рангли капсула ва 4 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Андижон шаҳар 4-кичик даҳа ҳудудида ўзларини шубҳали тутган фуқаролар О.Т. ва М.Ж. 14 дона “Тропикамид” ва 55 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқд
а.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1
Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш қайси жараёнда амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги 10-сон буйруғи билан тасдиқланган "Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ:

Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш вақтида), давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш жараёнида амалга оширилади.

Бунда, ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни кўриб чиқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги
213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Доривор ўсимликларни етиштиришдан олинган даромадларга қараб бир қанча солиқ ставкалари пасайтирилади

Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январга қадар доривор ўсимликларни етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Бунда, фармондаги мазкур хатбошига асосан солиқлардан озод қилинадиган маблағлар доривор ўсимликлар плантацияларини кенгайтиришга йўналтирилиши шартдир.

☑️ Манба: ПФ-139-сон 20.05.2022

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
Қандай ҳолларда беморга тайинланган дори воситасининг асослилиги тегишли мутахассислар билан келишилади?

Жавоб:
"Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши лозим.

Беморга тайинланган дори воситалари (ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

☑️
беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситаларининг туридан қатъи назар) тайинланганда;
☑️ асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда.

❗️Бунда, тайинланган дори воситаларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи томонидан ҳам имзоланиши талаб этилади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
💊 Дори воситалари таркибидаги ёт ва заҳарли моддалар миқдорини аниқлашни замонавий ва тезкор усули

Дунёда глобал ривожланиш тeндeнцияси йил сайин жадаллашмоқда. Бу дори воситалари сифати ва бeзаралигига қўйилган талабларни, уларнинг таҳлил усулларини такомиллаштиришни, ҳамда таркибидаги ёт ва заҳарли моддаларни аниқлашни талаб этади. Шу жумладан, асосан суюқ дори воситаларининг таркибига қўшиладиган кўп атомли спиртларни аниқлаш муҳим аҳамият эга.

Америкалик олимлар томонидан мазкур моддаларни лабораторияда аниқлашнинг газ xроматографияси усули ҳақида "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журналининг 2023 йил
I чорак сони 40-бетида батафсил танишишингиз мумкин.

Соҳада фаолият юритаётган ҳурматли тадбиркорлар, қадрли мутахассислар!

Ўз фаолиятингиздаги муҳим янгиликлар, илмий ишланмалар, хизматлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ниятида бўлсангиз унда
“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали таҳририяти барчангизни ҳамкорликка таклиф этади.

Мурожаат учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 ички 2360 - 2362

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Эслатма
Омборхонада резина буюмлардан иборат тиббий буюмлар қуйидаги талаблар асосида сақланиши лозим:

☀️ - хона қуёш нуридан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Ёруғлик фақат сунъий, электр орқали бўлиши лозим;

📦 - буюмлар солинган қутилар ва шкафлар марказий иситиш батареясидан 1 метрдан кам бўлмаган, шунингдек печлардан 5 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлаштирилиши керак.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 18.07.2023.pdf
13.1 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (18.07.2023)

@uzpharmcontrol
Ёз кунлари офтобга қараб жойлашган дорихонанинг ойна ва витриналари, офтобдан ҳимояланган мосламалар (жалюзалар, маркизлар ва ш.қ.) билан таъминланган бўлиши керак.

☑️ Асос: ВМҚ-80-сон 21.02.2022

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube