Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.1K photos
647 videos
502 files
2.94K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни

“Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга ҳеч оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, менинг уйим устозимнинг уйларидан еттита кўча берида эди…”

© Имоми Аъзам Абу Ҳанифа

Ҳа устоз мана шундай ҳурмат қилишга арзигулик зот. Бизга ўз ҳаётининг бир қисмини, илм ва гўзал тарбияни баҳшида қилган, оқ-у қорани таниттирган фидоий ва жонкуяр устозларим барчангизни байрам билан муборакод этаман!

Ҳурмат билан, "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" матбуот котиби Лочинбек Худаяров.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "Lab-Qurultai 2022" форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26-27 сентябр кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "Lab-Qurultai 2022" - Юқори технологияли лаборатория ечимлари ишлаб чиқарувчиларининг биринчи Марказий Осиё форуми бўлиб ўтди.

Анжуманда ташкилотчилар таклифига биноан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” мутахассислари Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мудири Наргиза Махсумова ва мазкур лаборатория етакчи мутахассиси Севара Тожиева ҳамда Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири ўринбосари Ирина Новиковалар иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда 400 нафар офлайн иштирокчи жумладан, Микробиология, Молекуляр диагностика ва генетика, Гистология ва цитология, Цитогенетика, Иммунология ва клиник диагностика, Ҳужайра технологияси ва эко, Умумий кимё, Фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи 300 нафар эксперт ҳамда 1000 дан ортиқ онлайн томошабинлар қатнашишди.

Икки кун давомида бўлиб ўтган ушбу халқаро форумда Давлат маркази мутахассислари микробиологик кимёвий ва фармацевтик таҳлиллар соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан яқиндан танишиб иштирокчилар билаб ўзаро тажриба алмашишди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соҳа тадбиркорлари билан очиқ мулоқот

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 29 сентябр куни пойтахтимиздаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" ДУК мутасаддилари иштирокида фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Юқоридаги лавҳада тадбирнинг муҳим воқеалари билан танишишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Ўтган ҳафтада Давлат маркази фаолиятида юз берган муҳим воқеалар:

Ҳиндистонда “IPHEX ва Global Regulators Conclave” Глобал регуляторлар конклави ўтказилди

Болаларда овқат ҳазм қилиш аъзоларининг дори воситалари томонидан шикастланиши юзасидан фармаканазорат

Давлат маркази томонидан 19 турдаги 117923 ўрам фармацевтика маҳсулотларига мувофиқлик сертификати берилиши рад этилди

"Дармон" ахборот тизими ва унинг афзалликлари ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот берилди

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларининг нархларини қайд этиш қандай амалга оширилиши ҳақида тушунтириш берилди

Божхона божларидан озод этиладиган товар позициялари рўйхати тасдиқланди

Давлат маркази вакиллари хизмат сафари билан Болгарияда бўлишди

Давлат маркази мутахассислари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган "Lab-Qurultai 2022" форумида иштирок этишди

Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Фармагентлик ва Давлат маркази мутасаддилари иштирокида фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Давлат марказида "1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 сентябр санасида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказида
"1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда меҳмон сифатида Республика маънавият-тарғибот маркази Олмазор тумани бўлими директори Муаззам Алибаева; тарихчи олим Бурхониддин Зайнитдинов, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи-шоир Бобур Бобомурод ҳамда Республика Мусиқа ва санъат коллежи ўқувчилари иштирок этишди.

Учрашув давомида қуйидаги:

▪️ “Аждодлар мардона руҳи бизга ёр”
▪️“Мустабид тузумнинг 1937-1938 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган қатағон сиёсати ва унинг мудҳиш оқибатлари”;
▪️ “Тежамкорлик - фаровонлик асоси”;
▪️ “Ўзбек тили байрами”;
▪️ “Ҳалқаро Фармацевтлар куни” мавзулари бўйича маърузлар тингланди ва ўзаро дўстона суҳбат бўлиб ўтди.

Байрамона руҳиятда кечган ушбу тадбир якунида эл ардоғидаги шоир Бобур Бобомурод ижросида шоир қаламига мансуб шеърлар тингланди ва Республика Мусиқа ва санъат коллежи ўқувчилари томонидан жонли ижрода мусиқалар ижро этилиб, барча қатнашувчиларга ўзгача кайфият улашилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЕОИИ Фармакопея қўмитасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Жорий йилнинг 29 сентябр санасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи Фармакопея қўмитасининг 52-сон мажлиси онлайн форматда ўтказилди.

Йиғилишда ЕОИИга аъзо давлатлардан: Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Қирғизистон, Арманистон ва кузатувчи давлатлардан: Молдавия, Куба ва Ўзбекистондан бир қатор мутахассислар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг Бош муҳаррири Хабибулла Джалилов бошчилигида таҳририят кенгаши котибияти аъзолари иштирок этишди.

Кун тартибида кўзда тутилган “Дори воситаларининг биологик синовлари натижаларини статистик қайта ишлаш” умумий фармакопея мақоласи Фармакопея қўмитасига аъзо давлатлари томонидан киритилган таклиф ва мулоҳазалар билан қайта ишланган ҳолда қўмитанинг октябрь ойида ўтказиладиган мажлиси кун тартибига киритиш таклиф этилди.

Шунингдек, мажлисда ишлаб чиқувчиси Беларус Республикаси бўлган "Нуклеин кислоталарни амплификация усуллари; Стерил маҳсулотларни тайёрлаш усуллари; F концепцияларни термик стерилизацияда қўллаш" номли фармакопея мақолалари Евроосиё иқтисодий иттифоқи Фармакопеясининг қайта ишланган умумий фармакопеясига киритиш учун қайта кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида берилган таклифларни инобатга олган ҳолда юқорида кўрсатилган умумий фармакопея мақолаларига тегишли тўлдиришлар киритилиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Фармакопеясига киритишга қарор қабул қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
832 турдаги 33321 ўрам фармацевтика маҳсулотлари экпертизадан ўтказилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимга жорий йилнинг сентябр ойи давомида Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 90 та мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар асосида 832 турдаги 33320 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

🔬 Экспертиза хулосаларига кўра:

217 турдаги 10148 ўрам давлат рўйхатидан ўтганлиги, 88 турдаги 4280 ўрам мувофиқлик сертификати мавжудлиги аниқланган бўлса;
226 турдаги 8370 ўрам давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;
226 турдаги 8370 ўрам мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги;
40 турдаги 2105 ўрам ёрлиқлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмаслиги (контрафакт);
27 турдаги 32 ўрам яроқлилик муддати тугаганлиги (сифатсиз);
8 турдаги 16 ўрам фармацевтика маҳсулотлари қалбакилаштирилганлиги ("Натрий гидрокобонат", "Метронидазол", "Тивортин", "Duphaston № 20"; "Зардекс", "Вобэнзим" бир неча маротаба такрорланган ҳолда) аниқланган.

Давлат маркази томонидан юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича лаборатория таҳлиллари ҳақидаги тегишли маълумотлар мурожаатчиларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​🔔 Биласизми?

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби йўлга қўйилган бўлиб, маълумотлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий сайтида юритилаётган реестрга жойлаб борилмоқда.

Ҳозирда (2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган ва Uzpharminfo.uz ахборот тизимига савдо номи, дозаси, шакли ва қадоқдаги сонини ҳисобга олган ҳолда киритилган дори воситаларининг умумий миқдори 32989 тани ташкил этади.

Маълумот учун, 2020 йилдан то бугунги кунга қадар 11300 та савдо номдаги дори воситаларининг чекланган улгуржи ва чакана нархлари қайд этилган.

Шу билан бирга, Асосий дори воситалари рўйхатидаги 4645 та дори воситаларига ҳам чекланган нархлар қайд этилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мувофиқлик сертификати нима ва бу ҳужжат ўзи нима учун керак?

☑️ Қонунга мувофиқ, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади.

Дори воситалари ва тиббий бумларни сертификатлаштириш:

➡️ одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш;
➡️ маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлаш;
➡️ мамлакат корхоналари, қўшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш;
➡️ истеъмолчини тайёрловчининг (сотувчининг, ижрочининг) виждонсизлигидан ҳимоя қилиш;
➡️ маҳсулот тайёрловчиси (сотувчиси, ижрочиси) таъкидлаган сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш мақсадларида амалга оширилади.

Cертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик борми?

Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Халқаро патентланмаган ном ҳақида

💊 Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи -
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дори воситаси таркибидаги фаол дори моддасининг (субстанциясининг) қисқартирилган номини бериш орқали дори воситасини идентификация қилиш.

Содда қилиб тушунтирсак, дори воситаси савдо номи (ASPIRIN) билан ёки кимёвий номи (Ацетилсалицил кислотаси) билан тиббиёт амалиётида қўлланилади.

Бир хил таркибдаги ва дори шаклдаги дори препаратлари, дейлик, Германия, Ҳиндистон ёки Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан турлича савдо номлари билан ишлаб чиқарилган бўлcада, лекин уларнинг таъсири бир хил бўлган ҳолда, нархи ва қадоғидаги савдо номи бир-биридан фарқ қилади.

Рецептга дори препаратининг халқаро патентланмаган номи ёзилиши талаби баъзи бир даволовчи шифоркорларнинг айнан бир фирма маҳсулотини аниқ савдо номи билан беморга тайинлаши, дорихоналарнинг эса атай қиммат дори воситаларини беморга сотишини олдини олишга қаратилган.

☝️ Бу ўз навбатида, беморга имкони ва ҳамёнига қараб иш кўриши, қиммат дорига маблағи етмасдан тегишли муолажаларни охиригача қабул қилолмай қолишини олдини олади.

Бу тартиб 01.07.2020 дан бошлаб амалда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌏 ​​ЖССТнинг Жаҳон фармакопеялари бўйича навбатдаги халқаро анжумани ўтказилди

2022 йил 27-29 сентябрь кунлари Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Мексика Қўшма Штатлари фармакопеяси томони билан ҳамкорликда ташкил этилган 13-Халқаро Жаҳон Фармакопеяси (IMWP) анжумани бўлиб ўтди.

Онлайн учрашувда 38 та фармакопея органидан 51 дан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар. Конференциянинг кириш қисмида ЖССТ Фармацевтика учун нормалар ва стандартлар (NSP), гуруҳ раҳбари, (Team Lead, Norms and Standards for Pharmaceuticals (NSP)) - Luther Gwaza томонидан кун тартибида қўйилган масалалар эълон қилинди.

Шундан сўнг, ушбу масалалар юзасидан "IMWP – 12" анжуманида қабул қилинган таклифлар ижроси бўйича маълумот тингланди.

Тадбир давомида иштирокчи давлатлар томонидан жаҳондаги ҳудудий ва миллий фармакопеялар бўйича ахборот берилди. Жумладан, Ўзбекистон Давлат фармакопеяси Таҳририят кенгаши котибияти вакили Ҳилола Назруллаева Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишда эришилган асосий ютуқлари ҳақида қатнашчиларга маълумот берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

ССВ кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258-3, 12.09.2022 й.).
 
Аввалги версиясига нисбатан рўйхат 171 позициядан 176 позициягача оширилган.
 
Янгиланган рўйхатга блинитумомаб, акалабрутиниб, помалидомид, экулизумаб препараратлари шунингдек, антимикробли гидрогель боғлами мирамистин қўшилган.

Маълумот ўрнида, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, Орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​​​Юртимиздаги яна икки фармкомпанияда маркировкалаш ускунасини ўрнатилди

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилининши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шунингдек маркировкалаш ускунасини ўрнатишда Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими томонидан жойларга чиққан ҳолда мунтазам равишди тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари мазкур бўлим мутахассислари, ишлаб чиқариш жараёнларида маркировкалаш тизимини жорий қилган "Pharmacon LLC" ва "Sanita Pharma" МЧЖ корхонасига ташриф буюришди ҳамда иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситаларини маркировкалаш жараёни билан яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро маҳсулотлари мажбурий рақамли маркировкаланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​🟢 Ўзбекистонликлар силга қарши янги дори воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Uzpharmagency) билан ҳамкорликда ўтган бир ярим йил давомида туберкулёз касаллигини даволаш учун олтита дори воситасини жадал рўйхатдан ўтказишга кўмаклашди.

🇺🇸 USAIDнинг техник ёрдами билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЖССТнинг дори воситаларини тезлаштирилган рўйхатга олиш тартибини қабул қилди, бу юртимизда ушбу касаллик билан оғриган беморлар учун янги дори-дармонлардан тез ва хавфсиз фойдаланишни таъминлайди.

2021 йилда USAIDнинг кенг кўламли техник ёрдами натижасида туберкулёзни даволаш учун ЖССТ дастлабки квалификациясидан ўтган икки дори – циклосерин ва протионамид Ўзбекистонда CRP орқали рўйхатдан ўтган биринчи дорилар бўлди.

Мамлакатда кўп дориларга чидамли туберкулёз билан касалланиш даражаси кўрсаткичи дунёда энг юқори ўринлардан бири саналгани сабабли ушбу икки препаратнинг рўйхатдан ўтиши Ўзбекистон учун муҳим аҳамият касб этади. Циклосерин ва протионамид туберкулёзни даволаш учун иккинчи қатор дорилари сарасига кириб, силга қарши стандарт дорилар натижа бермайдиган беморларда қўлланилади.

2022 йилда яна тўртта туберкулёзга қарши дори рўйхатдан ўтказилди. Булар рифампицин, изоназид, пиразинамид ва этамбутол гидрохлоридидир. Ҳозирда силга қарши ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтган яна еттита дори рўйхатдан ўтиш жараёнида.

Булар кўп компонентли Рифампин ва Изоназид 150 мг /75 мг, Рифампин ва Изоназид сувда эрувчан таблетка шакли 75 мг/50 мг, Изоназид, Рифампин, Рифампицин. Изониазид. Пиразинамид ва этамбутол гидрохлорид USP 150мг/75мг/400мг/275 мг ва этамбутол BP 400 мг.

«USAID Ўзбекистон ҳукуматининг туберкулёзга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашидан фахрланади. Ўзбекистонда силга қарши дориларни_ рўйхатга олишни тезлаштириш соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа соҳаларига ҳам фойда келтиради ва хавфсиз ва самарали дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради», – деди USAIDнинг Ўзбекистондаги Соғлиқни сақлаш идораси директори Черри Гумапас".

ЖССТнинг дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби мамлакатда ЖССТ маъқуллаган маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишни тезлаштиради ва беморлар ва шифокорларнинг кафолатланган сифатли дори-дармонларни қўллашини тезлаштиради. Шунингдек, рўйхатдан ўтган дорилар, рўйхатдан ўтмаган фармацевтика препаратларидан фарқли равишда 15 фоиз ҚҚСдан озод этилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Ўтган ҳафтада Давлат маркази фаолиятида юз берган муҳим воқеалар:

Давлат марказида "1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди

ЕОИИ Фармакопея қўмитасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

832 турдаги 33321 ўрам фармацевтика маҳсулотлари экпертизадан ўтказилди

Халқаро патентланмаган ном ҳақида маълумот берилди

ЖССТнинг Жаҳон фармакопеялари бўйича навбатдаги халқаро анжумани ўтказилди

Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

Юртимиздаги яна икки фармкомпанияда маркировкалаш ускунасини ўрнатилди

Ўзбекистонликлар силга қарши янги дори воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий бумларни рақамли маркировклаш

Юртимизда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланишини таъминлаш мақсадида ушбу маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий қилинди.

Хўш, маркировкалаш тизимининг жорий этилиши истеъмолчилар ва давлат учун қандай афзалликлар беради?

Батафсил ушбу роликда танишамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари пойтахтимизда Евроосиё фармацевтика саммити бўлиб ўтади

Саммитда назорат қилувчи органлар, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи етакчи халқаро ва маҳаллий компаниялар, дистрибьюторлар, дорихоналар тармоқлари ва фармацевтика секторига хизмат кўрсатувчи компаниялардан 400 дан ортиқ иштирокчилар қатнашади.

Анжуман давомида тартибга солиш, стратегия, сотиш, маркетинг ва ишлаб чиқариш бўйича 20 дан ортиқ сессиялар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Саволлар бўйича "Global Pharmaceutical Leaders' Club"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сайёра Зияевага қуйидаги (93) 3986061 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун" мавзусида сайёр қабул ўтказилди

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалаларни ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 8 октябрь куни Халқ қабулхоналари, вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабул ўтказилди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигида Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг дорихона очиш, фармацевтик фаолиятни лицензиялаш ҳамда дори воситаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаатлари Агентлик мутасаддилари томонидан жойида ҳал қилинди. Шунингдек, соҳада тадбиркорлар ва фуқаролар дуч келаётган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан маъсул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Сертификатлаштиришда номувофиқлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди

Жорий йилнинг сентябрь ойи давомида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.

Экспертиза натижасига кўра Германия, Ҳиндистон, Покистон ҳамда Швецария давлатларида ишлаб чиқарилган 15,539 ўрам ва 5 та тўплам, умумий қиймати 1,139,432,000 сўм бўлган фармацевтика маҳсулотлари (тўлиқ рўйхат бу ерда) сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ва сертификатлаштирилиши рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низом (рўйхат рақами 80-сон 21.02.2022) га кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади!

Ҳурматли юртдошлар! Дори воситаси, тиббий буюм ва тиббий техниканинг номи, Давлат рўйхатидан ўтган рақами, чиқарилган шакли, ишлаб чиқарган мамлакат, мувофиқлик сертификат берилган сана ва бошқа тегишли маълумотларни Давлат маркази расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар       

«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 июндаги «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақидаги ЎРҚ-774-сон Қонуни 1-моддасига мувофиқ, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар  тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилди:

«Бирламчи маҳсулотни ишлаб чиқаришдан (қайта ишлашдан) қўшимча маҳсулот сифатида олинадиган, IV рўйхат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни ушбу Қонунда назарда тутилган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш юридик шахслар томонидан уларда муайян прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун лицензиялар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;

Тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисобланиши белгиланди.

Шунингдек, юқоридаги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

☑️ муомалада бўлиши чекланган прекурсорларни сотиб олувчиларнинг ва улардан якуний фойдаланувчиларнинг реестрини юритиш тизими жорий этилишини таъминлаши;
☑️ прекурсорларнинг ишлаб чиқарилиши тайёрланиши ва реализация қилиниши устидан назорат механизмларини кучайтириш чораларини кўриши;
☑️ ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириши;
☑️ давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлаши белгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш қандай тартибда амалга оширилади?

⚙️ Data Matrix коди шунингдек, рақамли идентификатциялаш воситаси дейилганда нима тушунилади ва у қандай белгиларни ўз ичига олади?

Батафсил ушбу роликда таништирамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM