Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.23K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Омборхонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар стеллажларда ва тагликларда жойлаштирилиши керак.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни полда тагликларсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Тагликлар полда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Касаллик тарихини ёзиш усулини ким ўйлаб топганини биласизми?

Касаллик тарихи – даволаш профилактика муассасаларида ҳар бир беморга тутиладиган асосий тиббий ҳужжат. Бемордаги касалликни аниқлаш ва даво учун зарур маълумотлар, беморни кузатиш даврида унинг аҳволида рўй берган ўзгаришлар, беморга тавсия этилган маслаҳатлар қайд этилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Биз бир бутун Ўзбекистонмиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Биласизми

Фармакокинетика — Бу дори воситаларининг сўрилишини, оқсиллар билан боғланишини, тарқалишини, биотрансформацияси ва организмдан чиқиб кетиш жараёнларини ўрганади ва дорининг организмда миқдорий динамикаси хақида маълумот беради.

Дори воситаларининг фармакологик самараси дори моддаларининг рецептор қурилмаларидаги миқдорига боғлиқ бўлиб, бу миқдорни организмда аниқлаш мураккаб жараёндир, амалда уни аниқлаб бўлмайди. Шу сабабли дорининг миқдори биосуюқликлар (қон, қон плазмаси, зардоби, сўлак, сийдик) да аниқланади.

Чунки дорининг киритилаётган миқдорига нисбатан унинг қондаги миқдори ва дорининг фармакологик самараси орасида коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланган. Дориларнинг қондаги миқдори кўпроқ уларнинг организмда тарқалиши ва чиқиб кетишига боғлиқ жараёндир.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 04.07.2023.xlsx
1.3 MB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (04.07.2023)

@uzpharmcontrol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 9 июль Президент сайлови куни

Фаол бўлинг, овоз беринг.
Келажагингизга бефарқ бўлманг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди

“Рақобат тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унга кўра рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Шунингдек, Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги нормалар киртилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💊Фармацевтика саноати: 2022 йил натижалари ва ривожланиш истиқболлари

📌Фармацевтика саноати соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ушбу соҳанинг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади. Шу муносабат билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда қатор соҳалар сингари фармацевтика саноатини ривожлантириш учун ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

🧪2022 йилда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида ички бозор ҳажми 1,5 млрд долларни ташкил этиб, унинг 25 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига таъминланди.

🧪2022 йил якунига кўра, маҳаллий корхоналар томонидан умумий қиймати 4,12 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ўсди.

🌐2022 йилда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг оширилиши натижасида фармацевтика маҳсулотлари импортининг умумий қиймати 2021 йилги кўрсаткичдан салкам 20 фоизга қисқариб, 1,3 млрд долларни ташкил қилди. Фармацевтик маҳсулотлар асосан Ҳиндистон, Латвия, Россия, Грузия, АҚШ давлатларидан импорт қилинмоқда.

📍Тараққиёт стратегиясидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида кейинги беш йилликда юртимизда фармацевтика маҳсулотларига бўлган йиллик талабнинг 80 фоизгача бўлган қисмини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплашга эришилади.

📍2023 йилда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 24 фоизга ошириб, 5,1 трлн сўмга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари импорти ҳажми ва таркибини оптималлаштириш мақсадида 300 турдаги янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 210 млн долларга тенг бўлган фармацевтика маҳсулотлари ва хизматларини экспорт қилиш мақсад қилинган.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/bs9

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт ривожига бағишланган нуфузли халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда жаҳоннинг қатор давлатларидан келган тиббиёт соҳаси бўйича етакчи экспертлар, хусусан, халқаро ташкилотлар, нуфузли клиникалар, дунё рейтингда етакчи ўринда турган олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди.

Халқаро анжуман мамлакатимиз тиббиётини трансформация қилиш, унинг долзарб масалаларини биргаликда ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида:

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси негизида тиббий фаолиятни лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилади.

☑️ Асос: ПҚ–197-сон, 20.06.2023

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ибн Сино ва фармацевтика: Машҳур олим ўз фаолиятида дориларни қандай турларга бўлган?

Табобат илмининг султони Ибн Сино замонида дорилар ўсимликлардан, маъданлардан ва ҳайвон аъзоларидан олинган. Синтетик моддалар бўлмаган. Ибн Синонинг ўзи ҳам асосан шу уч манбани кўрсатган. У ўсимликлардан олинадиган дориларга кўпроқ аҳамият берган. Уларни қай вақтда йиғиш, сақлаш, ишлатиш усулларини баён этган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси “Фармакопея дискуссия гуруҳи — PDG”га қўшилишга тайёргарлик кўрмоқда

ЖССТ томонидан “Фармакопея дискуссия гуруҳи” (“Pharmacopeial Discussion Group” ‒ PDG) ташкил этилган бўлиб, у Европа, АҚШ ва Япония фармакопеяларини ўзаро уйғунлаштириш вазифаси билан шуғулланиб келади. Таъкидлаш жоиз, PDG ташкил этилганидан буён ўтган 32 йил мобайнида биринчи марта аъзоларини кўпайтириш учун икки йиллик кенгайтирилган пилот дастурини ишга туширишни режалаштирган.

Манба: "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журнали 1/2023 сони

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Биласизми

🌿 Доривор ўсимликлар хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун бир қатор имтиёзлар берилган

Доривор ўсимликлар хом ашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинган;

доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшимча қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилган.

доривор ўсимликлар хом ашёси ҳамда ундан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг экспорт учун сарфланган автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

Асос: ПФ-139-сон 20.05.2022

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Эслатма

Қоидага мувофиқ, фармацевтика маҳсулотига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатига қонунга хилоф равишда ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дори воситаларини чакана реализация қилишни ташкил этиш тартиби ва шартлари нималардан иборат?

Дори воситаларини чакана реализация қилишда давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, меҳнат муҳофазаси қоидаларига, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_04_07_2023_07_07_2023.xlsx
31.4 KB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (07.07.2023)

@uzpharmcontrol
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилояти “Андижон Фарм” ЭИЗ ҳудудидаги корхоналар ва “Андижон Фарма Парк” илмий ва синов лабораторияси фаолияти билан танишди.

Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда фармацевтика йўналишидаги 37 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Ушбу корхоналар томонидан 2022 йил давомида 215 турдаги (шундан 160 таси дори воситаси, 18 таси тиббий буюм, 12 таси тиббий техника, 25 таси биологик фаол қўшимчалар) 272 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 520 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Шунингдек, ҳудудда 109,4 млн долларлик 21 та инвестиция лойиҳаларини (Давлат инвестиция дастури доирасида 61.0 млн долларлик 13 та лойиҳа, ҳудудий инвестиция дастури доирасида 50,0 млн долларлик 8 та лойиҳа) амалга ошириш режалаштирилган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube