Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.23K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази барча юртдошларимизни Қурбон ҳайити билан самимий табриклайди!

Ушбу муқаддас хайрли кунда сизга ва оила аъзоларингизга фаровонлик, барокат, бахт ҳамда барча эзгу ниятларингиз ижобатини зиёдаси билан тилаб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Эслатма

Хабарингиз бор, Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Хўш, референт нарх ўзи нима?

Қуйидаги саволнома орқали ушбу тизим ҳақида батафсил таништирамиз:

Дори воситаларининг референт нарх шакллантириш тизими қандай тизим? - Жавоб

Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади? - Жавоб

Референт нархлари шакллантирилган дори воситалари ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин? - Жавоб

"Uzpharminfo" қандай дастур? - Жавоб

Тизим билан боғлиқ муаммолар юзасидан кимга ва қандай тартибда мурожаат қилиш керак? - Жавоб

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Самарқандда Хитой давлати билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади

Самарқандда қад ростлайдиган қон препаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган фармацевтика заводи маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импорт ҳажмини камайишига хизмат қилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
В Самарканде совместно с Китаем будет запущено производство препаратов крови

Фармацевтический завод по производству препаратов крови, который будет построен на 15 гектарах в Самарканде и, как ожидается, станет единственным такого рода заводом в Центральной Азии, будет способствовать удовлетворению потребностей населения в таких препаратах, а также сокращению объемов импорта за счет запуска отечественного производства.

👉 Читать подробно

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун

1992 йил 2 июль куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

Бугун ушбу муқаддас рамзни каттаю кичик бирдек қадрлайди. Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг том маънодаги асл тасвирини кўради. Гербимизга ҳар бир ҳамюртимиз алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўлиши мамлакатимизда эзгу қадриятга айланган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ Антибиотикларни қабул қилишдаги муҳим қоидалар

▶️ Замбуруғга қарши таблеткаларининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш қандай амалга оширилади?

▶️ Давлат раҳбари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

▶️ Соғлиқни сақлаш вазирлигида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди

▶️ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ҳамда Ҳиндистоннинг Serum Institute of India Pvt. Ltd. ўртасида имзоланган меморандум фармацевтика соҳасида ўзаро тажриба алмашиш учун янги ҳамкорлик эшикларини очди

▶️ Қурбон ҳайити юртимизда кенг нишонланди

▶️ Самарқандда Хитой давлати билан ҳамкорликда қон препаратлари ишлаб чиқарилади

▶️ Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинганига 31 йил тўлди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Омборхонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар стеллажларда ва тагликларда жойлаштирилиши керак.

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни полда тагликларсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Тагликлар полда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Касаллик тарихини ёзиш усулини ким ўйлаб топганини биласизми?

Касаллик тарихи – даволаш профилактика муассасаларида ҳар бир беморга тутиладиган асосий тиббий ҳужжат. Бемордаги касалликни аниқлаш ва даво учун зарур маълумотлар, беморни кузатиш даврида унинг аҳволида рўй берган ўзгаришлар, беморга тавсия этилган маслаҳатлар қайд этилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Биз бир бутун Ўзбекистонмиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Биласизми

Фармакокинетика — Бу дори воситаларининг сўрилишини, оқсиллар билан боғланишини, тарқалишини, биотрансформацияси ва организмдан чиқиб кетиш жараёнларини ўрганади ва дорининг организмда миқдорий динамикаси хақида маълумот беради.

Дори воситаларининг фармакологик самараси дори моддаларининг рецептор қурилмаларидаги миқдорига боғлиқ бўлиб, бу миқдорни организмда аниқлаш мураккаб жараёндир, амалда уни аниқлаб бўлмайди. Шу сабабли дорининг миқдори биосуюқликлар (қон, қон плазмаси, зардоби, сўлак, сийдик) да аниқланади.

Чунки дорининг киритилаётган миқдорига нисбатан унинг қондаги миқдори ва дорининг фармакологик самараси орасида коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланган. Дориларнинг қондаги миқдори кўпроқ уларнинг организмда тарқалиши ва чиқиб кетишига боғлиқ жараёндир.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 04.07.2023.xlsx
1.3 MB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (04.07.2023)

@uzpharmcontrol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 9 июль Президент сайлови куни

Фаол бўлинг, овоз беринг.
Келажагингизга бефарқ бўлманг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди

“Рақобат тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унга кўра рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Шунингдек, Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги нормалар киртилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💊Фармацевтика саноати: 2022 йил натижалари ва ривожланиш истиқболлари

📌Фармацевтика саноати соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ушбу соҳанинг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади. Шу муносабат билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда қатор соҳалар сингари фармацевтика саноатини ривожлантириш учун ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

🧪2022 йилда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида ички бозор ҳажми 1,5 млрд долларни ташкил этиб, унинг 25 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига таъминланди.

🧪2022 йил якунига кўра, маҳаллий корхоналар томонидан умумий қиймати 4,12 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ўсди.

🌐2022 йилда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг оширилиши натижасида фармацевтика маҳсулотлари импортининг умумий қиймати 2021 йилги кўрсаткичдан салкам 20 фоизга қисқариб, 1,3 млрд долларни ташкил қилди. Фармацевтик маҳсулотлар асосан Ҳиндистон, Латвия, Россия, Грузия, АҚШ давлатларидан импорт қилинмоқда.

📍Тараққиёт стратегиясидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида кейинги беш йилликда юртимизда фармацевтика маҳсулотларига бўлган йиллик талабнинг 80 фоизгача бўлган қисмини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплашга эришилади.

📍2023 йилда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 24 фоизга ошириб, 5,1 трлн сўмга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари импорти ҳажми ва таркибини оптималлаштириш мақсадида 300 турдаги янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 210 млн долларга тенг бўлган фармацевтика маҳсулотлари ва хизматларини экспорт қилиш мақсад қилинган.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/bs9

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт ривожига бағишланган нуфузли халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда жаҳоннинг қатор давлатларидан келган тиббиёт соҳаси бўйича етакчи экспертлар, хусусан, халқаро ташкилотлар, нуфузли клиникалар, дунё рейтингда етакчи ўринда турган олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди.

Халқаро анжуман мамлакатимиз тиббиётини трансформация қилиш, унинг долзарб масалаларини биргаликда ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида:

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси негизида тиббий фаолиятни лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ташкил этилади.

☑️ Асос: ПҚ–197-сон, 20.06.2023

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ибн Сино ва фармацевтика: Машҳур олим ўз фаолиятида дориларни қандай турларга бўлган?

Табобат илмининг султони Ибн Сино замонида дорилар ўсимликлардан, маъданлардан ва ҳайвон аъзоларидан олинган. Синтетик моддалар бўлмаган. Ибн Синонинг ўзи ҳам асосан шу уч манбани кўрсатган. У ўсимликлардан олинадиган дориларга кўпроқ аҳамият берган. Уларни қай вақтда йиғиш, сақлаш, ишлатиш усулларини баён этган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси “Фармакопея дискуссия гуруҳи — PDG”га қўшилишга тайёргарлик кўрмоқда

ЖССТ томонидан “Фармакопея дискуссия гуруҳи” (“Pharmacopeial Discussion Group” ‒ PDG) ташкил этилган бўлиб, у Европа, АҚШ ва Япония фармакопеяларини ўзаро уйғунлаштириш вазифаси билан шуғулланиб келади. Таъкидлаш жоиз, PDG ташкил этилганидан буён ўтган 32 йил мобайнида биринчи марта аъзоларини кўпайтириш учун икки йиллик кенгайтирилган пилот дастурини ишга туширишни режалаштирган.

Манба: "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журнали 1/2023 сони

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube