Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
687 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Реестр референтных цен 20.06.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (20.06.2023)

@uzpharmcontrol
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ССВ ҳузурида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси ташкил қилинади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–197-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши белгиланди.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ, вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари буйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарори билан тасдиқланган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастурига мувофиқ, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат руйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йули билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлайди;

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

Давлат фармакопеясини ишлаб чиқади;

Тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштирувчи марказий орган сифатида республикадаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади;

Фармакологик назоратни амалга оширади;

Тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифат назорати борасида метрология текширувларини ташкиллаштиради;

Тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари буйича фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ишлаб чиқарилишини, тайёрланишини, импорт қилинишини, реализация қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш чорасини кўради.

Манба: ПҚ-197-сон 20.06.2023

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Оғриқ қолдирувчи дориларнинг қандай зарари бор?

Ҳаётида бир марта бўлса ҳам тиш ёки бош оғриғидан азият чекмаган инсон бўлмаса керак. Албатта, бундай пайтда кўпчилик оғриқ қолдирувчи дориларга мурожаат қилади. Бироқ уларни қўллашда меъёрни ҳам билиш муҳим.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Фармацевтика маҳсулотларини омборхонада қабул қилиш ва бериш қандай амалга оширилиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, омборхонада дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_20_06_2023_23_06_2023.xlsx
47.3 KB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (23.06.2023)

@uzpharmcontrol
#Биласизми

Дорихоналар дори воситаларини сақлаш жойи сифатида биринчи марта Гиппократ асарларида тилга олинган. Aнтик даврнинг энг машҳур дорихоначиси Клавдий Гален бўлган. У дорихонани officina деб атаган (замонавий “офис” сўзига ўхшаш).

Гален тиббиёт учун қилган ишларидан ташқари (анатомик кашфиётлар ва бошқалар) Римда дорихона очган ва у ерда беморларни қабул қилиб, улар учун дори-дармонлар тайёрлаган. Шунингдек, у Диоскорид томонидан тузилган дори воситалари рўйхатини (materia medica) тизимга киритган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган, ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси қандай вазифаларни амалга оширади?

Мавзу юзасидан марказ директори Мирзохиджон Қодиров "O'zbekiston 24" телеканалига интервью берди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ Ўзбекистон фармацевтика бозори МДҲ давлатлари орасида энг жадал ривожланмоқда

▶️ Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

▶️ Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида нималарга эътибор бериши лозим?

▶️ Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

▶️ ССВ ҳузурида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси ташкил қилинади

▶️ Оғриқ қолдирувчи дориларнинг қандай зарари бор?

▶️ Фармацевтика маҳсулотларини омборхонада қабул қилиш ва бериш қандай амалга оширилиши керак?

▶️ Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

▶️
ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси вазифалари юзасидан марказ директори Мирзохиджон Қодиров "O'zbekiston 24" телеканалига интервью берди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Антибиотикларни қабул қилишдаги муҳим қоидалар

1929 йил 13 сентябрда инглиз олими Александр Флеминг ўзининг буюк кашфиёти - пенициллинни биринчи марта оммага тақдим этди. Шундан буён антибиотиклар бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. Лекин бундай дори воситаларини назоратсиз қабул қилиб бўлмайди, уларни қабул қилишда бир нечта муҳим қоидалар бор.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Замбуруғга қарши таблеткаларининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш қандай амалга оширилади?

Тошкент фармацевтика институти мутахассислари томонидан ёзилган мақолада тадқиқот ишлари олиб борилаётган замбуруғга қарши таъсир кўрсатувчи таблеткаларнинг сифат кўрсаткичлари: таблеткаларнинг ташқи кўриниши, ўртача оғирлик ва ундан четланиш, парчаланиши, шунингдек таблеткаларнинг синишга ва ишқаланишга нисбатан қаттиқлиги кабилар ўрганилди ва баҳоланди.

Бу ҳақида батафсил Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан тайёрланадиган "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" илмий амалий фармацевтка журналининг 2023 йил I чорак сонида танишишингиз мумкин.

Ҳамкорлик қилиш учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 ички 2360 - 2362

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги

Ҳурматли журналистлар, соҳанинг фидойи ва жонкуяр вакиллари!

Авваламбор, Сизларни бугунги касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

Президентимиз томонидан йўлланган байрам табригида қайд этилганидек, халқимиз сиз, азизларни демократик матбуотнинг асосий шарти ва талаби бўлган холислик, ҳаққонийлик, миллий манфаатларимизга содиқлик каби принципларга амал қилиб, ўз билим ва салоҳияти, ўткир қалами ва ҳароратли сўзи билан жамоатчиликка ижтимоий жараёнлар моҳиятини англаб етишга кўмаклашадиган, уларни бузғунчи ахборот хуружларидан ҳимоя қиладиган фидойи инсонлар деб билади.

Бу — юртимизда фаолият юритаётган 2140 та оммавий ахборот воситаси, хусусан, 745 та интернет нашрида меҳнат қилаётган журналистларга берилган энг муносиб эътироф.

Хабарингиз бор, бугун соғлиқни сақлаш тизимида кенг қамровли трансформация жараёнлари бошланган. Тиббиётни халққа янада яқинлаштириш учун барча имкониятлар ишга солиняпти.

Ана шу янгиланишларни кенг жамоатчиликка етказишда доимо биз билан ҳамфикр, ҳамқадам, елкадош бўлиб ишлаётган сўз ижодкорларини ҳамиша қадрлаймиз.

Тиббиёт соҳасини ёритишга ихтисослашиб, бу тизимни ипидан игнасигача ўрганиб, тезкор ва таъсирчан материаллар, кўрсатув ҳамда лавҳалар тайёрлаётган қалам аҳлини ўз соҳасини мукаммал эгаллаган шифокорлар билан тенг ўринга қўямиз.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, юртдошларимизни тиббиётга оид энг ишончли ва холис ахборотлар билан таъминлаш, тизимдаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш каби муҳим жабҳаларда журналист ва блогерларнинг биз билан ҳамкорлиги соҳага масъул раҳбар сифатида мени жуда қувонтиради.

Азиз дўстлар, қадрдонларим!

Сизларни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, қуч-қувват, ижодий парвоз тилайман. Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💐 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Вазир Амрилло Иноятов бошчилигида ўтган учрашувда тиббиётдаги ислоҳотларни халқимизга тезкор ва ишончли тарзда етказишга ҳисса қўшиб келаётган соҳа жонкуярлари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 13—14 апрель кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон - Ҳиндистон биринчи тиббиёт форуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу тадбир доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ҳамда Ҳиндистоннинг Serum Institute of India Pvt. Ltd. ўртасида имзоланган меморандум фармацевтика соҳасида ўзаро тажриба алмашиш учун янги ҳамкорлик эшикларини очди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 27.06.2023.pdf
13 MB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (27.06.2023)

@uzpharmcontrol