Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
687 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Фармакологик воситалар ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тўғрисидаги қарор Фармакология қўмитасининг тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
#Эслатма

Тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган иммунобиологик препаратларни халқаро эътироф этилган талаблар даражасида стандартлаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси 1 нашр 3-жилдига 62 та вакцина ва 8 та зардоб препаратларининг хусусий фармакопея мақолалари ҳамда 33 та биотерапевтик дори воситалари киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат фармакопеяси билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳақида "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журналида танишишингиз мумкин.

Ҳамкорлик қилиш учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 ички 2360 - 2362

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ Уйқу таблеткаларни қабул қилишда нималарга эътибор бериш керак?

▶️ Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж қандай аниқланади?

▶️ FDA беморларга дорилар ҳақида маълумот олишда қулайлик яратмоқчи

▶️ Рецепт билан бериладиган дори воситалари рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартирилиши мумкин

▶️ Ватиканда XVII аср бошларида асос солинган дорихона қайта тикланди

▶️ Пребиотикалар, пробиотиклар ва синбиотиклар. Уларнинг фарқи нимада?

▶️ Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

▶️ Нима учун таблеткалар турли хил рангларда бўлади?

▶️
Дори воситалари қандай мезонларга кўра рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритилади?

▶️ Давлат фармакопеяси 1 нашр 3-жилдига 62 та вакцина ва 8 та зардоб препаратларининг хусусий фармакопея мақолалари киритилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон фармацевтика бозори МДҲ давлатлари орасида энг жадал ривожланмоқда

Sputnik нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон фармацевтика бозори МДҲ давлатлари орасида энг жадал ривожланмоқда. Охирги уч йилда республикада ўртача йиллик ўсиш 26 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич Россияда 12 фоиз, Қозоғистон ва Қирғизистонда 15 фоиз, Беларусда эса 10 фоиз қайд этилган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида нималарга эътибор бериши лозим?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими истеъмолчиларга ушбу видеодаги маълумотларни тақдим қилиши керак.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Биласизми?

АҚШдаги Жон Хопкинс университети ўтказган тадқиқотга кўра дори ичгач, ўнг тарафга суянсангиз дори 10 дақиқада ҳазм бўларкан. Чап тарафга суянсангиз 100 дақиқада ҳазм бўларкан.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Марҳамат туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ю. Хўжаобод туманидаги автомобиллар бозори ёнида 1120 дона “Регапен” ва 100 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
Реестр референтных цен 20.06.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (20.06.2023)

@uzpharmcontrol
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ССВ ҳузурида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси ташкил қилинади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–197-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши белгиланди.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ, вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари буйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарори билан тасдиқланган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастурига мувофиқ, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат руйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йули билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлайди;

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

Давлат фармакопеясини ишлаб чиқади;

Тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштирувчи марказий орган сифатида республикадаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади;

Фармакологик назоратни амалга оширади;

Тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифат назорати борасида метрология текширувларини ташкиллаштиради;

Тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари буйича фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ишлаб чиқарилишини, тайёрланишини, импорт қилинишини, реализация қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш чорасини кўради.

Манба: ПҚ-197-сон 20.06.2023

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Оғриқ қолдирувчи дориларнинг қандай зарари бор?

Ҳаётида бир марта бўлса ҳам тиш ёки бош оғриғидан азият чекмаган инсон бўлмаса керак. Албатта, бундай пайтда кўпчилик оғриқ қолдирувчи дориларга мурожаат қилади. Бироқ уларни қўллашда меъёрни ҳам билиш муҳим.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Фармацевтика маҳсулотларини омборхонада қабул қилиш ва бериш қандай амалга оширилиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, омборхонада дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_20_06_2023_23_06_2023.xlsx
47.3 KB
Референт нархлар

Давлат маркази томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (23.06.2023)

@uzpharmcontrol
#Биласизми

Дорихоналар дори воситаларини сақлаш жойи сифатида биринчи марта Гиппократ асарларида тилга олинган. Aнтик даврнинг энг машҳур дорихоначиси Клавдий Гален бўлган. У дорихонани officina деб атаган (замонавий “офис” сўзига ўхшаш).

Гален тиббиёт учун қилган ишларидан ташқари (анатомик кашфиётлар ва бошқалар) Римда дорихона очган ва у ерда беморларни қабул қилиб, улар учун дори-дармонлар тайёрлаган. Шунингдек, у Диоскорид томонидан тузилган дори воситалари рўйхатини (materia medica) тизимга киритган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган, ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси қандай вазифаларни амалга оширади?

Мавзу юзасидан марказ директори Мирзохиджон Қодиров "O'zbekiston 24" телеканалига интервью берди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube