Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
689 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотлари қандай мақсадларда ўтказилади?

▶️ Пойтахтимизда АҚШлик мутахассис, "USAID PQM +" дастури катта техник маслаҳатчиси Габриел Кадду иштирокида "Рўйхатга олиш стандарт операцион тартиб қоидаларини тайёрлаш" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

▶️ Спорт – саломатлик гарови шиори остида футбол мусобақаси ташкил этилди

▶️ Дори моддаларнинг одам организмига қандай таъсир турлари бор?

▶️ Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона сотувчилари ушланди

▶️ Юртимизда Дебрецен университетининг филиали очилиши мумкин

▶️ Электрон термометрдан қандай фойдаланишни биласизми?

▶️ ССВда референт нарх шакллантириш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

▶️ Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб киришга қандай ҳолларда рухсат этилади?

▶️ Ўзбекистон - Германия халқаро тиббиёт форуми доирасида Германия фармацевтика саноат уюшмаси (BPI - Bundesvergand der Pharmazeutischen Industrie) билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔬 Дори воситаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари нималарни ўз ичига олади?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари, қоида тариқасида, илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Психотроп моддалар дейилганда қандай моддалар тушунилади?

Психотроп моддалар, нейролетик моддалар, нейролептиклар – кишининг психик фаолиятига таъсир этадиган дорилар гуруҳи ҳисобланиб, улар эс-хушни бузмай, алаҳлаш, галлюцинация ва психозга хос бошқа белгиларни йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилиши белгиланган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси АҚШ фармакопеяси билан уйғунлаштирилади

Америка Қўшма Штатлари Фармакопея Конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида жорий йилнинг 12 май санасида тузилган “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярини қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг янги мақолаларини ишлаб чиқиш ва мавжуд мақолаларни замонавий илм-фан ютуқлари асосида янада такомиллаштириш борасида қатор имкониятлар яратади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1
Реестр референтных цен 30.05.2023.pdf
13 MB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (30.05.2023)

@uzpharmcontrol
Қонунга кўра, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

☑️ Асос: ЎРҚ-399-сон 04.01.2016

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Р.С. таркибида психотроп моддалар бўлган 588 дона дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 950 АҚШ долларига, фуқаро М.М. кучли таъсир қилувчи 3 348 дона дори воситасини фуқаро М.А.га 6,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.I.” ХКга қарашли дорихона раҳбари Ш.Ю. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 130 дона дори воситасини ўтказган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1950 йилдан эътиборан 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошланди. 1989 йилда эса БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияни қабул қилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган ҳурматли тадбиркорлар, соҳа вакиллари ва қадрли мутахассислар. Ўз фаолиятингиздаги муҳим янгиликлар, илмий ишланмалар, хизматлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ниятида бўлсангиз унда “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали таҳририяти барчангизни ҳамкорликка таклиф этади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇷🇺 Шу йил 3-4 июнь кунлари дунё сайқали — гўзал Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кўҳна Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўз ишини бошлайди

Шарқ гавҳари дея аталмиш гўзал Самарқанд шаҳри бир ҳафта ўтиб, яна бир йирик анжуманга мезбонлик қилмоқда. 3-4 июнь кунлари ушбу қадимий кентда Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтади. Бугун соат 09:30 да “Silk Road Samarkand” мажмуаси “Minyoun” меҳмонхонасида мазкур нуфузли тадбирнинг расмий очилиши бошланади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми қизғин давом этмоқда

Унда ССВ ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" раҳбари Мирзоҳиджон Қодиров бошчилигида Давлат маркази мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Самарқандда бўлиб ўтаётган форум доирасида бир қатор меморандум ва шартномалар имзоланди

Жумладан, Евроосиё зарур амалиётлар академияси, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК ва "Rusatom Healthcare" ўртасида имзоланган уч томонлама меморандум фармацевтика соҳасидаги ўзаро яқин ҳамкорликни назарда тутади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_30_05_2023_03_06_2023.xlsx
18.1 KB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (03.06.2023)

@uzpharmcontrol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум имзоланди

Евроосиё зарур амалиётлар академияси бошқаруви президенти В.Шестаков, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори М.Қодиров ва “Русатом Хэлскеа” компанияси бош директори И.Обрубов томонидан имзоланган ушбу ҳужжат фармацевтика соҳасида яқин ҳамкорликни ўз ичига олади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ Дори воситаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари нималарни ўз ичига олади?

▶️ Психотроп моддалар дейилганда қандай моддалар тушунилади?

▶️ Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси АҚШ фармакопеяси билан уйғунлаштирилади

▶️ Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

▶️ 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

▶️ “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

▶️ Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

▶️ Самарқандда бўлиб ўтган форум доирасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум имзоланди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бир оздан сўнг пойтахтимиздаги "Trilliant” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Иккинчи халқаро фармацевтика форуми бошланади.

Ўзбекистонда иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур форумда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ва халқаро йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибюторлар, регулятор-назорат органлари, шунингдек соҳа ҳуқуқшунослари ва консалтинг хизматлари мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube