Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона сотувчилари ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ш.Р. фуқаро Д.А.га 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 минг сўмга ноқонуний сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган жами 89 дона оқ қизил капсуладаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, “H.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. 4 дона “Зардекс” номли дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 22 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 23.05.2023.pdf
12.7 MB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (23.05.2023)

@uzpharmcontrol
Юртимизда Дебрецен университетининг филиали очилиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида ЖССТ ассамблеясининг 76-сессияси доирасида Венгрия Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида бир қатор муҳим масалалар, жумладан тиббиёт ва фармацевтика йўналишларида юртимизда Дебрецен университетининг филиалини очиш муҳокама қилинди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Электрон термометрдан қандай фойдаланишни биласизми?

Ҳозирги кунда термометрларнинг учта тури − симобли, электрон ва инфрақизил кабиларни учратиш мумкин. Албатта, улар бир-биридан вазифавийлигига кўра фарқ қилади. Термометрлар орасида айниқса электрон термометр жуда оммалашган бўлишига қарамай, ҳароратни кўрсатишда хатоликка йўл қўйиши ҳам мумкин.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтади

Шу йил 26-27 май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади. Бу нуфузли анжуман соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш учун кенг имкониятлар майдони бўлиши кутилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📋 Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар далолатнома асосида расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ССВда референт нарх шакллантириш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Мазкур тадбирда тегишли вазирлик ва идораларнинг маъсул ходимлари шунингдек, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари иштирок этди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб киришга қандай ҳолларда рухсат этилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги тегишли қарорига мувофиқ, дори воситаларини ҳамда тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади.

Айни пайтда “Буюк ипак йўли” халқаро туризм мажмуаси Конгресс марказида анжуманга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу нуфузли форум Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги "Silk Road Samarkand" мажмуаси Конгресс марказида Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўз ишини бошлайди.
--
Буквально через считанные минуты в международном туристическом комплексе Silk Road Samarkand начнется международный медицинский форум «Узбекистан – Германия».

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда нуфузли форум давом этмоқда. Муҳташам залда Ўзбекистон ва Германия соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, соҳада фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика компаниялари вакиллари жам бўлган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 26.05.2023.xlsx
1.3 MB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (26.05.2023)

@uzpharmcontrol
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - Германия халқаро тиббиёт форуми доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германия фармацевтика саноат уюшмаси (BPI - Bundesvergand der Pharmazeutischen Industrie) бош директори Кай Йоахимсен билан учрашув ўтказди.

Шунингдек, форум доирасида ССВ ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ва Германиянинг “G. Heinemann Medizintechnik” ва “Medizintechnik Göttmann e.K.” компаниялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотлари қандай мақсадларда ўтказилади?

▶️ Пойтахтимизда АҚШлик мутахассис, "USAID PQM +" дастури катта техник маслаҳатчиси Габриел Кадду иштирокида "Рўйхатга олиш стандарт операцион тартиб қоидаларини тайёрлаш" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

▶️ Спорт – саломатлик гарови шиори остида футбол мусобақаси ташкил этилди

▶️ Дори моддаларнинг одам организмига қандай таъсир турлари бор?

▶️ Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона сотувчилари ушланди

▶️ Юртимизда Дебрецен университетининг филиали очилиши мумкин

▶️ Электрон термометрдан қандай фойдаланишни биласизми?

▶️ ССВда референт нарх шакллантириш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

▶️ Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб киришга қандай ҳолларда рухсат этилади?

▶️ Ўзбекистон - Германия халқаро тиббиёт форуми доирасида Германия фармацевтика саноат уюшмаси (BPI - Bundesvergand der Pharmazeutischen Industrie) билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔬 Дори воситаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари нималарни ўз ичига олади?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари, қоида тариқасида, илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Психотроп моддалар дейилганда қандай моддалар тушунилади?

Психотроп моддалар, нейролетик моддалар, нейролептиклар – кишининг психик фаолиятига таъсир этадиган дорилар гуруҳи ҳисобланиб, улар эс-хушни бузмай, алаҳлаш, галлюцинация ва психозга хос бошқа белгиларни йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилиши белгиланган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси АҚШ фармакопеяси билан уйғунлаштирилади

Америка Қўшма Штатлари Фармакопея Конвенцияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида жорий йилнинг 12 май санасида тузилган “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярини қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг янги мақолаларини ишлаб чиқиш ва мавжуд мақолаларни замонавий илм-фан ютуқлари асосида янада такомиллаштириш борасида қатор имкониятлар яратади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1