Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.1K photos
647 videos
502 files
2.94K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29 сентябр куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилади

Тадбиркорликнинг, айниқса кичик ва ўрта бизнес ривожига кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 29 сентябр санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” биносида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтади.

☑️ Мазкур мулоқотда бизнес эгалари:

▪️Мавжуд фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятидаги масалалар ҳамда соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар;
▪️ Фарммаҳсулотларни ишлаб чиқариш, рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаш;
▪️ Референт нархларни шакллантириш, рақамли маркировкалаш тизимлари;
▪️ GxP стандартларини жорий қилиш жараёнлари ва бошқа масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Мурожаат учун: (71) 203-81-81 | 231
Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: produce@uzpharmagency.uz

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
​​Хорижлик мутахассислар Ўзбекистон Фармакопеясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолашди

Франциянинг Страсбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа фармакопеяси 11-нашрига бағишланган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тиббий маҳсулотлар соҳасидаги сиёсат ва стандартлар департаменти ва Халқаро фармакопея раҳбари Gwaza Luther ҳамда Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясининг фармацевтик ҳамкорлик бўйича бош менеджери жаноб Dr. Moore Kevin билан учрашишди.

Суҳбат чоғида Давлат фармакопеяси таҳририяти Бош муҳарирри Хабибулла Джалилов хорижлик ҳамкасбларига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди. Жаноб Gwaza Luther ва Dr. Moore ушбу ташаббусни эътироф этиб, қилинаётган ишларни юқори баҳолади.

Шунингдек, самимий кечган мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш жараёнида замонавий илмий тадқиқот ишларини жорий этиш, шу жумладан фармацевтик фаол ингридиентлар, ёрдамчи моддалар ва ёт аралашмаларнинг стандарт намуналарини белгилаш, уларни Давлат фармакопеясига киритиш ва ишлаб чиқарувчи компаниялар ва назорат таҳлил лабораторияларни фармацевтик стандарт намуналари билан таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
​​Ҳиндистонда “IPHEX ва Global Regulators Conclave” Глобал регуляторлар конклави ўтказилди

Ҳиндистоннинг дори воситаларни тартибга солувчи миллий органи ҳамда Ҳиндистон ҳукуматининг Савдо саноат вазирлиги томонидан ташкил этилган Ҳиндистон фармацeвтика маҳсулотлари экспортини ривожлантириш кeнгаши (Pharmexcil) томонидан жорий йилнинг 21-23 сентябр кунлари Нью-Деҳли шаҳрида “IPHEX ва Global Regulators Conclave” Глобал регуляторлар конклави ўтказилди.

“Pharmexcil” кенгашининг расмий таклифига биноан мазкур анжуманда Ўзбекистондан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакопея қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Яхъяев ва “Зарур амалиётлар маркази” директори Азиз Дўсматовлар ўз маърузаси билан иштирок этди.

Маълумот учун, Глобал регуляторлар конклавининг асосий йўналишлари:

🔘 ҳудудлар ичида ва ўртасида тартибга солиш стандартларини уйғунлаштириш бўйича мумкин бўлган ҳамкорлик;
🔘 тиббий маҳсулотларга қулай фойдаланиш учун ўзаро ишонч механизми;
🔘 тиббий маҳсулотлар учун таъминот занжирининг мустаҳкамлигини таъминлаш;
🔘 ҳудудлар бўйлаб ривожланаётган меъёрий ўзгаришлар ҳақида хабардорликни ошириш масалаларни ўз ичига олади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармаконазорат: Дори воситалари томонидан болаларда овқат ҳазм қилиш аъзоларининг шикастланиши

Ёши катталарни даволашдаги каби педиатрик амалиётда даволаш вақтида қўлланилаётган дори воситаларининг бола организмига бўлган таъсирини ўрганиш жуда муҳимдир!

Шифокор ва фармацевтлар болаларга биттадан ортиқ дори воситаси буюрилганда жигар шикастланиши (гепатит, холестаз, фиброз, стеатогепатит) мумкинлигини ёдда тутишлари зарур.

Болалар учун энг хавфли бўлган дори воситаларидан бири туберкулёз, онкогематологик ва психоневрологик патологияларни даволашда қўлланиладиган воситалардир.

Қуйидаги дори гуруҳлари болаларда гепатотоксик реакцияларни келтириб чиқаради:

▪️наркозда қўлланадиган препаратлар;
▪️рифампицин;
▪️ностероид яллиғланишга қарши воситалар;
▪️сульфаниламидлар;
▪️антиретровирус воситалар;
▪️метотрексат.

Агар бола нотўғри овқатланса ёки унда сурункали протеин етишмовчилиги бўлса дори препаратларни қабул қилганда жигар шикастланишининг эҳтимоли анча юқори бўлади.

Статистик маълумотларга кўра, барча панкреатит ҳолатларининг 1,4 - 2% ни дори панкреатити ташкил этиши мумкин.

Қуйидаги дори препаратлари меъда ости безининг дори препаратларидан шикастланишини келтириб чиқаради:

▪️азатиоприн;
▪️гипотиазид;
▪️фуросемид;
▪️сульфаниламидлар;
▪️метронидазол;
▪️нитрофуранлар;
▪️тетрациклинлар ва бошқа дорилар.

Глюкокортикостероидлар, ўз навбатида, «стероид» панкреатитга олиб келишга қодир.

Ҳурматли юртдошлар! Агарда Сиз дори воситаларни қўллаш чоғида унинг ножўя таъсир ҳолатига дуч келсангиз, белгиланган тартибда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилинг. Бунинг учун хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак бўлади.

Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шаклларини қуйидаги электрон почтага - farmakonadzor@ssv.uz ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатишингиз керак.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19 турдаги 117923 ўрам фармацевтика маҳсулотларига мувофиқлик сертификати берилиши рад этилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»нинг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи жорий йилнинг июль-август ойларида сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида маълумот берди.

Давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида юртимизда ҳамда Хитой, Ҳиндистон, Словакия, Австрия ва Покистон давлатларида ишлаб чиқарилган 19 турдаги 117923 ўрам, қиймати 6,085,006,000 сўм бўлган фармацевтика маҳсулотлари (батафсил рўйхат) қўллаш учун яроқсиз деб топилиб, сертификатлаштирилиши рад этилди.

☑️ Маълумот учун, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади.

Хурматли юртдошлар! Дори воситаси, тиббий буюм ва тиббий техниканинг номи, Давлат рўйхатидан ўтган рақами, чиқарилган шакли, ишлаб чиқарган мамлакат, мувофиқлик сертификат берилган сана ва бошқа тегишли маълумотларни Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низом (рўйхат рақами 80-сон 21.02.2022) га кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш - фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Дармон" ахборот тизими нима ва у қандай вазифаларни бажаради?

Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Дармон" тизимида электрон аризалар электрон тарзда 2021 йилнинг 1 августидан бошлаб қабул қилина бошланди.

Хўш, бу тизим тадбиркорлар учун қандай қулайлик яратди ва унинг афзалликлари нималардан иборат? Батафсил мазкур репортажда яқиндан танишамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларининг нархларини қайд этиш қандай амалга оширилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини белгиловчи Низом (рўйхат рақами 3242-сон 10.06.2020) ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги:

дори шакли,
қадоқдаги сони,
дозаси,
концентрацияси,
ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда айни бир ишлаб чиқарувчининг худди шундай фаол моддага эга дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда, референт мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида охирги 6 ойда сотилган нархларини таҳлил қилиш натижаси асосида ҳар бир савдо номи учун чекланган нархларни қайд этади.

☑️ Референт мамлакатлар нима?

Жаҳон банкининг аҳоли жон бошига нисбатан ялпи ички маҳсулотнинг ҳисобланган даромадлар даражасидан юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи Ўзбекистон Республикаси билан макроиқтисодий жиҳатдан таққосланадиган мамлакатлар - референт мамлакатлар ҳисобланади.

☑️ Бизда қайси референт мамлакатлар танланган?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 июндаги “Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисида”ги низомига (рўйхат рақами 3242-сон 10.06.2020) мувофиқ, қўйидаги мамлакатлар референт мамлакатлар сифатида танлаб олинган:

▪️Венгрия
▪️Россия Федерацияси
▪️Украина
▪️Польша Республикаси
▪️Тожикистон Республикаси
▪️Словения Республикаси
▪️Қозоғистон Республикаси
▪️Болгария Республикаси
▪️Беларусь Республикаси
▪️Қирғизистон Республикаси

☝️ Содда тилда айтганда, референт нархда импорт қилинаётган (ёки маҳаллий) дори воситасининг ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотини сотаётган юқорида санаб ўтилган 10 та референт мамлакатлардаги ва ишлаб чиқариладиган мамлакатдаги нархларни тақдим этади.

Бунда дори воситасини ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларининг улгуржи ва чакана бўлмаган, воситачисисиз асосий нархини тақдим этиши зарур.

☑️ Чекланган нархлар қандай тартибда ҳисобланади?

Ўзбекистонга ўз маҳсулотини олиб кираётган барча ишлаб чиқарувчилар дори нархини рўйхатдан ўтказиш учун, юқорида санаб ўтилган 10 та референт мамлакатлардаги ва ишлаб чиқариладиган давлатдаги нархларни тизимга киритадилар ва тизим уларнинг ўртача қийматини ҳисоблайди хамда охирги 6 ойда Ўзбекистонга олиб кирилган нарх билан солиштирилади.

Улар орасидан паст нарх аниқланади ва тизим ушбу нархни автоматик равишда чекланган нарх сифатида белгилайди.

📑 Якуний босқич: Фармагентликнинг ваколатли органи томонидан ушбу нархлар хаққонийлиги ўрганиб чиқилади ҳамда тўғри бўлгандагина тизимда тасдиқланади.

☑️ Ушбу якуний босқичдан кейингина, импорт маҳсулотнинг юртимизга олиб кирилишига рухсат этилади ҳамда маълумотлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий сайтида юритилаётган реестрга жойланади.

ℹ️ Маълумот ўрнида, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан яратилган @dorinarx_bot боти айнан мана шу маълумотлар асосида ўз базасини шакллантиради.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд яна бир нуфузли тадбирга мезбонлик қилади!

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида Кўҳна Самарқанд шаҳрида Халқ табобати бўйича "Абу Али ибн Сино ва Буюк Ипак йўли" мавзуида I Ҳалқаро илмий – амалий анжуман ўтказилади.

Мазкур анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" мутахасисслари ҳам иштирок этишади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika

Тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган хорижий ташкилотлар қайсилар?

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда!

Аввал хабар берганимиздек, эртага 29 сентябр соат 10:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан "Wyndham Tashkent" меҳмонхонаси анжуманлар залида очиқ мулоқот ўтказади.

Мазкур мулоқотда ўз саволларингиз ва таклифларингизни "ZOOM" платформаси орқали онлайн йўллашингиз мумкин.

#⃣ Идентификатор: 870 7299 0925
*⃣ Уланиш коди: 116249

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Божхона божларидан озод этиладиган товар позициялари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги “2022 — 2026 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон Фармонида 2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод этиладиган товар позициялари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши қайд этилган бўлиб, шунга мувофиқ Ҳукумат томонидан имзоланган рўйхатга қуйидагилар киритилди:

☑️ 344 номдаги дори воситалари (шу жумладан, дорихонада тайёрлаш), тиббий буюмлар ва қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар;

☑️ 153 номдаги технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари;

☑️ Фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сендвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;

Имтиёз берилган позициялар батафсил рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Ҳужжатда кўрсатилган ТИФ ТН кодлари товарларни божхонада расмийлаштиришда белгиланади.

☝️ Эслатиб ўтиш жоиз, имтиёзларни қўллаш натижасида озод этиладиган, тасдиқланган рўйхат бўйича олиб келинадиган воситалардан муайян мақсадга мўлжалланмаган йўналишда фойдаланилган тақдирда, ушбу воситалар тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима чоралари қўлланилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Давлат маркази вакиллари хизмат сафари билан Болгарияда бўлишди

Болгария давлатининг "DANHSON-BG МЧЖ компанияси таклифига биноан, шу йилнинг 19-22 сентябр кунлари ФТРА ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Рақамли технологияларни жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Агзам Нартаев ҳамда Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш бўлими бошлиғи Равшан Ҳамидовлар хизмат сафари билан Болгария Республикасида бўлишди.

Ташриф давомида "DANHSON-BG МЧЖ раҳбарияти ва мутахассислари билан маҳсулотларни кузатиш тизимини жорий этиш ҳамда дори воситаларига референт нархларни қайд этиш бўйича халқаро тажриба шу билан бирга, ахборот тизимлари интеграцияси хусусиятлари бўйича ташкилотларнинг амалий кўникмаларини ўрганишга қаратилган учрашувлар ўтказилди.

Мазкур учрашувларда "DANHSON-BG МЧЖ билан бирга “SoftGroup” компаниясининг ишлаб чиқариш фаолияти шунингдек, Болгария Республикасининг Дори воситалари бўйича ижроия агентлиги амалиёти билан яқиндан танишилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни

“Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга ҳеч оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, менинг уйим устозимнинг уйларидан еттита кўча берида эди…”

© Имоми Аъзам Абу Ҳанифа

Ҳа устоз мана шундай ҳурмат қилишга арзигулик зот. Бизга ўз ҳаётининг бир қисмини, илм ва гўзал тарбияни баҳшида қилган, оқ-у қорани таниттирган фидоий ва жонкуяр устозларим барчангизни байрам билан муборакод этаман!

Ҳурмат билан, "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" матбуот котиби Лочинбек Худаяров.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "Lab-Qurultai 2022" форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26-27 сентябр кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "Lab-Qurultai 2022" - Юқори технологияли лаборатория ечимлари ишлаб чиқарувчиларининг биринчи Марказий Осиё форуми бўлиб ўтди.

Анжуманда ташкилотчилар таклифига биноан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” мутахассислари Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мудири Наргиза Махсумова ва мазкур лаборатория етакчи мутахассиси Севара Тожиева ҳамда Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири ўринбосари Ирина Новиковалар иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда 400 нафар офлайн иштирокчи жумладан, Микробиология, Молекуляр диагностика ва генетика, Гистология ва цитология, Цитогенетика, Иммунология ва клиник диагностика, Ҳужайра технологияси ва эко, Умумий кимё, Фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи 300 нафар эксперт ҳамда 1000 дан ортиқ онлайн томошабинлар қатнашишди.

Икки кун давомида бўлиб ўтган ушбу халқаро форумда Давлат маркази мутахассислари микробиологик кимёвий ва фармацевтик таҳлиллар соҳасидаги сўнгги ютуқлар билан яқиндан танишиб иштирокчилар билаб ўзаро тажриба алмашишди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соҳа тадбиркорлари билан очиқ мулоқот

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 29 сентябр куни пойтахтимиздаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" ДУК мутасаддилари иштирокида фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Юқоридаги лавҳада тадбирнинг муҳим воқеалари билан танишишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Ўтган ҳафтада Давлат маркази фаолиятида юз берган муҳим воқеалар:

Ҳиндистонда “IPHEX ва Global Regulators Conclave” Глобал регуляторлар конклави ўтказилди

Болаларда овқат ҳазм қилиш аъзоларининг дори воситалари томонидан шикастланиши юзасидан фармаканазорат

Давлат маркази томонидан 19 турдаги 117923 ўрам фармацевтика маҳсулотларига мувофиқлик сертификати берилиши рад этилди

"Дармон" ахборот тизими ва унинг афзалликлари ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот берилди

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларининг нархларини қайд этиш қандай амалга оширилиши ҳақида тушунтириш берилди

Божхона божларидан озод этиладиган товар позициялари рўйхати тасдиқланди

Давлат маркази вакиллари хизмат сафари билан Болгарияда бўлишди

Давлат маркази мутахассислари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган "Lab-Qurultai 2022" форумида иштирок этишди

Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Фармагентлик ва Давлат маркази мутасаддилари иштирокида фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Давлат марказида "1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 сентябр санасида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказида
"1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда меҳмон сифатида Республика маънавият-тарғибот маркази Олмазор тумани бўлими директори Муаззам Алибаева; тарихчи олим Бурхониддин Зайнитдинов, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи-шоир Бобур Бобомурод ҳамда Республика Мусиқа ва санъат коллежи ўқувчилари иштирок этишди.

Учрашув давомида қуйидаги:

▪️ “Аждодлар мардона руҳи бизга ёр”
▪️“Мустабид тузумнинг 1937-1938 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган қатағон сиёсати ва унинг мудҳиш оқибатлари”;
▪️ “Тежамкорлик - фаровонлик асоси”;
▪️ “Ўзбек тили байрами”;
▪️ “Ҳалқаро Фармацевтлар куни” мавзулари бўйича маърузлар тингланди ва ўзаро дўстона суҳбат бўлиб ўтди.

Байрамона руҳиятда кечган ушбу тадбир якунида эл ардоғидаги шоир Бобур Бобомурод ижросида шоир қаламига мансуб шеърлар тингланди ва Республика Мусиқа ва санъат коллежи ўқувчилари томонидан жонли ижрода мусиқалар ижро этилиб, барча қатнашувчиларга ўзгача кайфият улашилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЕОИИ Фармакопея қўмитасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Жорий йилнинг 29 сентябр санасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи Фармакопея қўмитасининг 52-сон мажлиси онлайн форматда ўтказилди.

Йиғилишда ЕОИИга аъзо давлатлардан: Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Қирғизистон, Арманистон ва кузатувчи давлатлардан: Молдавия, Куба ва Ўзбекистондан бир қатор мутахассислар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг Бош муҳаррири Хабибулла Джалилов бошчилигида таҳририят кенгаши котибияти аъзолари иштирок этишди.

Кун тартибида кўзда тутилган “Дори воситаларининг биологик синовлари натижаларини статистик қайта ишлаш” умумий фармакопея мақоласи Фармакопея қўмитасига аъзо давлатлари томонидан киритилган таклиф ва мулоҳазалар билан қайта ишланган ҳолда қўмитанинг октябрь ойида ўтказиладиган мажлиси кун тартибига киритиш таклиф этилди.

Шунингдек, мажлисда ишлаб чиқувчиси Беларус Республикаси бўлган "Нуклеин кислоталарни амплификация усуллари; Стерил маҳсулотларни тайёрлаш усуллари; F концепцияларни термик стерилизацияда қўллаш" номли фармакопея мақолалари Евроосиё иқтисодий иттифоқи Фармакопеясининг қайта ишланган умумий фармакопеясига киритиш учун қайта кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида берилган таклифларни инобатга олган ҳолда юқорида кўрсатилган умумий фармакопея мақолаларига тегишли тўлдиришлар киритилиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Фармакопеясига киритишга қарор қабул қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
832 турдаги 33321 ўрам фармацевтика маҳсулотлари экпертизадан ўтказилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимга жорий йилнинг сентябр ойи давомида Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 90 та мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар асосида 832 турдаги 33320 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

🔬 Экспертиза хулосаларига кўра:

217 турдаги 10148 ўрам давлат рўйхатидан ўтганлиги, 88 турдаги 4280 ўрам мувофиқлик сертификати мавжудлиги аниқланган бўлса;
226 турдаги 8370 ўрам давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;
226 турдаги 8370 ўрам мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги;
40 турдаги 2105 ўрам ёрлиқлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмаслиги (контрафакт);
27 турдаги 32 ўрам яроқлилик муддати тугаганлиги (сифатсиз);
8 турдаги 16 ўрам фармацевтика маҳсулотлари қалбакилаштирилганлиги ("Натрий гидрокобонат", "Метронидазол", "Тивортин", "Duphaston № 20"; "Зардекс", "Вобэнзим" бир неча маротаба такрорланган ҳолда) аниқланган.

Давлат маркази томонидан юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича лаборатория таҳлиллари ҳақидаги тегишли маълумотлар мурожаатчиларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​🔔 Биласизми?

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби йўлга қўйилган бўлиб, маълумотлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий сайтида юритилаётган реестрга жойлаб борилмоқда.

Ҳозирда (2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган ва Uzpharminfo.uz ахборот тизимига савдо номи, дозаси, шакли ва қадоқдаги сонини ҳисобга олган ҳолда киритилган дори воситаларининг умумий миқдори 32989 тани ташкил этади.

Маълумот учун, 2020 йилдан то бугунги кунга қадар 11300 та савдо номдаги дори воситаларининг чекланган улгуржи ва чакана нархлари қайд этилган.

Шу билан бирга, Асосий дори воситалари рўйхатидаги 4645 та дори воситаларига ҳам чекланган нархлар қайд этилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мувофиқлик сертификати нима ва бу ҳужжат ўзи нима учун керак?

☑️ Қонунга мувофиқ, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади.

Дори воситалари ва тиббий бумларни сертификатлаштириш:

➡️ одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш;
➡️ маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлаш;
➡️ мамлакат корхоналари, қўшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш;
➡️ истеъмолчини тайёрловчининг (сотувчининг, ижрочининг) виждонсизлигидан ҳимоя қилиш;
➡️ маҳсулот тайёрловчиси (сотувчиси, ижрочиси) таъкидлаган сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш мақсадларида амалга оширилади.

Cертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик борми?

Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM