Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
#Эслатма

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сонли қарорига мувофиқ:

Дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач тегишли гуруҳдаги дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан кейинги айланма иштирокчиларига тақсимлаш фақат электрон ҳисобварақ-фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда “Asl belgisi” МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1800 донадан зиёд кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига яширин йўллар билан олиб кирилиши ва ноқонуний айланмасига қарши курашишда тегишли органлар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғонада 1800 донадан зиёд Тропикамид ва Регопен номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ Дори воситалари нархлари устидан назорат кучайтирилади

▶️ Ўзбекистон Давлат фармакопеяси АҚШ фармакопеяси билан уйғунлаштирилади

▶️ Cуд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган дори воситалари йўқ қилинди

▶️ 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади

▶️ Тарихдаги машҳур "дорихоначи"лар: Николай Коперник, Aгата Кристи, Aртур Конан Дойл ва бошқалар...

▶️ 60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётгани — мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга зид!

▶️ Уйда даволанаётган беморда ножўя реакция кузатилганда кимга мурожаат қилиш керак?

▶️ Ёш болада антибиотик қўллаш иммунитет тушишига олиб келиши мумкинми?

▶️ Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, фармацевтика фанлари доктори, профессор Хабибулла Джалилов билан суҳбат

▶️ 1800 донадан зиёд кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотлари қандай мақсадларда ўтказилади?

Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотлари хавфсизлик ва самарадорликни аниқлаш мақсадида уларнинг фармакологик хоссаларини, ножўя таъсирлари ва бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири самараси тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш учун ўтказилади.

☑️ Асос: ЎРҚ-399-сон 04.01.2016

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигида делагация АҚШга ташриф доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъсуллари билан учрашгани ҳақида маълум қилган эдик.

Мазкур учрашувда эришилган келишувга биноан айни кунларда пойтахтимизда АҚШлик мутахассис, "USAID PQM +" дастури катта техник маслаҳатчиси Габриел Кадду иштирокида "Рўйхатга олиш стандарт операцион тартиб қоидаларини тайёрлаш" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” мутахассислари иштирок этмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#infografika

Дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни танишиш учун қулай бўлган ва кўринадиган жойга жойлаштириши керак.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Спорт – саломатлик гарови шиори остида футбол мусобақаси ташкил этилди

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрь санасидаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 май санасида Андижонда "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ва унинг Андижон вилоятидаги шўъба корхонаси ходимлари иштирокида ўзаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Дўстона ва шиддатли руҳда бўлиб ўтган мазкур учрашув ҳақида юқоридаги лавҳамизда таништирамиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дори моддаларнинг одам организмига қандай таъсир турлари бор?

Барчамиз танамиз бирор дарддан азият чекканда, даво истаб шифокор кўрсатмасига биноан бирор дори воситасини қабул қилганмиз. Ҳамда уларнинг салбий ва ижобий таъсирлари ҳақида эшитганмиз. Лекин дори воситаларининг маҳаллий, резорбтив, рефлектор, этиотроп ва симптоматик таъсир турлари борлиги ҳақида ҳамма ҳам билмаса керак.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона сотувчилари ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ш.Р. фуқаро Д.А.га 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 минг сўмга ноқонуний сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган жами 89 дона оқ қизил капсуладаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, “H.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. 4 дона “Зардекс” номли дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 22 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 23.05.2023.pdf
12.7 MB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (23.05.2023)

@uzpharmcontrol
Юртимизда Дебрецен университетининг филиали очилиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида ЖССТ ассамблеясининг 76-сессияси доирасида Венгрия Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида бир қатор муҳим масалалар, жумладан тиббиёт ва фармацевтика йўналишларида юртимизда Дебрецен университетининг филиалини очиш муҳокама қилинди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Электрон термометрдан қандай фойдаланишни биласизми?

Ҳозирги кунда термометрларнинг учта тури − симобли, электрон ва инфрақизил кабиларни учратиш мумкин. Албатта, улар бир-биридан вазифавийлигига кўра фарқ қилади. Термометрлар орасида айниқса электрон термометр жуда оммалашган бўлишига қарамай, ҳароратни кўрсатишда хатоликка йўл қўйиши ҳам мумкин.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтади

Шу йил 26-27 май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади. Бу нуфузли анжуман соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш учун кенг имкониятлар майдони бўлиши кутилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📋 Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар далолатнома асосида расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ССВда референт нарх шакллантириш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Мазкур тадбирда тегишли вазирлик ва идораларнинг маъсул ходимлари шунингдек, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари иштирок этди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб киришга қандай ҳолларда рухсат этилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги тегишли қарорига мувофиқ, дори воситаларини ҳамда тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади.

Айни пайтда “Буюк ипак йўли” халқаро туризм мажмуаси Конгресс марказида анжуманга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу нуфузли форум Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги "Silk Road Samarkand" мажмуаси Конгресс марказида Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўз ишини бошлайди.
--
Буквально через считанные минуты в международном туристическом комплексе Silk Road Samarkand начнется международный медицинский форум «Узбекистан – Германия».

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда нуфузли форум давом этмоқда. Муҳташам залда Ўзбекистон ва Германия соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, соҳада фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика компаниялари вакиллари жам бўлган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube