Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Офис ходимининг биринчи ёрдам қутичасида нималар бўлиши керак?

Бундан аввалги постларимизда хонадон ва автомобил тиббиёт қутичасида бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида маълум қилгандик. Хўш, офис ходимларининг тиббиёт қутичаси нималардан иборат бўлиши керак?

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Cуд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган дори воситалари йўқ қилинди

“Божхона Сервис” давлат муассасаси тассаруфидаги омборда божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ҳамда суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган товарларни йўқ қилиш тадбири ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_12_05_2023_16_05_2023.xlsx
25.7 KB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар 16.05.2023 ҳолати бўйича.

@uzpharmcontrol
#infografika

2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

☑️ Асос: ПҚ-411-сон 26.10.2022

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ҳурматли каналимиз обунчилари!

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази фаолияти ва соҳага оид янгиликларни эндиликда "Instagram" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифамизда ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Бунинг учун ушбу ҳавола орқали ўтиб саҳифамизга обуна бўлинг.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тарихдаги машҳур "дорихоначи"лар: Николай Коперник, Aгата Кристи, Aртур Конан Дойл ва бошқалар...

Дорихона фаолияти тарихи кўплаб кутилмаган кашфиётларга бой. Масалан, сариёғ сурилган нонни (ҳозирги замонда сендвич номини олган) айни дорихоначи Николай Коперник ихтиро қилганини жуда кам одам билади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётгани — мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга зид!

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Хитойдан катта миқдорда дори воситалари сотиб олгани, таблетка кўринишидаги ушбу препаратлар юртимиз бўйлаб 60 ёшдан ошган аҳоли вакилларига берилиши, аммо улар инсон организми учун хавфли экани ҳақида мутлақо уйдирма ва ҳақиқатга зид хабарлар тарқалмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#infografika

Врач рецептлари асосида бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни дорихонанинг пештахтаси ва харидорлар учун кўринадиган бошқа жойларга қўйиш таъқиқланади.

☑️ Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Алцгеймер касаллигининг олдини олишда какао энг яхши восита

Какао доимий ақлий меҳнат талаб қиладиган соҳа ходимларига, мактаб ўқувчилари ва талабаларга ҳам тавсия этилади. Шунингдек, 50 ёшдан ошган одамлар учун Алцгеймер касаллигининг олдини олишда какао энг яхши восита.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Уйда даволанаётган беморда ножўя реакция кузатилганда кимга мурожаат қилиш керак?

Қўлланилган дори воситасининг ножўя реакцияси анафилактик реакция, Лайелл синдроми ёки Стивенс-Джонсон синдроми билан боғлиқ деб хулоса қилинса ёхуд бу ҳақда маълумот келиб тушса, шунингдек унинг оқибатида инсон вафот этганлиги аниқланса хабарнома 1 кун ичида расмийлаштирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилиши лозим.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Эслатма

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сонли қарорига мувофиқ:

Дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб, дори воситаларини ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотларга, 2023 йил 1 июнга қадар «Asl belgisi» МАТга уланиш, мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши бўйича маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Давлат марказининг "Facebook"даги расмий саҳифасига обуна бўлинг!

Ҳурматли каналимиз кузатувчилари, энди Сиз "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" фаолияти билан боғлиқ янгиликлардан "Facebook" ижтимоий тармоғидаги ресурсимиз орқали ҳам хабардор бўлишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола устига босиб саҳифамизга обуна бўлинг:

👉 www.facebook.com/uzpharmcontrol

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Биласизми

Давлат фармакопеяси дори воситаларига ва тиббий буюмларга доир талабларни, умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш усулларини ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами бўлган расмий нашрдир.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш болада антибиотик қўллаш иммунитет тушишига олиб келиши мумкинми?

Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев жавоб берди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🗓 Бугун - Бутунжаҳон метрология куни

Олимлар метрология тарихи қадимги антик даврларга бориб тақалиши ҳақида маълумот келтиришади ва қўл узунлиги ўлчами инсоният томонидан илк қабул қилинган метрологик стандарт дея баҳоланади. Ишлаб чиқариш ривожланиб бориши натижасида метрология фани ва метрологлар хизматига бўлган талаб ҳам ортиб борди.

1875 йилда Халқаро метрик конвенция имзоланди. 1960 йилда эса бутун дунё бўйлаб қўлланиладиган халқаро бирликлар тизими (SI) ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. 1999 йилдан буён 20 май бутун дунёда Халқаро метрология куни сифатида кенг нишонланади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга сафари доирасида вакилларимиз Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

АҚШ томони билан бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ўзбекистон фармакопеясини АҚШ Фармакопеясига уйғунлаштириш ва татбиқ этиш, шунингдек ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувга эришилди.

Ушбу битимнинг аҳамияти, фармацевтика соҳасида фармакопея ҳужжатининг тутган ўрни ва қай даражада муҳимлиги ҳақида шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, фармацевтика фанлари доктори, профессор Хабибулла Джалилов билан суҳбатлашдик.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 20.05.2023.pdf
12.9 MB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (20.05.2023)

Нархлар ариза берувчиларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда 19.05.2023 санасидаги Ўз.Рес. Марказий банк валюта курслари билан индексация қилинди.

@uzpharmcontrol