Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
689 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
#infografika

Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

😎Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Қадимги Римда дорихона фармацевти вазифаларини шифокорларнинг ўзлари бажарган.

Уларнинг хизматларидан фойдаланишга молиявий имконияти бўлмаган одамлар, доривор ўсимлик йиғувчилар ёрдамидан фойдаланган.

Қадимги Рим қулаганидан сўнг, дорихона иши буткул унутилади. Дорихонага ўхшаш дўконлар фақат бир неча асрлардан сўнг пайдо бўлади. Монастирларда роҳиблар доривор ўсимликларни ўстириб, муҳтож бўлган аҳолини даволашади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини тармоқли маркетинг орқали сотиш тақиқланади

"Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари"га мувофиқ:

Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали биоактив қўшимчалар, дори воситалари ва тиббий буюмларни тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали сотиш тақиқланади.

🛒 Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмаган жисмоний шахслар орқали, шунингдек хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали тармоқли маркетинг воситасида импорт товарларни олиб келиш ва сотишга йўл қўйилмайди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"In bulk" дори воситаси деганда нима тушунилади?

Фармацевтика соҳаси билан боғлиқ маҳсулот ишлаб чиқаришда кўпинча "in-bulk" атамаси қўлланилади. Хўш, бу тушунча нима маънони англатади? Қандай тартибда ишлаб чиқарилган фарммаҳсулот маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилади?

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
‼️‼️‼️

Ҳамма дори воситалари ҳам аллергия келтириб чиқариши мумкинми?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

😎Замбуруғли касалликлар, наслий мойиллик, аллергия кузатилиши ёки узоқ вақт давомида дори препаратини қабул қилиш каби омиллар аллергик реакция ҳосил қилиши мумкин.

😎Сурункали касалликларда узоқ вақт давомида ичиладиган дорилар организмда йиғилиб қолиб, турли аллергик ҳолатларни келтириб чиқариш эҳтимоли ҳам бор. Шу сабаб ҳам бундай хасталикларни даволашда дори воситаларини танаффус билан ичиш кераклиги таъкидланади.

Агар бирор дори аллергия берса, бошқа препарат билан ўзингизни даволашга ошиқманг. Бундай вазиятларда сурги таъсирли дорилар билан организм тозалангач, зарур муолажа бажарилиши мақсадга мувофиқдир.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных цен 12.05.2023.pdf
12.5 MB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар 12.05.2023 ҳолати бўйича.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
USAID билан фармацевтика соҳасида алоқалар мустаҳкамланмоқда

Айни кунларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Қўшма Штатларда бўлиб турипти. Вакилларимиз мазкур сафар доирасида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг Глобал соғлиқни сақлаш маъмурияти масъуллари билан учрашди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#infografika

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишда
давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, меҳнат муҳофазаси қоидалари, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак.

😎Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
💊 Ножўя таъсир ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларнинг бири биридан фарқи нимада?

Дори воситалари қўллаш йўриқномасида, унинг ножўя таъсири ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари ҳақидаги огоҳлантиришга кўзингиз тушган. Хўш, аслида бу тушунчалар нимани англатади? Биз бугун шу ҳақида маълумот берамиз.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Ўрта асрлар аҳолиси тимсоҳ тулуми ва яккашох шохи бўлмаган дорихоналарга ишонмаган

1231 йилда, дорихона фаолиятини тартибга солишга қаратилган биринчи қонунлар тўплами нашр этилади. Бизга кўриниши таниш бўлган дорихоналар, яъни турли дори воситаларига тўла пештахтали дорихоналар эса XIV асрга яқинроқ даврда пайдо бўла бошлайди.

Ҳозирги кунда дорихонани оқ халат кийган фармацевтсиз тасаввур қилиш қийин бўлганидек, ўрта асрлар аҳолиси тимсоҳ тулуми ва яккашох шохи бўлмаган дорихоналарга ишонишмаган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

▶️ ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганини эълон қилди

▶️ Нима учун яроқлилик муддати ўтиб қолган дори воситасини ичиш мумкин эмас?

▶️ "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Ўзбекистон фармацевтикаси ривожида фидокорона хизмат қилган марҳум устозлар, хаётдан эрта кўз юмган ҳамкасблар ва соҳа вакиллари ёдга олинди

▶️ Иммунитетни кўтарувчи дори воситалари қанчалик фойдали?

▶️ Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

▶️ Қадимги Римда дорихона фармацевти вазифаларини шифокорларнинг ўзлари бажарган

▶️ Дори воситаларини тармоқли маркетинг орқали сотиш тақиқланади

▶️ "In bulk" дори воситаси деганда нима тушунилади?

▶️
Ҳамма дори воситалари ҳам аллергия келтириб чиқариши мумкинми?

▶️
USAID билан фармацевтика соҳасида алоқалар мустаҳкамланмоқда

▶️ Ножўя таъсир ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларнинг бири биридан фарқи нимада?

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Юз йил муаммосиз: Нега алоэ ўсимлиги "юз йиллик" деб аталади?

Нима учун алоэни юз йиллик ўсимлик деб аталиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ўсимликнинг бундай номга эга бўлиши бежиз эмас, чунки алоэ ҳар юз йилда бир марта гуллайди. Афсоналарга кўра, агар кимнинг уйида алоэ бўлса, у бир аср яшайди деб ҳам ишонилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дори воситалари нархлари устидан назорат кучайтирилади

2023 йил 1 июндан бошлаб “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш ва ишлов бериш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш амалга оширилади. Бунда ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#infografika

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини, сифати назорат қилинишини, стандартлаштирилишини ва сертификатлаштирилишини амалга оширади.

☑️ Асос: ЎРҚ-399-сон 04.01.2016

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Давлат фармакопеяси АҚШ фармакопеяси билан уйғунлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга сафари доирасида вакилларимиз Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясига ташриф буюрди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини АҚШ Фармакопеясига уйғунлаштириш ва татбиқ этиш, шунингдек ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувга эришилди.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Офис ходимининг биринчи ёрдам қутичасида нималар бўлиши керак?

Бундан аввалги постларимизда хонадон ва автомобил тиббиёт қутичасида бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида маълум қилгандик. Хўш, офис ходимларининг тиббиёт қутичаси нималардан иборат бўлиши керак?

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Cуд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган дори воситалари йўқ қилинди

“Божхона Сервис” давлат муассасаси тассаруфидаги омборда божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ҳамда суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган товарларни йўқ қилиш тадбири ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Изменение_в_реестре_референтных_цен_12_05_2023_16_05_2023.xlsx
25.7 KB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар 16.05.2023 ҳолати бўйича.

@uzpharmcontrol