Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
688 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Уважаемые соотечественники и представители фармацевтической отрасли!

Центр безопасности фармацевтической продукции проводит опрос с целью дальнейшего повышения качества услуг и эффективности деятельности отделов.

📝 Заполните анкету

Ваше мнение играет важную роль в повышении качества обслуживания. Предоставленная информация будет храниться конфиденциально, а результаты опроса будут проанализированы для улучшения деятельности отделов.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Меморандум доирасида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида бўлиб ўтган учрашувда муассаса директори Алишер Темиров, Латвия Дори воситалари агентлиги директори Индра Дрейка, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Таҳлилий экспертиза маркази вакиллари, томонлар ўртасида имзоланган меморандум доирасида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини муҳокама қилди.

На встрече в Центре безопасности фармацевтической продукции директор учреждения Алишер Темиров, директор Латвийского агентства лекарственных средств Индра Дрейка, а также представители Центра аналитической экспертизы при Министерстве здравоохранения Азербайджанской Республики обсудили дальнейшие меры в рамках подписанного меморандума между сторонами.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏21🔥1
😎 Хоразм вилоятида тиббий жиҳозлар метрология текширувидан ўтказилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати мутахассислари томонидан Хоразм вилоятидаги турли тиббиёт муассасаларидаги тиббий ўлчаш воситалари ҳамда лаборатория-диагностика жиҳозлари метрология текширувидан ўтказилмоқда.

Хусусан, Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги 4 та оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда 3 та оилавий поликлиникаларда амалга оширилган текширув ишлари давомида жами 180 та турли тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш текширувидан ўтказилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍3👏1
❗️Davlat organlarining telegramdagi rasmiy sahifalarini kuzatib boring!

Bu Sizga maʼlumotlarni birinchi manbadan o‘qish imkonini beradi. Mazkur kanallarida yangiliklar, Siz uchun ahamiyatli mavzular, muhokamalarga sabab bo‘layotgan masalalarga rasmiy idoralar pozitsiyasi berib boriladi.

📌 Ro‘yxat bilan tanishib, o‘zingizga maʼqul bo‘lgan tashkilotning rasmiy kanaliga obuna bo‘lishni tavsiya qilamiz.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🟦🟦🟦

Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан Марказ мутахассиси тақдирланди

Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан мамлакатимизда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандарт талабларига риоя этган ҳолда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва мутахассисларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Нигора Ибрагимова “Йил стандартчиси” танловида “Маҳаллий стандартлаштиришни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун” сертификат билан тақдирланди.


Ушбу эътироф соҳадаги мутахассисларнинг мамлакатимизда стандартлаштириш тизимини ривожлантириш, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланаётганидан далолатдир.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105👏4
Чекланган нархлар реестри 14.10.2025.xlsx
1.4 MB
Чекланган нархлар

Президентнинг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган савдо устамалари фақатгина рецепт асосида бериладиган дори воситаларига нисбатан қўлланилади.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда эса бундай чекловлар амал қилмайди.

Маълумот учун: 2025 йил 14 октябрь ҳолатига кўра мамлакатимизда 12 577 та ном ва дозировкадаги рецепт бўйича бериладиган дори воситасига чекланган нархлар қайд этилган.


Янгиланган чекланган нархлар реестри билан юқоридаги жадвалда шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4👍4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқарувчилар ушланди

❗️ Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ёки бошқа ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
📣📣📣

Марказ лабораторияси навбатдаги даврий баҳолашдан муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон аккредитация маркази Аккредитация комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг аккредитация ва даврий баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш хулосасига кўра, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси номига O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ 2021 йил 14 сентябрда расмийлаштирилган O'ZAK.SL.0133-сон аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши расман тасдиқланди.

👍 Маълумот учун, Марказнинг тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси ҳозирги кунда 38 та халқаро ва 34 та миллий ҳамда давлатлараро 42 та стандаратлар асосида фармацевтика маҳсулотларини синовдан ўтказиш ваколатига эга.

📞 Тел: (71) 203-01-01 (ички рақам 2120)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🔥2
‼️‼️‼️

ЖССТ томонидан огоҳлантирилган йўтал сироплари Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган
Uzpharmcontrol

ЖССТ — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жорий йилнинг 13 октябр куни эълон қилинган тиббий маҳсулот бўйича огоҳлантиришда (Medical Product Alert N°5/2025: Substandard (contaminated) oral liquid medicines) Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган оғиз орқали қабул қилинадиган учта сифaтсиз (ифлосланган) дори воситаси ҳақида маълумот берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юқоридаги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍3🔥3
✏️✏️✏️

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси кузатув кенгаши қарори билан Абдуғани Камилов компания Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Камилов Абдуғани Абдунабиевич 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент фармацевтика институтини, 2014 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

2004 йилдан “Дори-Дармон” АК тизимида иш бошлаган ва шу кунга қадар турли даражадаги ва юкори масъулият талаб қилувчи — савдо менежери, савдо бўлими бошлиғи, тижорат бўйича директор, Бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

21 йиллик тажрибаси давомида компания ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍218🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 мартдан яроқлилик муддати ўтган рақамли маркировкали маҳсулотлар автоматик тарзда савдодан олинади

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–296-сон, 06.10.2025 й.) қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4🔥4
‼️‼️‼️

Айрим дорихоналарда сертификатланмаган дори воситалари аниқланди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Рақобат қўмитаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган назорат хариди тадбирлар натижасида, республиканинг айрим дорихоналардан харид қилинган препаратлари Давлат реестрига киритилмагани ёки мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥3
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. “Хўжа Ахмад Вале” МФЙ ҳудудидаги хонадонида 6 880 дона “Зардекс” номли дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4👍1
Лаборатория Центра успешно прошла очередную периодическую оценку

На очередном заседании Аккредитационной комиссии Узбекского центра по аккредитации были рассмотрены результаты аккредитации и периодической оценки ряда объектов аккредитации.

По итогам заседания официально подтверждено действие свидетельства об аккредитации № O'ZAK.SL.0133, выданного 14 сентября 2021 года в соответствии с требованиями стандарта O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019, на Лабораторию по контролю качества медицинских изделий и медицинской техники Центра безопасности фармацевтической продукции.


👍 Для справки: лаборатория Центра по контролю качества медицинских изделий и медицинской техники в настоящее время уполномочена проводить испытания фармацевтической продукции на основе 38 международных, 34 национальных и 42 межгосударственных стандартов.

📞 Тел.: (71) 203-01-01 (вн. 2120)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥31👏1
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


👍 Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак? - Жавоб

👍 Дори воситасининг норматив ҳужжати дейилганда нима тушунилади? - Жавоб

👍 Қалбаки дори воситаларини қандай фарқлаш мумкин? - Жавоб

👍 Дори воситаларини куннинг қайси маҳалида қабул қилиш керак? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2🔥1
Чекланган нархлар реестри 17.10.2025.xlsx
1.4 MB
Чекланган нархлар

Президентнинг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган савдо устамалари фақатгина рецепт асосида бериладиган дори воситаларига нисбатан қўлланилади.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда эса бундай чекловлар амал қилмайди.

Маълумот учун: 2025 йил 17 октябрь ҳолатига кўра мамлакатимизда 12 607 та ном ва дозировкадаги рецепт бўйича бериладиган дори воситасига чекланган нархлар қайд этилган.


Янгиланган чекланган нархлар реестри билан юқоридаги жадвалда шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4👍3🔥2
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади

😎 Меморандум доирасида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди

😎 Хоразм вилоятида тиббий жиҳозлар метрология текширувидан ўтказилмоқда

😎 Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан Марказ мутахассиси тақдирланди

😎 Бухоро вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқарувчилар ушланди

😎 Марказ лабораторияси навбатдаги даврий баҳолашдан муваффақиятли ўтди

😎 ЖССТ томонидан огоҳлантирилган йўтал сироплари бўйича расмий баёнот берилди

😎 "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси кузатув кенгаши қарори билан Абдуғани Камилов компания Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

😎 2026 йил 1 мартдан яроқлилик муддати ўтган рақамли маркировкали маҳсулотлар автоматик тарзда савдодан олиниши маълум қилинди

😎 Айрим дорихоналарда сертификатланмаган дори воситалари аниқланди

😎 Янгиланган чекланган нархлар реестри ҳақида маълумот берилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1🔥1
📣📣📣

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан лицензиятлар рўйхати бўйича маълумотлар янгиланди.


Бу ҳақида қўйидаги ҳаволалар орқали Марказ веб-сайтида танишишингиз мумкин:

👍 Дори воситаларини ишлаб чиқариш, дори воситаларини тайёрлаш, дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун амал қилиш муддати тугаган лицензиялар рўйхати;

👍 Дори воситаларини ишлаб чиқариш, дори воситаларини тайёрлаш, дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияни амал қилиш муддатини вақтинча тўхтатиб турган юридик шахслар рўйхати;

👍 Дори воситаларини ишлаб чиқариш, дори воситаларини тайёрлаш, дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун ўз ҳоҳшига кўра лицензияни тугатган юридик шахслар рўйхати;

👍 Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун амал қилиш муддати тугаган лицензиялар рўйхати;

👍 Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун ўз ҳоҳшига кўра лицензияни тугатган юридик шахслар рўйхати;

👍 Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияни амал қилиш муддатини вақтинча тўхтатиб турган юридик шахслар рўйхати;

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🔥2👍1
🟦🟦🟦

Дорихоналарда электрон рецепт тизимини жорий этишга оид cеминар бўлиб ўтди


Соғлиқни сақлаш вазирлигида чакана фаолият билан шуғуллаётган тадбиркорлик субъектларига электрон рецепт тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва Адлия вазирлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти масъул ходимлари иштирок этди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53🔥1
⭕️⭕️⭕️

Самарқанд вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди


Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Б. ва С.Х. фуқаро М.Х.га 100 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 300 АҚШ доллари ва 1,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3👏31
🗓 21-oktyabr - O‘zbek tili bayrami kuni

Bugun — yurtimiz tarixida muhim ahamiyat kasb etgan, milliy g‘urur va iftixorimizni yuksaltiradigan sana — O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun.

O‘zbek tili — xalqimizning bebaho boyligi, ajdodlar merosi va milliy o‘zligimiz timsoli hisoblanadi. Uning davlat tili sifatidagi maqomi — nafaqat huquqiy hujjatlarda, balki har bir yurtdoshimizning qalbida g‘urur va faxr manbai bo‘lib yashaydi.

Ona tilimiz nufuzi va sofligini asrash, uni ilm, tibbiyot va xalqaro miqyosda yanada keng targ‘ib etish — barchamizning yuksak burchimizdir.

"Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasi barcha vatandoshlarimizni ushbu bayram bilan samimiy muborakbod etadi.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍4👏3🔥2