Uzpharmcontrol
13.5K subscribers
2.35K photos
734 videos
502 files
3.26K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
💬 35-савол:

Дори воситаларини тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиш қандай тартибда амалга оширилади, рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар қайсилар?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ойбек Хайруллаев жавоб берди.

💳 Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3948-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисида” низомга асосан амалга оширилади.

🔄 Дори воситаларини тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказишнинг енгилликлари:

☑️ Тақдим этиладиган хужжатлар тўплами енгиллаштирилган;
☑️ Клиник тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш шароитлари "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP" талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайди;
☑️ Стандарт намуналар талаб этилмайди;
☑️ Лаборатория синовлари ўтказилмайди;
☑️ Аризалар 15 иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати қуйидагилар:

🌐 Мамлакатлар

🇦🇺 Австралия Иттифоқи
🇧🇪 Бельгия Қироллиги
🇬🇧 Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
🇩🇪 Германия Федератив Республикаси
🇩🇰 Дания Қироллиги
🇮🇱 Исроил Давлати
🇮🇪 Ирландия
🇪🇸 Испания Қироллиги
🇮🇹 Италия
🇨🇦 Канада
🇰🇷 Жанубий Корея
🇳🇱 Нидерландлар Қироллиги
🇳🇴 Норвегия Қироллиги
🇸🇮 Словения
🇺🇸 Америка Қўшма Штатлари
🇫🇮 Финляндия
🇫🇷 Франция
🇨🇭 Швейцария Конфедерацияси
🇸🇪 Швеция Қироллиги
🇯🇵 Япония
🇭🇺 Венгрия

🌐 Халқаро ташкилотлар

☑️Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА).
☑️Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA), АҚШ.
☑️Фармацевтика ва тиббий буюмлар агентлиги (PMDA), Япония.
☑️Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги (MFDS), Корея Республикаси.
☑️Дори воситалари ва тиббий буюмлар назорати агентлиги (MНRA), Буюк Британия.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини тан олиш йўли орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми жорий этилган бўлиб, бу амалиёт жаҳоннинг ривожланган давлатларида кенг қўлланилади.

Хўш, мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?


🌐 Марказ матбуот хизмати томонидан тайёрланган лавҳада айнан шу ҳақида сўз юритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2👏2
Вниманию медицинских работников!

В обращении, направленном израильской компанией "Teva Pharmaceutical Industries Limited" в государственное учреждение Центр безопасности фармацевтической продукции, была представлена информация о важных клинических рисках, связанных с лекарственными средствами, содержащими метамизол.

В нем подчеркивается, что пациенты, получающие лечение препаратами, содержащими метамизол, должны быть проинформированы о следующем.

👉 Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4👍1
⭕️⭕️⭕️

Муддати тугаган дори воситаларини сақлаётган дорихонага чора кўрилди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида, Навоий вилояти Навоий шаҳри, Фаровон МФЙ М.Таробий кўчаси 108-а-уй 100-хонадон манзилида жойлашган "BILLUR DAVO PHARM" масъулияти чекланган жамиятга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️⭕️

Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси раҳбарияти, Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа қатор масъул идоралар вакиллари иштирокида тиббиёт соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтган эди.


Президентимизнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилган учрашувда самарқандлик тадбиркор халқаро хорижий ташкилотлар рўйхатдан ўтказгантиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик натижаларини, шунингдек, сертификатини Ўзбекистонда тан олиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказишда яна қайта синовдан ўтказмаслик таклифини билдирилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мазкур тартиб (бундан 4 йил аввал) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги тегишли Фармони билан амалиётга жорий этилганлиги ҳамда тан олиш йўли орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза Марказ томонидан 15 иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилишини маълум қилади.

Маълумот учун, тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган хорижий ташкилотлар қуйидагилар:

✔️ Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA), АҚШ.
✔️ Европа мувофиқлиги (СЕ) сертификатини беришга ваколатли органлар, ЕИ.
✔️ Европа дори воситалари агентлиги (EMA), Европа Иттифоқи.
✔️ Фармацевтика ва тиббий буюмлар агентлиги (PMDA), Япония.
✔️ Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги (MFDS), Корея.
✔️ Дори воситалари ва тиббий буюмлар назорати агентлиги (MНRA), Буюк Британия.


Эслатиб ўтамиз ҳозирга қадар Ўзбекистонда 2181 та тиббий техника ва тиббий буюмлар тан олиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍4👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

SP MCHJ “ROMPHARM NS” фармацевтика корхонасида муҳим учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 17 июль куни SP “ROMPHARM NS” MCHJ фармацевтика корхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси ҳамда Тошкент фармацевтика институти раҳбар ва мутахассислари иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқот — Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган фармацевтика тармоғини миллий ва халқаро талаблар асосида ривожлантириш, юқори технологик ечимларни маҳаллий ишлаб чиқаришга трансфер қилиш ҳамда хусусий давлат шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ташкил этилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥42👏1
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🏷 фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;

🏷 таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;

🏷 Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;

🏷 Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍3
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Беморга бериладиган рецептда қандай маълумотлар акс этиши керак? - Жавоб

🦠 Сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар қандай усулда йўқ қилинади? - Жавоб

🦠 Мултивитаминлар ва моновитаминлар ўртасидаги фарқ нимада? - Жавоб

🦠 Шифокор дори воситасини тайинлашда, бемор эса мазкур дори воситасини қабул қилишда нималарга эътибор бериши керак? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍1👏1
Чекланган нархлар реестри 18.07.2025.pdf
3.4 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1
⭕️⭕️⭕️⭕️

Ижтимоий тармоқларда тиббий буюм ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказишда ундириладиган йиғимлар миқдорига доир танқидий хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилади.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди

😎 Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари янгиланди

😎 Фарғонада гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича миллий стратегия ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди

😎 Дори воситаларини тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиш қандай тартибда амалга оширилиши, рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳақида маълумот берилди

😎 Муддати тугаган дори воситаларини сақлаётган дорихонага чора кўрилди

😎 Тадбиркорлар билан мулоқотга тайёргарлик доирасида ташкил этилган учрашувда самарқандлик тадбиркор билдирган таклифга расмий муносабат билдирилди

😎 SP MCHJ “ROMPHARM NS” фармацевтика корхонасида муҳим учрашув бўлиб ўтди

😎 Ижтимоий тармоқларда тиббий буюм ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказишда ундириладиган йиғимлар миқдорига доир тарқалган танқидий хабарга расмий муносабат билдирилди

🇺🇿 Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍1
🟦🟦🟦

Тиббий диагностикада аниқлик — бемор саломатлигининг кафолати


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати мутахассислари томонидан Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган тиббиёт муассасасидаги ўлчаш воситалари ва синов ускуналарининг техник ҳолати ўрганилди. Таҳлиллар давомида 93 та тиббий ўлчаш воситаси ҳамда 13 та синов ускунаси қиёслашдан ўтказилиб, уларнинг аниқлиги ва ишончлилиги баҳоланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1👏1
⭕️⭕️⭕️

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди


Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор ва Сергели туманлари бўлимлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда дорихона ходими 55 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган “Омнадрен 250” номли дори воситаларини шифокор рецептисиз жами 5,1 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥53👍2
💬 Вопрос 35:

В каком порядке осуществляется регистрация лекарственных средств путем признания, какие страны и международные организации признают результаты регистрации в Республике Узбекистан?

На этот вопрос ответил начальник отдела регистрации Центра безопасности фармацевтической продукции Ойбек Хайруллаев.

💳 Ответ: В соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан от 24 сентября 2018 года No ПП-3948 "О дополнительных мерах по совершенствованию порядка государственной регистрации и оборота лекарственных средств" признание осуществляется в соответствии с Положением "О порядке признания результатов регистрации лекарственных средств, осуществленной за пределами Республики Узбекистан" утвержденным Постановлением Кабинета Министров от 24 октября 2018 года №862.

🌐 Преимущества регистрации лекарственных средств путем признания:

☑️ Пакет предоставляемых документов упрощен;
☑️ Не требуется проводить клинические исследования и изучения соответствия условий производства требованиям "Надлежащей производственной практики - GMP";
☑️ Стандартные образцы не требуются;
☑️ Лабораторные испытания не проводятся;
☑️ Заявления рассматриваются в срок, не превышающий 15 рабочих дней.

Перечень стран и международных организаций, результаты регистрации лекарственных средств которых признаются в Республике Узбекистан, включает:

🌐 Страны

🇦🇺 Австралийский Союз
🇧🇪 Королевство Бельгия
🇬🇧 Соединённое Королевство Великобритании и Северной Ирландии
🇩🇪 Федеративная Республика Германия
🇩🇰 Королевство Дания
🇮🇱 Государство Израиль
🇮🇪 Ирландия
🇪🇸 Королевство Испания
🇮🇹 Италия
🇨🇦 Канада
🇰🇷 Южная Корея
🇳🇱 Королевство Нидерландов
🇳🇴 Королевство Норвегия
🇸🇮 Словения
🇺🇸 Соединённые Штаты Америки
🇫🇮 Финляндия
🇫🇷 Франция
🇨🇭 Швейцарская Конфедерация
🇸🇪 Королевство Швеция
🇯🇵 Япония
🇭🇺 Венгрия

🌐 Международные организации

☑️Европейское агентство лекарственных средств (EMA).
☑️Управление по контролю качества пищевых продуктов и медикаментов (FDA).
☑️Агентство по фармацевтике и медицинским изделиям (PMDA).
☑️Министерство безопасности пищевых продуктов и медикаментов (MFDS).
☑️Агентство по контролю за лекарственными средствами и медицинскими изделиями (MNRA).

Отправить вопрос - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥1👏1
⭕️⭕️⭕️

Мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида, Навоий вилояти Кармана тумани, Хўжа Хисрав МФЙ, Садоқат кўчаси 36-уй манзилида жойлашган «BURXANOV FARM 2415» МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍3👏2
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди


Жорий йилнинг 22 июл куни "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари натижаларига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Муассаса директори Алишер Темиров раҳбарлигида ўтган йиғилишда марказ таркибий тузилмалари раҳбарлари, вилоят филиаллари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Унда Ҳисоб палатасининг тақдимномасида кўрсатилган масалалар ташкилот учун жиддий огоҳлантирув сифатида баҳоланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича шошилинч ва тизимли чоралар кўрилиши лозимлиги қатъий таъкидланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏21🔥1
Чекланган нархлар реестри 22.07.2025.pdf
3.2 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍4
⭕️⭕️⭕️

Коррупцияга қарши кураш – фармацевтика соҳасида адолат ва шаффофликни таъминлашнинг муҳим омили!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМда фармацевтика соҳасида коррупция ҳолатларини олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва қонунбузарликларга қарши курашиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати ташкил этилган.


❗️ Агар сиз қонунбузарлик, манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ва коррупциявий ҳаракатларга дуч келсангиз зудлик билан бизга хабар беринг:

🏷 Ишонч телефони: (71) 203-01-01 (2601)
🏷 Telegram бот: t.me/uzpharmcontrolbot
🏷 Электрон почта: farmkomitet@ssv.uz
🏷 Facebook: www.fb.com/uzpharmcontrol
🏷 Instagram: instagram.com/uzpharmcontrol

📩 Ҳар бир мурожаат шахсан Марказ директори назорати остида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

📝 Мурожаатингиз махфийлик тамойилига тўлиқ риоя этган ҳолда кўриб чиқилади ва натижалари қонуний баҳо бериш учун тегишли органларга тақдим этилади.

☑️ Фармацевтика соҳасида шаффофлик ва адолатни биргаликда таъминлайлик!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍3🔥2👏2
🟦🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази лабораторияси ўз фаолият соҳасини кенгайтирди


"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ Акредитация комиссиясининг навбатдаги йиғилиш қарорига мувофиқ, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги "Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази" МЧЖнинг Микробиологик таҳлил лабораторияси фаолият соҳасини кенгайтириш бўйича аризаси қаноатлантирилди ва тегишли аккредитация доираси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, эндиликда мазкур лаборатория O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ дори воситалари сифатини микробиологик таҳлил усуллар орқали аниқлаш ва тасдиқлаш имконига эга бўлди.


Маълумот учун, Марказ дунёнинг етук илғор компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиб, дори воситаларини сифатини янада ошириш, республика ташкилотлари томонидан яратилган дори воситаларини стандартлаш ишларини халқаро талаблар даражасига кўтариш бўйича ўз хизматларини таклиф этади.

Марказга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

📊 Телефон: (+998) 95 167-71-31
📊 Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (Локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥4👏2