Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.23K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🟦🟦🟦🟦

Клиник фармакология - аниқ касаллик ёки синдром билан оғриган беморга дори воситасининг клиник ва фармакологик тавсифидан келиб чиққан ҳолда уни танлаш ва ўтказилаётган фармакотерапиянинг самарадорлиги ва хавфсизлигини назорат қилиш ҳақидаги фандир.

🩺Илмий ва амалий тиббиётда дори воситаларининг организмга таъсири ҳақида тўпланган дунё тиббиёти тажрибасини эътиборга олиб, 1971 йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан «Клиник фармакология»нинг алоҳида фан сифатида эътироф этилиши дорилар фармакодинамикаси, фармакокинетикаси, ўзаро таъсири ва дориларнинг ножўя (салбий) таъсири ҳақидаги текширувларни ҳозирги замон билимлари асосида чуқурлаштириш, илмий ва амалий тажрибага асосланган самарали, хавфсиз индивидуал фармакотерапияни ўтказишдек долзарб масалани ўртага қўяди.

Таъкидлаш жоиз, фармакотерапиянинг асосчиси шарқнинг буюк қомусий олими ва табиби Абу Али ибн Сино ҳисобланади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Реестр референтных цен 18.04.2023.pdf
12.7 MB
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар ва каналимиз обуначилари!

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишишда қулайлик яратиш мақсадида эндиликда янгиланган маълумотларни телеграм каналимиз орқали ".exel" ва ".pdf" форматида тақдим қилиб борамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида нималарга эътибор бериши лозим?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.

📝 Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчининг эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши керак.

👨‍⚕️ Дорихона ходими мижозлар билан бўлган муносабатда этика қоидаларига риоя этиши, профессионаллик ва саводхонлик хислатларини намоён этиши лозим.

🖊 Дорихона ходими томонидан дори воситасини сотиб олувчиларга зарур маълумотлар берилиши керак. Сотиб олувчининг талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши лозим.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика саноатидаги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Асака банкка фармацевтика соҳасидаги лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиш топширилди.

Маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ва айланма маблағ билан таъминлашга 300 миллион доллар узоқ муддатли кредит ресурслари жалб қилиниши айтилди. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Бундан ташқари, онкология ва онкогематология учун зарур бўлган дори воситалари ва моддаларни хориж технологияси асосида мамлакатда ишлаб чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди. Соҳадаги кўплаб корхоналарни GMP сертификати талабларига мослаштириш вазифаси қўйилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
👍1
📣📣📣

Ҳурматли юртдошлар!

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, республикамизда давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари ҳақида соҳа вакиллари ва истеъмолчиларни янада тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш мақсадида, ташкилот расмий сайтида дори воситаларининг кенгайтирилган реестри юритилаётганлигини маълум қилади.

Эндиликда сиз, қуйидаги ҳавола орқали дори воситаларининг:

Савдо номи;
Ишлаб чиқарувчиси;
Халқаро патентланмаган номи;
Рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси;
Қўллаш йўриқномаси (2 тилда);
Улгуржи ва чакана савдодаги чекланган (референт) нархлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўласиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Яроқлилик муддати кўрсатилмаган дори воситаларини реализация қилиш ман этилади!

Дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида:

уларнинг ишлаб чиқарилган санаси;
яроқлилик муддати;
ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим.

❗️Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 11-модда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расман: Рамазон Ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🆘 Янгиҳаёт туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.Ф. ва Р.Н. 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро К.М. сотаётган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 278 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

🟥Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Pfizer компанияси даромади 100 миллиард АҚШ долларидан ошди

Жаҳон биофармацевтикаси тарихида илк бор Pfizer'нинг йиллик даромади $100 млрддан ошди. Компания бу кўрсаткичга асосан, COVID-19'га қарши маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали эришди.

🇩🇪 Германиянинг BioNTech компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилган “Comirnaty” вакцинаси компанияга $37,8 млрд олиб келган бўлса, кейинги Paxlovid вакцинасидан яна $18,9 млрд даромад олди.

2022 йилда Pfizer 10 йил давомида даромади бўйича етакчи бўлган, лекин $100 млрдлик чегарадан ўта олмаган Johnson & Johnson компаниясини четлаб ўтишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, Pfizer рейтингнинг юқори қисмида узоқ вақт қолиши даргумон.

Сабаби COVID-19 вакциналарига талаб пасайишда давом этади ва компаниянинг ўзи 2023 йилда даромаднинг $67-71 млрдгача пасайишини тахмин қилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных цен 20.04.2023.pdf
12.7 MB
Референт нархлар

Маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар 20.04.2023 ҳолати бўйича.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟥🟥🟥

ССВ ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити айёми билан самимий муборакбод этади!

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармаконазорат:
Дори воситасини қўллашда реакция юз берганида нима қилиш керак?

Дори воситасига акс таъсир юзага келганида уни оддий аллергия билан адаштириш ҳеч гап эмас. Зотан бирламчи белгилар айнан аллергияга ҳос бўлади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
Дорихонада дори воситасини доналаб сотиш мумкин эмасми?

Жавоб:
"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, дори воситасини доналаб сотишга рухсат этилади. Бунда жойлаш-ўраш материалида дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши керак.

Дори воситасини бирламчи ўрами* бузилган ҳолда бериш тақиқланади.

* Бирламчи ўрам деганда дори воситаси билан бевосита алоқада бўлган контейнер ёки ўрам тушунилади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Қизиқ: "Obecalp" хапдориси, ўзида йўқ касалликларни ўйлаб топганлар учун қўлланилади(ми)?

Америкалик шифокорлар бир оз мазаси қочганида болаларга "Obecalp" дея аталувчи чайналадиган ширин ҳапдориларни буюришар экан. Дори деб атаётганимизнинг фаол моддаси эса – оддий шакар (глюкоза)дан иборат.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Биологик фаол қўшимчани дори воситаси деб реклама қилиш тақиқланади

“Реклама тўғрисида” қонунига мувофиқ, овқатга қўшиладиган бфқ ва озиқ овқат қўшимчаларининг рекламасида бир қатор талаблар қўйилган. Жумладан, ушбу моддаларнинг рекламасида уларни дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассурот уйғотилмаслиги керак.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Универсал дори воситаси – занжабил ҳақида нималар маълум?

Занжабил (у сизга русча “имбирь” номи ила таниш) Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида келтирилган кўплаб хасталикларни даволашда қўлланадиган малҳамларни таркибига киради.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Дори воситаларини нотўғри истеъмол қилиш қандай салбий оқибатларга олиб келади?

"Ёшлар" телеканали мухбири Донохон Аҳадова тайёрлаган юқоридаги лавҳада айнан шу хусусида сўз боради.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўз ихтиросини патентламай миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолган олим

Полиоиелитга қарши илк вакцинани кашф қилган вирусолог Жонас Солк ўз ихтиросини патентлашдан бош тортмаганида тахминан 7 миллиард доллар ишлаб топиши мумкин эди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1