Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.35K photos
734 videos
502 files
3.26K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Фармацевтика соҳасида миллий кадрлар салоҳияти янада мустаҳкамланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, ветеринария, карантин ва санитария соҳалари мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг Сифат менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи ва Янги тиббий техника қўмитасининг жами 22 нафар ходими махсус ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли якунлади.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍61
🟦🟦🟦

Марказ мутахассиси Японияда ўтказилган халқаро семинарда иштирок этди

Жорий йилнинг июнь ойида Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган “PMDA-ATC Pediatric Review Seminar 2025” халқаро семинарида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси Фармакология қўмитасининг етакчи мутахассиси Этэль Фараджева қатнашди.

Мазкур семинар Япония Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги (PMDA) ҳузуридаги Осиё ўқув маркази ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, у болаларда дори воситаларини қўллаш, клиник тадқиқотларни баҳолаш, хавфсизлик ва самарадорликни таъминлаш масалаларига бағишланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥1
💬 34-савол:

Албумин, Секстафаг, Назоферон, Имудон, Виферон, Линекс Форте, Генферон, Бронхо-Мунал, Lakto-G, Актовегин, Латсидофорте, Бифидумбактерин, Бактохолд, Энтерожермина каби дори воситаларнинг қадоғида рақамли маркировкаси мавжуд бўлмаса ҳам ушбу дори воситаларини маркировкасиз сотиш мумкинми?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими бошлиғи Б.Алимухамедов жавоб берди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🔥2👏2
🟦🟦🟦

Андижон вилоятидаги тез тиббий ёрдам бригадаларининг тиббий жиҳозлари метрологик назоратдан ўтказилди

Давлатимиз раҳбари топшириқларига мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида фуқароларга кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизматларининг сифати ва ишончлилигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати томонидан Андижон вилоятидаги шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бригадаларида фойдаланилаётган муҳим аҳамиятга эга тиббий техникалар метрологик текширувдан ўтказилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
⭕️⭕️⭕️

Cифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларининг савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг тегишли хулосасига кўра республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланганлиги аниқланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍3
🟦🟦🟦

Сифатли тиббий буюмлар — барқарор соғлиқни сақлашнинг устувор йўналиши


"Фармацевтика маҳсулотлар хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси томонидан Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган стратегик ташаббуслар доирасида тиббий буюмлар сифати бошқаруви соҳасида халқаро тан олинган ISO 13485:2016 стандартини жорий этиш юзасидан амалиётга йўналтирилган ўқув семинари ташкил этилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62👏2
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши ахбороти:


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил 1 июль куни кенгаш мажлисида кўриб чиқилган масалалар ҳақида ушбу инфографикада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2
Открытый конкурс на вакантную должность

Центр безопасности фармацевтической продукции объявляет открытый конкурс на вакантную должность специалиста 1-й категории в Отделе регистрации.

📅 Срок подачи документов:
с 30 июня по 15 июля 2025 года

✈️ Приглашаем всех претендентов принять участие в конкурсе! Для получения дополнительной информации и подачи документов нажмите на ссылку ниже.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍2🔥1👏1
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан онлайн мулоқот ўтказилди

Унда “SAMARKAND-ENGLAND ECO-MEDICAL” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномалари амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган 93 номдаги дори воситалари, шунингдек, “BAYAN MEDICAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 31 номдаги дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳномаларни расмийлаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍9👏3
Чекланган нархлар реестри 04.07.2025.xlsx
1.3 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54
🟦🟦🟦

Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи тадбиркорлар!


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 майдаги “Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ—190-сонли Қарори билан дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини янада самарали ташкил этиш юзасидан қўшимча чора—тадбирлар белгиланган.

Ушбу қарорнинг 3-а бандига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб, импорт қилувчи ташкилотлар томонидан юртимиз ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ - фактура асосида амалга оширилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун

😎 Фармацевтика соҳасида миллий кадрлар салоҳияти янада мустаҳкамланмоқда

😎 Марказ мутахассиси Японияда ўтказилган халқаро семинарда иштирок этди

😎 Айрим дори воситаларнинг қадоғида рақамли маркировкаси бўлмаса ҳам реализация қилиниши бўйича тушунтириш берилди

😎 Андижон вилоятидаги тез тиббий ёрдам бригадаларининг тиббий жиҳозлари метрологик назоратдан ўтказилди

😎Cифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларининг савдосига чек қўйилди

😎 Сифатли тиббий буюмлар — барқарор соғлиқни сақлашнинг устувор йўналиши

😎Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳақида ахборот берилди

😎 Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан онлайн мулоқот ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1
⭕️⭕️⭕️

Ангрен шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди


Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ва ИИб ходимлари ҳамкорлигида томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ш.Р. фуқаро О.Х.га 74 дона “Зардекс” ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🔥2👍1
🟦🟦🟦

Техник талаблар амалиётда: соҳа мутахассислари ўз малакасини оширди


Тиббий маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларининг техник талабларга мувофиқлигини ошириш, уларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини олдини олишга юртимизда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айнан шу мақсадда, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари “Техник воситаларнинг электромагнит мослашув кўрсаткичлари талаблари” мавзусидаги малака ошириш ўқув курсларида фаол иштирок этди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👏3
Чекланган нархлар реестри 08.07.2025.pdf
3.3 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
Предприниматели оптовой и розничной реализации лекарственных средств!

Как известно, Постановлением Президента Республики Узбекистан от 25 мая 2025 года № ПП-190 "О дополнительных мерах по повышению эффективности системы обязательной цифровой маркировки" определены дополнительные меры по более эффективной организации системы цифровой маркировки лекарственных средств.

Согласно пункту 3-а данного постановления, с 1 июля 2025 года установлено, что реализация лекарственных средств, ввезенных на территорию нашей страны организациями-импортерами, субъектам предпринимательства, занимающимся их оптовой и розничной торговлей, осуществляется напрямую или через их официальных дилеров на основании электронных счетов-фактур.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
2🔥2👍1
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Ёзда дори воситаларини қандай сақлаш керак? - Жавоб

🦠 Этика экспертизаси қандай мақсадларда ўтказилади? - Жавоб

🦠 Антибиотикларни қабул қилишдаги муҳим қоидалар нималардан иборат? - Жавоб

🦠 Таблеткалар қаерда оғриқ борлигини қандай тушунади? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
‼️‼️‼️

Тиббиёт ходимлари диққатига!

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасига Исроилнинг “Teva Pharmaceutical Industries Limited” компанияси томонидан йўлланган мурожаатда таркибида метамизол моддаси мавжуд дори воситалари юзасидан муҳим клиник хавф-хатарларга оид ахборот тақдим этилди.

Унда таркибида метамизолни сақловчи дори воситалари билан даволанаётган беморлар қуйидагилар ҳақида хабардор қилиниши лозимлиги таъкидланган.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥3👏21
🟦🟦🟦

Ҳурматли мутахассислар!

Аввалроқ farmakonadzor@ssv.uz расмий электрон манзили техник сабабларга кўра вақтинча ишламаётгани ҳақида маълумот берилган эди. Айни пайтда барча электрон манзиллар, жумладан farmakonadzor@ssv.uz манзили тўлиқ тикланган ва одатий режимда фаолият юритмоқда.

✒️ Сизлардан, барча зарур ҳужжат ва маълумотларни қуйидаги расмий электрон манзилларга юборишингизни сўраймиз:

✉️ farmakonadzor@ssv.uz
✉️ s.hayitova@pharmcenter.uz
✉️ t.dipulatov@pharmcenter.uz

Вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥42👍2👏2