Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
689 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Савол: Ибн Сино ҳамма дориларнинг "тожи" дея айнан нимани назарда тутган?

Тўғри жавоб, бугун соат 18:00 да каналимизда эълон қилинади.
Final Results
25%
Ҳурмо
12%
Қовоқ
3%
Туз
50%
Асал
10%
Наъматак
🦠 Викторина жавоби: АСАЛ

Ибн Сино дориларни икки қисмдан ташкил топган деб ҳисоблаган:

🗄 таъсир этувчи;
🗄 ёрдамчи моддалар.

Ёрдамчи моддалар сифатида тўлдирувчи, боғловчи, юмшатувчи, қовушқоқлигини оширувчи турғунлаштирувчи моддалар, нохуш хидни ва мазасини яхшиловчи таъсирини узайтирувчи, қопловчи кабилардан фойдаланган.

🍯 Кўпинча шу мақсад учун айнан асал ишлатилган. Шунинг учун ҳам Ибн Сино асални "ҳамма дориларнинг тожи" деб атаган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

➡️ “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препаратидан огоҳ бўлинг!

➡️ Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади?

➡️ Дори воситаларини қаерда ва қандай сақлаш керак?

➡️ Дунёда биринчи рўйхатга олинган дорихона VIII асрда Бағдод шаҳрида очилган

➡️ “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

➡️ Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистон–Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтади

➡️ Қиёслаш лабораторияси мутахассислари учун ташкиллаштирилган "Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш (ўлчаш турлари бўйича) курси" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

➡️ Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда жойлашган референдум участкалари харитаси яратилди

➡️ Дори воситаларининг рекламаси бўйича қонундаги талаблар

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дори воситасини қўллаш йўриқномаси билан танишар эканмиз кўзимиз "доза" деган сўзга тушади. Хўш, доза ўзи нима ва унинг қандай турлари бор?

Доза дори моддасининг бир марта қабул қилинган ёки юборилган миқдори бўлиб, ўлчов белгилари (грамм, таъсир бирлиги, миллилитр) билан ифодаланади. Доза миқдорига қараб дориларнинг кучи намоён бўлади.

Экспериментал ва клиник амалиётда қуйидаги дозалар фарқланади:

🗄 Ўлдирувчи (летал) доза;
🗄 Заҳарловчи (токсик) доза;
🗄 Терапевтик (даволаш) доза;

💊 Ҳар хил кимиёвий моддаларнинг фармакологик таъсирини ҳайвонларда ўрганиш орқали уларнинг ўлдирадиган - летал дозаси аниқланади. Дори моддаларнинг заҳарли дозаси летал миқдоридан кичик бўлиб, организмга юборилганда нохуш ўзгаришларга сабаб бўлади.

Терапевтик доза - дори воситаларига тегишли бўлиб даволаш мақсадида ишлатиладиган миқдорига айтилади. Тиббиётда ҳамма дори препаратлари даволаш мақсадида асосан ўртача терапевтик дозада ишлатилади. Фармацевтик заводларда дори препаратлари терапевтик дозаларда тайёрланади, рецептлар ҳам ушбу дозада кўрсатилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖊 Мутахассис: Муддати ўтган дори воситаларни канализация қувурларига оқизиш мумкин эмас!

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Ҳозир кунда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ўртача 2-5 йилга мўлжалланган. Аммо кўрсатилган муддатдан кўра қандай шароитда сақланиши муҳим.
 

🧺 Махсус дорихоналарда тайёрланиб бериладиган суюқ препаратлар 2-3 кун, кукун ҳолида сув аралаштириладиганини эса 12-14 кунгача қўлланилиши мумкин. Уй шароитида тайёрланадиган дамлама ва қайнатмаларни эса уч кундан ортиқ сақлаб бўлмайди.

❄️ Фойдаланиш жараёнида, албатта, музлаткичда туриши керак. Агар суюқ препарат юзасида кўпик ёки рангининг хиралишиши кузатилса, ундан воз кечинг!

❗️Муддати эскирган дориларни эса канализация қувурларига оқизиш мумкин эмас! Яхшиси, қутисига солиб, оғзини беркитинг-да, чиқинди челагига ташланг.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги “Trilliant Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси” мавзусидаги халқаро анжуман бошланади. Унда 700 нафар қатнашчи офлайн ва 500 нафари онлайн тарзда иштирок этиши кутилмоқда.
--
Буквально через считанные минуты в конференц-зале столичной гостиницы «Trilliant Tashkent» начнется международная конференция на тему «Трансформация системы здравоохранения Узбекистана». Ожидается, что в работе форума примут участие 700 человек в режиме офлайн и 500 – в режиме онлайн.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтмоқда

Унда АҚШ, Хитой, Россия Федерацияси, Туркия, Германия, Франция, Венгрия, Япония, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари каби 20 га яқин хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар масъуллари, мамлакатимизда чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган хусусий тиббиёт клиникалари ва фармацевтик компаниялар раҳбарлари, Ўзбекистон бозорига инвестиция киритиш ва давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларида иштирок этиш истагида бўлган халқаро донорлар ҳамда маҳаллий йирик тадбиркорлар иштирок этмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟥Uzbekistan - India: Health forum 2023

Бугун Ўзбекистон — Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўз ишини бошлайди

Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри 13-14 апрель кунлари ушбу нуфузли форумга мезбонлик қилади. Бугун соат 10:00 да “Hilton” меҳмонхонасида халқаро тадбирнинг расмий очилиши бўлиб ўтади.

Соғлиқни вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур анжуманда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, Ҳиндистоннинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟥Uzbekistan - India: Health forum 2023

Айни дамда "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон-Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми қизғин давом этмоқда

Олдинда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ва Serum Institute of India Pvt. Ltd. ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟥Uzbekistan - India: Health forum 2023

Халқаро форум доирасида тиббиёт соҳасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун қатор Ҳиндистон вакилларига “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда вазирлик ташаккурномаси топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ҳиндистонлик иштирокчилар Ўзбекистонда тиббий таълим, шифокорлар малакасини ошириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мамлакатимиз тиббиёт олий ўқув юртларининг “Фахрий профессори” унвонлари билан тақдирланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟥Uzbekistan - India: Health forum 2023

Форумнинг биринчи кунида умумий қиймати 300 миллион долларга тенг 100 дан ортиқ меморандум ва шартномалар имзоланди.

Жумладан, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ва Serum Institute of India Pvt. Ltd. ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми фармацевтика соҳасидаги бир қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик масалаларини ўз ичига олади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧑‍💻 "Data Matrix" коди нима?

Дори воситалари қадоғидаги Data Matrix код – тўртбурчак ёки квадрат шаклда жойлаштирилган оқ-қора квадрат элементлардан иборат матрицали рамз ёки икки ўлчовли матрицали штрих-код ҳисобланади.

Ушбу код дори препарати ҳақидаги қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин: маҳсулотнинг хусусиятлари, унинг ҳажми, серия рақами, ишлаб чиқарувчининг номи, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқариш санаси.

Код маҳсулотнинг қадоғига, ёрлиғига ёки қутисига жойлаштирилади.

Маркировкалаш кодидан фойдаланиб, қўлингиздаги дори воситаси қаерда ва ким томонидан ишлаб чиқарилганини билишингиз, ишлаб чиқаришдан тортиб то истеъмолчигача бўлган бутун ҳаракат йўналишини кузатишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб юртимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланган бўлиб, жараён 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Фармрейд: Пойтахтимизда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишини олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирида, фуқаролар Ж.Ю. С.Р. ва А.О. 280 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М.га 800 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланишиб, А.О.нинг ёнидан яна 7 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 1 дона мумсимон модда ашёвий далил сифатида олинган.

⚡️Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🟦🟦🟦🟦

Беруний ёзган ҳар бир асар ўзига хос энциклопедия

1035–1036 йиллари буюк аллома Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний ўзи ёзган асарлари рўйхатини тузади ва мазкур рўйхатда 113 та асарнинг номини келтиради. Агар олимнинг ундан кейин яшаган 13 йил ичида ёзган 50 дан зиёд асарини ҳам қўшадиган бўлсак, уларнинг умумий сони 160дан ошади.

✍️ Беруний умрининг охирги йилларида “Китаб ас-сайдана фи-т-тибб” яъни “Доривор ўсимликлар ҳақида китоб” асарини ёзган. Бу асар тарихга “Сайдана” (“Фармакогнозия”) номи билан кирган бўлиб, унинг тўлиқ қўлёзмаси 20 асрнинг 20-30 йилларида Туркияда топилган. Бу асарда Шарқда, хусусан, Туркистонда ўсадиган барча доривор ўсимликлар ва уларнинг фармакологик хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2023” кўргазмаси бўлиб ўтди

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13-15 апрел кунлари “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуида 27-Тошкент Халқаро «Соғлиқни сақлаш - ТІНE 2023» кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Германия, Дания, Италия, Корея Республикаси, Бангладеш, Беларус, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Чехия ва Туркия сингари дунёнинг 13 мамлакатидан 250 дан ортиқ компания ўзининг тиббий, фармацевтик, лаборатория, стоматология ускуналари ва сарф материалларининг кенг ассортиментини намоиш этишди.

Кўргазма давомида иштирокчилар учун соғломлаштириш дастурлари, турли мавзуларда қизиқарли илмий-амалий семинарлар ташкил этилди.

Маълумот ўрнида, “TIHE” — Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан тасдиқланган тадбир мақомига эга бўлган Ўзбекистондаги ягона тиббий кўргазма ҳисобланиб, мамлакатлар тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг "сўнгги авлод" тиббий технологиялари билан танишишида ўзига хос имконият яратаётган ноёб платформа саналади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Ушбу сўровномада иштирокингиз биз учун муҳим. Айтингчи, қайси ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланасиз?
Anonymous Poll
60%
Instagram
25%
Facebook
4%
Twitter
41%
Youtube
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

Доза ўзи нима ва унинг қандай турлари бор?

Муддати ўтган дори воситаларни канализация қувурларига оқизиш мумкин эмас!

“Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди

Ўзбекистон — Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ва Serum Institute of India Pvt. Ltd. ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

"Data Matrix" коди нима?

Пойтахтимизда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишини олди олинди

Пойтахтимизда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2023” кўргазмаси бўлиб ўтди

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда кимлар бепул дори-дармон билан таъминланади? Дори воситалари сотувидаги чекланган устамалар миқдори қанча?

Адлия вазирлиги юқоридаги саволлар бўйича қонунчиликда назарда тутилган нормалар ҳақида эслатиб ўтди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Шифокор бирор дори воситасини қабул қилишни тавсия қилар экан, беморнинг ёши, жинси, касаллик даражаси ва баъзи ҳолларда тана вазнига эътибор беради.

Хўш, дори воситаларини қабул қилишда уни дозасини қандай аниқлаймиз?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Болаларга мўлжалланган дори воситаларида миқдорини ҳисоблаш учун қошиқчалар ёки махсус найчалар мавжуд. Йўриқномада боланинг ёшига мос кўрсаткич берилган бўлса, препарат қошиқчасида ўлчаш лозим. Тўғри, баъзи дори воситаларида ўлчагичлар бўлмайди. Аммо йўриқномада кўрсатилган миқдорига қараб, ошхона қошиқларидан фойдаланиш мумкин.

❗️Бунда:

🔵5 мл. – 1 чой қошиқ;
🔵15 мл. – 1 ош қошиқ;
🔵200 мл. – 1 стакан

Керагидан ошиб кетса-чи?

Бош айланиши, кўнгил беҳузур бўлиши, бош оғриқлари, қайд қилиш, ҳолсизлик, ҳаракатланиш сустлиги каби ҳолатлар қабул қилаётган дори препаратининг ножўя таъсири ёки миқдорининг ошиб кетиши асоратидир.

Бундай вазиятларда катталар учун ошқозонни тозалаш мақсадида қайд қилгандан сўнг аччиқ дамланган чой ичиш тавсия этилади. Борди-ю, аҳволингиз оғирлашиб бораётганини ҳис этсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. «Ортиқча миқдорда дори ичиб юбордим», дея сут ёки қатиқ билан «муоалажа» бошламанг!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌀 Давлат марказининг ижтимоий тармоқларда саҳифалари очилди

Ҳуматли юртдошлар! Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг очиқлиги ва фаолият шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги янгиликлар ва муҳим воқеалар ҳақида кенг жамоатчиликни барча ахборот ресурслари орқали хабардор қилиш мақсадида, Марказ директори Мирзохиджон Қодиров ташаббуси билан ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари очилганлигини маълум қиламиз.

Энди бизни қуйидаги ҳаволалар орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин:

📷 www.instagram.com/uzpharmcontrol
🔵 www.facebook.com/uzpharmcontrol
🐤 www.twitter.com/uzpharmcontrol
🎬 www.youtube.com/@uzpharm_control

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг ва янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Reportaj

"Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш курси" мавзусида икки ҳафта давомида бўлиб ўтган тренинглар бугун ўз ниҳоясига етди ва мутахассисларга махсус сертификатлар топширилди.

Давлат маркази Ахборот хизматининг навбатдаги репортажи ана шу ҳақида.

🌐 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM