Uzpharmcontrol
8.7K subscribers
1.06K photos
398 videos
310 files
1.75K links
ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали

Телефон: (+99871) 203-01-01
Веб-сайт: www.uzpharm-control.uz
Алоқа бот: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Ф. ва М.Т. “Тропикамид”, “Зардекс” ва “Регапен” номли жами 59 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Г.А.га 9,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчиси қачон совға олиши мумкин?

Адлия вазирлиги тасдиқлаган низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

🇺🇿 Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.

Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

🦠 миллий қонунчиликда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🦠 совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🦠 совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🦠 давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🦠 манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.

📦 Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртага 25 март (шанба) барча учун иш куни

Президент Фармонига кўра, 25 март шанба дам олиш куни 22 март чоршанба кунига кўчирилган.

Шу муносабат билан, 25 март, шанба, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербург шаҳри икки кун давомида нуфузли анжуман — “Соғлом жамият” форумига мезбонлик қилди

Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Росконгресс” жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган бу тадбир аввалгиларидан бутунлай фарқ қилди. Форум муносабати билан муҳташам Таврический саройида 15 давлат ва Россиянинг 53 ҳудудидан жами 600 нафар иштирокчи жам бўлди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Эрталаб, тушликда ёки кечқурун...

Дори воситаларини куннинг қайси маҳалида қабул қилиш керак?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент
:

Йўриқномада препарат уч маҳал ичилиши кераклиги қайд этилса, ҳар бир қабул қилиш вақтининг оралиғи саккиз соатдан кам бўлмаслиги назарда тутилади. Агар бир неча турдаги дорини бир вақтда ичиш зарурати туғилса, оралиқ вақт 15 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.

😴 Уйқудан олдин

Тинчлантирувчи хусусиятга эга дори препаратлари ва томчилари, томоқ оғриқларининг аллергик турларида йўтал қўзғалишига қарши ҳамда астма ҳолатларида, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларида оч қоринга бўладиган оғриқ хуружларининг олдини олишда ухлашдан 15-20 дақиқа аввал керакли дори препаратини қабул қилиш мумкин. Шунингдек, бавосилни даволашда қўлланилувчи шамчалар ҳам тунги вақтга тавсия этилади.

🙅🏻‍♂️ Мумкин эмас!

Балғам кўчирувчи ва қувватни оширувчи дориларни уйқудан аввал ичиш тақиқланади. Бу турдаги препаратларни иложи борича куннинг биринчи ярмида қабул қилган маъқул.

💊 Сурги таъсирли дорилар-чи?

Бу турдаги дори воситалари қабул қилинганидан сўнг 6-8 соатдан кейин беморга таъсир қилади. Ичаётганда шу жиҳатини ҳисобга олинг. Йўқса, тунги безовталиклар юз бериши мумкин.

🕓 Вақтини унутган бўлсангиз...

1-2 соатга кечиксангиз, зарари йўқ. Дорини одатдагидек ичишингиз мумкин. Мабодо қабул қилиш вақти 2-3 соатдан ўтиб кетган бўлса, белгиланган вақтга қадар ичмай туринг. Баъзилар «Кундуз куни ичиш эсимдан чиқибди», дея кечки пайт биратўла икки ҳисса дори қабул қилишади. Бу нотўғри!

👨‍⚕️ Зеро кўпайтирилган миқдордаги препаратнинг организмга ножўя таъсири бўлиши мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат марказида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори Мирзохиджон Қодиров юртимизда фаолият юритаётган импортёр-дистрибьюторлар ва хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари вакиллари билан учрашув ўтказди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятидан келаётган “Isuzu” русумли автотранспорт тўхтатилиб кўздан кечирилганида, фуқаро Р.К. 1 400 дона “Регапен” ҳамда 149 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧺 Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан танишиш янада осон!

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари референт нархларининг жамоатчилик учун очиқлигини кенгайтириш мақсадида, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобил илова ишлаб чиқилди.

🤳 Энди сиз, "UZPHARMINFO" дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имконига эга бўласиз.

Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:

📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун

Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг референт нархи

Хабарингиз бор, республикамизда 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди.

Юқоридаги видеода ушбу тизим ва дори воситасининг референт нархи ҳақида батафсил маълумот берамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Бугун Миллий матбуот марказида ССВ ва “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ташкилотнинг ўтган 2022 йилдаги фаолияти якунлари атрофлича таҳлил этилди.

Унда Вазирлик ва тизимдаги ташкилот масъуллари, "Dori-darmon" АК вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

“Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препаратидан огоҳ бўлинг!

Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” (флаконларда) дори препаратининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганлигини маълум қилади.

Шу ўринда айтиш жоиз, Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS)нининг таснифига кўра, ушбу талабларни бузилганлиги бемор учун жиддий ёки ҳаётий хавф туғдирмайдиган 2-синф “сифат нуқсони”га тегишли эканлиги ва бу борада юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини сўраймиз.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Внимание ❗️

ГУП «Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники» при Министерстве здравоохранения Республики Узбекистан сообщает об отзыве лекарственного препарата "ТУТУКОН НЕО раствор для приема внутрь 250 мл", производитель S.A. Laboratorio Miquel Y Garriga, Испания серий: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225, произведенных с нарушением требований Надлежащей производственной практики - GMP по решению испанского агентства по лекарственным средствам и медицинским изделиям (AEMPS).

Агентство лекарственным средствам и медицинским изделиям (AEMPS), Испания отнесло данные нарушения - дефект класса 2 «Дефект качества, который не представляет серьезной или жизненно важной опасности для пациента».

Пресс-служба
Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади?

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархлар қандай тартибда ҳисобланади?

Эндиликда референт нархлари қайд этилмаган дори воситалари хариди ва улгуржи реализацияси таъқиқланадими?

Батафсил ушбу видеода таништирамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини қаерда ва қандай сақлаш керак?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Кийим-кечакларни жовонга, озиқ-овқат маҳсулотларини совутгичга жойлаймиз, дори-дармонларни-чи? Уларни қаерда сақлаш лозим?

🖋 Қай бири қаерга?

Аҳамият берган бўлсангиз, ҳар бир препарат йўриқномасида уни сақлаш қоидаси кўрсатилган бўлади. Дори воситаларини қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган ва намлик даражаси мўътадил бўлган жойда сақлаш керак.

Таблетка ва капсула кўринишидаги препатлар учун намлик даражаси ғоят муҳим. Уларни салқин ва қуруқ жойга қўйинг. Аэрозоль ёки спрей шаклидаги дорилар учун ёруғлик нури ва хона ҳарорати юқори бўлмаслигига эътибор қаратинг. Тиндирма ёки томчи дорилар қўнғир (ҳимояланган) тусли идишларда ишлаб чиқилса-да, улар ҳам қуёшни «хушлашмайди».

❄️ Совутгичга қўямизми?

Агар препарат йўриқномасида «Салқин ва ёруғлик нуридан ҳимояланган жойда сақланг» дейилган бўлса, ҳарорат кўрсаткичи 15° даражадан ошмаган ҳолда совутгичга жойлаш мумкин. Шунингдек, "5 даража ҳароратдан ошмаган ҳолда сақлансин" дея кўрсатма берилган бўлса, дориларни совутгичга қўйса бўлади.

Суртма ва мойли дорилар, шамчалар ҳамда суюқ кўринишдаги препаратлар учун совутгич эшигидаги қаватлар муносиб танлов.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сергели ва Яшнобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сергели тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Р. таниши Ж.А.дан харид қилган 12 дона “Тропикамид” номли дори воситасини бошқа бир фуқаро Ш.Ҳ.га 200 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 1 дона “Снуп” ёзувли флакон ва 22 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда фуқаро Ж.А.дан яна 60 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги Висол кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. 238 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўз хонадонида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

🦠 Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥🟥

Хабарингиз бор, бироз аввал “ТУТУКОН НЕО ИЧИШ УЧУН ЭРИТМА 250 МЛ” дори препаратининг GMP талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилган маълум сериялари барча давлатлардан муомаладан қайтариб олинаётганлиги ҳақида маълум қилган эдик.

📢 Айрим ОАВ ва телеграм каналларида ушбу маълумот нотўғри талқин қилиниши оқибатида аҳоли ўртасида ваҳима келиб чиқишига сабаб бўлди.

Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Сабоҳат Ҳайитова "Замон" информацион дастурига интервъю берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дунё бўйича биринчи рўйхатга олинган дорихона VIII асрда (754 й.) Бағдод шаҳрида очилган

Давлат дорихонаси сифатида фаолият кўрсатган дорихона билан бир қаторда, Бағдодда тиббиёт, фармация ва кимёгарлик илмини ўрганиш академияси очилган.

Бироз вақт ўтгандан сўнг, XI асрда Испания, кейин Европанинг кўплаб шаҳарларида дорихоналар пайдо бўлади. Маълумотларга кўра, уларнинг биринчи асосчилари ҳам араблар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида очилган илк дорихона ҳақида бу ҳаволада ўқишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–110-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди.

📝 Қарорга кўра:

🦠 истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади;

🦠 этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади;

🦠 санитария қонунчилиги ва ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик кучайтирилади;

🦠 ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан, адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади;

🦠 белгиланган талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган ёки хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириши тугатилган тадбиркорларга қуйидаги рўйхатда келтирилган фаолият турлари билан шуғулланишига чекловлар белгиланади.

Мазкур масалалар юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🦠 Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Жумладан:

💻 мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади;

💵 ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистон–Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтади

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, юртимиздаги барча ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббий олий таълим муассасалари ва ҳудудий тиббиёт масканлари, шунингдек Ҳиндистоннинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, нуфузли хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этади.

Халқаро форумда мамлакатлараро тиббий ҳамкорликни кенгайтириш, соҳани рақамлаштириш, тиббий туризмни ривожлантириш каби қатор масалалар муҳокама этилади.

🖋 Рўйхатдан ўтиш

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Бугун — Бутунжаҳон саломатлик куни

“Соғлик — ҳамма учун!”. Бутунжаҳон саломатлик кунининг бу йилги шиори шундай. Барчанинг соғлом бўлиши учун ҳаммамиз интилайлик, қайғурайлик, деган глобал мақсад бор замирида.

📅 Бугун — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 75 ёшда. Ташкилотга 1948 йилнинг 7 апрелида асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салоҳиятли кадрлар тайёрлаш — замон талаби

Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника билан таъминлаш шунингдек, соҳада инновацион янгиликлар ва замонавий технологияларни қўллашда салоҳиятли кадрларнинг ўз ўрни бор.

Шу боис, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори Мирзохиджон Қодиров раҳбарлик лавозимига киришар экан, ишни айнан шу масалага эътибор қаратишдан бошлади.

📈 Айни кунларда Марказ директори ташаббуси билан “Triple Point Engineering” МЧЖ билан ҳамкорликда Қиёслаш лабораторияси мутахассислари учун ташкиллаштирилган "Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш (ўлчаш турлари бўйича) курси" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM