Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
689 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалар мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Мамлакатимизда жорий йилнинг 18 март санаси умумхалқ хайрия ҳашари сифатида эълон қилинишида ҳам катта маъно бор. Aйни баҳор кунлари Наврўзи олам ва Муборак Рамазон ойи арафасида маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан бошлаб хайрия ҳашарлари ташкил этилиб, унда халқимизнинг барча қатлами фаол иштирок этди.

ССВ ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида ҳам хайрия ҳашарига ўзгача ҳозирлик кўрилди. Мазкур тадбир баҳона Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари иштирокида ташкилот ҳудудини ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари бажарилди. Ҳамда ҳашар якунида дастурхон ёзилиб, йиғилганларга ош тортилди.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саратонга қарши дорилар яратишнинг самарали йўли топилди

Россия ва Миср олимлари ўзаро ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш йўлини топди.

🧠 Бунинг учун икки ёндашув — молекуляр моделлаштириш ҳамда ҳужайраларни ўстириш усуллари умумлаштирилди. Чунки ҳозиргача маълум усулда онкологик хасталикларга қарши самарали препарат яратиш учун полимер нанозаррачаларини олишга қаратилган оптимал бирикма ва технологияни танлаш керак.

💰 Негаки, ушбу ўта митти зарралар дориларнинг саратон ўсимтасига тезроқ ва яхшироқ этиб боришига ёрдам беради. Аммо бу усул узоқ вақт талаб этишидан ташқари, жуда қимматга тушади. Шу маънода, икки ёндашув комбинацияси дори воситалари хусусиятлари ва таъсирини эксперементдан аввал тахмин қилиш имконини беради. Шу тариқа оптимал таркиб шакллантирилиб, самарасиз деб баҳоланган бирикмалар ундан чиқариб ташланади. Бу эса касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратишга хизмат қилади.

🔬 Тадқиқот чоғида янги усул саратонга қарши препарат — карбоплатин ва унинг муқобилларида синаб кўрилди. Олимлар бу дорининг янги ҳосилаларини таҳлил қилиб, уларнинг биологик фаоллигини баҳолади.

🦠 Якунда полимер нанозарралари таркибидаги янги ҳосилалар саратон касаллигини даволашда юқори натижа бериши маълум бўлди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ССВ ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори Мирзохиджон Қодиров 21 март — Наврўз байрами муносабати билан фармацевтларга байрам табриги йўллади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рўза вақтида суткалик сувга бўлган эҳтиёжни қандай қондириш мумкин?

Шифокор Лайло Бахтиёрова:

👤 Тана учун энг муҳими – танадаги сув меъёрини жойига келтириш, бунга айниқса, Рамазон ойида алоҳида эътибор қаратиш керак.

💦 Ифтордан саҳарликкача бўлган вақтда энг камида икки литр сувни бўлиб-бўлиб ичиш зарур. Масалан, ифторликка ярим литр сув ичилса, кейин ҳар соатда 0,3 литр сув истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

🍯 Дарвоқе, ифторлик сувига  бир қошиқ асал қўшилса, нафақат озиқлантирувчи, балки шифобахш, антибактериал ичимликка айланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

🦠 Тошкентдаги илк дорихона қандай очилганини биласизми?

🦠 Пойтахтимизда "Соғлиқни сақлаш - TIHE 2023" 27-Тошкент халқаро кўргазмаси ўтказилади

🦠 Томчи дориларни қайнатиб совутилган сув билан ичиш тавсия этилади

🦠 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотганлик учун жавобгарлик борми?

🦠 Рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар қайсилар?

🦠 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

🦠 Фармакология қўмитаси қандай ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади?

🦠 Дори воситаларининг хавфсизлик ва самарадорликни аниқлаш, уларнинг фармакологик хоссаларини, ножўя таъсирлари ва бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири самарасини ўрганиш мақсадида клиник тадқиқотлар бўйича қонунчиликка қандай ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда?

🦠 Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик аҳамиятга эга?

🦠 “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Ф. ва М.Т. “Тропикамид”, “Зардекс” ва “Регапен” номли жами 59 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Г.А.га 9,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчиси қачон совға олиши мумкин?

Адлия вазирлиги тасдиқлаган низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

🇺🇿 Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.

Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

🦠 миллий қонунчиликда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🦠 совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🦠 совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🦠 давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🦠 манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.

📦 Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртага 25 март (шанба) барча учун иш куни

Президент Фармонига кўра, 25 март шанба дам олиш куни 22 март чоршанба кунига кўчирилган.

Шу муносабат билан, 25 март, шанба, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербург шаҳри икки кун давомида нуфузли анжуман — “Соғлом жамият” форумига мезбонлик қилди

Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Росконгресс” жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган бу тадбир аввалгиларидан бутунлай фарқ қилди. Форум муносабати билан муҳташам Таврический саройида 15 давлат ва Россиянинг 53 ҳудудидан жами 600 нафар иштирокчи жам бўлди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Эрталаб, тушликда ёки кечқурун...

Дори воситаларини куннинг қайси маҳалида қабул қилиш керак?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент
:

Йўриқномада препарат уч маҳал ичилиши кераклиги қайд этилса, ҳар бир қабул қилиш вақтининг оралиғи саккиз соатдан кам бўлмаслиги назарда тутилади. Агар бир неча турдаги дорини бир вақтда ичиш зарурати туғилса, оралиқ вақт 15 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.

😴 Уйқудан олдин

Тинчлантирувчи хусусиятга эга дори препаратлари ва томчилари, томоқ оғриқларининг аллергик турларида йўтал қўзғалишига қарши ҳамда астма ҳолатларида, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларида оч қоринга бўладиган оғриқ хуружларининг олдини олишда ухлашдан 15-20 дақиқа аввал керакли дори препаратини қабул қилиш мумкин. Шунингдек, бавосилни даволашда қўлланилувчи шамчалар ҳам тунги вақтга тавсия этилади.

🙅🏻‍♂️ Мумкин эмас!

Балғам кўчирувчи ва қувватни оширувчи дориларни уйқудан аввал ичиш тақиқланади. Бу турдаги препаратларни иложи борича куннинг биринчи ярмида қабул қилган маъқул.

💊 Сурги таъсирли дорилар-чи?

Бу турдаги дори воситалари қабул қилинганидан сўнг 6-8 соатдан кейин беморга таъсир қилади. Ичаётганда шу жиҳатини ҳисобга олинг. Йўқса, тунги безовталиклар юз бериши мумкин.

🕓 Вақтини унутган бўлсангиз...

1-2 соатга кечиксангиз, зарари йўқ. Дорини одатдагидек ичишингиз мумкин. Мабодо қабул қилиш вақти 2-3 соатдан ўтиб кетган бўлса, белгиланган вақтга қадар ичмай туринг. Баъзилар «Кундуз куни ичиш эсимдан чиқибди», дея кечки пайт биратўла икки ҳисса дори қабул қилишади. Бу нотўғри!

👨‍⚕️ Зеро кўпайтирилган миқдордаги препаратнинг организмга ножўя таъсири бўлиши мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат марказида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори Мирзохиджон Қодиров юртимизда фаолият юритаётган импортёр-дистрибьюторлар ва хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари вакиллари билан учрашув ўтказди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятидан келаётган “Isuzu” русумли автотранспорт тўхтатилиб кўздан кечирилганида, фуқаро Р.К. 1 400 дона “Регапен” ҳамда 149 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧺 Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан танишиш янада осон!

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари референт нархларининг жамоатчилик учун очиқлигини кенгайтириш мақсадида, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобил илова ишлаб чиқилди.

🤳 Энди сиз, "UZPHARMINFO" дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имконига эга бўласиз.

Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:

📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун

Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг референт нархи

Хабарингиз бор, республикамизда 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди.

Юқоридаги видеода ушбу тизим ва дори воситасининг референт нархи ҳақида батафсил маълумот берамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Бугун Миллий матбуот марказида ССВ ва “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ташкилотнинг ўтган 2022 йилдаги фаолияти якунлари атрофлича таҳлил этилди.

Унда Вазирлик ва тизимдаги ташкилот масъуллари, "Dori-darmon" АК вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

“Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препаратидан огоҳ бўлинг!

Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” (флаконларда) дори препаратининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганлигини маълум қилади.

Шу ўринда айтиш жоиз, Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS)нининг таснифига кўра, ушбу талабларни бузилганлиги бемор учун жиддий ёки ҳаётий хавф туғдирмайдиган 2-синф “сифат нуқсони”га тегишли эканлиги ва бу борада юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини сўраймиз.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Внимание ❗️

ГУП «Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники» при Министерстве здравоохранения Республики Узбекистан сообщает об отзыве лекарственного препарата "ТУТУКОН НЕО раствор для приема внутрь 250 мл", производитель S.A. Laboratorio Miquel Y Garriga, Испания серий: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225, произведенных с нарушением требований Надлежащей производственной практики - GMP по решению испанского агентства по лекарственным средствам и медицинским изделиям (AEMPS).

Агентство лекарственным средствам и медицинским изделиям (AEMPS), Испания отнесло данные нарушения - дефект класса 2 «Дефект качества, который не представляет серьезной или жизненно важной опасности для пациента».

Пресс-служба
Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади?

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархлар қандай тартибда ҳисобланади?

Эндиликда референт нархлари қайд этилмаган дори воситалари хариди ва улгуржи реализацияси таъқиқланадими?

Батафсил ушбу видеода таништирамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Дори воситаларини қаерда ва қандай сақлаш керак?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Кийим-кечакларни жовонга, озиқ-овқат маҳсулотларини совутгичга жойлаймиз, дори-дармонларни-чи? Уларни қаерда сақлаш лозим?

🖋 Қай бири қаерга?

Аҳамият берган бўлсангиз, ҳар бир препарат йўриқномасида уни сақлаш қоидаси кўрсатилган бўлади. Дори воситаларини қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган ва намлик даражаси мўътадил бўлган жойда сақлаш керак.

Таблетка ва капсула кўринишидаги препатлар учун намлик даражаси ғоят муҳим. Уларни салқин ва қуруқ жойга қўйинг. Аэрозоль ёки спрей шаклидаги дорилар учун ёруғлик нури ва хона ҳарорати юқори бўлмаслигига эътибор қаратинг. Тиндирма ёки томчи дорилар қўнғир (ҳимояланган) тусли идишларда ишлаб чиқилса-да, улар ҳам қуёшни «хушлашмайди».

❄️ Совутгичга қўямизми?

Агар препарат йўриқномасида «Салқин ва ёруғлик нуридан ҳимояланган жойда сақланг» дейилган бўлса, ҳарорат кўрсаткичи 15° даражадан ошмаган ҳолда совутгичга жойлаш мумкин. Шунингдек, "5 даража ҳароратдан ошмаган ҳолда сақлансин" дея кўрсатма берилган бўлса, дориларни совутгичга қўйса бўлади.

Суртма ва мойли дорилар, шамчалар ҳамда суюқ кўринишдаги препаратлар учун совутгич эшигидаги қаватлар муносиб танлов.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1