Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.34K photos
726 videos
502 files
3.24K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.

Шунингдек, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.

Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
⭕️⭕️⭕️

Лицензия талабларига риоя қилмаган дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Шовот туманида жойлашган “Хайитryл шифо” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан “Хайитryл шифо” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 9 сентябрда берилган AA 620-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Шовот туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Хайитryл шифо” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.


↗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81
Яккасарой туманида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.У. ўтказиш мақсадида бошқа шахслардан олиб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 300 қути (жами 1 500 дона) “Феррозаль” номли дори воситасини фуқаро Т.А.га 21 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг автомашинасидан яна 4 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7🔥1
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 "In bulk" дори воситаси деганда нима тушунилади? - Жавоб

🦠 Ҳамма дори воситалари ҳам аллергия келтириб чиқариши мумкинми? - Жавоб

🦠 Ножўя таъсир ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларнинг бири биридан фарқи нимада? - Жавоб

🦠 Уйда даволанаётган беморда ножўя реакция кузатилганда кимга мурожаат қилиш керак? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 2024 йилда ишлаб чиқилган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланди.

Жумладан:

🇺🇿 Президентнинг 2024 йил 23 январдаги ПФ-20 фармони билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилди ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланди.


🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сон Қонуни билан айрим қонунларга ўзгартириш киритилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларни рецепт билан ёки рецептсиз берилиши бўйича тоифасини аниқлаш, расмий веб-сайтда жойлаштириш механизми йўлга қўйиш орқали уларни реализация қилиш ва қўллаш жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилади, шунингдек, дори моддалари (субстанциялар)ни қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказиш амалиётини бекор қилиш орқали маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарилишида енгилликлар яратди.


🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-971-сон Қонуни билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.


🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги “Дори воситаларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 628-сон қарори тасдиқланди.

Унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб, фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилди.


🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 632-сон қарори тасдиқланди.

Унга мувофиқ, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш, жўнатиш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, сақлаш, сотиш, тақсимлаш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтказиш тартиби белгиланди.


🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-октябрдаги 725-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш учун юридик шахсларга бериладиган лицензия талабларини белгиловчи паспорт тасдиқланди.


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 6 сентябрдаги 31-сон буйруғи қабул қилинди.

Унга мувофиқ, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакилнинг) аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдорлари тасдиқланди.


🇺🇿 “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP” стандарти тасдиқланди.

Мазкур стандарт дори препаратларининг хавфсизлиги назорати, дори препаратларининг «фойда-хавф» нисбатидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, дори препаратларининг фойдаси хавфидан юқори бўлганда улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

2024 йилдаги ҳалқаро ҳамкорлик


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ўтган йил давомида қатор халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Жумладан:

Польша тартибга солувчи органи билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров ва Польшанинг Тиббий маҳсулотлари, тиббий жиҳозлар ва биоцид маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш идораси президенти Гжегож Чесак томонидан тартибга солиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш, замон талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан меморандум имзоланди.


Марказ ICH халқаро ташкилотига расмий кузатувчи мақомида қабул қилинди.

ICH (International Council for Harmonisation of Technical Requirements for Pharmaceuticals for Human Use) 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, дори воситаларининг сифатини, хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун фармацевтика маҳсулотлари учун халқаро илмий ва техник талабларни мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳисобланади. Бугунги кунда ICH таркибида 19 та тўлақонли аъзо ва 37 та кузатувчи мақомидаги иштирокчи мавжуд бўлиб, улардан асосийлари АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония, шунингдек, бир нечта халқаро ташкилотларнинг тартибга солувчи органларидир.


Марказ Халқаро фармацевтика тартибга солувчи органлари дастури (IPRP) аъзо бўлди.

IPRP'га аъзолик Ўзбекистонга дунёнинг етакчи регуляторлари, жумладан, FDA (АҚШ), EMA (Европа Иттифоқи), PMDA (Япония), MHRA (Буюк Британия), Health Canada (Канада), ANVISA (Бразилия) ва 30 дан ортиқ мамлакатларнинг бошқа агентликлари билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун ноёб имконият яратади. IRPR, шунингдек, дори воситаларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатига қўйиладиган талабларни уйғунлаштириш орқали минтақавий ва халқаро ташкилотларни бирлаштиради.


Тиббий буюмлар экспертиза қилиш илмий маркази билан ҳамкорлик меморандуми
имзоланди

Ушбу меморандум икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.


Бутунроссия тиббий техникалар илмий-тадқиқот ва синов институти билан англашув меморандуми
имзоланди

Ушбу англашув меморандуми доирасида Ўзбекистон ва Россия, тиббий буюм ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва АҚШ Фармакопеяси (USP) ўртасида ҳамкорлик битими
имзоланди.

Ушбу битим билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази АҚШ Фармакопеяси (USP)нинг Регуляторлар учун имтиёзли фойдаланиш (PAR) дастурига аъзо бўлди. Бу эса USP тақдим этадиган ресурслар ва маҳсулотлардан имтиёзли фойдаланиш, АҚШ Фармакопеяси билан фойдаланиш, USP Education платформасига уланиш ҳамда АҚШнинг ҳуқуқий ҳужжатлари, жумладан Food Chemicals Codex ва USP Dictionary'дан фойдаланиш ҳуқуқини беради.


Марказнинг EDQM лабораториялараро таққослаш синовларида доимий иштирокини назарда тутувчи битим имзоланди.

Мазкур Келишув Умумевропа назорат лабораториялари тармоғига киритилган аъзо лабораториялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусида Марказ лабораторияларининг GEON OMCL'га аъзолик мақомини киритиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.


Ўзбекистон миллий тартибга солиш органи GHWP'га тўлақонли аъзо бўлди

GHWP — бу глобал фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий ускуналарни тартибга солиш соҳасидаги халқаро ташкилот бўлиб, унинг мақсади дори воситалари ва тиббий ускуналарнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашда глобал стандартларни мувофиқлаштириш ва уларга амал қилишни мустаҳкамлашдир.


Молдова Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги билан англашув меморандуми
имзоланди

Молдова Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги 2007 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакатда дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш, шунингдек, хавфсизлик ва сифат назоратини амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍142🔥1
Реестр референтных цен 07.01.2025.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 07.01.2025

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥4👏32
🟦🟦🟦

8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоаси соҳа ходимларини – Прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади!

Сизнинг қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш йўлидаги машаққатли меҳнатингиз жамиятимизни янада барқарор ва фаровон қилишга хизмат қилмоқда.

Шарафли ва фидокорона фаолиятингизда касбий муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Реимбурсация дастури: Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори воситалари берилмоқда

Реимбурсация, яъни «харажатларни қоплаш» маъносини англатадиган бу тизим 2020–2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирги пайтда эса Сирдарё вилояти билан бирга Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилмоқда.

Мазкур дастур моҳияти нимадан иборат, у шифокор ва беморлар учун қандай қулайликларга эга? Батафсил юқоридаги лавҳада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқарма томонидан “Оҳангарон-Наманган” автомобиль йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.Н. фуқаро И.Я.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги жами 10 255 қути дори воситаларини 19 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍113🔥1
🟦🟦🟦

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ишлаш бўлими ахбороти:


🇺🇿 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар билан ҳамкорликда ўтган йил давомида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториясида экпертизадан ўтказилди.

Таҳлиллар натижасига кўра, 2024 йилда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 18 091 номдаги 3 458 133 ўрам фармацевтика маҳсулотлари аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш жуда хавфли

Чунки препаратларнинг нотўғри дозаси ёки номутаносиб комбинацияси организмга жиддий зарар етказади.

Булар – енгил тери тошмаларидан тортиб, ҳаёт учун хавфли бўлган анафилактик шокгача бўлиши мумкин.

Шундай экан ҳар қандай касаллик ва унинг белгилари пайдо бўлганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2
Реестр референтных цен 10.01.2025.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 10.01.2025

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍3🔥2👏1
🟦🟦

Хабар берганимиздек, 2023 йил 1 апрелдан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан дори воситаларининг чекланган чакана нархларини юртимизда онлайн кузатиб бориш имконини берувчи “Uzpharminfo" номли мобил иловаси ишга туширилган.

📱 Айни кунларда дастурнинг android операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун мўлжалланган иловаси янгиланди.

Дастурни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиб, дори воситаларининг чекланган чакана нархлари билан осон танишинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Яккасарой туманида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 2024 йилда ишлаб чиқилган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ўтган йил давомида қатор халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

😎 Реимбурсация дастури: Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори воситалари берилмоқда

😎 Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

😎 2024 йилда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 18 091 номдаги 3 458 133 ўрам фармацевтика маҳсулотлари аниқланди

😎 Дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш жуда хавфли

😎 “Uzpharminfo" мобил дастурнинг android операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун мўлжалланган иловаси янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Ҳозирги кунда дори воситаларининг турлари кундан-кунга ортиб, танлаш имкониятимиз кенгайиб бормоқда.

Аммо уларни нотўғри қўллаш ҳамда ўзбошимчалик билан даволаниш оқибатида салбий таъсирлар кузатилаётгани бор гап.

Хўш, препаратларни қўллашда қандай хатоларга йўл қўймаслик зарур?

Батафсил Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
✏️✏️✏️

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилувчи ташкилотлар диққатига!


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мажбурий риоя этиш лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади.


✔️ Шунингдек, Солиқ кодексининг 227¹-моддасига мувофиқ, идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи, такроран содир этилса реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🧑‍💻 Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Asl belgisi” миллий ахборот тизимига дарҳол уланишингизни, маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни “Asl belgisi” миллий ахборот тизимига мунтазам равишда киритиб боришингизни ҳамда фаолиятингизни мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари талабларига қатий риоя этган ҳолда ташкил этишингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Марказда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари куни мунособати билан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасида "Армия - халқ таянчи ва ифтихори" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида армиянинг мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти, шунингдек, Ватанга садоқат, мардлик ва жасурлик каби олий қадриятлар ҳақида сўз юритилди.

Университет оркестр жамоаси ижросидаги мусиқий чиқишлар тадбирга ўзига хос байрамона кайфият бахш этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14-январ – Ватан ҳимоячилари куни

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази барча юртдошларимизни 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ташкил топган кун билан самимий табриклайди.

Сизнинг матонатингиз, жасоратингиз ва фидойилигингиз туфайли юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда.

Юртимизни ҳимоя қилишдек шарафли вазифангизда муваффақият доимий ҳамроҳингиз бўлсин! Соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍11🔥4👏3