Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.34K photos
725 videos
502 files
3.24K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими ва Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.З. ва Н.Р. фуқаро Ш.Б.га 131 579 дона тиббиёт қўлқопи, 145 736 дона шприц ва 30 600 дона система тиббиёт буюмларини жами 160 млн сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖК 186³-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍32
Республикада фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органлари томонидан жорий йил ноябрь ойида:

☑️ 4110 та сериядаги 75 947 173  шартли ўрамдаги маҳсулотга 1261 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

☑️ 8 сериядаги 644 743 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулоти лаборатория синовлари натижасида норматив хўжжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Реестр референтных цен 20.12.2024.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 20.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👏2👍1
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятига оид янгиликларни энди LinkedIn тармоғида

😎 Молдова Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги билан англашув меморандуми имзоланди

😎 Фармацевтика соҳасини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

😎 Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

😎 Марказ делегацияси Dita Estfarm компанияси фаолияти билан танишди

😎 Тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 1 249 номдаги 17 177 ўрам ҳамда 50 814 дона кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситалари аниқланди

😎 Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери билан танишди

😎 Сибутрамин дори воситаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди

😎 Ўзбекистон ва Хитой (SHUAR) бизнес форуми бўлиб ўтди

😎 Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍1
🟦🟦🟦

Марказда очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш учун суҳбат жараёнлари ўтказилди


Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартиб жорий этилган.

Бугун, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида мазкур тартибга мувофиқ, бўш иш ўринлари учун эълон қилинган очиқ танлов бўйича номзодлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтди. Унда муассаса директори Алишер Темиров бошчилигадаги комиссия томонидан номзодларнинг билим, малака ва касбий қобилиятлари холисона баҳоланди.

Марказда ходимларни ишга қабул жараёнининг шаффоф ва очиқ тарзда ташкил этилиши орқали истеъдодли мутахассисларни жалб қилиш, уларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсад қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏2
Сибутрамин включен в перечень сильнодействующих веществ

Согласно постановлению Кабинета Министров №632 от 4 октября 2024 года, в список сильнодействующих веществ (№818 от 27 сентября 2019 года) внесены изменения.

Сибутрамин, а также его структурные аналоги с аналогичным психоактивным воздействием, с 1 января 2025 года будут считаться веществами особой категории сильнодействующих препаратов. Их розничная и оптовая продажа будет осуществляться исключительно через аптеки и социальные аптеки, имеющие лицензию на деятельность, связанную с наркотическими средствами и/или психотропными веществами.

Напоминаем, что законодательством предусмотрена административная и уголовная ответственность за незаконный ввод в оборот сильнодействующих веществ, а также за нарушение порядка розничной реализации лекарственных средств, содержащих сильнодействующие вещества.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4
Реестр референтных цен 24.12.2024.pdf
2.6 MB
Референт нархлар 24.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши ахбороти:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил 20 декабрдаги 30-мажлисда кўриб чиқилган масалалар ҳақида юқоридаги инфографикада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💬 20-савол:

Харид қилинган дори воситасининг сифатига шубҳа уйғонганда бу масалада қаерга мурожаат қилиш керак?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Шоира Назарова жавоб берди.

💳 Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга мувофиқ, дорихона ходимлари томонидан дори воситасини сотиб олувчиларга зарур маълумотлар берилиши керак. Жумладан, сотиб олувчининг талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши лозим.

Лекин шунга қарамасдан фуқарода мазкур дори воситасининг сифатига нисбатан бирор шубҳа пайдо бўлса унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилиши мумкин.

Бунда ўрам ёки қадоқдаги дори воситаси билан бирга унинг харид (товар ва касса) чекини тақдим этиш керак бўлади.


Манзил: Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй, телефон (71) 203-01-01 ички рақам 23-40.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мурожаат бўйича ўрганишлар олиб борилиб, дори воситасининг сифатсизлигини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда таъсир чоралари қўллаш учун тегишли органларга маълумот берилади.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🎉 Янги марра: 1000 обуначи!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг "YouTube" саҳифасидаги обуначилар сони 1000 нафарга етди!

Бу натижага сизнинг ишончингиз ва қўллаб-қувватлашингиз орқали эришдик. Биз учун ҳар бир лайк, изоҳ ва кўришлар муҳим аҳамиятга эга.

🎞 Саҳифамизда сиз учун:

📺 Дори воситалари хавфсизлигига оид амалга оширилаётган ишлар ҳақида;
📺 Семинар ва турли тадбирлардан тайёрланган эксклюзив видеолавҳалар;
📺 Мутахассисларнинг қимматли тавсиялари ва интервьюларини тақдим этамиз.

Агар ҳали ҳам саҳифамизга обуна бўлмаган бўлсангиз, бизга қўшилинг ва дори воситалари хавфсизлиги дунёсида янгиликлардан хабардор бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥2👏1
Реестр референтных цен 25.12.2024.pdf
2.6 MB
Референт нархлар 25.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Дори воситаларини сифатини таъминлаш халқаро талаблар даражасида амалга оширилмоқда - профессор Х.Джалилов

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д профессор Х. Джалилов 2024 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏53🔥2
✏️✏️✏️

Қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлари (провизорлар, фармацевтлар)нинг ягона реестридаги маълумотлар янгиланди.

Мазкур реестр билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

❗️ Эслатиб ўтамиз, Лицензияловчи орган томонидан мазкур реестрга киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил давомида сақланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан 2025 йил январь ойида “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP” бўйича навбатдаги семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Семинарнинг асосий мақсадлари:


GVP стандартлари бўйича назорат ва амалий билимларни ошириш;
Дори воситалари хавфсизлигини таъминлашда халқаро қоидаларга мувофиқ ечимларни муҳокама қилиш;
Тажриба алмашиш ва тармоқдаги замонавий ёндашувлар билан танишиш.

Тадбир ўтказиладиган аниқ сана ва манзил ҳақида қўшимча каналимиз орқали қўшимча маълумот берилади.


↗️ Семинарда иштирок этиш истагида бўлганлар (97) 005-0040 ва (94) 001-5005 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1
⭕️⭕️⭕️

“YOʻLDOSH OTA GULBAXOR ONA DORIXONASI” ХКга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Шовот туманида жойлашган “YOʻLDOSH OTA GULBAXOR ONA DORIXONASI” ХКга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан “YOʻLDOSH OTA GULBAXOR ONA DORIXONASI” ХКга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 12 августда берилган АА 615-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Шовот туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “YOʻLDOSH OTA GULBAXOR ONA DORIXONASI” ХКга берилган лицензия бекор қилинди.


↗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
🟦🟦🟦🟦

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Қиммат сотилаётган дорилар: референт нархларга ёппасига амал қилинмаяпти” сарлавҳали мақола юзасидан қўшимча маълумот


🦠 Дори воситаларининг референт нархлари ким томонидан қайд этилади?

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4554-сонли қарорида, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган бўлиб, бунда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳисобланади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 115-сонли (рўйхат рақами 3242-сон, 10.06.2020) буйруғига мувофиқ, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ чекланган нархларни қайд этиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда ахборот тизимининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш учун масъул бўлган ишчи орган ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур буйруғда белгиланган тартиб асосида дори воситаларнинг чекланган нархларини ариза берувчилар томонидан онлайн қайд этиш учун автоматлаштирилган uzpharminfo.uz тизими ишга туширилган.


🦠 Дорихонада реализация қилинаётган дори воситаларининг нархини (жумладан референт нархга мувофиқ сотилаётганлигини) ким назорат қилади?

Президентимизнинг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон қарорига мувофиқ, Рақобатни ривожлантириш ва истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя этишини тизимли асосда назорат қилади.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этиши устидан назоратни ташкил этади ҳамда унинг бузилиши аниқланганда қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли материалларни, шу жумладан текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш бўйича материалларни лицензияловчи органга киритади.

Маълумот учун, Рақобат қўмитасининг “Fair Tech" ва Солиқ қўмитасининг “Солиқ” мобил иловаси интеграция қилинган бўлиб, “Солиқ” иловасида харид чекини сканерлаш орқали дори воситаси белгиланган устамадан юқори сотиладиган бўлса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига чора кўриш учун мурожаат бўлиб келиб тушади. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида дорихоналар маъмурий жавобгарликка тортилади, истеъмолчига эса ортиқча ундирилган пул қайтариб берилади.


🦠 Референт нархлар тўғрисида қаердан маълумот олиш мумкин?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Референт нархларни шакллантириш бўлими томонидан референт нархлар реестри қуйидаги ахборот тармоғларида хронологик (ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари) тартибда жойлаштириб борилади:

☑️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги веб-сайти;
☑️ Фармацевтика маҳсулотлари ҳавфсизлиги марказининг расмий телеграм канали ва веб-сайти.

Бунда, аввалги маълумотлар сақланиб қолади ва янгиланган маълумотлар киритилиб, чекланган нархлар ҳақидаги маълумотлар реестрдаги тартиб рақами (ID рақами) орқали бошқа идора ва ташкилотлар (Рақобат ва Солиқ қўмитаси) билан маълумотлар алмашинуви (интегрaция) таъминланади.

Шунингдек, дори воситалари референт нархларининг жамоатчилик учун очиқлигинин кенгайтириш мақсадида, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб дори воситаларининг чекланган чакана нархларини онлайн кузатиб бориш имконини берувчи “uzpharminfo" номли мобил илова ишга туширилган бўлиб, дастурни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:

📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун (техник янгиланишлар киритилмоқда)

Референт нарх ҳақида ушбу манзилда батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Реестр референтных цен 27.12.2024.pdf
4.4 MB
Референт нархлар 27.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥51