Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.34K photos
725 videos
502 files
3.24K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с руководителями фармацевтических предприятий.

#Mirziyoyev #yigilish #farmatsevtika #tashabbuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍92
✏️✏️✏️

Сибутрамин дори воситаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарори билан Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига (рўйхат рақами 818-сон, 27.09.2019 й.) ўзгартириш киритилди.


Унга мувофиқ, сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланиб, улар 2025 йил 1 январдан фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади).

Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош мақсад - бошқарув, фан, таълим ва ишлаб чиқариш уйғунлиги орқали фармацевтика тармоғини янги тараққиёт босқичига кўтариш

Главная цель – через синергию управления, науки, образования и производства вывести фармацевтическую отрасль на новую ступень развития

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси (SHUAR) бизнес форуми бўлиб ўтди

Тадбирда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов бошчилигидаги делегация таркибида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Шоядбек Васиев ҳам иштирок этди.

Форум давомида, Ўзбекистон ва Хитой тиббиёт муассасалари, шунингдек, фармацевтика йўналишидаги музокарларда ҳамкорлик ва тажриба алмашинувларини чуқурлаштириш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4
Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими ва Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.З. ва Н.Р. фуқаро Ш.Б.га 131 579 дона тиббиёт қўлқопи, 145 736 дона шприц ва 30 600 дона система тиббиёт буюмларини жами 160 млн сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖК 186³-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍32
Республикада фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органлари томонидан жорий йил ноябрь ойида:

☑️ 4110 та сериядаги 75 947 173  шартли ўрамдаги маҳсулотга 1261 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

☑️ 8 сериядаги 644 743 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулоти лаборатория синовлари натижасида норматив хўжжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Реестр референтных цен 20.12.2024.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 20.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👏2👍1
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятига оид янгиликларни энди LinkedIn тармоғида

😎 Молдова Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги билан англашув меморандуми имзоланди

😎 Фармацевтика соҳасини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

😎 Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

😎 Марказ делегацияси Dita Estfarm компанияси фаолияти билан танишди

😎 Тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 1 249 номдаги 17 177 ўрам ҳамда 50 814 дона кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситалари аниқланди

😎 Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери билан танишди

😎 Сибутрамин дори воситаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди

😎 Ўзбекистон ва Хитой (SHUAR) бизнес форуми бўлиб ўтди

😎 Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍1
🟦🟦🟦

Марказда очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш учун суҳбат жараёнлари ўтказилди


Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартиб жорий этилган.

Бугун, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида мазкур тартибга мувофиқ, бўш иш ўринлари учун эълон қилинган очиқ танлов бўйича номзодлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтди. Унда муассаса директори Алишер Темиров бошчилигадаги комиссия томонидан номзодларнинг билим, малака ва касбий қобилиятлари холисона баҳоланди.

Марказда ходимларни ишга қабул жараёнининг шаффоф ва очиқ тарзда ташкил этилиши орқали истеъдодли мутахассисларни жалб қилиш, уларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсад қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏2
Сибутрамин включен в перечень сильнодействующих веществ

Согласно постановлению Кабинета Министров №632 от 4 октября 2024 года, в список сильнодействующих веществ (№818 от 27 сентября 2019 года) внесены изменения.

Сибутрамин, а также его структурные аналоги с аналогичным психоактивным воздействием, с 1 января 2025 года будут считаться веществами особой категории сильнодействующих препаратов. Их розничная и оптовая продажа будет осуществляться исключительно через аптеки и социальные аптеки, имеющие лицензию на деятельность, связанную с наркотическими средствами и/или психотропными веществами.

Напоминаем, что законодательством предусмотрена административная и уголовная ответственность за незаконный ввод в оборот сильнодействующих веществ, а также за нарушение порядка розничной реализации лекарственных средств, содержащих сильнодействующие вещества.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4
Реестр референтных цен 24.12.2024.pdf
2.6 MB
Референт нархлар 24.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93