Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
686 videos
502 files
3.1K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🟩🟩🟩🟩

Наврўз байрамида юртдошларимиз неча кун дам олади?

2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фaрмонига асосан, Наврўз байрами муносабати билан:

🟦 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
🟦 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олади.

Бунда қуйидагича бўлади:

🟦 18 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
🟦 19 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
🟦 20 март, душанба — 5 кунликлар учун 11март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
🟦 21 март, сешанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
🟦 22 март, чоршанба — 5 кунликлар учун 25 март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни.

❗️23 март, пайшанба — барча учун иш куни.

🟦 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари фaрмонга мувофиқ кўчирилиши муносабати билан улар 11 ва 25 март (шанба) кунлари ишга чиқади.

@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Томчи дориларни қайнатиб совутилган сув билан ичиш тавсия этилади

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Томчи дориларни баъзи ҳолларда (масалан, юрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ёки уйқусизликда) қанд устига томизиб қабул қилиш ҳам
мумкин.

🌐 Суспензиянинг айрим турларида аралаштириладиган сув миқдори кўрсатилса, баъзиларида идишнинг ўзида ўлчами белгиланган бўлади.

🌐 Суспензияни аралаштиришда қайнатиб илитилган сувдан фойдаланиш даркор. Таркибидаги моддалар чўкиб қолмаслиги учун қабул қилаётганда, албатта, чайқатиб аралаштириш керак.

🌐 Тайёрланган суспензияларни йўриқномасига мувофиқ, совутгичда ёки хона ҳароратида, белгиланган муддатгача сақлаш лозим.

🌐 Гоҳида беморлар суспензия ёки томчи дорилари қабул қилгач изидан сув ичишади. Бу тўғри эмас! Орадан бироз вақт ўтгачгина, суюқлик истеъмол қилиш мумкин.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.

Учитывая поступающие от граждан нарекания по качеству дорог по маршруту Байсун-Денау, Президент решил лично проехаться на автомобиле по сурхандарьинским дорогам.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🟦🟦🟦🟦

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Бутунжаҳон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни (World Consumer Rights Day) дастлаб 1983 йил 15 март куни нишонланган ва ўшандан буён ҳар йили мунтазам ўтказиб келинади. Эътиборлиси, ушбу сана ҳар йили Халқаро истеъмолчилар иттифоқи ташкилоти (Consumers International, CI) томонидан маълум бир мавзуга йўналтирилади.

Бу йилги халқаро тадбирлар мавзуси "Тоза энергияга ўтиш орқали истеъмолчиларнинг имкониятларини кенгайтириш"га бағишланади.

📆 Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни 1996 йил 26 апрел — Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан бошлаб нишонланиб келинади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотганлик учун жавобгарлик борми?

Саволга Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб, (қарор иловасида кўрсатилган дори воситаларидан ташқари) барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.

🦠 Хўш, клиник тадқиқот ўзи нима?
🦠 Юртимизда қайси дори воситаларини давлат рўйхатида қайд этишда клиник тадқиқотлар ўтказилмайди?
🦠 Рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар қайсилар?

Давлат маркази Ахборот хизмати шу ва бошқа саволлар юзасидан Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов билан суҳбатлашди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Х. 4 дона “Герика”, 1 дона “Тропикамид” ва 1 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.Жга 400 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан 140 дона “Селофен”, 99 дона “Тропикамид” ва 43 дона “Герика” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁 Ҳуқуқшунос вақти:

Фармакология қўмитаси қандай ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19-бандига кўра, Фармакология қўмитаси қуйидаги ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади.

➡️ Батафсил ўқиш

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг хавфсизлик ва самарадорликни аниқлаш, уларнинг фармакологик хоссаларини, ножўя таъсирлари ва бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири самарасини ўрганиш мақсадида клиник тадқиқотлар бўйича қонунчиликка қандай ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда?

Мавзу юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов ўз фикрларини билдирди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Анқара саммити туркий давлатлар энг мушкул дамларда бир-бирига мустаҳкам таянч ва суянч бўлиб келаётганининг яққол амалий тасдиғидир.

Прошедший под председательством Президента Шавката Мирзиёева Анкарский саммит стал наглядным, практическим подтверждением того, что и в самые трудные моменты тюркские государства являются друг для друга крепкой опорой.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик аҳамиятга эга?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Маълумки, дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан:

🦠 Овқатлаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи препаратларни қабул қилиш мумкин;

🦠 Овқатланиб бўлгандан кейин, ярим соатдан сўнгина бош оғриғига қарши оғриқсизлантирувчи, сийдик ҳайдовчи, иситма туширувчи, юрак фаолияти учун гликозидлар, шамоллаш ва яллиғланишга қарши ҳамда антибактериал таъсирга эга дорилар ичилади;

🦠 Овқатдан олдин ичиладиган турлари белгиланган соатига кўра: тановулдан 1 соат олдин — пробиотиклар; ярим соат аввал — антацид гуруҳига мансуб препаратлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига ичиладиган дорилар; таомланишдан 30-40 дақиқа илгари — диареяга қарши препаратлар, кальций, тетрациклин гуруҳига оид дори воситаларини қабул қилиш мумкин.

❗️Аччиқ ва тил тагига ташлаб ичиладиган дориларни эса оч қоринга ичиб бўлмайди;

🦠 Агар дори препарати йўриқномада қабул қилиш вақти кўрсатилмаган бўлса, уни куннинг исталган қисмида ичишингиз мумкин. Энг маъқули, овқатдан 30-40 дақиқа олдин қабул қилишдир.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида яна юқорилади

Ўзбекистон Республикаси «Open Data Watch» ташкилотининг «Open Data Inventory» (ODIN) Очиқ маълумотлар рейтингида 66 балл йиғиб, жаҳон бўйича 40-ўринни, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. (2020 йилда 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган)

Малумот ўрнида: «Open Data Watch» — очиқ маълумотлар ва расмий статистика асосида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. «ODIN» рейтинги эса мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқлигини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди.

Рейтингнинг 2022 йилги натижаларида биринчи ўринни Сингапур эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса Дания, Финляндия банд этган.

Минтақа мамлакатлари ҳисобланган 🇰🇿 Қозоғистон 48-, 🇰🇬 Қирғизистон 89-, 🇹🇯 Тожикистон 120-, 🇹🇲 Туркманистон 192-ўринларда қайд этилган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кетчуп авваллари дорихонада сотилган

19-асрнинг 20 йилларида оддий кетчуп Америка дорихоналарида сотилган. Бу экзема ва соч тўкилишини олдини олиш учун ишончли восита деб ҳисобланган ва ҳатто дори воситаси сифатида патентланган ҳам.

Гарчи бугунги кунда кетчуп тиббиётда эмас, балки таом тайёрлашда ишлатилсада, унинг пигментли ликопени организм учун жуда фойдали антиоксидант ҳисобланади. Ҳатто янги помидор ҳам кетчупга қараганда анча паст ликопен концентрациясига эга.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалар мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Мамлакатимизда жорий йилнинг 18 март санаси умумхалқ хайрия ҳашари сифатида эълон қилинишида ҳам катта маъно бор. Aйни баҳор кунлари Наврўзи олам ва Муборак Рамазон ойи арафасида маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан бошлаб хайрия ҳашарлари ташкил этилиб, унда халқимизнинг барча қатлами фаол иштирок этди.

ССВ ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида ҳам хайрия ҳашарига ўзгача ҳозирлик кўрилди. Мазкур тадбир баҳона Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари иштирокида ташкилот ҳудудини ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари бажарилди. Ҳамда ҳашар якунида дастурхон ёзилиб, йиғилганларга ош тортилди.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саратонга қарши дорилар яратишнинг самарали йўли топилди

Россия ва Миср олимлари ўзаро ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш йўлини топди.

🧠 Бунинг учун икки ёндашув — молекуляр моделлаштириш ҳамда ҳужайраларни ўстириш усуллари умумлаштирилди. Чунки ҳозиргача маълум усулда онкологик хасталикларга қарши самарали препарат яратиш учун полимер нанозаррачаларини олишга қаратилган оптимал бирикма ва технологияни танлаш керак.

💰 Негаки, ушбу ўта митти зарралар дориларнинг саратон ўсимтасига тезроқ ва яхшироқ этиб боришига ёрдам беради. Аммо бу усул узоқ вақт талаб этишидан ташқари, жуда қимматга тушади. Шу маънода, икки ёндашув комбинацияси дори воситалари хусусиятлари ва таъсирини эксперементдан аввал тахмин қилиш имконини беради. Шу тариқа оптимал таркиб шакллантирилиб, самарасиз деб баҳоланган бирикмалар ундан чиқариб ташланади. Бу эса касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратишга хизмат қилади.

🔬 Тадқиқот чоғида янги усул саратонга қарши препарат — карбоплатин ва унинг муқобилларида синаб кўрилди. Олимлар бу дорининг янги ҳосилаларини таҳлил қилиб, уларнинг биологик фаоллигини баҳолади.

🦠 Якунда полимер нанозарралари таркибидаги янги ҳосилалар саратон касаллигини даволашда юқори натижа бериши маълум бўлди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ССВ ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори Мирзохиджон Қодиров 21 март — Наврўз байрами муносабати билан фармацевтларга байрам табриги йўллади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рўза вақтида суткалик сувга бўлган эҳтиёжни қандай қондириш мумкин?

Шифокор Лайло Бахтиёрова:

👤 Тана учун энг муҳими – танадаги сув меъёрини жойига келтириш, бунга айниқса, Рамазон ойида алоҳида эътибор қаратиш керак.

💦 Ифтордан саҳарликкача бўлган вақтда энг камида икки литр сувни бўлиб-бўлиб ичиш зарур. Масалан, ифторликка ярим литр сув ичилса, кейин ҳар соатда 0,3 литр сув истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

🍯 Дарвоқе, ифторлик сувига  бир қошиқ асал қўшилса, нафақат озиқлантирувчи, балки шифобахш, антибактериал ичимликка айланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

🦠 Тошкентдаги илк дорихона қандай очилганини биласизми?

🦠 Пойтахтимизда "Соғлиқни сақлаш - TIHE 2023" 27-Тошкент халқаро кўргазмаси ўтказилади

🦠 Томчи дориларни қайнатиб совутилган сув билан ичиш тавсия этилади

🦠 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотганлик учун жавобгарлик борми?

🦠 Рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар қайсилар?

🦠 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

🦠 Фармакология қўмитаси қандай ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади?

🦠 Дори воситаларининг хавфсизлик ва самарадорликни аниқлаш, уларнинг фармакологик хоссаларини, ножўя таъсирлари ва бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири самарасини ўрганиш мақсадида клиник тадқиқотлар бўйича қонунчиликка қандай ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда?

🦠 Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик аҳамиятга эга?

🦠 “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Ф. ва М.Т. “Тропикамид”, “Зардекс” ва “Регапен” номли жами 59 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Г.А.га 9,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM