Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.34K photos
725 videos
502 files
3.24K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз!


9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида махсус тадбир ташкил этилди. Унда марказ раҳбарияти ва ходимлар, ҳуқуқий мутахассислар иштирок этди.

Учрашувда коррупцияга қарши курашишни ҳар бир ходим ўз шахсий бурчи сифатида қабул қилиши ва марказнинг ҳар бир соҳасида шаффоф ишлаш механизмларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.


Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - жамоатчилик ўртасида коррупцияга қарши курашишнинг аҳамиятини ошириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, марказнинг ҳалоллик принципларига асосланган фаолиятини янада такомиллаштиришдир.

Тадбир якунида марказ ходимларига жорий йилнинг 6 декабрь санасидан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонуни мазмунига оид тарқатма материал ва буклетлар тарқатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🟦🟦🟦

Ҳурматли ҳамюртлар! "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси жамоаси номидан сизларни мустақил давлатимиз асосий қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз!

Конституция – юртимизнинг эркин ва фаровон келажагига замин яратувчи, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи асосий қомусдир. У халқимизнинг юксак инсонпарварлик қадриятлари, тинчлик ва барқарорликка интилишини ўзида мужассам этган.


Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз янада ривожланиб, ҳар бир оилада фаровонлик ҳукм сурсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант хоним билан учрашди

😎 “NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 Қашқадарё вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди

😎 Алишер Темиров марказда USAID - АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Соғлиқни сақлаш офиси янги директори Тара Милани билан учрашув ўтказди

😎 Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил ноябрь ойидаги мажлисларда  кўриб чиқилган масалалар ҳақида маьлумот берилди

😎 Россияда лабораториялараро таққослаш синовларида Марказ лабораториясининг синов натижалари эътироф этилди

😎 Тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестация ўтказилди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди

😎 Таниқли эксперт, фармаконазорат бўйича мутахассис Елена Матвеева иштирокида GVP бўйича ўқув семинар бўлиб ўтмоқда

😎 Россия фармацевтика корхонасида ишлаб чиқарилган "in vitro" ташхис тиббий буюмлари текширувдан ўтказилди

😎 Марказда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

😎 Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолияти билан танишди

😎 Мамлакатимизда мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг барчаси (100%) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (МАТ)га уланди

😎 Марказнинг Қиёслаш лабораторияси ўз фаолият соҳасини кенгайтирди

😎 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида махсус тадбир ташкил этилди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Бугун - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Давлат мадҳиясининг матн муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқаси Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурҳоновга тегишли.

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган бўлиб, 13 моддадан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🟦🟦🟦

Марказ ходимлари учун махсус семинар ташкил этилди

Президентнинг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4–6 декабрь кунлари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида “Хавфни бошқариш бўйича менежер (ISO 31000:2018 стандартига мувофиқ)” мавзусида семинар ташкил этилди.

Хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, ҳамда бошқарув бўйича ходимларнинг халқаро стандартларга мос билим ва кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ўтказилган ушбу семинарда иштирокчилар хавфларни таҳлил қилиш ва бошқаришдаги халқаро тажрибани чуқурроқ ўзлаштириш имкониятига эга бўлишди.


Шунингдек, семинар қатнашчилари ISO 31000:2018 стандарти асосида хавфларни баҳолаш механизмлари, профилактика чоралари ва хавфни камайтириш бўйича замонавий ёндашувларни ўрганишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Реестр референтных цен 10.12.2024.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 10.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
🟦🟦🟦

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 25-мажлиси бўлиб ўтди


Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация таркибида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев ҳам иштирок этди.

Кун тартиби доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, саноат, инвестициявий, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналишида тиббиёт соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш, янги тиббий технологияларни жорий этиш ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Тадбирда фармацевтика соҳасида икки давлат тартибга солувчи органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва тармоқни ривожлантиришда ҳамкорлик имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
⭕️⭕️⭕️

“ABU PHARM 1111” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган “ABU PHARM 1111” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан “ABU PHARM 1111” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 23 октябрда берилган 895-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “ABU PHARM 1111” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.


↗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Марказ лабораториялари EDQM қиёсий синовларида иштирок этади

Ўзбекистон "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси ва Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати ўртасида Марказ лабораторияларининг EDQM лабораториялараро таққослаш синовларида доимий иштирокини назарда тутувчи битим имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, EDQM томонидан ўтказиладиган лабораториялараро таққослаш синовларида иштирок этиш марказ лабораторияларига, натижаларни белгиланган шароитларда эталон намунанинг синов натижалари билан таққослаш орқали ўлчовларни бажариш сифатини назорат қилиш имконини беради.


Шунингдек, мазкур келишув умумевропа назорат лабораториялари тармоғига киритилган аъзо лабораториялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусида Марказ лабораторияларининг GEON OMCL'га аъзолик мақомини киритиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🟦🟦🟦

Марказ делегацияси 28-Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (GHWP) йиллик йиғилишида иштирок этмоқда

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган 28-Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (Global Harmonization Working Party, GHWP) йиллик йиғилишида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Маълумот учун: Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (GHWP) – бу тиббий техника соҳасида халқаро меъёрий ҳужжатларни уйғунлаштириш, мувофиқлик ва ишончни таъминлашга йўналтирилган халқаро нодавлат ташкилот ҳисобланиб, у тўғридан-тўғри тиббий техника бўйича назорат органлари ва саноат вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, хавфсизлик ва самарадорликни ошириш ҳамда ушбу маҳсулотларни беморларга осон етказиб беришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда ташкилот 38 мамлакатни ўз ичига олади.

Марказ делегациясининг ушбу тадбирда иштироки тиббий техника ва тиббий буюмлар соҳасидаги назорат тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. GHWP тавсиялари ва халқаро стандартларини уйғунлаштириш орқали, соҳадаги меъёрий ҳужжатларни халқаро талабларга мослаштириш, хавфсизлик ва самарадорликни таъминлаш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга кенг йўл очилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏3
The Center's Laboratories to Participate in EDQM Proficiency Testing

An agreement was signed between Uzbekistan's Center for Pharmaceutical Products Safety and the European Directorate for the Quality of Medicines & HealthCare (EDQM), ensuring the Center's laboratories' continuous participation in EDQM inter-laboratory comparison studies.

It is worth noting that participation in EDQM's inter-laboratory comparison studies enables the Center's laboratories to monitor the quality of measurements performed by comparing test results with those of reference samples under specified conditions.


Furthermore, this agreement is an important step toward strengthening collaboration with member laboratories of the pan-European control laboratory network and advancing the Center's laboratories toward obtaining membership status in the GEON OMCL.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
😖😫😩🥺

Миллий стратегиядаги вазифалар ижроси бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Републикасида Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш юзасидан 2024-2025-йилларга мўлжалланган миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” 759/15-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил маркази ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМнинг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси мутахассислари иштирок этди.

Йиғилиш давомида мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонуний муомаласи бўйича меъёрий хужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда тегишли бандлар ижроси бўйича кўтарилган саволлар муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
✏️✏️✏️

Ҳурматли мутахассислар!


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармаконазорат бўлими томонидан махсус телеграм канал ва гуруҳ очилганлигини маълум қиламиз.

Ушбу платформалар:

☑️ Дори воситаларининг хавфсизлиги бўйича долзарб ва сўнги маълумотлар;
☑️ Фармаконазорат бўйича янгиликлар;
☑️ Фуқаролар ва тегишли мутахассислар саволлари учун мулоқот имкониятини тақдим этади.

🕊Телеграм каналига уланиш
🕊Телеграм гуруҳига уланиш

Ушбу канал ва гуруҳга қўшилинг ва дори воситаларидан хавфсиз ва тўғри фойдаланиш бўйича билимларингизни оширинг!


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31
Марказ делегацияси GHWP доирасида муҳим тадбирларда иштирок этди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган 28-Global Harmonization Working Party - GHWP йиғилиши доирасида бир қатор муҳим тадбирларда иштирок этди.

Жумладан ЖССТ (WHO) ва Халқаро тиббий асбоб-ускуналар регуляторлари форуми (IMDRF) тавсиялари асосида соҳадаги глобал меъёрий ҳужжатларни уйғунлаштириш, шунингдек, Реал дунё маълумотлари (RWE) асосида клиник далиллардан самарали фойдаланиш йўллари мавзусидаги муҳокамаларда вакилларимиз ўз фикр ва таклифлари билан фаол қатнашишди.

Марказ директори Алишер Темиров ва GHWP раиси Dr. Xu Jinge ўртасидаги мулоқотда халқаро меъёрларни уйғунлаштириш, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид илғор амалиётларни жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Бундан ташқари Ўзбекистон делегацияси, GHWP тадбири доирасида ташкил этилган Малайзиянинг етакчи тиббий техника ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари ўрин эгаллаган кўргазма, шунингдек, "Prince Court" тиббиёт марказига уюштирилган экскурция орқали замонавий тиббий хизмат кўрсатиш амалиёти ва инновацион технологиялар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍94
⭕️⭕️⭕️

“SAMARKAND PHARM SERVICE” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан юртимизда сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд шаҳрида жойлашган “SAMARKAND PHARM SERVICE” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан “SAMARKAND PHARM SERVICE” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 30 декабрда берилган 056457-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Самарқанд шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “SAMARKAND PHARM SERVICE МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.


↗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🟦🟦🟦🟦

Ўзбекистон миллий тартибга солиш органи GHWP'га тўлақонли аъзо бўлди


Аввал хабар берганимиздек шу кунларда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 28-Global Harmonization Working Party — GHWP йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, “Юртимизда тиббий буюм ва тиббий техника сифатини таъминлашда назорат” мавзусидаги маърузаси билан чиқиш қилди.

У ўз нутқида тиббий буюмлар ва тиббий техника хавфсизлигини таъминлашда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.


Таъкидлаш жоиз, мазкур муҳим тадбирда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг GHWP'га аъзоликка қабул қилиш ҳақидаги сўрови ташкилотчилар томонидан бир овоздан маъқулланди. Ҳамда Ўзбекистон миллий тартибга солиш органи GHWP'га тўлақонли аъзо сифтида қабул қилинди.

Маълумот учун GHWP — бу глобал фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий ускуналарни тартибга солиш соҳасидаги халқаро ташкилот бўлиб, унинг мақсади дори воситалари ва тиббий ускуналарнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашда глобал стандартларни мувофиқлаштириш ва уларга амал қилишни мустаҳкамлашдир.


Ҳозирда GHWP'га дунё бўйлаб 30 дан ортиқ мамлакатнинг фармацевтика ва тиббий ускуналарни тартибга солиш органлари аъзо бўлиб, уларнинг қаторида Европа, АҚШ, Япония, Корея, Хитой ва бошқа бир қатор мамлакатлар бор. Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиши тартибга солиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ ишлаш, илғор тажриба алмашиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш имконини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏32
Uzbekistan’s National Regulatory Authority Becomes Full Member of the GHWP

As previously reported, the 28th Global Harmonization Working Party (GHWP) meeting is currently being held in Kuala Lumpur, Malaysia. At the event, Alisher Temirov, Director of the Pharmaceutical Products Safety Center of Uzbekistan, representing the country, delivered a presentation on the topic "Ensuring the Quality Control of Medical Devices and Medical Equipment in Uzbekistan."

In his speech, he highlighted the efforts being made in Uzbekistan to ensure the safety of medical devices and equipment, as well as the importance of international cooperation.


It is worth noting that at this important event, the application for the Pharmaceutical Products Safety Center’s membership in GHWP was unanimously approved by the leadership and members of GHWP. Thus, Uzbekistan’s national regulatory authority was accepted as a full member of GHWP.

For your information, GHWP is an international organization focused on the regulation of pharmaceutical products and medical devices, with the goal of harmonizing global standards and strengthening compliance to ensure the safety and quality of medicines and medical equipment.


Currently, more than 30 regulatory authorities from countries around the world are members of GHWP, including those from Europe, the USA, Japan, Korea, China, and several other countries. Uzbekistan's membership in this prestigious organization will provide opportunities to work in accordance with international regulatory standards, exchange best practices, and jointly address challenges in the field.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Ўзбекистон миллий тартибга солиш тизимини такомиллаштиришда Венгрия тажрибаси ўрганилади


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги делегация Венгрияга ташриф доирасида Венгрия Халқ саломатлиги ва фармацевтика миллий маркази (NNGYK) раҳбари Доктор Сесилия Мюллер билан учрашди.

Учрашувда фармацевтика соҳасидаги истиқболли йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Венгрия фармацевтика саноати уюшмалари билан мамлакатимизда илғор тажрибага асосланган ҳолда янги технологиялар трансферини яратиш, мутахассислар малакасини ошириш, биологик фаол қўшимчаларни тартибга солиш бўйича миллий тизимни такомиллаштиришда яқин ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, NNGYK — Венгрия Халқ саломатлиги ва фармацевтика миллий маркази жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш ва илмий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган Европа миқёсидаги илғор марказлардан бири ҳисобланади. У дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида баҳолаш ҳамда эпидемиологик таҳлиллар ўтказиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.


Ташрифда вакилларимиз марказнинг илғор лабораториялари фаолияти билан танишди. Шунингдек, уларнинг иш жараёнлари, технологик ечимлари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш дастурлари юзасидан маълумотга эга бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Реестр референтных цен 13.12.2024.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 13.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1