Проведена проверка медицинских изделий для диагностики "in vitro", произведённых российской фармацевтической компанией
Специалисты Центра безопасности фармацевтической продукции приняли участие в процессе проверки технических характеристик иммуногистохимическими методами медицинских изделий для диагностики "in vitro", произведённых российской компанией, в её лаборатории контроля качества.
Такое сотрудничество способствует укреплению эффективных связей Центра безопасности фармацевтической продукции с производителями, работающими в соответствии с международными стандартами, а также повышению доверия к безопасности и качеству медицинских изделий в нашей стране.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Универсальная двухэтапная система обнаружения позволит качественно определить антигены на ранних стадиях, вызывающие онкологические заболевания в организме человека.
Процедура проверки была организована с целью оценки качества медицинских изделий для диагностики "in vitro" и подтверждения их соответствия техническим требованиям.
Такое сотрудничество способствует укреплению эффективных связей Центра безопасности фармацевтической продукции с производителями, работающими в соответствии с международными стандартами, а также повышению доверия к безопасности и качеству медицинских изделий в нашей стране.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолияти билан танишди
Бугун, Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолияти билан танишиш мақсадида "Tashkent Pharma Park"га ташриф буюрди.
Учрашувда Исматжон Азизов қўмита томонидан юртимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот ўтказди. Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга курашиш бўйича 2024-2028-йилларга мўлжалланган Миллий стратегияни ижроси таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари тақдимотда алоҳида тоифадаги кучли таъсир этувчи моддалар билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш, уларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби, сақлаш, йўқ қилиш, ҳисоботларни олиб бориш тартиблари ҳамда қўмитанинг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишда инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥2
Реестр референтных цен 06.12.2024.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 06.12.2024
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
💬 @uzpharmcontrol
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Мамлакатимизда мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ишлаб чиқарувчи 69 та маҳаллий корхонанинг барчаси (100%) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (МАТ)га уланди ҳамда ўз маҳсулотларини рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Шу билан бирга, бугунги кунда амалда фаолият юритаётган, лицензияга эга бўлган дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи 468 та корхонадан 395 таси (84%) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланди. 73 та корхонада уланиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилувчи, лицензияга эга бўлган 8 239 та корхоналардан 6994 таси (85%) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланган бўлиб, 1245 та корхонада уланиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сонли қарорига асосан, дори воситалари ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш белгиланган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Марказнинг Қиёслаш лабораторияси ўз фаолият соҳасини кенгайтирди
Ўзбекистон аккредитация маркази Аккредитация комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг аккредитация ва даврий баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш хулосасига кўра, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораторияси номига 2021 йил 14 сентябрда расмийлаштирилган O‘ZAK.QL.0062-сон аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши ҳамда лабораториянинг фаолият соҳаси кенгайтирилганлиги тасдиқланди.
Маълумот учун, Марказнинг Қиёслаш лабораторияси 18 позициядаги ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳамда 6 позициядаги синов воситаларини синовдан ўтказиш ваколатига эга.
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз!
9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида махсус тадбир ташкил этилди. Унда марказ раҳбарияти ва ходимлар, ҳуқуқий мутахассислар иштирок этди.
Учрашувда коррупцияга қарши курашишни ҳар бир ходим ўз шахсий бурчи сифатида қабул қилиши ва марказнинг ҳар бир соҳасида шаффоф ишлаш механизмларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - жамоатчилик ўртасида коррупцияга қарши курашишнинг аҳамиятини ошириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, марказнинг ҳалоллик принципларига асосланган фаолиятини янада такомиллаштиришдир.
Тадбир якунида марказ ходимларига жорий йилнинг 6 декабрь санасидан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонуни мазмунига оид тарқатма материал ва буклетлар тарқатилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Ҳурматли ҳамюртлар! "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси жамоаси номидан сизларни мустақил давлатимиз асосий қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Конституция – юртимизнинг эркин ва фаровон келажагига замин яратувчи, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи асосий қомусдир. У халқимизнинг юксак инсонпарварлик қадриятлари, тинчлик ва барқарорликка интилишини ўзида мужассам этган.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз янада ривожланиб, ҳар бир оилада фаровонлик ҳукм сурсин!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Давлат мадҳиясининг матн муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқаси Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурҳоновга тегишли.
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган бўлиб, 13 моддадан иборат.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Марказ ходимлари учун махсус семинар ташкил этилди
Президентнинг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4–6 декабрь кунлари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида “Хавфни бошқариш бўйича менежер (ISO 31000:2018 стандартига мувофиқ)” мавзусида семинар ташкил этилди.
Хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, ҳамда бошқарув бўйича ходимларнинг халқаро стандартларга мос билим ва кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ўтказилган ушбу семинарда иштирокчилар хавфларни таҳлил қилиш ва бошқаришдаги халқаро тажрибани чуқурроқ ўзлаштириш имкониятига эга бўлишди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари ISO 31000:2018 стандарти асосида хавфларни баҳолаш механизмлари, профилактика чоралари ва хавфни камайтириш бўйича замонавий ёндашувларни ўрганишди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Реестр референтных цен 10.12.2024.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 10.12.2024
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
💬 @uzpharmcontrol
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 25-мажлиси бўлиб ўтди
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация таркибида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев ҳам иштирок этди.
Кун тартиби доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, саноат, инвестициявий, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналишида тиббиёт соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш, янги тиббий технологияларни жорий этиш ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда фармацевтика соҳасида икки давлат тартибга солувчи органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва тармоқни ривожлантиришда ҳамкорлик имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
“ABU PHARM 1111” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган “ABU PHARM 1111” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан “ABU PHARM 1111” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 23 октябрда берилган 895-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “ABU PHARM 1111” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤3
Марказ лабораториялари EDQM қиёсий синовларида иштирок этади
Ўзбекистон "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси ва Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати ўртасида Марказ лабораторияларининг EDQM лабораториялараро таққослаш синовларида доимий иштирокини назарда тутувчи битим имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, EDQM томонидан ўтказиладиган лабораториялараро таққослаш синовларида иштирок этиш марказ лабораторияларига, натижаларни белгиланган шароитларда эталон намунанинг синов натижалари билан таққослаш орқали ўлчовларни бажариш сифатини назорат қилиш имконини беради.
Шунингдек, мазкур келишув умумевропа назорат лабораториялари тармоғига киритилган аъзо лабораториялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусида Марказ лабораторияларининг GEON OMCL'га аъзолик мақомини киритиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Марказ делегацияси 28-Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (GHWP) йиллик йиғилишида иштирок этмоқда
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган 28-Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (Global Harmonization Working Party, GHWP) йиллик йиғилишида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
Маълумот учун: Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (GHWP) – бу тиббий техника соҳасида халқаро меъёрий ҳужжатларни уйғунлаштириш, мувофиқлик ва ишончни таъминлашга йўналтирилган халқаро нодавлат ташкилот ҳисобланиб, у тўғридан-тўғри тиббий техника бўйича назорат органлари ва саноат вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, хавфсизлик ва самарадорликни ошириш ҳамда ушбу маҳсулотларни беморларга осон етказиб беришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда ташкилот 38 мамлакатни ўз ичига олади.
Марказ делегациясининг ушбу тадбирда иштироки тиббий техника ва тиббий буюмлар соҳасидаги назорат тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. GHWP тавсиялари ва халқаро стандартларини уйғунлаштириш орқали, соҳадаги меъёрий ҳужжатларни халқаро талабларга мослаштириш, хавфсизлик ва самарадорликни таъминлаш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга кенг йўл очилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏3
The Center's Laboratories to Participate in EDQM Proficiency Testing
An agreement was signed between Uzbekistan's Center for Pharmaceutical Products Safety and the European Directorate for the Quality of Medicines & HealthCare (EDQM), ensuring the Center's laboratories' continuous participation in EDQM inter-laboratory comparison studies.
Furthermore, this agreement is an important step toward strengthening collaboration with member laboratories of the pan-European control laboratory network and advancing the Center's laboratories toward obtaining membership status in the GEON OMCL.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
An agreement was signed between Uzbekistan's Center for Pharmaceutical Products Safety and the European Directorate for the Quality of Medicines & HealthCare (EDQM), ensuring the Center's laboratories' continuous participation in EDQM inter-laboratory comparison studies.
It is worth noting that participation in EDQM's inter-laboratory comparison studies enables the Center's laboratories to monitor the quality of measurements performed by comparing test results with those of reference samples under specified conditions.
Furthermore, this agreement is an important step toward strengthening collaboration with member laboratories of the pan-European control laboratory network and advancing the Center's laboratories toward obtaining membership status in the GEON OMCL.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Миллий стратегиядаги вазифалар ижроси бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Републикасида Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш юзасидан 2024-2025-йилларга мўлжалланган миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” 759/15-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил маркази ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМнинг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси мутахассислари иштирок этди.
Йиғилиш давомида мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонуний муомаласи бўйича меъёрий хужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда тегишли бандлар ижроси бўйича кўтарилган саволлар муҳокама қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ҳурматли мутахассислар!
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармаконазорат бўлими томонидан махсус телеграм канал ва гуруҳ очилганлигини маълум қиламиз.
Ушбу платформалар:
Ушбу канал ва гуруҳга қўшилинг ва дори воситаларидан хавфсиз ва тўғри фойдаланиш бўйича билимларингизни оширинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Марказ делегацияси GHWP доирасида муҳим тадбирларда иштирок этди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган 28-Global Harmonization Working Party - GHWP йиғилиши доирасида бир қатор муҳим тадбирларда иштирок этди.
Жумладан ЖССТ (WHO) ва Халқаро тиббий асбоб-ускуналар регуляторлари форуми (IMDRF) тавсиялари асосида соҳадаги глобал меъёрий ҳужжатларни уйғунлаштириш, шунингдек, Реал дунё маълумотлари (RWE) асосида клиник далиллардан самарали фойдаланиш йўллари мавзусидаги муҳокамаларда вакилларимиз ўз фикр ва таклифлари билан фаол қатнашишди.
Бундан ташқари Ўзбекистон делегацияси, GHWP тадбири доирасида ташкил этилган Малайзиянинг етакчи тиббий техника ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари ўрин эгаллаган кўргазма, шунингдек, "Prince Court" тиббиёт марказига уюштирилган экскурция орқали замонавий тиббий хизмат кўрсатиш амалиёти ва инновацион технологиялар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Марказ директори Алишер Темиров ва GHWP раиси Dr. Xu Jinge ўртасидаги мулоқотда халқаро меъёрларни уйғунлаштириш, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид илғор амалиётларни жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

👍9❤4