Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
686 videos
502 files
3.1K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Антибиотикларни норационал қабул қилиш барча учун жиддий хавф!

💊 Антибиотикни нотўғри қабул қилиш, микробга қарши препаратлар таъсирини камайтиради;

🦠 Бактерияларнинг чидамлилиги ривожланади (охир оқибатда дори воситалари таъсир қилмай қўйиши мумкин);

🧬 Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги организмнинг кучсизланишига олиб келади;

⛔️ Инфекцияларнинг бутун тана бўйлаб тарқалиши даволаниш учун қаршилик кўрсатади;

🤒 Антибиотикларга чидамли инфекциялар ҳар қандай одамга юқиши мумкин, бу эса оғир оқибатлага олиб келади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚨Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “A.A.” МЧЖ менежери В.Х. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро А.С.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 45 минг дона “Цефтриаксон” номли дори воситасини 131,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ℹ️ Маълумот учун, цефтриаксон дори препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотикларнинг учинчи авлодига мансуб бўлиб, у бактериал инфекцияларни даволашда қўлланилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи моддалар нима? Улар қандай назоратга олинади?

Юқоридаги саволга "Zo'r TV" телеканалида эфирга узатилган "Юракдан гаплашамиз" дастурида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига келди

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Бу қизиқ: Тошкентдаги илк дорихона қандай очилганини биласизми?

Тошкент марказидаги пиллапоясида шерлар ҳайкали бор (ҳозирда пойтахт банкларидан бири жойлашган) қадимий бинони пойтахт аҳолиси яхши билишади. Айнан шу бинода биринчи шаҳар дорихонаси очилган бўлиб, унинг илк раҳбари Каплан исмли провизор бўлган.

Пойтахт архивларида сақланиб қолган тарихий ҳужжатларда ёзилишича, Тошкентдаги илк дорихона 1874 йил март ойида фаолият юритишни бошлаган. Аҳолининг хайрия маблағлари ҳисобига очилган мазкур дорихона ихчамгина бўлиб, унда дори-дармонлар тури унча кўп бўлмаган. Унинг дастлабки вазифаси маҳаллий аҳолини тиббий маҳсулотлар билан таъминлаш, яъни ҳар бир фуқаро ҳар қандай дори-дармонни олиши мумкин бўлган.

Бироқ, Каплан дорихонаси очилгунга қадар, пойтахтда яна бир дорихона (ҳозирги Миробод бозори ёнида жойлашган) ҳарбий касалхонада мавжуд бўлган. Aммо у ҳарбий касалхона ичида бўлгани сабабли фақат ҳарбийларга хизмат кўрсатган. Табиийки, касалхона шифокорлари имкониятларидан келиб чиқиб маҳаллий аҳолига ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилишган.

1876 йилда шаҳар маъмуриятининг буйруғи билан Тошкент аҳолиси учун дори-дармонларни сотишга рухсат берилади ва 1878 йилда биринчи дорихона шаҳар мулкига айланади ҳамда провизор Каплан айнан шу дорихонани бошқаришни бошлайди.

ХХ асрнинг бошларида мазкур дорихона таъмирланиб кенгайтирилади ҳамда дорихонада сотиладиган дори воситаларининг турлари кўпайтирилади. 1907 йил сентябрь ойида дорихонада кимёвий-бактериологик хона очилади. Ушбу хона ходимлари 1908 йилда шаҳарда бошланган вабо эпидемиясига қарши кураш ва уни енгишда катта ҳисса қўшадилар. Айнан шу кимёвий-бактериологик хона туфайли биронта ҳам касал тўлиқ шифо топмагунча касалхонадан чиқарилмаган.

1910 йил январь ойида дорихонанинг илк филиали ҳозирги Шароф Рашидов кўчасида қурилган янги бинода очилди (у бино ҳозирги кунгача етиб келмаган) ва ўша йилнинг февраль ойида ушбу филиал қошида Туркистон тадқиқотчи олимлар ва шифокорлар жамияти томонидан амбулатория очилди. Бу ерда аҳоли чечакдан бепул эмланган. 1910 йилда ушбу амбулатория кўплаб фуқароларга тиббий маслаҳатлар берган. Бора-бора, бу ерда тиббий ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатиш ҳам амалга оширила бошлаган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

Пойтахтимизда "Соғлиқни сақлаш - TIHE 2023" 27-Тошкент халқаро кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 13-15 апрел кунлари Ўзэкспомарказ миллий кўргазмалар мажмуасида ананавий TIHE кўргазмаси бўлиб ўтади.

Беморларни даволаш ва реабилитацияси учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда технологияларни намойиш этувчи мазкур нуфузли профессионал платформа қуйидаги асосий бўлимларни қамраб олади:

🦠 Тиббий маҳсулотлар, тибий техника ва ускуналар;
🦠 Лаборатория;
🦠 Стоматология ва эстетик тиббиёт учун ускуналар ва технологиялар;
🦠 Эстетик тиббиёт;
🦠 Фармацевтик ишлаб чиқариш учун ускуналар ва технологиялар;
🦠 Фармацевтика, биологик фаол қўшимчалар.

Маълумот учун, TIHE кўргазмаси ташкил этилганидан буён 3000 га яқин компания иштирок этган бўлиб, иштирокчилар географияси деярли барча қитъаларни, жумладан Европа, Осиё, Америка ва Африкани қамраб олган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩

Наврўз байрамида юртдошларимиз неча кун дам олади?

2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фaрмонига асосан, Наврўз байрами муносабати билан:

🟦 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
🟦 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олади.

Бунда қуйидагича бўлади:

🟦 18 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
🟦 19 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
🟦 20 март, душанба — 5 кунликлар учун 11март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
🟦 21 март, сешанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
🟦 22 март, чоршанба — 5 кунликлар учун 25 март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни.

❗️23 март, пайшанба — барча учун иш куни.

🟦 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари фaрмонга мувофиқ кўчирилиши муносабати билан улар 11 ва 25 март (шанба) кунлари ишга чиқади.

@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Томчи дориларни қайнатиб совутилган сув билан ичиш тавсия этилади

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Томчи дориларни баъзи ҳолларда (масалан, юрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ёки уйқусизликда) қанд устига томизиб қабул қилиш ҳам
мумкин.

🌐 Суспензиянинг айрим турларида аралаштириладиган сув миқдори кўрсатилса, баъзиларида идишнинг ўзида ўлчами белгиланган бўлади.

🌐 Суспензияни аралаштиришда қайнатиб илитилган сувдан фойдаланиш даркор. Таркибидаги моддалар чўкиб қолмаслиги учун қабул қилаётганда, албатта, чайқатиб аралаштириш керак.

🌐 Тайёрланган суспензияларни йўриқномасига мувофиқ, совутгичда ёки хона ҳароратида, белгиланган муддатгача сақлаш лозим.

🌐 Гоҳида беморлар суспензия ёки томчи дорилари қабул қилгач изидан сув ичишади. Бу тўғри эмас! Орадан бироз вақт ўтгачгина, суюқлик истеъмол қилиш мумкин.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.

Учитывая поступающие от граждан нарекания по качеству дорог по маршруту Байсун-Денау, Президент решил лично проехаться на автомобиле по сурхандарьинским дорогам.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🟦🟦🟦🟦

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Бутунжаҳон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни (World Consumer Rights Day) дастлаб 1983 йил 15 март куни нишонланган ва ўшандан буён ҳар йили мунтазам ўтказиб келинади. Эътиборлиси, ушбу сана ҳар йили Халқаро истеъмолчилар иттифоқи ташкилоти (Consumers International, CI) томонидан маълум бир мавзуга йўналтирилади.

Бу йилги халқаро тадбирлар мавзуси "Тоза энергияга ўтиш орқали истеъмолчиларнинг имкониятларини кенгайтириш"га бағишланади.

📆 Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни 1996 йил 26 апрел — Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан бошлаб нишонланиб келинади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотганлик учун жавобгарлик борми?

Саволга Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб, (қарор иловасида кўрсатилган дори воситаларидан ташқари) барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.

🦠 Хўш, клиник тадқиқот ўзи нима?
🦠 Юртимизда қайси дори воситаларини давлат рўйхатида қайд этишда клиник тадқиқотлар ўтказилмайди?
🦠 Рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар қайсилар?

Давлат маркази Ахборот хизмати шу ва бошқа саволлар юзасидан Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов билан суҳбатлашди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Х. 4 дона “Герика”, 1 дона “Тропикамид” ва 1 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.Жга 400 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан 140 дона “Селофен”, 99 дона “Тропикамид” ва 43 дона “Герика” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁 Ҳуқуқшунос вақти:

Фармакология қўмитаси қандай ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19-бандига кўра, Фармакология қўмитаси қуйидаги ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади.

➡️ Батафсил ўқиш

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг хавфсизлик ва самарадорликни аниқлаш, уларнинг фармакологик хоссаларини, ножўя таъсирлари ва бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири самарасини ўрганиш мақсадида клиник тадқиқотлар бўйича қонунчиликка қандай ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда?

Мавзу юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов ўз фикрларини билдирди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Анқара саммити туркий давлатлар энг мушкул дамларда бир-бирига мустаҳкам таянч ва суянч бўлиб келаётганининг яққол амалий тасдиғидир.

Прошедший под председательством Президента Шавката Мирзиёева Анкарский саммит стал наглядным, практическим подтверждением того, что и в самые трудные моменты тюркские государства являются друг для друга крепкой опорой.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик аҳамиятга эга?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Маълумки, дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан:

🦠 Овқатлаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи препаратларни қабул қилиш мумкин;

🦠 Овқатланиб бўлгандан кейин, ярим соатдан сўнгина бош оғриғига қарши оғриқсизлантирувчи, сийдик ҳайдовчи, иситма туширувчи, юрак фаолияти учун гликозидлар, шамоллаш ва яллиғланишга қарши ҳамда антибактериал таъсирга эга дорилар ичилади;

🦠 Овқатдан олдин ичиладиган турлари белгиланган соатига кўра: тановулдан 1 соат олдин — пробиотиклар; ярим соат аввал — антацид гуруҳига мансуб препаратлар, меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига ичиладиган дорилар; таомланишдан 30-40 дақиқа илгари — диареяга қарши препаратлар, кальций, тетрациклин гуруҳига оид дори воситаларини қабул қилиш мумкин.

❗️Аччиқ ва тил тагига ташлаб ичиладиган дориларни эса оч қоринга ичиб бўлмайди;

🦠 Агар дори препарати йўриқномада қабул қилиш вақти кўрсатилмаган бўлса, уни куннинг исталган қисмида ичишингиз мумкин. Энг маъқули, овқатдан 30-40 дақиқа олдин қабул қилишдир.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида яна юқорилади

Ўзбекистон Республикаси «Open Data Watch» ташкилотининг «Open Data Inventory» (ODIN) Очиқ маълумотлар рейтингида 66 балл йиғиб, жаҳон бўйича 40-ўринни, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. (2020 йилда 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган)

Малумот ўрнида: «Open Data Watch» — очиқ маълумотлар ва расмий статистика асосида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. «ODIN» рейтинги эса мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқлигини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди.

Рейтингнинг 2022 йилги натижаларида биринчи ўринни Сингапур эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса Дания, Финляндия банд этган.

Минтақа мамлакатлари ҳисобланган 🇰🇿 Қозоғистон 48-, 🇰🇬 Қирғизистон 89-, 🇹🇯 Тожикистон 120-, 🇹🇲 Туркманистон 192-ўринларда қайд этилган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кетчуп авваллари дорихонада сотилган

19-асрнинг 20 йилларида оддий кетчуп Америка дорихоналарида сотилган. Бу экзема ва соч тўкилишини олдини олиш учун ишончли восита деб ҳисобланган ва ҳатто дори воситаси сифатида патентланган ҳам.

Гарчи бугунги кунда кетчуп тиббиётда эмас, балки таом тайёрлашда ишлатилсада, унинг пигментли ликопени организм учун жуда фойдали антиоксидант ҳисобланади. Ҳатто янги помидор ҳам кетчупга қараганда анча паст ликопен концентрациясига эга.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалар мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Мамлакатимизда жорий йилнинг 18 март санаси умумхалқ хайрия ҳашари сифатида эълон қилинишида ҳам катта маъно бор. Aйни баҳор кунлари Наврўзи олам ва Муборак Рамазон ойи арафасида маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан бошлаб хайрия ҳашарлари ташкил этилиб, унда халқимизнинг барча қатлами фаол иштирок этди.

ССВ ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида ҳам хайрия ҳашарига ўзгача ҳозирлик кўрилди. Мазкур тадбир баҳона Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари иштирокида ташкилот ҳудудини ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари бажарилди. Ҳамда ҳашар якунида дастурхон ёзилиб, йиғилганларга ош тортилди.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саратонга қарши дорилар яратишнинг самарали йўли топилди

Россия ва Миср олимлари ўзаро ҳамкорликда саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш йўлини топди.

🧠 Бунинг учун икки ёндашув — молекуляр моделлаштириш ҳамда ҳужайраларни ўстириш усуллари умумлаштирилди. Чунки ҳозиргача маълум усулда онкологик хасталикларга қарши самарали препарат яратиш учун полимер нанозаррачаларини олишга қаратилган оптимал бирикма ва технологияни танлаш керак.

💰 Негаки, ушбу ўта митти зарралар дориларнинг саратон ўсимтасига тезроқ ва яхшироқ этиб боришига ёрдам беради. Аммо бу усул узоқ вақт талаб этишидан ташқари, жуда қимматга тушади. Шу маънода, икки ёндашув комбинацияси дори воситалари хусусиятлари ва таъсирини эксперементдан аввал тахмин қилиш имконини беради. Шу тариқа оптимал таркиб шакллантирилиб, самарасиз деб баҳоланган бирикмалар ундан чиқариб ташланади. Бу эса касалликни тезроқ ва арзонроқ даволаш имконини берувчи дориларни яратишга хизмат қилади.

🔬 Тадқиқот чоғида янги усул саратонга қарши препарат — карбоплатин ва унинг муқобилларида синаб кўрилди. Олимлар бу дорининг янги ҳосилаларини таҳлил қилиб, уларнинг биологик фаоллигини баҳолади.

🦠 Якунда полимер нанозарралари таркибидаги янги ҳосилалар саратон касаллигини даволашда юқори натижа бериши маълум бўлди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM