#Долзарб
Фармагентликнинг "Facebook"даги саҳифасида "Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш" мавзусида Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими мутахассиси Азизхон Асқаров билан жонли эфирда суҳбат бўлиб ўтди.
Унда сиз, қуйидаги саволларга жавоб олишингиз мумкин:
☑️ Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишдан мақсад ва уни босқичма-босқич амалга ошириш муддатлари?
☑️ Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалашда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг роли нималардан иборат?
☑️ Тизим жорий этилгандан сўнг тадбиркорлар нималарга эътибор беришлари зарур?
🕊 @uzpharmcontrol

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида дори воситаларини рақамли маркировкалаш масаласида учрашувлар бўлиб ўтди
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бўлими мутахассислари хизмат сафари билан Самарқанд вилоятида бўлишди.
Ташриф давомида вилоятда дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва уларнинг улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувлар ташкил қилинди.
"Samarkand England Eco-Medical" МЧЖ, "Integro DD" МЧЖ, "Bionica" МЧЖ чет эл корхонасида бўлиб ўтган учрашувларда юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ўтиш ҳамда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, шу билан бирга мазкур тизимига ўтиш борасида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ўрганилди ва тадбиркорларга маркировкалашнинг аҳамияти ҳақида кенг қамровли тушунтириш бериб ўтилди.

Тиббий буюмлар ва тиббий техника реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 30 август санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мажлислар залида тиббий буюмлар ва тиббий техникани Давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва реализация қилиш тўғрисида тартибни белгиловчи норматив хужжатларни қайта кўриб чиқиш масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” мутахассислари, “Ўзбекистон тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари ассоциацияси” вакиллари ҳамда соҳада фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишди.
Учрашувда тиббий буюмлар ва тиббий техникани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва давлат рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни таҳлил қилиш ҳамда тиббий буюмлар ва тиббий техникани Давлат рўйхатдан ўтказишда белгиланган тартибга ўзгартириш киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

Қиёслаш лабораторияси мутахассислари Туркиянинг “TUBITAK UME” метрология институтига ташриф буюришди
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси мутахассислари айни кунларда хизмат сафари билан Туркия давлатида бўлиб туришипти.
Сафардан кўзланган мақсад, тиббий муассаcаларда қўлланиладиган ташхис учун мўлжалланган ультратовуш тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашда қўлланиладиган намунавий ўлчаш воситаларини “TUBITAK UME” метрология институтида навбатдаги (калибирлаш) синовларини ўтказишдир.
Қиёслаш лабораторияси мудири Нодирбек Абдуллаевнинг маълум қилишича, метрологик қиёслашда қўлланиладиган АҚШнинг “ATS Laboratories” корхонасида ишлаб чиқариладиган “ATS-539” ва “GAMMEX” 1425В 0.5 DOPLER 403 ҳамда “Phantom” ультратовуш тўлқин узунлигини қиёслаш (синаш) учун қўлланиладиган наъмунавий ўлчаш воситалари ҳозирги кунда республикамизда ягона халқаро миқёсда қиёслан (текширил)ган.
Айни кунларда Туркиянинг Гебзе шаҳрида жойлашган “TUBITAK UME” миллий метрология институтида Қиёслаш лабораториясига тегишли бўлган ушбу воситалар устида навбатдаги синовлар ўтказилмоқда.

ДВТБТТЭСДМ фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашдан ўтказишни ташкил қилиш масалалари юзасидан ўқув-семинар ўтказилди
Ўқув-семинарда Давлат Марказида Коррупциявий хавф-хатарлар хариталари, Коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхати, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурларини коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутган ҳолда ишлаб чиқиш юзасидан ходимларга батафсил тушунтириш берилди.
🕊 @uzpharmcontrol
Ўқув-семинарда Давлат Марказида Коррупциявий хавф-хатарлар хариталари, Коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхати, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурларини коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутган ҳолда ишлаб чиқиш юзасидан ходимларга батафсил тушунтириш берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат маркази вакиллари "Pharmactive Pharmaceuticals" компаниясига ташриф буюрди
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” вакиллари Туркиянинг нуфузли фармкомпанияларидан бири бўлган "Pharmactive Pharmaceuticals" компаниясига ташриф буюришди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ компаниянинг илмий тадқиқот марказидаги лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур лабораторияларда ISO:9001 ва ISO IES 17025 халқаро стандартлари қай тарзда жорий қилинганлиги ҳамда мазкур стандартларнинг ишлаш механизмлари ўрганилди.
Томонлар "PharmAR-GE” фармацевтика илмий-тадқиқот маркази ва Давлат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари жумладан, Давлат марказининг синов марказлари ва лабораториялари мутахассислари учун "Pharmactive Pharmaceuticals" компанияси мутахассислари томонидан онлайн ва офлайн шаклда малака ошириш курсларини ташкиллаштириш каби масалалар муҳокама қилдилар.
Маълумот учун “PharmAR-GE” фармацевтика илмий-тадқиқот маркази "Pharmactive Pharmaceuticals" компанияси ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу компания қаттиқ, ярим қаттиқ ва суюқ линияларда 330 миллион қути дори воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий фармацевтика заводи ҳисобланади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.).
✅ Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.
✅ Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.
✅ Сертификатлаштириш органлари 2 кунда аризани кўриб чиқиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса беради.
Сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
🔘 аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
🔘 сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланганда;
🔘 сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланганда.
✅ Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 2 кунда сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилади.
✅ Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар сертификатлаштириш органининг фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига тақдим этилади.
✅ Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни 1 кун ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж | Дори воситаларини сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясига янги ускуна ўрнатилди
Дори воситаларини cифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси - Давлат маркази тассаруфидаги юқори таҳлил ускуналарга эга аниқ лаборатор таҳлилларини қила оладиган ва сўнгги уч йил давомида юқори технологияларни жорий қилаётган кучли билим салоҳиятига эга кадрларни ўзида жамлаган катта лабораториядир.
Ушбу лавҳада мазкур лаборатория фаолияти билан яқиндан танишасиз.
🕊 @uzpharmcontrol
Дори воситаларини cифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси - Давлат маркази тассаруфидаги юқори таҳлил ускуналарга эга аниқ лаборатор таҳлилларини қила оладиган ва сўнгги уч йил давомида юқори технологияларни жорий қилаётган кучли билим салоҳиятига эга кадрларни ўзида жамлаган катта лабораториядир.
Ушбу лавҳада мазкур лаборатория фаолияти билан яқиндан танишасиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қиёслаш лабораторияси томонидан навбатдаги ўқув семинар ва тренинг ташкил қилинди
Жорий йилнинг 14 сентябр санасида Давлат марказининг катта мажлислар залида Қиёслаш лабораторияси томонидан тиббиёт ташкилотида метрологик таъминотни ташкил қилиш юзасидан Тошкент шаҳрининг барча туғруқ комплекс ҳамда перинатал маркази бош ҳамширалари учун навбатдаги ўқув семинар ва тренинг ташкил қилинди.
ССВ тасаруфидаги даволаш профилакториясида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини ўз вақтида қиёслаш бўйича сертификатлаштириш ва метрологик таъминотни таминлаш мақсадида маъсул ходимларга амалий ёрдам бериш ҳамда уларнинг амалий кўникма ва билимларини янада мустаҳкамлаш учун ташкил қилинган мазкур семинар давомида Қиёслаш лабораторияси мудири Нодирбек Абдуллаев иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил маълумот ва жавоблар берди.
Тиббиётда қўлланиладиган тиббий ўлчаш воситаларининг метрологик қиёслаш (текшириш) хизматларини олиб борувчи Қиёслаш лабораторияси томонидан жорий йилнинг 2 август санасида Тошкент шаҳрининг 12 туман бош ҳамширалари учун, шунингдек, 8-12 август кунлари Тошкент шаҳрининг барча оилавий поликлиникалари бош ҳамширалари учун махсус ўқув семинар ва тренинглар ташкил қилинган эди.

Давлат маркази Туркиянинг "Abdi Ibrahim" компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Туркия давлатида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур хизмат сафари Туркия фармбозорида сўнги 20 йил давомида етакчи бўлиб келаётган "Abdi Ibrahim" компаниясига ташриф билан давом этди.
Ташрифда ишчи гуруҳ вакиллари "Abdi Ibrahim" компанияси таркибида аккредитациядан ўтган Туркиядаги биринчи илмий-тадқиқот маркази лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шунингдек учрашув давомида, Ўзбекистонга инвестиция киритиш жумладан, "Abdi Ibrahim" компаниясини маҳсулотларини юртимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида Давлат марказининг синов марказлари ва лабораториялари мутахассислари учун жорий йилнинг 11-14 октябрь кунлари турк компанияси мутахассислари иштирокида қисқа муддатли малака алмашинишни ташкиллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун "Abdi Ibrahim" компанияси дунёнининг 60дан ортиқ давлатига ўз маҳсулотларини экспортини йўлга қўйган, 110 йилдан буён фаолият юритиб келаётган дунёдаги нуфузли фармацевтика компанияларидан бири ҳисобланади.

Давлат марказининг Самарқанд вилоятидаги шўъба корхонаси ходимлари билан учрашув ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сонли карорига мувофиқ жорий этилаётган, дори воситaлари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ишлари юзасидан жорий йилнинг 19 сентябр санасида Давлат марказининг Самарқанд вилоятидаги шўъба корхонасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими етакчи мутахассиси Искандар Иногамов томонидан мазкур корхонада фаолият юритаётган ходимларга:
- маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб, мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларни (қадоқда кўрсатилган сана) рақамли маркировкаланмаган ҳолда 90 кун ичида сертификациядан ўтказишга;
- хорижий ишлаб чиқарувчиларга дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган (қадоқда кўрсатилган сана) ва рақамли маркировкаланмаган маҳсулотни 180 кун ичида сертификациядан ўтказиш ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштиришга рухсат берилганлиги юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Шунингдек, Давлат марказининг Самарқанд вилоят шўъба корхонаси Сертификатлаштириш органи ва Синов маркази мутахассилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган бўлиб, Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим.

Европа фармакопеяси тақдимотига бағишланган халқаро конференция иш бошлади
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Франциянинг Страсбург шаҳрида Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати томонидан Европа фармакопеясининг 11-нашрининг чоп этилиши ва амалиётга татбиқ этилиши муносабати билан “Ҳамкорлик, инновация ва илмий маҳорат” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Гибрид шаклда ўтаётган халқаро тадбир доирасида 60 га яқин давлатлардан ташриф буюрган 200 дан ортиқ тор доирадаги етакчи экспертларни, жумладан, Европа институтлари, миллий ваколатли органлар, саноат ва илмий тадқиқот институтлари ва давлат идоралари вакилларини, олимларни, мутахассисларни бирлаштириб, дори воситаларини хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мунозаралар ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, мазкур анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” мутасадди мутахассислари ҳам иштирок этишмоқда.

“Хавфга йўналтирилган Постмаркетинг назорати” ўқув курси ташкил этилди
Жорий йилнинг 13-21 сентябр кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”да Постмаркетинг назорати тизимини жорий этишни йўлга қўйиш юзасидан постмаркетинг назорати жараёнининг тўлиқ циклини синов тариқасида ўтказишни ўрганиш мақсадида “Хавфга йўналтирилган Постмаркетинг назорати” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.
USP техник маслаҳатчиси Тимоти Нвогу иштирокида бўлиб ўтган мазкур ўқув курсида:
▪️ Давлат марказининг Постмаркетинг назорати бўлими ва синов лабораториялари ходимлари;
▪️ Стандартлаштириш ва сифат бўлими ходимлари;
▪️ «Зарур амалиётлар маркази» ДУК ходимлари;
▪️ Агентликнинг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳодимлари қатнашишди.
Мазкур ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги “2022 — 2026 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўртасида 2020 йил 9 октябрда “Дори воситалари сифатини рағбатлантириш плюс” дастурини (“PQM+” дастури) амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.

“Велосипед куни” акцияси юқори савияда ташкил этилди
Президентимизнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан мамлакатимизда “Велосипед куни” акцияси бўлиб ўтди.
Мазкур акцияда 700 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз қаторида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармакопея қўмитаси мутахассиси Мирсодиқ Назарқулов ҳам иштирок этди ҳамда пойтахтимиздаги “Ашхобод” истироҳат боғида 11.08 километр масофани велосипедда босиб ўтди.

Ҳалқаро конференциясида Ўзбекистон Давлат фармакопеяси 1-нашрининг 2-жилди тақдим этилди
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Франциянинг Страсбург шаҳрида Европа фармакопеяси 11-нашрига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов давлат фармакопеяси 1-нашри, 2-жилдининг 3 қисмдан иборат бўлган китоб кўринишдаги ва электрон шаклларинин Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (EDQM) раҳбариятига тақдим этди.
Маълумот учун, бугунги кунга нисбатан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жами 30 дан ортиқ ҳудудий ва миллий фармакопеялар эътироф этилиб, Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органларининг индексига («The Index of World Pharmacopoeias and Pharmacopoeial Authorities by World Health Organization») киритилган бўлиб, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси ҳам мазкур индексдан ўрин эгаллаган.
Шунингдек, пленар мажлисда Европа фармакопеяси фаолиятига оид кўплаб чуқур таҳлилий мавзулар, жумладан, Европа Иттифоқининг дори воситаларига нисбатан қонунчиликни шакллантириш муаммолари, Европа фармакопеясининг 11-нашри тўғрисида, миллий фармакопея органининг фаолияти ва бошқа масалалар тўғрисида спикерлар маърузалари билан иштирок этишди.
Конференциянинг миллий фармакопеяларни уйғунлаштириш мавзусида ўтказилган секцион йиғилишида фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева Европа фармакопеясининг 9-, 10-нашрлари билан уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси 1-нашри, 1- ва 2-жилдларини амалиётга жорий этиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.

Давлат марказининг Қашқадарё ва Андижон вилоятидаги шўъба корхонаси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сонли қарорига мувофиқ жорий этилаётган, дори воситaлари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ишлари юзасидан “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”нинг Қашқадарё ва Андижон вилоятидаги шўъба корхонасида учрашувлар ташкил этилди.
Учрашув давомида Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими етакчи мутахассиси Искандар Иногамов томонидан мазкур корхоналарда фаолият юритаётган ходимларга дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкаланмаган ҳолда сертификациядан ўтказишга қачондан бошлаб йўл қўйилмаслиги ҳамда рақамли маркировкалаш тартиби ва қоидалари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Шунингдек, Давлат марказининг ҳудудлардаги шўъба корхоналари Сертификатлаштириш органи, Микробиология таҳлил лабораторияси ҳамда Фармако-токсикологик таҳлил лабораторияси мутахассилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Фармаконазорат ўзи нима ва унинг мақсадлари нималардан иборат?
Фармаконазорат (pharmacovigilance) - дори препаратлари қўлланилганда нохуш оқибатларини аниқлашга, баҳолашга, тушунишга ва олдини олишга қаратилган илмий ва амалий фаолият тури.
Фармаконазорат беморлар ва аҳоли саломатлигини ҳимоя килишга қаратилган.
Фармаконазоратнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
🔘 одамда рўйхатдан ўтказилган дори препаратларининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг шартларига мувофиқ ёки мувофиқ бўлмаган қўлланишидан кейин, ёки касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган таъсир этиши натижасида ривожланадиган нохуш реакцияларнинг нохуш оқибатларини олдини олиш;
🔘 дори препаратларининг хавфсиз ва самарали қўлланилишини, жумладан, беморларга, соғлиқни сақлаш тизими ходимларига ва аҳолига уларнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этиш орқали таъминлаш.
Ҳурматли юртдошлар! Агарда Сиз, дори воситаларни қўллаш чоғида унинг ножўя таъсир ҳолатига дуч келсангиз, белгиланган тартибда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилинг. Бунинг учун хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак бўлади.
Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шаклларини қуйидаги электрон почтага - farmakonadzor@ssv.uz ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатишингиз керак.
Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Хўш, бу қоидалар билан фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
Ушбу савол юзасидан “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов "Ёшлар" телеканалига интервью берди.
🕊 @uzpharmcontrol
Хўш, бу қоидалар билан фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
Ушбу савол юзасидан “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов "Ёшлар" телеканалига интервью берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
25 сентябр - Бутунжаҳон фармацевтлар куни!
Жаҳон фармацевтлар куни 2009 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро фармацевтлар федерацияси (ХФФ) Кенгаши томонидан ҳар йили 25 сентябрь куни нишонланиши белгиланган.
Анъанага кўра, Халқаро фармацевтлар федерацияси соҳа мутахассисларини шу кунда инсонлар саломатлигини яхшилашда фармацевтларнинг ролини намойиш этувчи турли тадбирларни ўтказишга чорлайди.
Бу йилги фармацевтлар куни “Дорихона соғлом дунё учун ҳаракатда бирлашди” шиори остида нишонланади.
Фармацевтика соҳасининг жонкуяр, фидоий вакиллари барчангизни бугунги байрам билан муборакбод этамиз!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29 сентябр куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилади
Тадбиркорликнинг, айниқса кичик ва ўрта бизнес ривожига кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 29 сентябр санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” биносида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтади.
☑️ Мазкур мулоқотда бизнес эгалари:
▪️Мавжуд фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятидаги масалалар ҳамда соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар;
▪️ Фарммаҳсулотларни ишлаб чиқариш, рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаш;
▪️ Референт нархларни шакллантириш, рақамли маркировкалаш тизимлари;
▪️ GxP стандартларини жорий қилиш жараёнлари ва бошқа масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.
Мурожаат учун: (71) 203-81-81 | 231
Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: produce@uzpharmagency.uz

👍1
Хорижлик мутахассислар Ўзбекистон Фармакопеясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолашди
Франциянинг Страсбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа фармакопеяси 11-нашрига бағишланган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тиббий маҳсулотлар соҳасидаги сиёсат ва стандартлар департаменти ва Халқаро фармакопея раҳбари Gwaza Luther ҳамда Америка Қўшма Штатлари Фармакопея конвенциясининг фармацевтик ҳамкорлик бўйича бош менеджери жаноб Dr. Moore Kevin билан учрашишди.
Суҳбат чоғида Давлат фармакопеяси таҳририяти Бош муҳарирри Хабибулла Джалилов хорижлик ҳамкасбларига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди. Жаноб Gwaza Luther ва Dr. Moore ушбу ташаббусни эътироф этиб, қилинаётган ишларни юқори баҳолади.
Шунингдек, самимий кечган мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш жараёнида замонавий илмий тадқиқот ишларини жорий этиш, шу жумладан фармацевтик фаол ингридиентлар, ёрдамчи моддалар ва ёт аралашмаларнинг стандарт намуналарини белгилаш, уларни Давлат фармакопеясига киритиш ва ишлаб чиқарувчи компаниялар ва назорат таҳлил лабораторияларни фармацевтик стандарт намуналари билан таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама қилинди.

👍4❤1