Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
686 videos
502 files
3.1K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🆘 Внимание ВОЗ предупреждает!

«Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники» Министерства Здравоохранения Республики Узбекистан об Оповещении ВОЗ № 2/2023 о медицинской продукции, ОФТАЛЬМОЛОГИЧЕСКАЯ МАЗЬ ТЕТРАЦИКЛИНА ГИДРОХЛОРИДА USP 1%, производитель Galentic Pharma (Индия) Pvt. Ltd. Поставляется в разные страны под разными торговыми марками.

🟢 ВОЗ выпустил предупреждение по офтальмологической мази тетрациклина гидрохлорида USP 1%, производства Galentic Pharma Pvt, Индия. Выше названные лекарственные препараты - мазь тетрациклина гидрохлорида USP 1%, производства Galentic Pharma Pvt, Индия не зарегистрированы на территории Республики Узбекистан.

Вместе с тем, если у вас есть какой-либо из указанных лекарственных препаратов ВОЗ из соображений осторожности рекомендует не использовать их.

Если вы или кто-то, кого вы знаете, использовали или могли использовать описанные лекарственные препараты, или у вас возникла неблагоприятная реакция или неожиданный нежелательный эффект после использования, вам рекомендуется немедленно обратиться за медицинской помощью к врачу, который должен сообщить об этом в отдел фармаконадзора ГУП «Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники».

🦠 Если Вам стало известно о нежелательных реакциях, возникших в процессе применения лекарственных препаратов, Вы можете заполнить форму карты сообщения. Форму карты сообщения Вы можете скачать на сайте ГУП «ГЦЭСЛСИМНМТ».

📁 Заполненные в Word формы карт сообщений, направляйте на E-mail: farmakonadzor@ssv.uz или по адресу: 100002, г.Ташкент, ул. Озод, проезд К.Умарова, 16.

☎️ При возникновении вопросов, обращайтесь по номеру: (71) 203-01-01 (внут. 2144).

Пресс-служба
Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

ЖССТ "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати ҳақида огоҳлантирмоқда!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йил 22 феврал санасида эълон қилган тиббий маҳсулот тўғрисидаги №2/2023-сонли хабарномасида:

Ҳиндистоннинг "Galentic Pharma Pvt. Ltd." компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борилигини маълум қилиб, мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия қилди.

Шу ўринда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқорида қайд этилган, Ҳиндистоннинг Galentic Pharma Pvt. Ltd., томонидан ишлаб чиқарилган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдиради.

Ҳурматли юртдошлар!

Дори воситаларни қўллаш чоғида Сизда ножўя реакциялар кузатилса, аввало даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг!

🦠 Шифокор эса қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатиши талаб этилади.

☎️ Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Вакцина қандай тайёрланади?

Ушбу анимацион видеода вакцинанинг тайёрланиши, унинг клиник синовлари, сифат назорат босқичлари, шунингдек ташиш ва сақлаш ҳамда қўллашгача бўлган жараёнларнинг умумий занжири ҳақида танишишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларни дорихонадан бошқа жойда сотиш мумкинмасми?

Муҳаббат Ибрагимова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси:

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 10-бандига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланган. Ва бу борада қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жумладан:

🦠 Агар дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилинган дори воситаси таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлмаса, бу ҳолат бўйича (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ) — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🦠 Шунингдек, дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилинган дори воситалари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлса, ҳамда шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса (Жиноят кодексининг 186³-моддасига мувофиқ), — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Маълумот ўрнида, Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тасдиқланган бўлиб, унда 78 турдаги кучли таъсир қилувчи модда жумладан, 4 турдаги “Залеплон”, “Прегабалин”, “Тропикамид”, “Циклопентолат” дори воситалари ўрин эгаллаган.

Шу ўринда юртимиздаги барча дорихона ходимларидан ўз фаолиятларини амалга оширишда дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламан.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган, юлдузча белгиси билан кўрсатилган алоҳида дори воситаларини дорихоналарда ҳам сотиш мумкинми?

Юқоридаги саволга "Zo'r TV" телеканалида эфирга узатилган "Юракдан гаплашамиз" дастурида Давлат маркази Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёл – миллатнинг боши, жами фазлу яхшилик ундан бошланади

Шунинг учун ҳам ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, фарзандлар қалбига одамийлик, мардлик, олийжаноблик фазилатларини гўзал тарбия орқали сингдира оладиган оналар, вафоли аёллар ҳар бир давлатда қадрлидир.

Аёлларни ана шундай эъзоз ва эҳтиром этиш, авайлаб-асрашга чорловчи 8 март "Ҳалқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими етакчи мутахассиси Зиёда Ирмухамедова “Вафо ва садоқат учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Давлат маркази жамоаси номидан З.Ирмухамедовани “Вафо ва садоқат учун” кўкрак нишони билан муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда 18 март куни Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Антибиотикларни норационал қабул қилиш барча учун жиддий хавф!

💊 Антибиотикни нотўғри қабул қилиш, микробга қарши препаратлар таъсирини камайтиради;

🦠 Бактерияларнинг чидамлилиги ривожланади (охир оқибатда дори воситалари таъсир қилмай қўйиши мумкин);

🧬 Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги организмнинг кучсизланишига олиб келади;

⛔️ Инфекцияларнинг бутун тана бўйлаб тарқалиши даволаниш учун қаршилик кўрсатади;

🤒 Антибиотикларга чидамли инфекциялар ҳар қандай одамга юқиши мумкин, бу эса оғир оқибатлага олиб келади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚨Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “A.A.” МЧЖ менежери В.Х. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро А.С.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 45 минг дона “Цефтриаксон” номли дори воситасини 131,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ℹ️ Маълумот учун, цефтриаксон дори препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотикларнинг учинчи авлодига мансуб бўлиб, у бактериал инфекцияларни даволашда қўлланилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи моддалар нима? Улар қандай назоратга олинади?

Юқоридаги саволга "Zo'r TV" телеканалида эфирга узатилган "Юракдан гаплашамиз" дастурида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига келди

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Бу қизиқ: Тошкентдаги илк дорихона қандай очилганини биласизми?

Тошкент марказидаги пиллапоясида шерлар ҳайкали бор (ҳозирда пойтахт банкларидан бири жойлашган) қадимий бинони пойтахт аҳолиси яхши билишади. Айнан шу бинода биринчи шаҳар дорихонаси очилган бўлиб, унинг илк раҳбари Каплан исмли провизор бўлган.

Пойтахт архивларида сақланиб қолган тарихий ҳужжатларда ёзилишича, Тошкентдаги илк дорихона 1874 йил март ойида фаолият юритишни бошлаган. Аҳолининг хайрия маблағлари ҳисобига очилган мазкур дорихона ихчамгина бўлиб, унда дори-дармонлар тури унча кўп бўлмаган. Унинг дастлабки вазифаси маҳаллий аҳолини тиббий маҳсулотлар билан таъминлаш, яъни ҳар бир фуқаро ҳар қандай дори-дармонни олиши мумкин бўлган.

Бироқ, Каплан дорихонаси очилгунга қадар, пойтахтда яна бир дорихона (ҳозирги Миробод бозори ёнида жойлашган) ҳарбий касалхонада мавжуд бўлган. Aммо у ҳарбий касалхона ичида бўлгани сабабли фақат ҳарбийларга хизмат кўрсатган. Табиийки, касалхона шифокорлари имкониятларидан келиб чиқиб маҳаллий аҳолига ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилишган.

1876 йилда шаҳар маъмуриятининг буйруғи билан Тошкент аҳолиси учун дори-дармонларни сотишга рухсат берилади ва 1878 йилда биринчи дорихона шаҳар мулкига айланади ҳамда провизор Каплан айнан шу дорихонани бошқаришни бошлайди.

ХХ асрнинг бошларида мазкур дорихона таъмирланиб кенгайтирилади ҳамда дорихонада сотиладиган дори воситаларининг турлари кўпайтирилади. 1907 йил сентябрь ойида дорихонада кимёвий-бактериологик хона очилади. Ушбу хона ходимлари 1908 йилда шаҳарда бошланган вабо эпидемиясига қарши кураш ва уни енгишда катта ҳисса қўшадилар. Айнан шу кимёвий-бактериологик хона туфайли биронта ҳам касал тўлиқ шифо топмагунча касалхонадан чиқарилмаган.

1910 йил январь ойида дорихонанинг илк филиали ҳозирги Шароф Рашидов кўчасида қурилган янги бинода очилди (у бино ҳозирги кунгача етиб келмаган) ва ўша йилнинг февраль ойида ушбу филиал қошида Туркистон тадқиқотчи олимлар ва шифокорлар жамияти томонидан амбулатория очилди. Бу ерда аҳоли чечакдан бепул эмланган. 1910 йилда ушбу амбулатория кўплаб фуқароларга тиббий маслаҳатлар берган. Бора-бора, бу ерда тиббий ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатиш ҳам амалга оширила бошлаган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

Пойтахтимизда "Соғлиқни сақлаш - TIHE 2023" 27-Тошкент халқаро кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 13-15 апрел кунлари Ўзэкспомарказ миллий кўргазмалар мажмуасида ананавий TIHE кўргазмаси бўлиб ўтади.

Беморларни даволаш ва реабилитацияси учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда технологияларни намойиш этувчи мазкур нуфузли профессионал платформа қуйидаги асосий бўлимларни қамраб олади:

🦠 Тиббий маҳсулотлар, тибий техника ва ускуналар;
🦠 Лаборатория;
🦠 Стоматология ва эстетик тиббиёт учун ускуналар ва технологиялар;
🦠 Эстетик тиббиёт;
🦠 Фармацевтик ишлаб чиқариш учун ускуналар ва технологиялар;
🦠 Фармацевтика, биологик фаол қўшимчалар.

Маълумот учун, TIHE кўргазмаси ташкил этилганидан буён 3000 га яқин компания иштирок этган бўлиб, иштирокчилар географияси деярли барча қитъаларни, жумладан Европа, Осиё, Америка ва Африкани қамраб олган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩

Наврўз байрамида юртдошларимиз неча кун дам олади?

2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фaрмонига асосан, Наврўз байрами муносабати билан:

🟦 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
🟦 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олади.

Бунда қуйидагича бўлади:

🟦 18 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
🟦 19 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
🟦 20 март, душанба — 5 кунликлар учун 11март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
🟦 21 март, сешанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
🟦 22 март, чоршанба — 5 кунликлар учун 25 март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни.

❗️23 март, пайшанба — барча учун иш куни.

🟦 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари фaрмонга мувофиқ кўчирилиши муносабати билан улар 11 ва 25 март (шанба) кунлари ишга чиқади.

@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Томчи дориларни қайнатиб совутилган сув билан ичиш тавсия этилади

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Томчи дориларни баъзи ҳолларда (масалан, юрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ёки уйқусизликда) қанд устига томизиб қабул қилиш ҳам
мумкин.

🌐 Суспензиянинг айрим турларида аралаштириладиган сув миқдори кўрсатилса, баъзиларида идишнинг ўзида ўлчами белгиланган бўлади.

🌐 Суспензияни аралаштиришда қайнатиб илитилган сувдан фойдаланиш даркор. Таркибидаги моддалар чўкиб қолмаслиги учун қабул қилаётганда, албатта, чайқатиб аралаштириш керак.

🌐 Тайёрланган суспензияларни йўриқномасига мувофиқ, совутгичда ёки хона ҳароратида, белгиланган муддатгача сақлаш лозим.

🌐 Гоҳида беморлар суспензия ёки томчи дорилари қабул қилгач изидан сув ичишади. Бу тўғри эмас! Орадан бироз вақт ўтгачгина, суюқлик истеъмол қилиш мумкин.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.

Учитывая поступающие от граждан нарекания по качеству дорог по маршруту Байсун-Денау, Президент решил лично проехаться на автомобиле по сурхандарьинским дорогам.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🟦🟦🟦🟦

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Бутунжаҳон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни (World Consumer Rights Day) дастлаб 1983 йил 15 март куни нишонланган ва ўшандан буён ҳар йили мунтазам ўтказиб келинади. Эътиборлиси, ушбу сана ҳар йили Халқаро истеъмолчилар иттифоқи ташкилоти (Consumers International, CI) томонидан маълум бир мавзуга йўналтирилади.

Бу йилги халқаро тадбирлар мавзуси "Тоза энергияга ўтиш орқали истеъмолчиларнинг имкониятларини кенгайтириш"га бағишланади.

📆 Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни 1996 йил 26 апрел — Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан бошлаб нишонланиб келинади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотганлик учун жавобгарлик борми?

Саволга Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб, (қарор иловасида кўрсатилган дори воситаларидан ташқари) барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.

🦠 Хўш, клиник тадқиқот ўзи нима?
🦠 Юртимизда қайси дори воситаларини давлат рўйхатида қайд этишда клиник тадқиқотлар ўтказилмайди?
🦠 Рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар қайсилар?

Давлат маркази Ахборот хизмати шу ва бошқа саволлар юзасидан Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов билан суҳбатлашди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Х. 4 дона “Герика”, 1 дона “Тропикамид” ва 1 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.Жга 400 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан 140 дона “Селофен”, 99 дона “Тропикамид” ва 43 дона “Герика” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📁 Ҳуқуқшунос вақти:

Фармакология қўмитаси қандай ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19-бандига кўра, Фармакология қўмитаси қуйидаги ҳолларда дори воситасини клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади.

➡️ Батафсил ўқиш

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM