Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.09K photos
647 videos
502 files
2.93K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Выявлены поддельные лекарственные средства 67 наименований

❗️ За 9 месяцев 2024 года в Центр безопасности фармацевтической продукции поступило 1479 обращений (в 1,06 раз больше по сравнению с аналогичным периодом 2023 года) от правоохранительных органов, медицинских учреждений и граждан для проведения экспертизы лекарственных средств и изделий медицинского назначения.

Исходя из этого были проведены лабораторные исследования 113 300 упаковок 12 600 наименований, по итогам которых дано заключение о том, что:

↗️ 63 935 упаковок 6527 наименований не имели сертификатов соответствия;

↗️ 695 упаковок 110 наименований не соответствовали требованиям маркировки;

↗️ 2 646 упаковок 907 наименований имели истекший срок годности или были некачественными;

↗️ 5 492 упаковки 67 наименований были поддельными и их нельзя применять в медицинской практике.

Также был пресечен незаконный оборот этих некачественных лекарственных средств на территории нашей страны.

Управление постмаркетингового надзора

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥21
🟦🟦🟦

Фармаконазорат ва постмаркетинг назорати бўйича ўқув-семинар давом этмоқда


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари учун ташкил этилган семинарнинг иккинчи кунида Россия Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Танишув давомида тадқиқот усуллари ва уларнинг самарадорлиги, ходимлар томонидан олиб борилаётган ишлар, замонавий анализ технологиялари ҳамда лабораториялардаги синов жараёнлари ва натижаларини баҳолаш методикалари ҳақида мутахассисларимиз батафсил маълумотга эга бўлишди.

Шу билан бирга, фармаконазорат ва постмаркетинг назорати бўйича тажрибали экспертлар томонидан олиб борилган маърузалар тингланиб, иштрокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Россиялик мутахассислар халқаро тажрибалар ва замонавий ёндошувлар асосида дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати бўйича асосий тамойилларни тушунтириб, уларни амалиётда қўллаш бўйича ўз тавсиялари билан бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🇺🇿 🇮🇳 Discussions Held on Establishing Cooperation Between Uzbekistan and India in the Areas of National Pharmacopoeias and Pharmacovigilance

As part of an official visit, a delegation from Uzbekistan, led by the Director of the Center for Pharmaceutical Products Safety, Alisher Temirov, visited the Indian Pharmacopoeia Commission (IPC). The aim of the visit was to expand cooperation on ensuring the safety and quality of pharmaceutical products and to discuss the harmonization of national pharmacopoeias.

For reference, the Indian Pharmacopoeia Commission (IPC) is the primary body responsible for developing quality standards for pharmaceutical products in India. Established in 1945, its main tasks include regularly updating the Indian Pharmacopoeia, developing national standards for drugs and medical products, and ensuring their quality and safety.


During the meeting, Deputy Head of the Pharmacopoeia Commission, Dr. Gaurav Pratap Singh, and Alisher Temirov, discussed prospects for collaboration in the development of monographs and reference standards, updating quality control standards for drugs to meet international requirements, and harmonizing them with the national pharmacopoeias of both countries.

Additionally, the activities of the IPC as the authorized body for pharmacovigilance in India were studied. The organization plays a key role in monitoring the safety of medicines, tracking adverse drug reactions, and operating in accordance with international standards in this field.

The parties also reached an agreement on implementing joint programs to strengthen quality control and prepare qualified personnel in the future.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍91
Пахтобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Қорақўрғон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.А. фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 497 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 969 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
🟦🟦🟦

Замонавий лаборатория ва саноат ўлчовлари бўйича илғор тажрибалар ўрганилмоқда

Олмаотада “Лаборатория ва саноат ўлчовларининг келажаги: замонавий тенденциялар, стандартлар, технологиялар ва тадқиқотлар” мавзуидаги халқаро семинар ўз ишини бошлади. Мазкур семинарда юртимиздан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ва унинг Андижон филиали мутахассислари иштирок этмоқда.


Тадбирга замонавий лаборатория ва саноат ўлчовлари соҳасидаги илғор тажрибалар, янги стандартлар ва инновацион технологияларни муҳокама қилиш мақсадида турли давлатлардан етакчи экспертлар, олимлар, регулятор орган вакиллари ва соҳа мутахассислари ташриф буюрган.

Семинар доирасида иштирокчилар, лаборатория таҳлилларининг халқаро стандартларга мувофиқлиги, тадқиқотлар ва синовларининг самарадорлигини оширишда янги технологиялар, шунингдек, саноат ўлчовларида автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш ва бошқариш бўйича тажриба орттиришади.


Вакилларимизнинг халқаро тажриба ва инновацияларни ўрганишлари орқали "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ва унинг филиаллари лабораторияларида иш самарадорлигини ва сифат назоратини янада кучайтиришни мақсад қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92
Как в Узбекистане ведётся борьба с незаконной торговлей лекарственными средствами?

На этот вопрос в интервью корреспонденту газеты "Ишонч — Доверие" ответил Дониёрбек Мансурбеков, заместитель начальника Управления лицензирования фармацевтической деятельности ГУ "Центр безопасности фармацевтической продукции".


С полным текстом интервью вы можете ознакомиться в 42-м номере газеты, опубликованным 18 октября 2024 года.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3
↗️ Современные лабораторные и промышленные измерения: изучение передового опыта

В Алматы начал свою работу международный семинар на тему «Будущее лабораторных и промышленных измерений: современные тенденции, стандарты, технологии и исследования». В данном семинаре принимают участие специалисты ГУ «Центр безопасности фармацевтической продукции» и его Андижанского филиала.


На мероприятие прибыли ведущие эксперты, ученые, представители регулирующих органов и специалисты отрасли из разных стран с целью обсуждения передового опыта в области современных лабораторных и промышленных измерений, новых стандартов и инновационных технологий.

В рамках семинара участники ознакомятся с новыми технологиями, которые помогают повысить эффективность исследований и испытаний, соответствующих международным стандартам, а также с внедрением и управлением автоматизированных систем в промышленных измерениях.


Изучение международного опыта и инноваций нашими представителями направлено на дальнейшее повышение эффективности работы и усиление контроля качества в лабораториях ГУ «Центр безопасности фармацевтической продукции» и его филиалов.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Реестр референтных цен 18.10.2024.pdf
3.4 MB
Референт нархлар 18.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
📯📯📯📯📯

“ЕОИИ ягона дори воситалари бозори” халқаро конференцияси бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Москва шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларнинг фармацевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ягона дори воситалари бозорини яратиш мақсадида ташкил этилган “ЕОИИ ягона дори воситалари бозори” мавзуидаги халқаро амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда юртимиздан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов иштирок этди.

У ўз маърузасида Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини миллий талабларга мувофиқ рўйхатга олиш жараёнининг ҳуқуқий меъёрлари, хавфсизлик ва сифат талабларига жавоб бериш масалалари ҳамда халқаро стандартларга мос келувчи тартиботлар тўғрисида батафсил маълумот берди.


Шунингдек, конференция давомида ҳуқуқий ва техник регламентлар бўйича муаммоларни ҳал қилишга қаратилган долзарб масалалар, шу жумладан, дори воситаларининг умумий стандартлари ва меъёрий - ҳуқуқий базаларини бирлаштириш муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72
"Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текширувда, Тошкент шаҳрида жойлашган "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун, 2023 йил 17 февралда берилган 064097-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.

❗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏2
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13-18 октябрь кунлари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси директори Алишер Темиров бошчилигидаги делегация Ҳиндистонда бўлиб ўтган ICDRA - 2024 Дори воситаларини назорат қилувчи органлар халқаро конференциясида иштирок этди.

ЖССТ томонидан ҳар икки йилда бир ташкил этиладиган мазкур анжуман - дунё мамлакатларнинг фармацевтика соҳасини тартибга солувчи органларининг энг йирик учрашувларидан бири ҳисобланади.


Анжуман доирасидаги учрашувларда:

↗️ ЖССТ штаб-квартирасининг Тартибга солиш ва преквалификация департаменти Тартибга солиш ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Hitti B. Sillo билан ЖССТ томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятида бенчмаркинг жараёнини қўллаб-қувватлаш ҳамда Марказ лабораторияларини ЖССТ томонидан преквалификациядан ўтказиш имкониятлари шу билан бирга, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда халқаро стандартларни жорий этиш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари;

↗️ Ҳиндистон регулятор органи дори воситаларини назорат қилиш бўйича қўшма назоратчиси доктор Ранга Чандрашекар билан фармацевтика маҳсулотларининг ножўя таъсирларини камайтириш ва потенциал хатарларни олдини олиш, фармаконазорат тизимини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон фармбозорига сифатсиз ва қалбаки дори воситаларининг кириб келишини олдини олишда самарали механизмлар ишлаб чиқиш ҳамда регламент ҳужжатларининг ҳақиқийлигини текширишда яқин ҳамкорлик қилиш масалалари;

↗️ Фармакопея Комиссияси раҳбари ўринбосари доктор Гаурав Пратап Сингх билан монографиялар ва стандарт намуналарни ишлаб чиқишда ҳамкорлик истиқболлари, дори воситаларининг сифатини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича стандартларни халқаро талабларга мос равишда янгилаш, шунингдек, уларни икки мамлакат фармакопеялари билан уйғунлаштириш имкониятлари;

↗️ “Raptim Research Corporate” ҳинд компанияси вице президенти доктор Milind Bagul билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш, шунингдек, дори воситаларининг клиник тадқиқотлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини ошириш бўйича қўшма лойиҳалар устида ишлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, ЖССТ билан фармаконазорат ва фармацевтика маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ рўйхатдан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш, шунингдек, сифат назоратини кучайтириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан муҳим келишувларга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2👏2
🗓 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

Ҳар бир тил инсониятнинг бебаҳо бойлиги, миллатнинг қалбидир. Ўзбек тили эса бизнинг руҳиятимизнинг чин ифодаси, бой тарихимиз ва маданиятимиз кўзгуси, келажак сари дадил қадам ташлаётган миллатимизнинг маънавий куч-қудрати ҳамда ғурур ва ифтихор манбаидир.

Тилимизни асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга соф ҳолатда етказиш барчамизнинг юксак бурчимиздир.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси барча ватандошларимизни ушбу байрам билан самимий муборакбод этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3👍1
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 “Вакцина ишлаб чиқариш бўйича бешинчи виртуал cGMP ўқув марафони" бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармаконазорат бўлими бошлиғи
Сабоҳат Ҳайитова иштирок этди

😎 “Raptim Research Corporate” компанияси вице президенти доктор Milind Bagul билан клиник тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

😎 Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 56 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг бўлиб ўтган ICDRA - Дори воситаларини назорат қилувчи органларнинг 19-халқаро конференциясида иштирок этди

😎 "Постмаркетинг назорати" жараёни ҳақида батафсил тушунтириш берилди

😎 ЖССТ штаб-квартираси Тартибга солиш ва преквалификация департаментининг Тартибга солиш ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Hitti B. Sillo билан муҳим учрашув бўлиб ўтди

😎 "ДВСИМ"да 310 сериядаги дори воситаси текширувдан ўтказилди

😎 Ҳиндистон регулятор органи дори воситаларини назорат қилиш бўйича қўшма назоратчиси доктор Ранга Чандрашекар билан дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли музокаралар олиб борилди

😎 Марказ ходимлари фармаконазорат ва постмаркетинг назорати соҳаларида Россия тажрибасини ўрганишга қаратилган семинарда иштирок этди

😎 67 номдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 "Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар" мавзусидаги V халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

😎 Ҳиндистон Фармакопея Комиссияси раҳбари ўринбосари доктор Гаурав Пратап Сингх билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат фармакопеялари ҳамда фармаконазорат йўналишида ҳамкорликни йулга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

😎 Замонавий лаборатория ва саноат ўлчовлари бўйича илғор тажрибалар ўрганилди

😎 “ЕОИИ ягона дори воситалари бозори” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда юртимиздан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов иштирок этди

😎 Суд қарори билан пойтахтимиздаги "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
⭕️⭕️⭕️

“SHIFO NUR FARM” ХКга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларидаги текширувда Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган “SHIFO NUR FARM” ХКга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан "SHIFO NUR FARM" ХКга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 29 октябрда берилган 251-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Зангиота туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда "SHIFO NUR FARM” ХКга берилган лицензия бекор қилинди.


Шу ўринда, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ юртимиздаги барча дорихона маъсулларини дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб ва шартларини бузилишига йўл қўймасликлари тўғрисида огоҳлантиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

"Она тили қалбим таржимони” шиори остида маърифий тадбир бўлиб ўтди


Бугун, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси мажлислар залида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Она тили қалбим таржимони” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда марказ раҳбарияти, ходимлар ва тадбир меҳмонлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоир ва таржимон Николай Илин, ёзувчи ва шоир Фозил Фарҳод ҳамда Ўзбекистон радиоканали муҳаррири Шарофиддин Тўлаганов иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🖥🖥🖥

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси фаолиятининг 2024 йил III-чоракдаги асосий кўрсаткичлари ҳақида маълумот

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Марказ мутахассислари “Swissmedic”да малака оширмоқда

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ директорининг ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигида мутахассисларимиз “Swissmedic” — дори воситалари ва тиббий техникаларни тартибга солиш бўйича Швейцария Миллий агентлигида малака оширмоқда.

ЖССТ (WHO) малака ошириш дастури доирасида ташкил этилган мазкур тренингда мамлакатимиздан ташқари Ангола, Колумбия, Куба, Ҳиндистон ва Жанубий Африка каби давлатларнинг фармацевтика соҳасини тартибга солиш миллий органлари делегациялари ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу тренинг глобал стандартлар асосида дори воситалари ва тиббий буюм ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш, уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, сифат менежменти тизимини олиб бориш ва назорат жараёнларини чуқурроқ ўрганишга қаратилган.


Тренинг доирасида иштирокчилар “Swissmedic” тартибга солиш тизими, дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлашда қўлланиладиган илғор технологиялар, тиббий маҳсулотларни назорат қилиш механизмлари ҳамда фармацевтика саноатнинг халқаро миқёсда ўсиши ва интеграциялашуви масалаларини ўрганмоқдалар.

“Swissmedic”да ўрганилган халқаро тажриба юртимизда фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш ва клиник синовлар ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, аҳолига тақдим этилаётган дори воситаларининг сифатини таъминлашга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍81🔥1
🟦🟦🟦

Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 25-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий ва хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари тақдим этган:

↗️ 13 номдаги дори воситалари, 89 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳамда 13 номдаги дори воситалари ва 3 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш рад этилди.

↗️ Давлат рўйхатидан ўтган 20 номдаги дори воситалари ва 8 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 1 номдаги дори воситасининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш рад этилди.

↗️ 13 номдаги дори воситалари, 23 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддати узайтирилди. Ҳамда 3 номдаги дори воситасини рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш рад этилди.

↗️ 3 номдаги дори воситалари клиник тадқиқотлар ўтказишга тавсия этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⭕️⭕️⭕️

“AKROM-MED-FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларидаги текширувда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “AKROM-MED-FARM” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан “AKROM-MED-FARM” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 16 августда берилган 916-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Зангиота туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “AKROM-MED-FARM” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.


↗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Реестр референтных цен 22.10.2024.pdf
2.7 MB
Референт нархлар 22.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5