Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.23K photos
692 videos
502 files
3.12K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🟦🟦 К.Нуридуллаеванинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакопея қўмитаси раиси, Бухоро давлат тиббиёт институтининг мустақил изланувчиси Нуридуллаева Камола Негматиллоевна 15.00.01 – дори технологияси ва 14.00.41 – халқ табобати ихтисосликлари бўйича фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўз диссертация иши ҳимоясига тайёргарлик кўрмоқда.

“Ўзбекистонда ўсадиган доривор қоқи ўт асосида дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни яратишнинг назарий ва экспериментал аспектлари” мавзусида тақдим этилган диссертация иши ҳимояси DSc.04/30.12.2019.Far.32.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2024 йил 8 октябр куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

↗️ Батафсил

Манзил: Тошкент Фармацевтика институти (Тошкент, Ойбек кўчаси 45)
Мурожаат учун: (+998 71) 256-45-04
Электрон почта: info@pharmi.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2314🔥7
Оҳангарон туманида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд:
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.М. ва Н.Ж. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Вивафер” номли 826 қути дори воситасини 9 000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 829 қути ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

➡️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³ - моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
💬 12-савол:

Рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида қаердан маълумот олсам бўлади?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакология қўмитаси раиси Саидислом Абдуллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда, шунингдек, Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатилади.

Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган босма нашрларда ҳам берилиши мумкин.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🖋 Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорати доирасида жорий йилнинг 16-20 сентябрь кунлари дорихоналарда назорат тадбирлари ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан ваколатли орган билан келишган ҳолда, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Жиззах ва Наманган вилоятларида дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи жами 9 та дорихонада текширув ўтказилди.

😮 Текширув жараёнларида мазкур дорихоналардан танлаб олинган, сифатига шубҳа уйғотган 22 турдаги дори воситаси намуналари экспертиза ўтказиш учун ваколатли органга тақдим этилди. Экспертиза натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларини бузган дорихоналарга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92
Реестр референтных цен 24.09.2024.pdf
4.1 MB
Референт нархлар 24.09.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Марказда AFDA вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, Афғонистон озиқ-овқат ва фармацевтика идораси раҳбари Заҳид Ҳамдуллаҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Маълумот учун, AFDA - Афғонистон ҳукуматининг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш учун масъул бўлган органидир. Бу идора соғлиққа зарарли маҳсулотларнинг бозорга чиқишининг олдини олиш ҳамда фуқаролар саломатлигини асраш ва таъминлаш мақсадида фаолият юритади.


Учрашувда марказ раҳбари Алишер Темиров, фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказиш ҳамда сертификатлаш тартиби, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш тўғрисида тушунтириш берди.

Афғонистон регулятор орган раҳбари Заҳид Ҳамдуллаҳ, Ўзбекистондан Афғонистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг юқори сифатли эканлигини алоҳида эътироф этиб, мамлакат худудига кириб келаётган фарммаҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши бирга курашиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, меҳмонлар Афғонистон озиқ-овқат ва фармацевтика идораси фаолиятини такомиллаштиришда Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш, хусусан референт нарх шакллантириш тизими, дори воситалари сифатини текширишда лаборатория таҳлил усуллари, соҳага халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

25 сентябрь - Бутунжаҳон фармацевтлар куни бу йил - “Фармацевтлар: Глобал саломатлик эҳтиёжларини қондириш” шиори остида нишонланади.

Бутунжаҳон фармацевтлар федерацияси томонидан 2009-йилдан буён нишонланиб келинаётган мазкур байрамнинг мақсади фармацевтларнинг соғлиқни сақлаш ва яхшилашдаги муҳим ролини таъкидлаш ва уларнинг касбий ривожланишига эътиборни жалб қилишдан иборатдир.

Фурсатдан фойдаланиб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази соҳада фаолият юритаётган барча фармацевтлар ва соҳа мутахассиларини ушбу сана билан самимий табриклайди.

Фуқаролар саломатлигини асрашдек фидокорона меҳнатингизда юксак зафарлар ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏8👍4🔥4
🧭 69 та тиббий ўлчаш воситаси устидан қиёслаш ишлари ўтказилди

Жорий йилнинг 16-20 сентябрь кунлари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораторияси мутахассислари томонидан тиббиёт муассасаларида қўлланилаётган 69 та тиббий ўлчаш воситаси устидан қиёслаш ишлари ўтказилди.

Ўрганишлар давомида, меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши юзасидан 56 тибиий ўлчаш воситасига баённома, 11 тасига эса аттестация гувоҳномаси ҳамда номувофиқлиги аниқланган 2 та ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.

Ҳурматли юртдошлар!

Қиёслаш лабораторияси хизматларидан фойдаланиш учун қуйидаги намунани тўлдирган ҳолда мурожаатингизни farmkomitet@ssv.uz электрон почтасига йўллашингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: (90) 929-53-47

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
В центре прошла встреча с представителями AFDA

Директор Центра безопасности фармацевтической продукции Алишер Темиров принял делегацию во главе с главой Управления продовольствия и фармацевтики Афганистана Захидом Хамдуллахом.

Для справки: AFDA — это агентство правительства Афганистана, занимающееся надзором за здоровьем и безопасностью пищевых продуктов. Работа этого ведомства направлена на предотвращение попадания на рынок вредной для здоровья продукции, а также на защиту и обеспечение здоровья граждан.


На встрече руководитель центра Алишер Темиров разъяснил порядок регистрации и сертификации фармацевтической продукции в Республике Узбекистан, а также контроля ее качества.

Глава афганского регулирующего органа Захид Хамдуллах признал высокое качество импортируемых из Узбекистана в Афганистан лекарств и подчеркнул необходимость совместной борьбы с незаконным оборотом фармацевтической продукции, попадающей на территорию страны.

Также гости получили ответы на интересующие их вопросы, касающиеся изучения опыта Узбекистана для совершенствования деятельности Учреждения продовольствия и фармацевтики Афганистана, в частности, системы референтного ценообразования, методов лабораторного анализа для проверки качества лекарственных средств, внедрение международных стандартов в этой области.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
ДВСИМда 56 сериядаги дори воситаси текширувдан ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибида фаолият юритаётган "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази"да 56 сериядаги дори воситаси сертификатлаштириш ишлари бўйича физик-кимёвий, микробиологик, фармако-токсикологик лаборатор текширувдан ўтказилди. Ҳамда меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши юзасидан барча сериялар бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, марказининг Тадқиқотлар ва изланишлар бўлими томонидан клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш мақсадида 7 та номдаги дори воситалари қабул қилинди ҳамда 11 та номдаги дори воситаларига клиник олди тадқиқотлар натижаси бўйича ҳисоботлар шакллантирилди.

Марказга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

📊 Телефон: (+998) 95 167-71-31
📊 Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (Локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1
Марказ маъсуллари Қашқадарёда

Раҳбарлар томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш амалиётини давом эттириш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва бу борада талабчанликни янада оширилишини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли кўрсатмасига мувофиқ, Марказ масъуллари Қашқадарё вилоятида бўлди.

Ташриф давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ, "Қашқадарё Дори-Дармон" МЧЖ, “Азиз-М” МЧЖ, “New gold med” МЧЖ, “Тероб фарм” ХК, "Абдурасул бобо" ХК, "Меҳр шифо" ХК, "Аслонов Шахзодбек" ХК тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди.

Учрашувда вилоятда фармацевтика маҳсулотларини чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар, жумладан, фаолиятни лицензиялаш масалалари бўйича мурожаатлар тингланди. Ҳамда муаммоларни ҳал этиш юзасидан маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, мулоқот давомида Зарур амалётлари маркази вакили томонидан ҳудуддаги дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги юзасидан атрофлича тушунтириш берилиб, бу борада тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍82
‼️‼️‼️

3 турдаги 1048 ўрам қалбакилаштирилган
дори воситалари айланмасининг олди олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Наманган, Андижон, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.

🟥 580 турдаги 6263 ўрам жумладан:

☑️ 310 турдаги 2285 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
☑️ 215 турдаги 2765 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
☑️ 52 турдаги 165 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
☑️ 3 турдаги 1048 ўрам (Актовегин 40 мг 5 мл №5 ампула, Зардекс 300 мг капсула, Regapen 300 mg kapsula) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81🔥1
Дори воситалари норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда Давлат фармакопеяси устувор ҳисобланади

Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 6 августдаги 258-сон буйруғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаси тасдиқланган эди.

Мазкур буйруқнинг аҳамияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д профессор Х. Джалилов шарҳ берди.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍10🔥2
🟦🟦🟦

Марказнинг Қарши шаҳридаги ҳудудий филиали фаолияти ўрганилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қарши шаҳридаги ҳудудий филиали фаолиятини ўрганиш мақсадида директор ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигида ишчи гуруҳ Қарши шаҳрида бўлди.

Мақсад - ҳудудлардаги филиаллар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг лабораторияларини тегишли йўналиш бўйича сифат менежменти тизими халқаро аккредитация талаблари асосида қайта баҳолашдан  муваффақиятли ўтишга тайёрлаш.

Ташриф давомида фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, филиал кадрлар салоҳиятини ошириш, бино-иншоотларнинг талабга жавоб бериши ҳамда лабораторияларнинг замонавий асбоб ускуналар билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклиф ва фикрлар тингланиб, фаолиятни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
💬 13-савол:

Фаолият учун берилган лицензия муддатини узайтириш учун қандай тартибда ариза берилади?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёрбек Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга «Лицензия» ахборот тизими орқали йўлланади. Бунда ариза лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар берилиши керак. Аризани «Лицензия» ахборот тизими орқали йўллаш бўйича қўлланма лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилган.

Маълумот учун, фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензияларни амал қилиш муддатини узайтириб бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом ҳамда унинг 28 ва 29-иловаларида белгилаб қўйилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤰 Ҳомиланинг ривожланиш даврида антибиотиклар қабул қилиш мумкин эмас

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакология қўмитаси мутахассиси Ботир Мавлянов, ҳомиладорлик даврида ўзбошимчалик билан антибиотиклар қабул қилишнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
"Самарқанд дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш" ШК фаолияти ўрганилди

Аҳолини хавфсиз, безарар ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш, шунингдек, юртдошларимиз саломатлигини асрашда, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва унинг тизимида фаолият юритаётган лабораториялар мувофиқлиги, ходимлар малакаси муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис, фаолиятни мунтазам равишда такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда лабораторияларни зарур асбоб ускуналар билан таъминлаш долзарб ҳисобланади. Айни шу масалаларни ўрганиш мақсадида Марказ директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Марказнинг Самарқанд ҳудудий филиалида бўлди.

Ташриф давомида Самарқанд филиали лабораторияларининг илмий-техник кўрсаткичлари, ускуналарнинг ишлаш ҳолати, сифат назорати ҳамда ходимларнинг билим ва кўникмалари ўрганилди. Шунингдек, жорий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва фаолиятни янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍81
Дори воситаларини Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказишда фақат USP ва EDQM ишлаб чиқарувчиларининг референс стандарт намуналари талаб этиладими?

Ўзбекистонда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида сифат назорати учун фойдаланиладиган стандарт намуналарга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Метрологик кузатувчанлик талабларига риоя қилиш учун стандарт намуналар асосланган метрологик процедурага мувофиқ тавсифланиши ва уларнинг хоссалари қиймати, шу билан боғлиқ ноаниқлик ва метрологик кузатувчанликни тасдиқловчи сертификат билан бирга тақдим этилиши лозим.

Метрологик кузатувчанлик "O‘zDst ISO/IEC 17025:2019" стандартининг 6.5 банди талабларига киритилган бўлиб, бу Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг (аккредитациядан ўтган) фармацевтика маҳсулотлари сифати назоратини амалга оширувчи синов лабораториялари учун мажбурийдир.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекситон Республикасида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнига муваффақиятли эришиш учун аризачилар томонидан ноаниқлиги ва ишонч даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга сертификатланган стандарт наъмуналар - CRS, фармакопея стандарт намуналари, давлат стандарт наъмунаси (ГСО), ISO/IEC 17034:2021 стандартига мувофиқ аккредитация қилинган ишлаб чиқарувчиларнинг стандарт наъмуналари тақдим этилиши талаб этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6
Реестр референтных цен 27.09.2024.pdf
3.3 MB
Референт нархлар 27.09.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4