Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.23K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Реестр референтных цен 10.09.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 10.09.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏2
📣📣📣

Лабораториялар фаолиятидаги энг муҳим жиҳатлардан бири – ускуналарни мунтазам равишда янгилаш ва модернизация қилишдир.

Янги асбоб-ускуналар ва технологияларни амалиётга жорий этиш халқаро стандартларга риоя қилиш имконини бериш баробарида тўғридан-тўғри фармацевтик маҳсулотлар сифат назоратининг самарадорлигига таъсир қилади. Натижада назорат жараёнининг аниқлиги, тезлиги ва ишончлилигини сезиларли даражада яхшиланади.

Айни шу мақсадда Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси ўз моддий техник базасини замонавий "Leica DM 500" биологик микроскопи ҳамда унинг  рангли рақамли камераси "Flexicam i5" ва керакли аксессуарлари билан тўлдирди.

Ушбу ускуна ёруғлик майдони усули бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, илғор оптик тизими ҳамда тасвирлар ҳамда рангларни тўғридан тўғри компьютер мониторига узатиш имконияти туфайли аниқ ва батафсил тасвирларни тақдим этади. Шунингдек, микроскоп камераси тезкор суратга олиш ва тасвирларни видеоёзув қилиш имконини беради.

Айтиш жоиз, бу ускуна фармацевтик маҳсулотларнинг микробиологик назоратида микроорганизмларни тадқиқ қилиш ва уларнинг идентификациясини амалга оширишда қатор қулайликлар яратади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2
Фармакопея қўмитасининг Илмий ва эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева бошчилигида, қўмита Илмий ва эксперт кенгашининг 18-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 159 та дори воситасини қонунда белгиланган тартибда республикамизда давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш киритишга тавсия этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари тасдиқлаш учун илмий кенгашга тақдим қилинган фармакопея мақолалари экспертлар томонидан кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7🔥2👏1
💬 7-савол:

Дори воситалари учун белгиланган референт нархлар ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Референт нархларни шакллантириш бўлими бошлиғи Камолиддин Иззатиллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, дори воситаларининг чекланган чакана нархларини онлайн кузатиб бориш имконини берувчи “uzpharminfo” номли мобил иловаcи ишга туширилган бўлиб, дастурни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:

📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун

Шунингдек, мазкур реестр билан Фармацевтика маҳсулотлари ҳавфсизлиги марказининг расмий телеграм канали ва расмий веб-сайти орқали ҳам танишиш имконияти мавжуд.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Энг улуғ ғоямиз: “Жаҳолатга қарши — маърифат"


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши — маърифат" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда, дунёвийлик, ибодатда кўр-кўрона тақлиднинг салбий жиҳатлари каби муҳим мавзулар билан бир қаторда, ҳозирги кунда ёшлар тарбияси, фарзандларни Она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни илм олиши муҳимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мулоқот давомида фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, уларни қадриятларимизга мос равишда соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашдаги ҳар бир ота-онанинг ўрни каби муҳим мавзуларда ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏1🤝1
💬 Вопрос 8:

Где я могу найти информацию о списке рецептурных препаратов?

На вопрос ответил Саидислом Абдуллаев, председатель фармакологического комитета Центра безопасности фармацевтической продукции.

💳 Ответ:

В соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан №ПП-411 от 26 октября 2022 года утверждение перечня безрецептурных лекарственных средств Министерством здравоохранения отменено с 1 января 2023 года.

Теперь рецептурные и безрецептурные препараты предоставляются в соответствии с инструкциями по их применению в медицине.


Согласно соответствующему приказу Минздрава, утверждено положение «О порядке включения лекарственных средств в категорию рецептурных и безрецептурных лекарственных средств», согласно которому после каждого заседания Экспертного совета Центра безопасности фармацевтической продукции информация о лекарствах, отпускаемых без рецепта врача, официально публикуется министерством.

В настоящее время (по состоянию на июль 2024 года) из 9580 лекарственных средств, включенных в Государственный реестр, количество безрецептурных препаратов составляет 1726, а количество рецептурных препаратов – 7854.

Задать вопрос - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази муассислигида чоп этиладиган "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журналининг 3-4 сонларида эълон қилиш учун мақолалар қабули давом этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, мазкур журналда чоп этиш учун тақдим этиладиган мақолалар қандай мавзуларда бўлиши керак?

"Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журналида илгари чоп этилмаган ва бошқа нашрларда чоп этиш учун юборилмаган фармацевтика ишини ташкил этиш ва дори воситалари технологияси, фармацевтик кимё, фармакогнозия, фармакология (клиник олди тадқиқотлар) йўналишлари бўйича илмий янгиликка эга якунланган дастлабки тадқиқот натижаларини акс эттирувчи ҳамда соҳадаги муаммоли ва шарҳли мақолалар, расмий ҳужжатлар, фармацевтика ва тиббий маҳсулотлар сифатини назорат қилиш, сертификатлаш ва стандартлаш, дори воситалари ва тиббий техникаларни рўйхатга олиш бўйича янгиликлар нашр этилади.


Мақола қўлёзмаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Мақола таҳририятга иш бажарилган ташкилотнинг йўлланма хати ҳамда очиқ ҳолда нашр этилиши мумкинлигини тасдиқловчи экспертиза акти билан бирга тақдим этилади.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилинг:

☎️ (71) 203-01-01 (ички 2360 - 2362)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🟦🟦🟦🟦

Президентнинг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон Қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

☑️ Рецепт бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ва тиббий буюмлар ҳақидаги ахборот фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун мўлжалланган ихтисослаштирилган босма нашрларда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда, шунингдек, Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида берилади.

Ҳозирда (2024 йил июл ойи ҳолатига кўра) Давлат реестрига киритилган жами 9580 номдаги дори воситаларидан рецептсиз бериладиган дори воситалари – 1726 тани, рецепт билан бериладиган дори воситалари – 7854 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, рецепт билан берилиши лозим бўлган дори воситаларини рецептсиз берганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Саидислом Абдуллаев,
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакология қўмитаси раиси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Какая работа проводится в настоящее время по совершенсвованию деятельности центра?

На вопрос в программе "На прямой связи" ответила советник директора Центра безопасности фармацевтической продукции к.ф.н Гульнора Зуфарова.

Задать вопрос - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
💬 9-савол:

Дорихона ходими оқ халат кийиши шартми? Ҳозирги замонга мос форма кийса ҳам бўладими?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бош мутахассиси Бекзод Бахтиёров жавоб берди.

💳 Жавоб:

2024 йил 5 апрелдаги 0071-24-сон "Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари"га кўра:

Дорихона ва уларнинг филиаллари ходимлари иш бошлашдан аввал, санитария кийими (халат, қалпоқча) ва махсус пояфзалини кийиши ҳамда қўлни ювиб, дезинфекция қилиши лозим.

"Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти"га асосан дорихоналар Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиши - лицензия талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДВСИМда клиник олди тадқиқотлари олиб борилмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази" МЧЖ фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистонда биринчи бўлиб "GLP" сертификатини қўлга киритган муассаса ҳисобланиб, айни кунларда ўз фаолиятини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Марказининг Тадқиқотлар ва изланишлар бўлими томонидан август ойи давомида клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш мақсадида 9 та номдаги дори воситалари қабул қилинди ҳамда 10 та номдаги дори воситаларига клиник олди тадқиқотлар натижаси бўйича ҳисоботлар расмийлаштирилди.

Марказга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

📊 Телефон: (+998) 95 167-71-31
📊 Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (Локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥4
⚖️#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга булган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сон қарори билан ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланди. Унда Соғлиқни сақлаш соҳасида фаолиятни амалга оширишда қўлланиладиган 14 турдаги ўлчаш воситалари ўрин эгаллаган.

☝️Эслатиб ўтамиз, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Қиёслаш лабораторияси томонидан тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш хизматлари йўлга қўйилган бўлиб, ундан фойдаланиш учун ушбу намунани тўлдирган ҳолда аризангизни farmkomitet@ssv.uz электрон почтасига йўллашингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Дори воситаларини куннинг қайси маҳалида қабул қилиш керак? - Жавоб

🦠 Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини қаерда ва қандай сақлаш керак? - Жавоб

🦠 Дори воситаларининг рекламаси бўйича қонунда қандай талаблар мавжуд? - Жавоб

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤝1
Реестр референтных цен 13.09.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 10.09.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
✏️✏️✏️

Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган С.Э. ва С.А. фуқаро Э.М.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3250 қути “Nicozone-S”, 2240 қути “Gracide-S”, 700 қути “Urolim-L”, 3000 дона “Бензилпенициллина” ва 600 дона “Ампициллин Сульбактам” дори воситасини 110 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥4
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари “Хон атлас” ҳафталигида фаол иштирок этишди

😎 Фармакология қўмитаси томонидан умумий 187 та дори препаратинининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномалари давлат ва рус тилларида тасдиқланди

😎 Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилган 56 турдаги 513 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди

😎 Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун берилган лицензиялар реестри янгиланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши — маърифат" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди

😎 Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси ўз моддий техник базасини замонавий "Leica DM 500" биологик микроскопи ҳамда унинг рангли рақамли камераси "Flexicam i5" ва керакли аксессуарлари билан тўлдирди

😎 Фармакопея қўмитаси Илмий ва эксперт кенгаши йиғилишининг 18-сонли мажлиси бўлиб ўтди

😎 Фуқароларнинг "Uzpharmcontrol_bot" алоқага ботига йўллаган саволларига Марказ мутахассислари жавоб берди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги Дори воситаларини стандартлаштириш илмий марказида дори воситаларининг клиник олди тадқиқотлари олиб борилмоқда

😎 Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга булган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
✏️✏️✏️

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига!


Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестри юритилаётганлигини эслатиб ўтамиз.

Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил муддат давомида сақланади.

↗️ Мазкур реестр билан расмий веб-сайтимизда танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Тиббиёт амалиётида қўлланиши мумкин бўлмаган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди

Ўтган ҳафта давомида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент ва Наманган, Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.

Унга кўра, 116 турдаги 1621 ўрам жумладан:

☑️ 36 турдаги 616 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
☑️ 75 турдаги 950 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
☑️ 5 турдаги 55 ўрам — яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1👏1
💬 Вопрос 10:

Меня интересует Реестр референтных цен на изделия медицинского назначения.

По ссылке
www.uzpharm-control.uz в разделе реестры есть только "Реестр референтных цен на лекарственные препараты".

На вопрос ответил начальник отдела референтного ценообразования Центра безопасности фармацевтической продукции Камолиддин Иззатиллаев.

💳 Ответ:

В соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по углублению реформ в фармацевтической отрасли» от 31 декабря 2019 года №4554 установлен учет предельных цен на каждое торговое наименование всех лекарственных средств, разрешенных к применению в медицинской практике на территории Республики Узбекистан.

Нормативно-правовыми документами не предусмотрен учет предельных цен на изделия медицинского назначения и медицинскую технику.

Задать вопрос - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6