Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
690 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
✏️✏️✏️✏️

Ижтимоий тармоқларда фуқарода "ЦЕФТРИАКСОН-БХФЗ" дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

🇺🇿 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро А.Х. ўзида 3 кун давомида иситма, ҳолсизлик кузатилгандан сўнг, уй шароитида даволаниш мақсадида шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан "Цефтриаксон" ва "Лидокаин" дори воситалари аралашмасини онаси ёрдамида мушак орасига қабул қилади. Орадан чамаси 10 дақиқа ўтгач, беморда бадан қақшаши, кучли ҳолсизлик, нафас сиқиши ва қон босимининг меъёридан ошиб кетиши кузатилади.

Шундан сўнг фуқаро "Тез ёрдам" машинасида дислокация бўйича дастлаб И.Эргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси, кейин эса ихтисослашган ёрдам кўрсатиш мақсадида Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб келиниб, стандарт бўйича даво чоралари қўлланилади.

Бажарилган муолажалар натижасида беморда тошмалар, иситма, ҳолсизлик каби симптомлар бартараф этилиб, фуқаронинг аҳволи яхшилангандан кейин уйига жавоб берилади.

Дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

Ушбу препарат қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган. Шунга қарамасдан, бемордан қабул қилиб олинган препаратлар айни дамда Марказ лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтмиз, "Цефтракцион" дори препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар оиласининг учинчи авлодига мансуб бўлиб, у бактериал инфекцияларни даволашда қўлланилади.


Лекин шамоллаш, грипп ва бошқа вирусли инфекциялар муолажасида таъсир кўрсатмайди. Бу препарат шифокор рецепти асосида берилади ва шифокор назорати остида қўлланилади. Ундан уй шароитида ўзбошимчалик билан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
💬 5-савол:

Дорихоналарда газланган ва энергетик ичимликлар сотиш мумкинми?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёрбек Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ:

Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизида доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари жойлаштирилишига йўл қўйилиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқсак, энергетик ичимликларни дорихонада сотиш мумкин эмас.

Асос: ЎРҚ-399-сон 04.01.2016

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍3👏2
Реестр референтных цен 06.09.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 06.09.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Тезкор тадбирларда олинган 10668 ўрам фармацевтика маҳсулотлари экспертиза қилинди


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда юртимизда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига  қарши кураш ва унинг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2024 йил август ойи давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази келиб тушган 175 та мурожаат асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувларидан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 1742 турдаги 10668 ўрам, жумладан:

☑️ 644 турдаги 3702 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
☑️ 965 турдаги 6530 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
☑️7 турдаги 20 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
☑️125 турдаги 263 ўрам — яроқлилик муддати тугаган (сифатсиз), шунингдек, бир неча марта қалбакилаштирилганлиги аниқланган "Зардекс" 300 мг капсула (153 ўрам) - фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥

Ҳар қандай дори воситаси аллергия бериши мумкин. Бу унинг сифатига боғлиқ эмас - шифокор

"Sevimli" телеканалида эфирга узатилган "Янги хаёт" кўрсатувида, мутахассислар ўзбошимчалик билан даволанишнинг салбий оқибатлари хусусида сўз юритди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
Янги тиббий техника қўмитаси Илмий ва эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Янги тиббий техника қўмитаси раиси ўринбосари бошчилигида қўмита Илмий ва эксперт кенгашининг 17-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

🖋 Унда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 68 та тиббий буюм ва тиббий техникаларини қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга, шунингдек, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш киритишга тавсия этиш бўйича тегишли масалалар кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
✏️✏️✏️

Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Фармрейд:
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Э.А. 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 5,2 млн сўмга ноқонуний сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Марказнинг "Facebook" тармоғидаги расмий саҳифасига обуна бўлинг!

Ҳурматли каналимиз кузатувчилари.

Эслатиб ўтамиз, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассаси фаолияти билан боғлиқ янгиликлардан "Facebook" ижтимоий тармоғидаги ресурсимиз орқали ҳам хабардор бўлишингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ҳавола устига босиб саҳифамизга обуна бўлишни унутманг:

📌 www.facebook.com/uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️✏️

Ижтимоий тармоқларда фуқарода антибиотик дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан "Миллар" дастурига изоҳ берилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Сабоҳат Ҳайитова мазкур ҳолат, антибиотик дори воситасини ўзбошимчалик билан қўллаш оқибатида келиб чиққанлигини маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В настоящее время многие пациенты приходят в аптеку и получают консультацию не врача, а фармацевта.

Скажите, имеет ли право фармацевт назначить пациенту препарат?


На вопрос в программе "На прямой связи" ответила советник директора Центра безопасности фармацевтической продукции Гульнора Зуфарова.

Задать вопрос - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍2
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Марказ мутахассислари "Sevimli" телеканалининг "Янги ҳаёт" ток шоусида иштирок этди

😎 Қиёслаш лабораторияси томонидан жорий йилнинг август ойи давомида 336 та ўлчаш воситаси қиёслашдан ўтказилди

😎 "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журналининг 3-4 сонида эълон қилиш учун мақолалар қабули давом этаётганлиги маълум қилинди

😎 Ижтимоий тармоқларда фуқарода антибиотик дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

😎 Фуқароларнинг "Uzpharmcontrol_bot" алоқага ботига йўллаган саволларига Марказ мутахассислари жавоб берди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

😎 Тезкор тадбирларда олинган 10668 ўрам фармацевтика маҳсулотлари экспертиза қилинди

😎 Янги тиббий техника қўмитаси Илмий ва эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда юртимизда “Хон атлас” ҳафталигининг 2-босқичи ўтказилмоқда

Миллий либосимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва аньаналари, диди, эстетик қарашлари шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этиш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида Оила ва Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар йили “Хон атлас” ҳафталигини ўтказиш аньанага айланди.

Бу йилги фестивалда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👏3👍1🔥1
🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакология қўмитаси томонидан тасдиқланади.


Қўмитанинг жорий йил август ойида ўтказилган Илмий ва эксперт кенгаши йиғилишида маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказиш ва тиббиётда қўлланилишига рухсат беришга, шунингдек, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтиришга тавсия этилган, шунингдек, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган умумий 187 та дори препаратинининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномалари давлат ва рус тилларида тасдиқланди.

Ҳурматли юртдошлар!

Республикамизда давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг қўллаш бўйича йўриқномаларини Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий веб-сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
💬 6-савол:

Дорихонада сотилган маҳсулот учун чек бериш шартми?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори маслаҳатчиси, ф.ф.н Зуфарова Гулнора Хайруллаевна жавоб берди.

💳 Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, дорихонада дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сонли Фармонига мувофиқ, тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга терминал чеки билан бирга онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шартлиги белгиланган.

Мазкур харид чекида товарлар номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи ставкаси, шунингдек QR код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади.

Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Фарммаҳсулотлар сифатини текширувчи Марказ лабораторияларининг имконияти қай даражада?


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси еткачи менежери Камола Хакимова, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда Марказнинг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар сифатини назоратдан ўтказувчи лабораториялари аккредитацияси хусусида сўз юритди.

Кўрсатувнинг тўлиқ варианти бу манзилда

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
✏️✏️✏️

Тадбиркорлар, соҳа мутахассислари ва истеъмолчилар диққатига!

Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасида фармацевтика соҳасидаги коррупция ҳолатларини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида Комплаенс-назорат хизмати фаолияти йўлга қўйилган.

Агар Сиз, соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз зудлик билан +998 71 203-01-01 (2385) ишонч телефони ёки farmkomitet@ssv.uz электрон почтаси орқали марказга мурожаат қилинг.

Ҳар бир мурожаат шахсан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори назорати остида, қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мурожаатлар шахсга доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун тегишли ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2🤝2
Тиббиёт амалиётида қўлланиши мумкин бўлмаган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди

Ўтган ҳафтада Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент ва Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.

Унга кўра, 56 турдаги 513 ўрам жумладан:

☑️ 20 турдаги 195 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
☑️ 36 турдаги 318 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1🤝1
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун берилган лицензиялар реестри янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан:

  Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи лицензиатлар;

  Лицензияловчи комиссиянинг 2024 йил 4 сентябрдаги қарорига биноан бекор қилинган лицензиялар;

  Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун берилган сертификатлар ва транзит рухсатномалар тўғрисидаги ахборотлар янгиланди.

Ушбу маълумотлар билан Марказнинг расмий веб-саҳифасида танишишингиз мумкин.

📩 Наркотиклар назорати қўмитаси фаолияти билан боғлиқ саволлар бўйича қуйидаги электрон почта манзили nnqkomitet@ssv.uz ва (71) 242-84-59, 203-01-01 (ички рақамлар 2180-2185) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2
🟦🟦🟦

“Жаҳолатга қарши — маърифат" мавзусида тадбир бўлиб ўтди


Бугун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши — маърифат" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходимлари, Марказ мутасаддилари ва тизимда фаолият юритаётган соҳа мутахассислари иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш, турли экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолишларига йўл қўймаслик, миллий қадриятларимизни асраб авайлаш, фарзандларни Ватанга муҳаббат туйғусида вояга етказиш зарурлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

📸 Фотобанк

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍2
Реестр референтных цен 10.09.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 10.09.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏2