Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
686 videos
502 files
3.1K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Дори воситаси билан боғлиқ юртимизда юз берган нохуш ҳолатлардан кейин қандай хулоса чиқарилди?


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лаборатория мудири Хуршид Турсунов, сироп ва бошқа шаклдаги дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ҳамда уларнинг ножўя таъсирларининг олдини олиш борасида марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 1-савол:

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун онлайн ариза қандай топширилади?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёрбек Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Фармацевтика фаолияти — амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури ҳисобланиб, мазкур фаолият билан шуғулланиш учун онлайн ариза www.license.gov.uz сайти орқали амалга оширилади.

Марказнинг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан, фаолият билан шуғулланиш учун “Лицензия” ахборот тизими орқали онлайн ариза бериш босқичлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилган бўлиб, у билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказ мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш юзасидан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ташаббуси билан, марказ мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Ўзбекистон стандартлар институти” билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ўқув-машғулотларидан кўзланган мақсад — муассасанинг мувофиқликни баҳолашда иштирок этувчи барча мутахассисларини соҳадаги назорат ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёрлиги, бажариладиган вазифалар ва функцияларига мувофиқлигини таъминлашдан иборат.


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1
🟦🟦🟦

2024 йил август ойи давомида Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан:


🔍 239 та сериядаги 94 497 487 шартли ўрамдаги маҳсулотга 117 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

🔍 9 та сериядаги 1 140 068 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулотлари лаборатория синовлари натижасида норматив хўжжатлар талабларига номувофиқ деб топилиб, сертификатлаштириш рад этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилнинг I ярим йиллигида 975 та корхонага фаолият учун лицензия берилди

2024 йил 6 ойи давомида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан license.gov.uz тизими орқали келиб тушган аризалар ўрганилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда жами 1224 та аризадан 975 та корхонага лицензия берилди.

Шунингдек, фармацевтик фаолият юритиш учун талабгорларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги сабабли 249 та аризага рад жавоби берилди. (Лицензиятлар реестри)

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йули билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлаш "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Реестр референтных цен 30.08.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 30.08.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 2-савол:

Дорихонада рақамли маркировкасиз дори воситаларини сотиш тақиқланди. Аввал олинган маркировкасиз дори воситаларининг тақдири нима бўлади?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими бош мутахассиси Азизхон Асқаров жавоб берди.

💳 Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Республикамизда ишлаб чиқариладиган ҳамда Республика худудига импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур қарорнинг 1-иловасига асосан, ТИФ ТН коди позицияси 3003 ва 3004 бўлган дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим.


Юқоридаги қарорнинг 3-бандига асосан, дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан (2022 йил 1 сентябр, 2022 йил 1 ноябр, 2023 йил 1 март) бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатда рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган дори воситаларини, уларнинг яроқлилик муддати тугагунга қадар, рақамли идентификациялаш воситаларисиз реализация қилишга рухсат берилган.

Шу билан бирга, ушбу қарорнинг 4-иловасига асосан, дорихоналар 2025 йилнинг 1 августига қадар маркировкаланмаган дори воситаларини қолдиқларини сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаши керак.


Яъни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга (2022 йил 1 сентябр, 2022 йил 1 ноябр, 2023 йил 1 март) қадар ишлаб чиқарилган ва рақамли маркировкаланмаган ТИФ ТН коди позицияси 3003 ва 3004 бўлган дори воситаларини 2025 йил 1 августга қадар реализация қилиш мумкин.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Польша тартибга солувчи органи билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров ва Польшанинг Тиббий маҳсулотлари, тиббий жиҳозлар ва биоцид маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш идораси президенти Гжегож Чесак билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида икки ташкилот раҳбарлари соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг икки давлат ўртасида янада ривожлантириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлашда эътибор қаратиш лозим бўлган масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув якунида тартибга солиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш, замон талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан меморандум имзоланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍21
"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги билан табриклайди.

Халқимиз фаровонлиги,
юртимиз тинчлиги абадий бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёруғ ва нурафшон келажагимизни – Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Обязательно построим наше прекрасное будущее – Новый Узбекистан! С 33-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Узбекистан - Польша: сотрудничество в сфере фармацевтики

Состоялась встреча директора Центра безопасности фармацевтической продукции Узбекистана Алишера Темирова с президентом Управления по регистрации лекарственных средств, медицинских изделий и биоцидных продуктов Польши Гжегожем Чессаком.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
A Memorandum of understanding was signed with the Office for Registration of Medicinal Products, Medical Devices and Biocidal Products of Poland

A meeting was held between the Director of the Center for Pharmaceutical Products Safety of Uzbekistan, Alisher Temirov and the President of the Office for Registration of Medicinal Products, Medical Devices and Biocidal Products of Poland, Grzegorz Cessak.

During the dialogue, the leaders of the two organizations discussed the issues that should be focused on in order to further develop mutual cooperation in the field between the two countries, to provide the population with high-quality and safe medicines.

At the end of the meeting, a Memorandum of Understanding was signed on mutual cooperation and exchange of experience in the field of pharmaceutical regulation, assessment  and organization of joint trainings and conferences.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
2👍1🔥1
🟦🟦🟦

Август ойи давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида экспертиза ва синовдан ўтказиш маркази экспертлари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказ мутахассислари учун ўқув семинари ўтказилди

Франциянинг дори воситалари ва тиббий буюмлар хавфсизлиги миллий агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси аккредитация соҳаси кенгайтирилиб, 22 та халқаро ва 12 та миллий стандартлар асосида фармацевтика маҳсулотларини синовдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаси тасдиқланди

Марказ лабораториялари ЖССТнинг қайта малакалаш дастури асосида преквалификациядан ўтиш бўйича қизғин тайёргарлик кўрмоқда

Марказ мутахассислари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаваий бюроси томонидан ташкил этилган субминтақавий семинарда иштирок этди

Марказ таркибидаги Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази ўз фаолиятини қайта тиклади

Марказ мутахассислари Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани марказий шифохонасида бўлиб, муассасада янги ўрнатилган тиббиёт ускунасини синовдан ўтказди

Тегишли буйруқ билан Бердиев Нозим Нусратиллаевич “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди

Марказ эскпертлари 10 га яқин маҳаллий телеканалларнинг фармацевтика мавзусидаги ток-шоуларида иштирок этди

Марказ таркибидаги Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази аккредитациядан ўтди

Марказ мутахассислари Уфа шаҳрида IX "Бутунроссия GMP конференцияси"да иштрок этди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди

Мутахассислар, истеъмолчилар ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар учун "uzpharmcontrol_bot" алоқа боти ишга туширилди

Марказнинг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан, фаолият билан шуғулланиш учун “Лицензия” ахборот тизими орқали онлайн ариза бериш босқичлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш юзасидан, Марказ директори ташаббуси билан, муассаса мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди

Польша тартибга солувчи органи билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥

Фарммаҳсулотлар хавфсизлиги бугунги кунда қай даражада таъминланган?


"Sevimli" телеканалининг "Янги ҳаёт" ток шоусида иштирок этган Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази еткачи менежери Камола Хакимова, мазкур масалада марказга юклатилган вазифалар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди. (манба)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 3-савол:

Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Постмаркетинг назорати бошқармаси бошлиғи Шоира Назарова жавоб берди.

💳 Жавоб:

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг 3-моддасида:

“Cифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм” деб таъриф берилган.


Сифатсиз дори воситаларини сотганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан:

"Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ, cифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агарда бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик учун асос бўлади.


Шунингдек, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”га мувофиқ, сифатсиз дори воситаларини реализация қилиш – лицензия талаб ва шартларининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, унинг амал қилишини ўрнатилган тартибда тугатиш учун асос бўлади.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёслаш лабораторияси томонидан жорий йилнинг август ойи давомида:

Тиббиёт муассасаларида 336 та ўлчаш воситаси қиёслашдан ўтказилиб, улардан 273 тасига меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши юзасидан гувоҳномалар, 41 тасига аттестатлаш бўйича тегишли сертификатлар расмийлаштирилди ҳамда номувофиқлиги аниқланган 22 та ўлчаш воситаси юзасидан маъсулларга кўрсатма берилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораторияси хизматларидан фойдаланиш учун қуйидаги намунани тўлдирган ҳолда мурожаатингизни farmkomitet@ssv.uz почтасига йўллашингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✏️✏️✏️

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” илмий-амалий фармацевтика журнали ҳамкорликка таклиф этади


Соҳада фаолият юритаётган ҳурматли тадбиркорлар, қадрли мутахассислар, ўз фаолиятингиздаги муҳим янгиликлар, тадқиқотлар, илмий ишланмалар, хизматлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ниятида бўлсангиз, шошилинг!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази "Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси" журналининг 3-4 сонида эълон қилиш учун мақолалар қабули давом этаётганлигини маълум қилади.

Айтиш жоиз, ушбу журнал оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, илк бор 1996 йилда чоп этилган. 2010 йилда журналга Миллий Савдо палатаси томонидан Халқаро стандарт серия рақами ISSN 2181-0311 берилган. Шунингдек, мазкур журнал Олий аттестация комиссияси томонидан “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га киритилган.

☎️ Тел: (71) 203-01-01 (ички 2360 - 2362)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Дори воситаларини харид қилиш ва уни қўллашда истеъмолчилар нималарга аҳамият бериш керак?


Тошкент телеканалида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари дори воситаларини харид қилишда юртдошларимиз эътибор бериши лозим бўлган жиҳатлар ҳамда уларнинг сифатидан шубҳаланганда, ножўя таъсирлар кузатилганда кимга мурожаат қилишлари бўйича муҳим маълумотлар билан бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM