Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
687 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
💊 Научный центр стандартизации лекарственных средста возобновил свою деятельность

Согласно действующим правилам, все лаборатории, осуществляющие доклинические исследования фармацевтической продукции, должны быть сертифицированы в соответствии с национальными требованиями Надлежащей лабораторной практики (GLP).

После предоставления сертификата не реже одного раза в год проводится инспекционный контроль согласно требованиям Надлежащих практик (GxP) с целью подтверждения срока действия сертификата, представленного рабочим органом.


ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» при Центре безопасности фармацевтической продукции первым в Узбекистане получил сертификат GLP на осуществление доклинических исследований фармацевтической продукции, успешно прошёл очередные инспекционные и контрольные испытания, провёл эти испытания и возобновил свою деятельность.

📄 Для информации Центр оснащен современным лабораторным оборудованием производства передовых компаний мира и предлагает свои услуги по дальнейшему повышению качества лекарственных средств, повышению стандартизации лекарственных средств, создаваемых республиканскими организациями до уровня международных требований.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

274 номдаги дори воситаси, шунингдек, 50 номдаги тиббий буюм ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш киритилди

2024 йилнинг 6 ойи давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 105 номдаги дори воситаси, 7 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг 169 номдаги дори воситаси, 43 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникaсининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
12-18 август 2024.й
Дайжест
🟦🟦🟦

Ўтган ҳафтада рўй берган муҳим воқеалар
дайжести

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Тегишли буйруқ билан Бердиев Нозим Нусратиллаевич “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нозим Бердиев 2010 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси Фармакопея қўмитаси 1-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган.


Турли йилларда Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси Давлат Маркази ҳузуридаги тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси раҳбари ўринбосари, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизация Давлат маркази Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
 

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директорининг тегишли буйруғи билан:

🗄 Ҳайитова Сабоҳат Мамадиёровна
Фармакологик назорат бўлими бошлиғи;

🗄 Иззатуллаев Камолиддин Икром ўғли Референт нархларни шакллантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати 


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🟦🟦🟦

24 471 сериядаги фармацевтика маҳсулотларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди


Фармацевтика маҳсулотлари - Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулот ҳисоблангани боис, қонунчиликда ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган, фармацевтика маҳсулотларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолиятни амалга оширувчи сертификатлаштириш органи томонидан сертификатлаштирилади.

Амалдаги тартибга мувофиқ, давлат рўйхатидан ўтган ва импорт қилинган дори воситаларининг ҳар бир серияси сертификатлаштириш жараёнидан ўтади ҳамда ҳар бир серия маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Сертификатлаштирилмаган дори воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилишига ва реализация қилинишига йўл қўйилмайди.


Маълумот учун, Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари томонидан 2024 йил 6 ой давомида 24 471 та сериядаги 7 985 992 902 шартли ўрамдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника учун мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

173 сериядаги 9 896 474 шартли ўрам дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштириш рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар учун берилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази расмий веб сайтидан маълумот олишлари мумкин.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати 


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥 🖥🖥

Маҳаллий фармацевтика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва соҳада эришилаётган ютуқлар муҳокама қилинди

"Фамацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси етакчи менеджери Камола Хакимова ҳамда Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси етакчи менеджери Гулноза Хакимова, Менинг юртим телеканалида эфирга узатиладиган "Гапиринг" ток шоусида иштирок этди.

Унда соҳа мутахассислари маҳаллий фармацевтика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва соҳада эришилаётган ютуқларни муҳокама қилди.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати 


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Наманганда уйидаги яширин цехда қалбаки дори ишлаб чиқарган фелдшер ва унинг шериклари қамалди


Жиноий гуруҳ “Анаферон”, “Зодак”, “Витамин В6” ва “Хилак Форте” каби дори воситаларини қалбаки усулда тайёрлашган. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон ва Қўқон шаҳарларида сотувга чиқарилган. Жиноий иш доирасида 6 киши турли муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

2024 йил 6 ой давомида 14531 ном ва дозировкадаги дори воситаларининг референт нархлари қайд этилди


Дори воситалари нархларини шакллантиришни шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш, уларнинг нархлари чегарадош мамлакатларга нисбатан юртимизда асоссиз ўсишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими жорий этилган бўлиб, 2024 йил 6 ой давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан 14531 ном ва дозировкадаги дори воситаси референт нархлари қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🟦🟦🟦🟦

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, Фармацевтика таълим йўналиши мавжуд бўлган барча Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, тиббиёт техникумларида 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:

🎓 Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнларида Ўзбекистон Давлат фармакопеясининг аҳамияти, тузилиши ва ундан фойдаланишнинг қонуний асосларини ўқитиш бўйича мутахассислик фанлари ўқув-дастурларига махсус мавзулар киритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази аккредитациядан ўтди


Хабарингиз бор, фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистонда биринчи бўлиб "GLP" сертификатини қўлга киритган Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази ўз фаолиятини қайта тиклагани ҳақида маълум қилган эдик.

“Ўзбекиcтон аккредитация маркази” ДМ Аккредитация комиссиясининг бугунги йиғилишида даврий баҳолаш натижалари кўриб чиқилди. Йиғилиш хулосасига кўра, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖнинг маҳсулотларни сертификатлаштириш органи O'z DSt ISO/IEC 17065:2015 стандарти талабларига кўра аккредитациядан муваффақиятли ўтди.

✒️ Таъкидлаш жоиз, Марказнинг Сертификатлаштириш органи АҚШ, Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Европа, Британия, Белорусия, Украина давлат фармакопеялари бўйича маҳаллий ва импорт дори воситалари, АҚШ фармакопеяси бўйича биологик фаол қўшимчалар, шунингдек, 16 та миллий, 11 та ҳалқаро, 17 та давлатлараро стандартлар бўйича эса тиббий буюмларни сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш имконига эга.

📊Мурожаат учун: (+998 33) 102-48-88
📊Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных цен 20.08.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 20.08.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт амалиётида қўлланиши мумкин бўлмаган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди

Ўтган ҳафтада Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 957 турдаги 2895 ўрам жумладан:

☑️ 236 турдаги 800 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
☑️ 610 турдаги 1975 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
☑️ 110 турдаги 110 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, шунингдек, бир неча марта қалбакилаштирилганлиги аниқланган "Зардекс" 300 мг капсула (10 ўрам) - фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири Хуршид Турсунов ва Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Сабоҳат Ҳайитовалар Тошкент телеканлида эфирга узатиладиган "Янги тараққиёт даври" кўрсатувида иштирок этди.

Дастур давомида соҳанинг ривожланиш жараёнлари, сифат назорати ва дори воситаларининг истеъмоли билан боғлиқ хавфларни тезкор аниқлаш ва чора кўришга қаратилган янги тизимни ишга тушириш борасида сўз юртилди.

Эслатиб ўтамиз, кўрсатув бугун соат 20:00 да Тошкент каналида намойиш этилади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.И. ва бошқалар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.А.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 402 қути “ПК-Мерц” номли дори воситасини 12 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦

Уфа шаҳрида IX "Бутунроссия GMP конференцияси" ўз ишини бошлади


Унда 25 давлатдан ташриф буюрган соҳа вакиллари жумладан, ўзбекистонлик экспертлар қаторида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари Гулнора Зуфарова ва Сунатилла Толипов иштирок этмоқда.

Тадбиринг биринчи кунида экспертлар соҳани тартибга солиш тизимларини такомиллаштириш, дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун тартибга солиш тизимининг тайёрлик мезонлари, дори воситаларининг хавфсизлиги ва самародрлигини таъминлашда маҳаллий ишлаб чиқариш стратегияларини муҳокама қилди.

Маълумот учун, Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги томонидан 2016 йилдан буён ўтказиб келинадиган мазкур анжуман ҳар йили фармацевтика соҳасидаги етакчи халқаро экспертларни, Давлат назорат органлари вакилларини, фармацевтика ишлаб чиқариш менежерлари ва мутахассисларини, сифат менежменти тизимлари ва илғор ишлаб чиқариш амалиёти соҳасидаги экспертларни бирлаштиради.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати 


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Научный центр стандартизации лекарственных средств прошел аккредитацию

Как cообщалось ранее, Научный центр по стандартизации лекарственных средств, который первым в Узбекистане получил сертификат «GLP» на осуществление доклинических исследований фармацевтической продукции, возобновил свою деятельность.

На прошедшем заседании аккредитационной комиссии ГУ «Узбекский центр аккредитации» были подведены итоги периодической оценки. По заключению заседания орган по сертификации продукции ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» успешно прошел аккредитацию по требованиям государственного стандарта O'z DSt ISO/IEC 17065:2015.


📄 Следует отметить, что Орган по сертификации Центра сертифицирует отечественные и импортные лекарственные препараты по государственным фармакопеям США, Узбекистана, Российской Федерации, Европы, Великобритании, Беларуси, Украины, биологически активные добавки по фармакопее США, а также изделия медицинского назначения по 16 национальным, 11 международным и 17 межгосударственным стандартам.

📊 Для справок: (+998 33) 102-48-88
📊 Адрес: город Ташкент, Мирабадский район, улица Ойбек 45 (локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Ҳозир кунда дорихоналарда сотилаётган дори воситаларини хавфсиз дея айта оламизми?


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири Хуршид Турсунов, Тошкент телеканалида эфирга узатилган "Янги тараққиёт даври" кўрсатувида мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦

Уфада бўлиб ўтаётган IX Умумроссия GMP-конференцияси давом этмоқда


Вакилларимиз тадбирнинг иккинчи кунида халқаро GMP стандартларидаги сўнгги ўзгаришлар, соҳани тартибга солиш тизимини ривожлантириш векторлари, интерактив таълим интенсив фармацевтика корхоналарида ички GMP аудитининг долзарб жиҳатлари, "GMP амалиётларда: фойда ва рисклар. Халқаро тажриба" мавзуларидаги маъруза ва тақдимотлар билан танишди.

Бу йилги конференция 12 та тематик сессия ва учта мастер-классни ўз ичига олиб, “GMP – узлуксиз ривожланиш” шиори остида бўлиб ўтмоқда.


Мулоқот давомида экспертлар турли даражадаги халқаро ҳамкорлик масалалари ва GMP инспекциялари ўртасида ўзаро ишонч ва эътирофни ошириш, тартибга солувчи тўсиқларни камайтириш ва мамлакатлар ўртасида манфаатли муносабатларни ўрнатиш бўйича умумий ёндашув ва талабларни ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан глобал ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Марказ фаолияти ривожида халқаро ҳамкорлик
алоқалари

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Фозил Мирзоҳидов "Renessans minbari" кўрсатувида, аҳолини хавфсиз ва сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашда миллий регулятор органининг жаҳон ҳамжамияти билан инеграциялашув жараёнлари ва унинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM