Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
686 videos
502 files
3.1K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📄 Ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (ЎРҚ-928-сон 30.05.2024 билан) ўзгартириш киритилди.

Унга мувофиқ, юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 “Нефть желеси” - "Вазилин" қандай кашф қилинган? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак? - Жавоб

🦠 Дори воситаларни дорихонадан бошқа жойда сотиш мумкинмасми? - Жавоб

🦠 Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган, юлдузча белгиси билан кўрсатилган алоҳида дори воситаларини дорихоналарда ҳам сотиш мумкинми? - Жавоб

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

2025 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган маҳаллий ва хорижий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларини тайёрлаш, уларни экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш жараёнларида, тегишлилиги бўйича Давлат фармакопеяси биринчи нашри биринчи жилди иловаси талаблари амалиётга жорий этиб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларни бутун республикамиз бўйлаб излашда аҳолига қулайлик яратувчи турли қидирув бот ва сайтлар фаолияти йўлга қўйилган.

❗️ Лекин сўнги вақтларда мазкур платформаларда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳамда сифат кафолатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари ҳақида маълумотлар жойланаётганлиги кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, улгуржи ва чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.


Ҳурматли юртдошлар!

🟢 Маълумот учун, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий веб саҳифасида:

💊 Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат реестри;

📄 Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникалари учун берилган мувофиқлик сертификатлари;

📊 Дори воситаларининг чекланган нархлари ва қўллаш бўйича йўриқномалари ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

Дори воситаларини нотўғри сақлаш инсон саломатлиги учун жиддий зарар келтириб чиқариши мумкин. Хўш, уларни сақлашда қандай қоидаларга риоя қилиш керак?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртдошларимизга дори воситаларини уй шароитида сақлашда амал қилиш лозим бўлган муҳим қоидаларни эслатади.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🟦🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази ўз фаолиятини қайта тиклади

Фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди тадқиқотларини амалга оширувчи барча лабораториялар амалдаги тартибга кўра, Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги белгиланган.

Сертификат тақдим этилгандан сўнг ишчи орган томонидан тақдим этилган сертификатнинг амал қилиш муддатини тасдиқлаш мақсадида йилига камида бир маротаба Зарур амалиётлар (GxP) талаблари бўйича инспекция назорати ўтказилади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳузуридаги "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази" МЧЖ Ўзбекистонда биринчи бўлиб фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш бўйича GLP сертификатини қўлга киритган бўлиб, шу кунларда ўтказилган навбатдаги инспекцион назорат текширувларидан муваффақиятли ўтди ва ўз фаолиятини қайта тиклади.

Маълумот учун, Марказ дунёнинг етук илғор компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиб, дори воситаларини сифатини янада ошириш, республика ташкилотлари томонидан яратилган дори воситаларини стандартлаш ишларини халқаро талаблар даражасига кўтариш бўйича ўз хизматларини таклиф этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных 16.08.2024 (PDF) (2).pdf
2.7 MB
Референт нархлар 16.08.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари, куни кеча Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани марказий шифохонасида бўлиб, муассасада янги ўрнатилган тиббиёт ускунасини синовдан ўтказди.

Мазкур жараён ҳақида Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи еткачи мутахассиси Нозимжон Тошпўлатов маълумот берди.


Эслатиб ўтамиз, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат руйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йули билан давлат томонидан бошқариш, постмаркетинг назоратини амалга ошириш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊 Научный центр стандартизации лекарственных средста возобновил свою деятельность

Согласно действующим правилам, все лаборатории, осуществляющие доклинические исследования фармацевтической продукции, должны быть сертифицированы в соответствии с национальными требованиями Надлежащей лабораторной практики (GLP).

После предоставления сертификата не реже одного раза в год проводится инспекционный контроль согласно требованиям Надлежащих практик (GxP) с целью подтверждения срока действия сертификата, представленного рабочим органом.


ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» при Центре безопасности фармацевтической продукции первым в Узбекистане получил сертификат GLP на осуществление доклинических исследований фармацевтической продукции, успешно прошёл очередные инспекционные и контрольные испытания, провёл эти испытания и возобновил свою деятельность.

📄 Для информации Центр оснащен современным лабораторным оборудованием производства передовых компаний мира и предлагает свои услуги по дальнейшему повышению качества лекарственных средств, повышению стандартизации лекарственных средств, создаваемых республиканскими организациями до уровня международных требований.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

274 номдаги дори воситаси, шунингдек, 50 номдаги тиббий буюм ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш киритилди

2024 йилнинг 6 ойи давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 105 номдаги дори воситаси, 7 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг 169 номдаги дори воситаси, 43 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникaсининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
12-18 август 2024.й
Дайжест
🟦🟦🟦

Ўтган ҳафтада рўй берган муҳим воқеалар
дайжести

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Тегишли буйруқ билан Бердиев Нозим Нусратиллаевич “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нозим Бердиев 2010 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси Фармакопея қўмитаси 1-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган.


Турли йилларда Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси Давлат Маркази ҳузуридаги тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси раҳбари ўринбосари, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизация Давлат маркази Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
 

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директорининг тегишли буйруғи билан:

🗄 Ҳайитова Сабоҳат Мамадиёровна
Фармакологик назорат бўлими бошлиғи;

🗄 Иззатуллаев Камолиддин Икром ўғли Референт нархларни шакллантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати 


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🟦🟦🟦

24 471 сериядаги фармацевтика маҳсулотларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди


Фармацевтика маҳсулотлари - Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулот ҳисоблангани боис, қонунчиликда ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган, фармацевтика маҳсулотларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолиятни амалга оширувчи сертификатлаштириш органи томонидан сертификатлаштирилади.

Амалдаги тартибга мувофиқ, давлат рўйхатидан ўтган ва импорт қилинган дори воситаларининг ҳар бир серияси сертификатлаштириш жараёнидан ўтади ҳамда ҳар бир серия маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Сертификатлаштирилмаган дори воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилишига ва реализация қилинишига йўл қўйилмайди.


Маълумот учун, Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари томонидан 2024 йил 6 ой давомида 24 471 та сериядаги 7 985 992 902 шартли ўрамдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника учун мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

173 сериядаги 9 896 474 шартли ўрам дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштириш рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар учун берилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази расмий веб сайтидан маълумот олишлари мумкин.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати 


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥 🖥🖥

Маҳаллий фармацевтика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва соҳада эришилаётган ютуқлар муҳокама қилинди

"Фамацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси етакчи менеджери Камола Хакимова ҳамда Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси етакчи менеджери Гулноза Хакимова, Менинг юртим телеканалида эфирга узатиладиган "Гапиринг" ток шоусида иштирок этди.

Унда соҳа мутахассислари маҳаллий фармацевтика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва соҳада эришилаётган ютуқларни муҳокама қилди.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати 


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Наманганда уйидаги яширин цехда қалбаки дори ишлаб чиқарган фелдшер ва унинг шериклари қамалди


Жиноий гуруҳ “Анаферон”, “Зодак”, “Витамин В6” ва “Хилак Форте” каби дори воситаларини қалбаки усулда тайёрлашган. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон ва Қўқон шаҳарларида сотувга чиқарилган. Жиноий иш доирасида 6 киши турли муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

2024 йил 6 ой давомида 14531 ном ва дозировкадаги дори воситаларининг референт нархлари қайд этилди


Дори воситалари нархларини шакллантиришни шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш, уларнинг нархлари чегарадош мамлакатларга нисбатан юртимизда асоссиз ўсишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими жорий этилган бўлиб, 2024 йил 6 ой давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан 14531 ном ва дозировкадаги дори воситаси референт нархлари қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🟦🟦🟦🟦

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, Фармацевтика таълим йўналиши мавжуд бўлган барча Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, тиббиёт техникумларида 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:

🎓 Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнларида Ўзбекистон Давлат фармакопеясининг аҳамияти, тузилиши ва ундан фойдаланишнинг қонуний асосларини ўқитиш бўйича мутахассислик фанлари ўқув-дастурларига махсус мавзулар киритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази аккредитациядан ўтди


Хабарингиз бор, фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистонда биринчи бўлиб "GLP" сертификатини қўлга киритган Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази ўз фаолиятини қайта тиклагани ҳақида маълум қилган эдик.

“Ўзбекиcтон аккредитация маркази” ДМ Аккредитация комиссиясининг бугунги йиғилишида даврий баҳолаш натижалари кўриб чиқилди. Йиғилиш хулосасига кўра, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖнинг маҳсулотларни сертификатлаштириш органи O'z DSt ISO/IEC 17065:2015 стандарти талабларига кўра аккредитациядан муваффақиятли ўтди.

✒️ Таъкидлаш жоиз, Марказнинг Сертификатлаштириш органи АҚШ, Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Европа, Британия, Белорусия, Украина давлат фармакопеялари бўйича маҳаллий ва импорт дори воситалари, АҚШ фармакопеяси бўйича биологик фаол қўшимчалар, шунингдек, 16 та миллий, 11 та ҳалқаро, 17 та давлатлараро стандартлар бўйича эса тиббий буюмларни сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш имконига эга.

📊Мурожаат учун: (+998 33) 102-48-88
📊Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных цен 20.08.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 20.08.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM