Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
689 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️⭕️

Психотроп дори воситаларини сурункали истеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келади

Тошкент вилоят ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада инсон организмига кучли таъсир қилувчи психотроп ва синтетик дори воситаларини мунтазам истеъмол қилиш оқибатлари мантиқан 4 босқичда намойиш этилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Автотранспорт воситасининг тиббиёт қутичасида нималар бўлиши керак?

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи (рўйхат рақами 2241-сон, 05.07. 2011) билан тасдиқланган.

Ушбу рўйхатда миқдори, автотранспорт категориясига кўра белгиланган, ташқи қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш ва жароҳатларга боғлам қўйиш учун тиббий буюмлар, юрак ўпка реанимацияси воситалари ва бошқа воситалар ўрин эгаллаган. (Тўлиқ рўйхат иловада.)

Маълумот учун, "Йўл ҳаракати қоидалари" талабларига мувофиқ тиббиёт қутичаси транспорт воситаларини ишлаб чиқарган ташкилот томонидан белгиланган жойга мустаҳкам ўрнатилади. Агар транспорт воситасини конструкциясида бундай жой кўзда тутилмаган бўлса, тиббиёт қутичаси осон олинадиган жойда бўлиши лозим.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

🦠 Дори воситасини хавфсиз қўллашда нималарга эътибор бериш керак?

🦠 Дори воситалари нега мажбурий рақамли маркировкаланмоқда?

🦠 Қирғизистонда “Цефтриаксон” туфайли содир бўлган ножўя таъсирлар ўрганилди

🦠 Дори воситаларининг референт нархланиши ҳақида маълумот берилди

🦠 Ноқонуний муомалада бўлган 568 турдаги 10002 ўрам фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

🦠 Дорихоналарда қайси турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар бўлиши мажбурий ҳисобланади?

🦠 50 номдаги 813815 ўрам фармацевтика маҳсулотларига сертификат бериш рад этилди

🦠 Дори воситаларини маркировкалаш учун 2022 йилда 125 247 859 та рақамли маркировка кодлари тақдим этилди

🦠 Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди

🦠 Автотранспорт воситасининг тиббиёт қутичасида нималар бўлиши керак?

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини маркировкалашда нималарга этибор бериш керак?

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, мамлакатимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари старт олди.

Мавзу юзасидан, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Азизхон Асқаров импортёрлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фармацевтика маҳсулотларини маркировкалашда эътибор бериши керак бўлган муҳим жиҳатлар хусусида тўхталиб ўтди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🦠 Дори воситасини ичиш қоидалари:

▪️ Дори воситасини ичишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
▪️ Йўриқномани диққат билан ўқинг.
▪️ Сақлаш қоидасига риоя қилинг.
▪️ Қўллаш дозасини ошириб юборманг.
▪️ Дори воситасини сув билан ичинг.
▪️ Қўллаш даврийлигига амал қилинг!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzpharmcontrol
Дори воситаларининг референт нархи Хабарингиз бор, республикамизда 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди. Юқоридаги видеода ушбу тизим ва дори воситасининг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади?

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархлар қандай тартибда ҳисобланади?

Эндиликда референт нархлари қайд этилмаган дори воситалари хариди ва улгуржи реализацияси таъқиқланадими?

Батафсил ушбу видеода таништирамиз.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фармакопеясининг 1-нашри 3-жилди чоп этишга тайёрланмоқда

2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланганлиги тўғрисида маълум қилган эдик.

Мазкур нашрнинг 3-жилдига қуйидаги:

➡️Доривор ўсимлик хом ашёси ва доривор ўсимлик хом ашёсидан тайёрланган дори воситалар;
➡️Гомеопатик препаратлар;
➡️Тиббиётда қўллаш учун вакциналар;
➡️Тиббиётда қўллаш учун иммун зардоблар;
➡️Тиббиётда қўллаш учун биотерапевтик маҳсулотлар;
➡️Радиофармацевтик препаратлар хамда тиббиётда қўллаш учун чокли материаллар гуруҳларига мансуб бўлган дори воситаларининг жами 541 та хусусий фармакопея мақолалари киритилди.

Шу билан бирга умумий фармакопея мақолалари бўлимида юқоридаги гуруҳларга оид дори воситаларининг жами 17 та умумий фармакопея мақолалари жой эгаллаган.

Ҳозирги кунда Таҳририят кенгаши ва унинг котибияти томонидан Давлат фармакопеясининг 1-нашри 3-жилдини типографик усулда нашр этиш бўйича илмий-амалий, редакцион ва техник таҳрир ишлари якунланмоқда.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 #Infografika

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза Давлат маркази томонидан қанча муддатларда кўриб чиқилади?

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий таълимни ривожлантиришга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббий таълим, соҳа ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов раҳбарлигида танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилаётган ушбу тадбирда вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари шунингдек, бошқа тузилмалар раҳбар ходимлари иштирок этмоқда.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊 Фармаконадзор:

Не страшно ли принимать антибиотики последнего поколения?

На вопрос отвечает начальник отдела Фармаконадзора "Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники" Эльвира Свечникова.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚕️ Фармацевтик фаолият нима
ва у қандай йўналишлардан иборат?

Фармацевтика фаолияти деганда
— дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият тушунилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунининг 15-моддасига мувофиқ, фармацевтика фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:

🦠 дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
🦠 дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;
🦠 дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;
🦠 дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;
🦠 дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;
🦠 дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
🦠 доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.

🙂 Эслатиб ўтамиз, фармацевтика фаолияти — амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури ҳисобланиб, бунда фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмайди:

🦠 тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;
🦠 дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
🦠 дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;
🦠 доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
🦠 Офтальмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор этган ҳолда амалга оширилади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Шоира Назарова, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 3-моддасида:

🦠 “Cифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм” деб таъриф берилган.

Сифатсиз дори воситаларини сотганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ, сифатсиз дори воситаларини реализация қилиш — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик учун асос бўлади.

Шу ўринда, республикамиз ҳудудида дори воситаларини реализацияси билан шуғулланувчи барча ташкилотлардан ўз фаолиятларини амалга оширишда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш тартибига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламан.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥️ Фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш рақамлаштирилди

Юртимизга кириб келаётган ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш рақамлаштирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, бу тизимнинг йўлга қўйилиши қандай қулайлик яратди?

Мавзу юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот технологиялари бўлими бошлиғи Абдураҳим Ачилов сўз юритди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🦠 Дори воситасини қўллашдаги хатолар:

▪️ Сақлаш қоидасига риоя қилмаслик;
▪️ Тартибсиз ҳолатда қўллаш;
▪️ Таомга қўшиб истеьмол қилиш;
▪️ Капсулани қисмларга бўлиш;
▪️ Чой, кофе ва шарбатлар билан ичиш;
▪️ Ўзбошимчалик билан қабул қилиш;
▪️ Яроқлилик муддати утган дори воситаларини қабул қилиш.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Симобли термометр синганда қандай йўл тутиш зарур?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳавфсизлик чораси сифатида электрон термометрлардан фойдаланишни тавсия этади, чунки симоб инсон организми учун ҳавфли ҳисобланади.

Авваламбор симобли термометрларни махсус қадоқларда ва болалар қўли етмайдиган жойларда сақлаш керак. Шунга қарамасдан симобли термометр синиб қолганда қандай йўл тутиш кераклигини биласизми? Қуйида риоя қилиниши керак бўлган қоидаларни келтириб ўтамиз:

🦠 Айнан бизга ҳавф туғдирадиган ҳолат бу симобни буғланишидир. Бундай буғдан нафас олганда организмнинг заҳарланиши юзага келади. Симоб ҳаво ҳарорати +18 дан юқори даражада буғланади. Демак биринчи навбатда хона деразаларини очиб шамоллатишга киришинг.

🦠 Асло тўкилган симобни чангютгич ёрдамида тозалашга урунманг. Бунинг учун скотч лентасидан фойдаланинг. Агар симоб бирор бир тешик ёки чуқурчага тўкилган бўлса, бурун тозалаш учун қўлланиладиган аспиратор ёрдамида тозалаб олишингиз мумкин. Бироқ симоб йиғилган буюмни ташлаб юборишни унутманг.

🦠 Борди-ю симоб сизни қўлингиз етмайдиган жойга тўкилган бўлса, уни махсус уй шароитида тайёрланган аралашма ёрдамида зарарсизлантириш мумкин. Аралашмани тайёрлаш учун 1л сувга 40 гр қиргичдан чиқарилган хўжалик совуни ва 50 гр сода солинг ва ушбу аралашмани симоб тўкилган жойга қуйинг.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Антибиотикларни қўллаш чоғида анафилактик ёки аллергик шок кузатилганда нима қилиш керак?

Стационар шароитда антибиотикларни қўллаш чоғида кузатилиши мумкин бўлган хавфли реакциялар юз берганда беморга қандай ёрдам бериш кераклиги бўйича Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев ўз фикларини билдирди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соғлом бўлай десангиз қуйидагиларга амал қилинг:

🦠 Зарарли одатлардан воз кечиш;
🦠 Соғлом уйқуда бўлиш;
🦠 Тўғри овқатланишга амал қилиш;
🦠 Тоза ҳавода сайр қилиш;
🦠 Яхши кайфиятда бўлиш;
🦠 Организмни чиниқтириш;
🦠 Кун тартибига риоя қилиш;
🦠 Спорт билан шуғулланиш.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуёнларда ўтказиладиган пирогенлик синовидан босқичма-босқич воз кечиш мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14-16 февраль кунлари Бельгиянинг Брюссель шаҳрида Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (EDQM) ва Ҳайвонларда ўтказиладиган синовларга муқобил йўналишлар бўйича Европа ҳамкорлиги (EPAA) доирасида ташкиллаштирилган “Келажакдаги пирогенлик синови: Қуёнларда ўтказиладиган пирогенлик синовидан босқичма-босқич воз кечиш (The future of pyrogenicity testing: phasing out the rabbit pyrogen test)” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Гибрид шаклда ўтган халқаро тадбирда 60 дан ортиқ давлатлардан оффлайн ва онлайн тарзда 500 дан ортиқ тор доирадаги етакчи экспертлар қаторида юртимиздан ССВнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармакопея қўмитаси, Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими, Фармако-токсикологик таҳлил лабораторияси, Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мутахассислари иштирок этишди.

Халқаро конференция давомида дори воситаларининг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мунозаралар ўтказилди. Шунингдек, Европа фармакопея комиссиясининг тегишли қарорига асосан “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда Европа фармакопеяси матнларини нусхалаштириш ва уйғунлаштириш ҳуқуқини тақдим қилиш тўғрисида”ги келишув ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан қатнашчиларга маълумот берилди.

☑️ Уч кунлик тадбир якунида барча ишлаб чиқарувчиларга янги қўшилган фармакопея мақоласи талаблари асосида қуёнлардаги ўтказиладиган in vivo пирогенлик синовини мос келувчи муқобил in vitro усулига ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Таблеткаларининг ўртасидаги чизиқ нимани англатади?

Муаттар Хўжаева,
Фармацевтика фанлари номзоди, доцент:

Эътибор берган бўлсангиз, айрим дори таблеткаларининг ўртасида чизиқ туширилган бўлади. Бу мазкур дори воситасини иккига ажратиш мумкин деганидир. Агар бундай белги бўлмаса, таблеткани бўлиб, ичмаслик керак.

Усти махсус қоплам билан ўралган таблеткаларни майдалаб ёки сувда эритиб ичиш мумкин эмас! Таркибидаги кучли таъсир этувчи моддалар ошқозонда оғриқ қўзғатиши, оғиз-томоқ органларини шикастлантириши мумкин.

Қизил рангдаги таблетка ва капсулалар лорингит билан оғриган беморларга мумкин эмас!

Махсус хом-ашё ичига жойланган дори воситасини шу ҳолича қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Баъзилар катта ўлчамдаги капсулани ютишга қийналиб, ичидаги кукунини ажратиб ичади. Аслида эса капсула кўринишидаги дори турини очилмаган ҳолатда ичиш керак!

Негаки унинг устидаги қобиқ ошқозонда парчаланиши назарда тутилган бўлади ва дори препарати айнан шундай шаклда истеъмол қилинганда самарали таъсир кўрсатади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

🦠 Дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

🦠 Дори воситаларини маркировкалашда нималарга этибор бериш керак?

🦠 Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади?

🦠 Давлат фармакопеясининг 1-нашри 3-жилди чоп этишга тайёрланмоқда

🦠 Фармацевтик фаолият нима
ва у қандай йўналишлардан
иборат?

🦠 Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

🦠 Симобли термометр синганда қандай йўл тутиш зарур?

🦠 Антибиотикларни қўллаш чоғида анафилактик ёки аллергик шок кузатилганда нима қилиш керак?

🦠 Қуёнларда ўтказиладиган пирогенлик синовидан босқичма-босқич воз кечиш мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

🦠 Таблеткаларининг ўртасидаги чизиқ нимани англатади?

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари назорати қандай кечмоқда?

Юртимизда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмаси ва нотиббий мақсадларда фойланишига қарши қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Мавзу юзасидан Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов билан суҳбатлашдик.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM