Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
687 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Қонунчиликка кўра, ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиниши белгиланган.

🔍 Шунингдек, малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш, кетиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор? - Жавоб

🦠 Симобли термометр синганда қандай йўл тутиш зарур? - Жавоб

🦠 Антибиотикларни қўллаш чоғида анафилактик ёки аллергик шок кузатилганда нима қилиш керак? - Жавоб

🦠 Таблеткаларининг ўртасидаги чизиқ нимани англатади? - Жавоб

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Тиббий ўлчаш воситалари доимий равишда назоратдан ўтказилиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникалар метрологик назоратидан ўтказилиши лозим.

Бундай ўлчаш функцияларига эга бўлган барча турдаги тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш ва уларнинг метрологик назорати бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Қиёслаш лабораторияси фаолияти йўлга қўйилган.

Маълумот учун, 2024 йил 6 ойи давомида даволаш-профилактика муассасалари ва хусусий секторлар томонидан тақдим этилган аризалар асосида мазкур лаборатория томонидан 1702 та ўлчаш воситалари қиёсланди ва уларга Қиёслаш сeртификати ва Қиёслаш гувоҳномалари расмийлаштирилди.


Хурматли мутахассислар!

Қиёслаш лабораторияси хизматдан фойдаланиш бўйича мурожаатингизни ушбу намунани тўлдирган ҳолда  farmkomitet@ssv.uz почтасига йўллашингиз мумкин.

Батафсил маълумот олиш учун:
(90) 929-53-47; (90) 315-86-89

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаси хариди учун товар ва касса чекини бериш мажбурийми?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда, дорихонада дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилиши кераклиги белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🆘 Ноқонуний муомалада аниқланган фарммаҳсулотлар экспертиза қилинди

Жорий йилнинг 6 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотларини экпертизадан ўтказиш бўйича 1013 та мурожаат келиб тушди.

💊 Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувларидан ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, 7 433 турдаги 78 960 ўрам жумладан:

➡️ 2950 турдаги 28 515 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
➡️ 3688 турдаги 45 060 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган.
➡️ 90 турдаги 635 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
➡️ 650 турдаги 1800 ўрам — яроқлик муддати тугаган (сифатсиз);
➡️ 55 турдаги 2950 ўрам — қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда чора кўриш мақсадида маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионларига қўнғироқ қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри ва унинг иловалари фармацевтика маҳсулотлари сифатини таъминлашда замонавий халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган ҳолда етакчи фармакопеялар: Европа фармакопеяси (European Pharmacopoeia) ва Америка Қўшма Штатлари фармакопеяси (United States Pharmacopeia (USP) билан уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилди.

Маълумот учун, Давлат фармакопеяси дори воситаларига ва тиббий буюмларга доир талабларни, умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш усулларини ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами бўлган расмий нашр ҳисобланади.

 
Бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жами 30 дан ортиқ ҳудудий ва миллий фармакопея эътироф этилган бўлиб, улар Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органларининг (“The Index of World Pharmacopoeias and Pharmacopoeial Authorities by World Health Organization”) индексига киритилган.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси ҳам мазкур индексдан ўрин эгаллаган бўлиб, бугунги кунда мамлакатимиз Фармакопея органи АҚШ Фармакопея Конвенциясининг ҳақиқий аъзоси, Европа Ҳамжамияти Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (EDQM) ва ЕОИИ Фармакопея қўмитаси кузатувчи сифатида дунёнинг ривожланган мамлакатлар етакчи фармакопеялари монографияларини ишлаб чиқишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда жадал фаолият олиб боришмоқда.

Мамлакатимиз фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаларини ишлаб чиқилишининг долзарблиги, уларни тузилиши ва амалиётда қўллаш бўйича батафсил маълумотнома билан бу ерда танишасиз.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда тегишли ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган омборхона аниқланди

Ўрганишлар давомида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хулосасига кўра, фуқаро фармацевтика фаолият билан шуғулланиш учун тегишли лицензия олмасдан ноқонуний шуғулланаётганлиги маълум бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
5-11 август 2024.й
Дайжест
🟦🟦🟦

Ўтган ҳафтада рўй берган муҳим воқеалар
дайжести

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дорихонaлaрдa бўлиши мaжбурий бўлгaн тиббий буюмлaр нималардан иборат?

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 21 ноябрдаги 71-сон буйруғи билан "Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати" тасдиқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❗️Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганларга ҳукм ўқилди

Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам судланган А.Д. синфдоши Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг август ойида Қирғиз Республикасида истиқомат қилувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат чегараси орқали ноқонуний ўтказилган 87 турдаги “Фокусин”, “Допегит”, “Когитум”, “Эринит” ва бошқа дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ДХХ ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг маълум бир қисми давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳамда уларга нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ва Қўрғонтепа туман суди томонидан А.Д.га нисбатан 5 йил ҳамда Ш.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📄 154 номдаги дори воситаси ва 472 номдаги тиббий буюм ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилди

2024 йил 6 ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 70 номдаги дори воситаси, 35 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг 84 номдаги дори воситаси, 437 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

❗️ Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, улгуржи ва чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни Олимпия ўйинларида эришилган улкан зафар билан табриклади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✏️✏️✏️

Ойлик, пенсия, нафақалар оширилади

"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.

📊 Бунда:

☑️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
☑️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
☑️ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.

📊 Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан:

☑️ бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

☑️ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
☑️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
☑️ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш ва/ёки рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси муддатини узайтириш жараёнида норматив ҳужжатларни фармакопея талаблари асосида ишлаб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси устувор этиб белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тиббиётда қўлланиши мумкин бўлмаган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди

Ўтган ҳафта давомида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент, Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.


🔍 Таҳлил натижаларига кўра, 214 турдаги 2174 ўрам жумладан:

🦠 74 турдаги 774 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
🦠 113 турдаги 1350 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
🦠 3 турдаги 3 ўрам — яроқсиз;
🦠 24 турдаги 47 ўрам — яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Шунингдек, сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

💊 Инсонлар саломатлигини тиклашда бевосита таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг таркиби, хавфсизлиги, безарар ва самадорлиги ҳамда организмга таъсир этиш хусусиятларини ўрганишда лаборатория имкониятлари ва малакали мутахасисслар тажрибаси муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали аҳолини халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатли дори воситалари билан таъминлаш мумкин.

ЖССТнинг қайта малакалаш дастури айни шу мақсадга қаратилган бўлиб, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мазкур дастур асосида преквалификациядан ўтиш бўйича тайёргарлик кўрмоқда.

Хўш, бу амалиёт марказ лабораториялари учун қанчалик аҳамиятли?


Батафсил матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу лавҳада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Ҳисобот даврида 276 номдаги фармацевтик маҳсулотларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатлари узайтирилди


2024 йил 6 ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 50 номдаги дори воситаси, 26 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг 127 номдаги дори воситаси, 49 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникасининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатлари узайтирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари ЖССТнинг субминтақавий семинарида иштирок этди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаваий бюроси томонидан Туркиянинг Истанбул шаҳрида ЖССТ “Импорт қилувчи мамлакатларда пандемия ёки бошқа фавқулодда фойдаланиш учун вакциналарни назорат қилишни тартибга солиш тайёрлиги қўлланмаларини жорий қилиш” бўйича субминтақавий семинари бўлиб ўтди.

Унда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ ходимлари ҳам иштирок этиб, пандемиядаги фавқулодда вазиятларга тайёрланиш режаларида ваколатли органларнинг роли, норматив баҳолаш ва вакциналарни рўйхатга олиш учун хавфга йўналтирилган омиллар, рўйхатдан ўтказилгандан кейинги фаолият, Фармаконазорат/эмлашнинг нохуш ҳодисаларини мониторинг қилиш, постмаркетинг назорати бўйича тақдимот ва маърузалар билан танишди.

Шунингдек, семинар давомида “Фармаконазорат бўйича ваколатли органнинг тайёргарлиги”, “Мамлакатлар тажрибаси: муаммолар (мулоҳазалар)”, “Covid-19 пандемиясидан олинган сабоқлар”, “Импорт қилувчи мамлакатларда пандемияга қарши вакциналарни сотиш учун рўйхатдан ўтказиш бўйича ваколатли органнинг тайёргарлиги" мавзусида академик курслар бўлиб ўтди.
Ўқув-машғулотлари доирасаида 10 та мамлакатдан келган иштирокчилар дори воситаларини олиб киришга рухсат бериш, вакциналарни бозорда кузатиш ва назорат қилиш, партияни чиқариш ва рўйхатдан ўтказилгандан кейин вакциналарга ўзгартиришлар киритиш мавзуларида ўзаро фикр алмашиб, халқаро экспертлар иштирокида муҳокамаларда фаол бўлишди.

Тренинг якунида, қатнашчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида ноқонуний дорихона фаолияти фош этилди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Қарши шаҳрида қонунга ҳилоф равишда ташкил этилган дорихона фаолияти аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📄 Ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (ЎРҚ-928-сон 30.05.2024 билан) ўзгартириш киритилди.

Унга мувофиқ, юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM