Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.22K photos
689 videos
502 files
3.11K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Farmatsevtika mahsulotlari xavsizligi markazi ochiq tanlov e'lon qiladi

Sog‘liqni saqlash vazirligi huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasi tashkilotdagi mavjud vakant lavozimlar uchun ochiq tanlov eʼlon qiladi.

Tanlov haqida quyidagi havola orqali batafsil tanishishingiz mumkin.
--
Государственное учреждение «Центр безопасности фармацевтической продукции» при Минздраве объявляет открытый конкурс на имеющиеся вакантные должности в организации.

Подробнее о конкурсе вы можете узнать по ссылке ниже.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Жиззах вилоятида ҳужжатсиз дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Э. ва А.С. фуқаро М.Х. тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 31 минг дона "Natriy xlorid 0.9%” дори воситасини 8 000 АҚШ доллари ва 37,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Марказ мутахассислари учун малака ошириш курси ташкил этилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш юзасидан марказ мутахассислари учун малака ошириш курси ташкил этилди. (Фотобанк)

Бунда кўзланган мақсад муассасанинг мувофиқликни баҳолашда иштирок этувчи барча мутахассисларининг соҳадаги назорат ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёрлиги, бажариладиган вазифалар ва функцияларига мувофиқлигини таъминлашдир.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Франциянинг дори воситалари ва тиббий буюмлар хавфсизлиги миллий агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, Франция регулятор органи вакиллари Агентликнинг Европа ва инновациялар бўлими директори Валери Деню ҳамда Европа ва халқаро стратегик ҳамкорлик, инновацияларни ривожлантириш бўлими раҳбари Мигель Блай иштирокида ташриф доирасидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, Франция тажрибаси асосида миллий тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган икки томонлама муносабатларни ўрнатиш ва бу борада ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, фармацевтика маҳсулотларини рўйхатга олиш, сертификатлаштириш, фаолиятни лицензиялаш ҳамда фармакологик ва постмаркетинг назорати соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди.


Мулоқот давомида томонлар Марказ мутахассислари учун стажировка дастурларини яратиш, соҳага доир ахборот алмашиш ва ўқув тадбирларини ташкил этиш орқали кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилди.

Франция дори воситалари ва тиббий буюмлар хавфсизлиги миллий агентлиги Ўзбекистоннинг тартибга солиш тизимини такомиллаштиришда ҳамда Марказ лабораторияларининг 3-етуклик даражасини олишида ўз мутахассисларини ажратиш орқали, зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, франциялик ҳамкасблар марказ вакилларини шу йилнинг октябр ойида Лион шаҳрида ЖССТ академиясининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф этди.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍2
Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида экспертиза ва синовдан ўтказиш маркази экспертлари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари учун ташкил этилган ўқув семинари ўз ниҳоясига етди.

📑 4 кун давомида бўлиб ўтган мазкур ўқув тренинг ракурси дори воситаларини рўйхатга олиш ва уларнинг сифатини назорат қилишни асосий жиҳатларига қаратилди. (Фотобанк)

Машғулотларда фаол қатнашган барча тингловчиларга семинар якунида махсус сертификатлар топширилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔬 Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси фаолияти кенгайтирилди

“Ўзбекистон аккредитация маркази” ДМ Аккредитация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор аккредитация объектларининг аккредитация ва даврий баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.  

Йиғилиш хулосасига кўра:


“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ аккредитация қилинган синов лабораториясининг (O‘ZAK.SL.0133) аккредитация соҳаси кенгайтирилди.

Эндиликда Марказнинг Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси 22 та халқаро ва 12 та миллий стандартлар асосида фармацевтика маҳсулотларини синовдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
❗️Эълон: Фармацевтика маҳсулотлари хавсизлиги маркази очиқ танлов эълон қилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ташкилотдаги мавжуд қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилади:

☑️ Фармакопея қўмитаси етакчи мутахассиси

☑️
Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи бош мутахассиси

☑️
Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи 1-тоифали мутахассиси

☑️ Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими 1-тоифали мутахассиси

☑️
Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси етакчи мутахассиси

☑️ Фармакология қўмитаси етакчи мутахассиси

☑️
Фармакология қўмитаси 1-тоифали мутахассиси

☑️
Фармакология қўмитаси 2-тоифали мутахассиси

☑️
Ахборот технологиялари бўлими 1-тоифали мутахассиси

📑 Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар жорий йилнинг 13 август санасига қадар қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган ҳафтадаги муҳим хабарлар ҳафта дайжестида:

Қашқадарё вилоятида 311,5 млн сўмлик ҳужжациз дори воситалари ва тиббий буюмларни сотувга қўйган дорихона аниқланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (European Directorate for the Quality of Medicines & HealthCare, EDQM) раҳбарияти билан учрашди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятини халқаро тартибга солиш ҳамжамиятига интеграциялашув орқали такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, Тошкент ва Андижон шаҳарларида жойлашган Марказ назорат лабораторияларидаги ходимларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида экспертиза ва синовдан ўтказиш маркази экспертларнинг юртимизга ташрифи доирасида "Belpharm" заводи ишлаб чиқариш линиялари билан яқиндан танишилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ташаббуси билан марказ мутахассислари учун малака ошириш курси ташкил этилди

Франциянинг дори воситалари ва тиббий буюмлар хавфсизлиги миллий агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида экспертиза ва синовдан ўтказиш маркази экспертлари иштирокида Марказ мутахассислари учун ўқув семинари ташкил қилинди

Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси фаолияти кенгайтирилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкилотдаги мавжуд вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❗️ЖССТ хавфли бактерия ва вируслар рўйхатини янгилади

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади.

🔬Бунинг учун 50 дан ортиқ мамлакатнинг 200 нафардан зиёд олимлари иштирокида 1652 патогенни қамраб олувчи 28 вирус ва битта асосий бактерия гуруҳига доир маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқот натижаларига таянилди.

📊 Шу тариқа янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди. Улар сафига А гуруҳига мансуб грипп вируслари, денге иситмаси ва маймун чечаги (mpox) киритилди.

🔎 2017 ва 2018 йилларда глобал пандемияга сабаб бўлувчи патогенлар рўйхатидан атиги ўнга яқин вирус ва бактериялар ўрин олганини ҳисобга олсак, “Х касаллиги”ни юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари йил сайин ортаётгани маълум бўлади.

Хўш, бу рўйхат нима учун керак?

💉Экспертлар фикрича, ушбу манбадан инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Яъни устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди.

📌 Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ушбу прогноз учун баъзи минтақаларда парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олиши сабаб бўлганди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 06.08.2024.pdf
6 MB
Референт нархлар 06.08.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Квинсленд университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 хавф калькулятори энди постковид синдроми ривожланиш хавфини аниқлаш имконини беради.

Ушбу калькулятор асосида Флиндерс университети, Квинсленд технология университети, Сидней университети ва Иммунизация коалицияси олимлари, шифокорлари ва тадқиқотчилари коронавирус инфекциясидан 6 ой ўтгач постковид синдроми ривожланиш хавфини индивидуал баҳолайдиган онлайн воситани ишлаб чиқдилар.

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети ходими Кирсти Шортнинг сўзларига кўра, ушбу калькулятор сурункали касалликка қарши курашда самарали восита бўлиб хизмат қилади.

"Постковид синдром - бу 10 хил аъзо тизими томонидан 200 дан ортиқ аломатларни ўз ичига олган ва мутлақо ҳар хил кўринишга эга бўлган касаллик. Энг кенг тарқалган аломатлар қаторига чарчоқ, когнитив бузилишлар ва ҳансираш киради," - деди доктор Шорт.

Доктор Шортнинг таъкидлашича, COVID-19 ни ташхислаш ва даволаш усуллари ҳали мукаммал эмаслигига қарамай, ҳозирги вақтда ушбу касалликнинг ривожланиш хавф омилларини аниқ тушунишга эришилди.

"Калькулятор бир қатор омилларни, жумладан, ёш, жинс, инсонда шу кунгача бўлган касалликлар, эмлаш, илгари юқтирган инфекциялар сони ва вирусга қарши дориларни қўллашни ҳисобга олади," - деди у.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Қонунчиликка кўра, ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиниши белгиланган.

🔍 Шунингдек, малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш, кетиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор? - Жавоб

🦠 Симобли термометр синганда қандай йўл тутиш зарур? - Жавоб

🦠 Антибиотикларни қўллаш чоғида анафилактик ёки аллергик шок кузатилганда нима қилиш керак? - Жавоб

🦠 Таблеткаларининг ўртасидаги чизиқ нимани англатади? - Жавоб

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Тиббий ўлчаш воситалари доимий равишда назоратдан ўтказилиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникалар метрологик назоратидан ўтказилиши лозим.

Бундай ўлчаш функцияларига эга бўлган барча турдаги тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш ва уларнинг метрологик назорати бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Қиёслаш лабораторияси фаолияти йўлга қўйилган.

Маълумот учун, 2024 йил 6 ойи давомида даволаш-профилактика муассасалари ва хусусий секторлар томонидан тақдим этилган аризалар асосида мазкур лаборатория томонидан 1702 та ўлчаш воситалари қиёсланди ва уларга Қиёслаш сeртификати ва Қиёслаш гувоҳномалари расмийлаштирилди.


Хурматли мутахассислар!

Қиёслаш лабораторияси хизматдан фойдаланиш бўйича мурожаатингизни ушбу намунани тўлдирган ҳолда  farmkomitet@ssv.uz почтасига йўллашингиз мумкин.

Батафсил маълумот олиш учун:
(90) 929-53-47; (90) 315-86-89

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаси хариди учун товар ва касса чекини бериш мажбурийми?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда, дорихонада дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилиши кераклиги белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🆘 Ноқонуний муомалада аниқланган фарммаҳсулотлар экспертиза қилинди

Жорий йилнинг 6 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотларини экпертизадан ўтказиш бўйича 1013 та мурожаат келиб тушди.

💊 Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувларидан ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, 7 433 турдаги 78 960 ўрам жумладан:

➡️ 2950 турдаги 28 515 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
➡️ 3688 турдаги 45 060 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган.
➡️ 90 турдаги 635 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
➡️ 650 турдаги 1800 ўрам — яроқлик муддати тугаган (сифатсиз);
➡️ 55 турдаги 2950 ўрам — қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда чора кўриш мақсадида маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионларига қўнғироқ қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри ва унинг иловалари фармацевтика маҳсулотлари сифатини таъминлашда замонавий халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган ҳолда етакчи фармакопеялар: Европа фармакопеяси (European Pharmacopoeia) ва Америка Қўшма Штатлари фармакопеяси (United States Pharmacopeia (USP) билан уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилди.

Маълумот учун, Давлат фармакопеяси дори воситаларига ва тиббий буюмларга доир талабларни, умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш усулларини ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами бўлган расмий нашр ҳисобланади.

 
Бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жами 30 дан ортиқ ҳудудий ва миллий фармакопея эътироф этилган бўлиб, улар Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органларининг (“The Index of World Pharmacopoeias and Pharmacopoeial Authorities by World Health Organization”) индексига киритилган.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси ҳам мазкур индексдан ўрин эгаллаган бўлиб, бугунги кунда мамлакатимиз Фармакопея органи АҚШ Фармакопея Конвенциясининг ҳақиқий аъзоси, Европа Ҳамжамияти Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (EDQM) ва ЕОИИ Фармакопея қўмитаси кузатувчи сифатида дунёнинг ривожланган мамлакатлар етакчи фармакопеялари монографияларини ишлаб чиқишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда жадал фаолият олиб боришмоқда.

Мамлакатимиз фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаларини ишлаб чиқилишининг долзарблиги, уларни тузилиши ва амалиётда қўллаш бўйича батафсил маълумотнома билан бу ерда танишасиз.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда тегишли ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган омборхона аниқланди

Ўрганишлар давомида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хулосасига кўра, фуқаро фармацевтика фаолият билан шуғулланиш учун тегишли лицензия олмасдан ноқонуний шуғулланаётганлиги маълум бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
5-11 август 2024.й
Дайжест
🟦🟦🟦

Ўтган ҳафтада рўй берган муҳим воқеалар
дайжести

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM