This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Антибиотиклар вирусни, жумладан шамоллаш ва гриппни даволамайди!
Антибиотикларни қачонки шикофор сизга рецепт билан тайинласа, шундагина унинг назорати остида қўллашингиз мумкин.
Қўллаётган антибиотикларингизни бошқа инсонларга (хусусан оила аъзоларингизга ҳам) берманг!
Инфекция юқишини олдини олиш мақсадида қўлларингизни ювиб юринг.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дорихоналарда қайси турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар бўлиши мажбурий ҳисобланади?
Муҳаббат Ибрагимова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси:
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан, юртдошларимизнинг дори воситаларига бўлган талабини ҳамда кенг тарқалган касалликларни даволашга мўлжалланган маҳаллий арзон ва сифатли дори воситларига бўлган эҳтиёжини қондириш шунингдек, муҳимлиги жиҳатдан дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.
Мазкур рўйхатда 26 номдаги (халқаро патентланмаган ва савдо номидаги) дори воситалари ҳамда 6 хил тиббий буюмлар, жумладан:
▪️Шприцлар
▪️Инфузион системалар
▪️Тиббий пахта
▪️Бинт
▪️Тиббиёт докаси
▪️Тиббий қўлқоп ўрин эгаллаган.
(Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги манзилда батафсил танишасиз.)
Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабига кўра, дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизи доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари учун ажратилган бўлиши керак.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
50 номдаги 813815 ўрам фармацевтика маҳсулотларига сертификат бериш рад этилди
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида, жорий йилнинг январ ойи давомида юртимизга импорт қилинган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.
🦠 Экспертиза натижасига кўра, Германия, Ҳиндистон, Венгрия, Греция, Италия, Жанубий Корея, Хитой ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 50 номдаги 813815 ўрам, умумий қиймати 27 млрд сўмдан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ва сертификатлаштирилиши рад этилди.
Таъкидлаш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сертификатлаш жараёнлари қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир серия алоҳида лаборатор текширувлардан ўтказилиб, сифатсизлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотларининг эркин муомалага чиқарилишини олди олинмоқда.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида, жорий йилнинг январ ойи давомида юртимизга импорт қилинган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.
Таъкидлаш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сертификатлаш жараёнлари қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир серия алоҳида лаборатор текширувлардан ўтказилиб, сифатсизлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотларининг эркин муомалага чиқарилишини олди олинмоқда.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг референт нархи
Хабарингиз бор, республикамизда 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди.
Юқоридаги видеода ушбу тизим ва дори воситасининг референт нархи ҳақида батафсил маълумот берамиз.

ССВ: Вазир турк қардошларимизга ҳамдардлик билдирди
Туркияда юз берган кенг кўламли табиий офат ва унинг оқибатлари бутун дунёни ларзага солди. Вайроналар остида қолган инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва зилзила талафотларини бартараф этишга ўзбек қутқарувчилари, хусусан, бир гуруҳ тиббиёт ходимларимиз ҳам алоҳида ҳисса қўшмоқда.
Қардошларимиз бошига тушган оғир синов ва йўқотишлардан халқимиз чуқур қайғуда. Давлатимиз томонидан жўнатилаётган гуманитар ёрдам юкларига қўшимча равишда жамоатчилик вакиллари ҳам ўз ташаббуси билан инсонпарварлик кўмагини кўрсатиш ҳаракатида.
Шундай дамларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги бир гуруҳ тизим масъуллари Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимиздан кўнгил сўради ва бу ерда очилган ҳамдардлик китобига ўз тасалли сўзларини ёзиб қолдирди.

Дори воситаларини маркировкалаш учун 2022 йилда 125 247 859 та рақамли маркировка кодлари тақдим этилди
Азиз Абдумаликов, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси:
Бугунги кунда ТИФ ТН коди позициясига мувофиқ, рақамли маркировкаланиш тизимига ўтиши лозим бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи 59 та маҳаллий корхона юртимизда фаолият юритмоқда.
🦠 Улардан 53 тасида маркировкалаш тизимини жорий этишда зурур бўлган ускуна ва дастурий маҳсулотлар сотиб олиш юзасидан шартномалар тузилган бўлиб, шундан 48 тасида дори воситалари рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Шунингдек, яна 5 корхонада ускуна ва дастурий маҳсулотлар етказиб берилиши ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш линияларига ўрнатилиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Қолган 6 та маҳаллий корхона ҳам ўз фаолиятида мазкур тизимни жорий қилиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, тизим оператори “CRPT TURON” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрь санасига қадар, хорижий корхоналарга 37 977 367 та, маҳаллий корхоналар ҳамда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг юртимиздаги ваколатхоналарига 87 270 492 та жами, 125 247 859 та рақамли маркировка кодлари тақдим этилган бўлиб, энди истеьмолчилар дори воситасини харид қилишда “ASL Belgisi” мобил иловаси орқали маркировка кодини сканерлаб харид қилинаётган маҳсулот ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади.
—
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб юртимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланган бўлиб, жараён 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Азиз Абдумаликов, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси:
Бугунги кунда ТИФ ТН коди позициясига мувофиқ, рақамли маркировкаланиш тизимига ўтиши лозим бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи 59 та маҳаллий корхона юртимизда фаолият юритмоқда.
Шунингдек, яна 5 корхонада ускуна ва дастурий маҳсулотлар етказиб берилиши ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш линияларига ўрнатилиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Қолган 6 та маҳаллий корхона ҳам ўз фаолиятида мазкур тизимни жорий қилиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, тизим оператори “CRPT TURON” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрь санасига қадар, хорижий корхоналарга 37 977 367 та, маҳаллий корхоналар ҳамда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг юртимиздаги ваколатхоналарига 87 270 492 та жами, 125 247 859 та рақамли маркировка кодлари тақдим этилган бўлиб, энди истеьмолчилар дори воситасини харид қилишда “ASL Belgisi” мобил иловаси орқали маркировка кодини сканерлаб харид қилинаётган маҳсулот ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади.
—
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб юртимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланган бўлиб, жараён 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди
Фармакопея — бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир.
Замонавий фармакопеяларинг асосий вазифаси — дори воситалари сифатига умумий талабларни, шунингдек фаол фармацевтика субстанциялари, тайёр дори воситалари, ёрдамчи моддалар, реактивлар, реагентлар ва шу кабиларга қўйиладиган алоҳида сифат стандартларини белгилашдан иборатдир.
🌎 Бугунги кунда амалда бўлган ЖССТнинг “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси”га кирган мамлакатлар рўйхатида 57 та мамлакат, жумладан 3 та ҳудудий фармакопея органлари (ЕИ, ЕОИИ ва Африка мамлакатлари) ва 1 та ЖССТ (халқаро фармакопея) акс эттирилган бўлиб, 2021 йил декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу индексга киритилгандир.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди.
🦠 Мазкур жилддан ўрин эгаллаган фармакопея мақолалари ва бошқа маълумотлар ҳақида ушбу ҳаволада батафсил ўқишингиз мумкин.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Фармакопея — бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир.
Замонавий фармакопеяларинг асосий вазифаси — дори воситалари сифатига умумий талабларни, шунингдек фаол фармацевтика субстанциялари, тайёр дори воситалари, ёрдамчи моддалар, реактивлар, реагентлар ва шу кабиларга қўйиладиган алоҳида сифат стандартларини белгилашдан иборатдир.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Психотроп дори воситаларини сурункали истеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келади
Тошкент вилоят ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада инсон организмига кучли таъсир қилувчи психотроп ва синтетик дори воситаларини мунтазам истеъмол қилиш оқибатлари мантиқан 4 босқичда намойиш этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Автотранспорт воситасининг тиббиёт қутичасида нималар бўлиши керак?
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи (рўйхат рақами 2241-сон, 05.07. 2011) билан тасдиқланган.
Ушбу рўйхатда миқдори, автотранспорт категориясига кўра белгиланган, ташқи қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш ва жароҳатларга боғлам қўйиш учун тиббий буюмлар, юрак ўпка реанимацияси воситалари ва бошқа воситалар ўрин эгаллаган. (Тўлиқ рўйхат иловада.)
Маълумот учун, "Йўл ҳаракати қоидалари" талабларига мувофиқ тиббиёт қутичаси транспорт воситаларини ишлаб чиқарган ташкилот томонидан белгиланган жойга мустаҳкам ўрнатилади. Агар транспорт воситасини конструкциясида бундай жой кўзда тутилмаган бўлса, тиббиёт қутичаси осон олинадиган жойда бўлиши лозим.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини маркировкалашда нималарга этибор бериш керак?
Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, мамлакатимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари старт олди.
Мавзу юзасидан, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Азизхон Асқаров импортёрлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фармацевтика маҳсулотларини маркировкалашда эътибор бериши керак бўлган муҳим жиҳатлар хусусида тўхталиб ўтди.
🕊 @uzpharmcontrol
Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, мамлакатимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари старт олди.
Мавзу юзасидан, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Азизхон Асқаров импортёрлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фармацевтика маҳсулотларини маркировкалашда эътибор бериши керак бўлган муҳим жиҳатлар хусусида тўхталиб ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
▪️ Дори воситасини ичишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
▪️ Йўриқномани диққат билан ўқинг.
▪️ Сақлаш қоидасига риоя қилинг.
▪️ Қўллаш дозасини ошириб юборманг.
▪️ Дори воситасини сув билан ичинг.
▪️ Қўллаш даврийлигига амал қилинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzpharmcontrol
Дори воситаларининг референт нархи Хабарингиз бор, республикамизда 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди. Юқоридаги видеода ушбу тизим ва дори воситасининг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларига чекланган нархлар қандай ҳисобланади?
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархлар қандай тартибда ҳисобланади?
Эндиликда референт нархлари қайд этилмаган дори воситалари хариди ва улгуржи реализацияси таъқиқланадими?
Батафсил ушбу видеода таништирамиз.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархлар қандай тартибда ҳисобланади?
Эндиликда референт нархлари қайд этилмаган дори воситалари хариди ва улгуржи реализацияси таъқиқланадими?
Батафсил ушбу видеода таништирамиз.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фармакопеясининг 1-нашри 3-жилди чоп этишга тайёрланмоқда
2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланганлиги тўғрисида маълум қилган эдик.
Мазкур нашрнинг 3-жилдига қуйидаги:
➡️ Доривор ўсимлик хом ашёси ва доривор ўсимлик хом ашёсидан тайёрланган дори воситалар;
➡️ Гомеопатик препаратлар;
➡️ Тиббиётда қўллаш учун вакциналар;
➡️ Тиббиётда қўллаш учун иммун зардоблар;
➡️ Тиббиётда қўллаш учун биотерапевтик маҳсулотлар;
➡️ Радиофармацевтик препаратлар хамда тиббиётда қўллаш учун чокли материаллар гуруҳларига мансуб бўлган дори воситаларининг жами 541 та хусусий фармакопея мақолалари киритилди.
Шу билан бирга умумий фармакопея мақолалари бўлимида юқоридаги гуруҳларга оид дори воситаларининг жами 17 та умумий фармакопея мақолалари жой эгаллаган.
Ҳозирги кунда Таҳририят кенгаши ва унинг котибияти томонидан Давлат фармакопеясининг 1-нашри 3-жилдини типографик усулда нашр этиш бўйича илмий-амалий, редакцион ва техник таҳрир ишлари якунланмоқда.
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланганлиги тўғрисида маълум қилган эдик.
Мазкур нашрнинг 3-жилдига қуйидаги:
Шу билан бирга умумий фармакопея мақолалари бўлимида юқоридаги гуруҳларга оид дори воситаларининг жами 17 та умумий фармакопея мақолалари жой эгаллаган.
Ҳозирги кунда Таҳририят кенгаши ва унинг котибияти томонидан Давлат фармакопеясининг 1-нашри 3-жилдини типографик усулда нашр этиш бўйича илмий-амалий, редакцион ва техник таҳрир ишлари якунланмоқда.
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза Давлат маркази томонидан қанча муддатларда кўриб чиқилади?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий таълимни ривожлантиришга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббий таълим, соҳа ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов раҳбарлигида танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилаётган ушбу тадбирда вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари шунингдек, бошқа тузилмалар раҳбар ходимлари иштирок этмоқда.
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббий таълим, соҳа ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов раҳбарлигида танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилаётган ушбу тадбирда вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари шунингдек, бошқа тузилмалар раҳбар ходимлари иштирок этмоқда.
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Не страшно ли принимать антибиотики последнего поколения?
На вопрос отвечает начальник отдела Фармаконадзора "Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники" Эльвира Свечникова.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ва у қандай йўналишлардан иборат?
Фармацевтика фаолияти деганда — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият тушунилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунининг 15-моддасига мувофиқ, фармацевтика фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Шоира Назарова, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи:
— Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 3-моддасида:
Сифатсиз дори воситаларини сотганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ, сифатсиз дори воситаларини реализация қилиш — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик учун асос бўлади.
Шу ўринда, республикамиз ҳудудида дори воситаларини реализацияси билан шуғулланувчи барча ташкилотлардан ўз фаолиятларини амалга оширишда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш тартибига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламан.
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизга кириб келаётган ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш рақамлаштирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Хўш, бу тизимнинг йўлга қўйилиши қандай қулайлик яратди?
Мавзу юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот технологиялари бўлими бошлиғи Абдураҳим Ачилов сўз юритди.Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM