Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биологик фаол қўшимчалар дори воситаси ҳисобланмайди" - мутахассис
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармакология қўмитасининг раиси ўринбосари Саидислом Абдуллаев, "Минбар" кўрсатувида биологик фаол қўшимчалар бўйича ўз фикрларини билдирди.
🕊 @uzpharmcontrol

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги дорихоналарда Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли “Травамакс” ва “Цинепар Кид” сиропи ҳали ҳам сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 2 январдаги 24-41821-сон кўрсатма хатига биноан, “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилган Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли барча дори воситаларининг сотилиши вақтинчалик тўхтатилган.
Айни кунларда ушбу препаратларни вақтинча қўлламаслик юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Қолаверса, мазкур дори воситалари чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда. Таҳлил натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим қилинади.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

- Сертификатдаги QR-код истеъмолчиларга қандай қулайлик тақдим этади?
- Хориждан кириб келган ва юртимизда ишлаб чиқарилган дори воситалари қай тартибда текширувдан ўтказилади?
- Яроқсиз деб топилган фармацевтика маҳсулотларидан аҳоли қандай хабардор бўлади?
- Харидорда бирор дори воситасининг яроқлилигига шубҳа уйғонса, буни қандай текшириши мумкин?
Ушбу саволлар бўйича Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази масъул ходими Шерали Эшимов жавоб беради.
🕊 @uzpharmcontrol
- Хориждан кириб келган ва юртимизда ишлаб чиқарилган дори воситалари қай тартибда текширувдан ўтказилади?
- Яроқсиз деб топилган фармацевтика маҳсулотларидан аҳоли қандай хабардор бўлади?
- Харидорда бирор дори воситасининг яроқлилигига шубҳа уйғонса, буни қандай текшириши мумкин?
Ушбу саволлар бўйича Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази масъул ходими Шерали Эшимов жавоб беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тегишли қарори билан Баходир Юсупалиев ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қалбаки дори воситаларини қандай фарқлаш мумкин?
Шоира Назарова,
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи:
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 3-моддасида:
“Қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм” деб таъриф берилган.
Қалбакилаштириш ҳам товар номига (савдо номи), ҳам женерик дори воситаларига тегишли бўлиши мумкин. Бунда, таркибида тегишли ёки тегишли бўлмаган ингредиентлар киритилган, фаол моддалар бўлмаган ёки етарли бўлмаган ҳамда соҳта қадоқланган маҳсулотларни кузатишимиз мумкин. Уларни эса лаборатория таҳлил натижалари бўйича сифатли ёки сифатсизлиги аниқланади ва тегишли ҳулоса берилади.
☝️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, дори воситасини харид қилаётганда қуйидагиларга эътибор беришимиз керак:
💰 Нарх – қалбаки дори воситалари дорихоналарда оригинал дори нархига нисбатан арзон бўлади.
💊 Маҳсулот қадоғи – ундаги ҳарфлар ва рақамлар ноаниқ, тасвирлар хира ва картон қутининг ўзи юпқа ва шаклини яхши ушламайди.
📊 Серия, рақам, штрих-код, ишлаб чиқариш санаси тушуниб бўлмайдиган даражада ноаниқ бўлади.
📝 Қўллаш йўриқнома варағи босмахонада босилмаган, худди нусхаланганга ўхшайди. Қадоқдаги ва дорининг ўз қолипидаги ишлаб чиқарилган сана ва сақлаш муддатлари бир бирига мос келмаслиги мумкин.
Харид қилаётган дори воситасида юқорида санаб ўтилган белгилар сизни шубҳалантирса, дорихона томонидан мазкур дори воситасига тегишли мувофиқлик сертификатини сўранг. Агарда бундай сертификат мавжуд бўлмаса ушбу ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Шоира Назарова,
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи:
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 3-моддасида:
“Қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм” деб таъриф берилган.
Қалбакилаштириш ҳам товар номига (савдо номи), ҳам женерик дори воситаларига тегишли бўлиши мумкин. Бунда, таркибида тегишли ёки тегишли бўлмаган ингредиентлар киритилган, фаол моддалар бўлмаган ёки етарли бўлмаган ҳамда соҳта қадоқланган маҳсулотларни кузатишимиз мумкин. Уларни эса лаборатория таҳлил натижалари бўйича сифатли ёки сифатсизлиги аниқланади ва тегишли ҳулоса берилади.
Харид қилаётган дори воситасида юқорида санаб ўтилган белгилар сизни шубҳалантирса, дорихона томонидан мазкур дори воситасига тегишли мувофиқлик сертификатини сўранг. Агарда бундай сертификат мавжуд бўлмаса ушбу ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Реклама дори воситасини норационал буюрилишига туртки бўлиши мумкин" - мутахассис
"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида, Давлат маркази Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида аҳамият бериш лозим бўлган жиҳатларни санаб ўтди.
🕊 @uzpharmcontrol
"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида, Давлат маркази Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида аҳамият бериш лозим бўлган жиҳатларни санаб ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини қалбаки дори воситаларидан ҳимоя қилиш, яширин ишлаб чиқариш фаолияти ва қалбаки маҳсулотлар тарқалишига қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизими йўлга қўйилаётганлиги ҳақида маълум қилган эдик.
Ҳўш, бу тизимнининг афзаллиги нимада ва уни жорий этиш қандай босқичларда амалга оширилди?
Саволга Давлат марказининг Рақамли технологияларни жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бош мутахассиси Азизхон Асқаров жавоб берди.
🕊 @uzpharmcontrol
Ҳўш, бу тизимнининг афзаллиги нимада ва уни жорий этиш қандай босқичларда амалга оширилди?
Саволга Давлат марказининг Рақамли технологияларни жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бош мутахассиси Азизхон Асқаров жавоб берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Антибиотиклар қабулида унинг қўллаш даврийлиги қанчалик аҳамиятга эга?
Саволга Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев жавоб беради.
🕊 @uzpharmcontrol
Саволга Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев жавоб беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дорихонада бериладиган товар ва касса чеки нима учун керак?
Музаффар Ражабов
Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси мутахассиси:
"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда, дорихонада дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига:
Харид учун чек бериш мажбурийми?
Юртимизда 2020 йилнинг январ ойидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларга ўтиш жараёни бошланди.
Дорихоналарда ҳар бир харид QR кодли чек бериш билан бирга амалга оширилиши лозим. Бундай чеклар қонуний фаолиятдан гувоҳлик беради. Улар фақат онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалардан берилади.
📎 Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддасига кўра:
Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдо қилиш ва хизмат кўрсатиш, чек бермаслик, тўловни ҳисоб-китоб терминали орқали қабул қилишни рад этиш беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Ҳурматли истеъмолчилар.
Агар дорихонада товар чеки биришни рад этиш ҳолатига дуч келсангиз, шунингдек Сизга QR кодли чек берилмаса ва пластик карта орқали харид қилганингизда нарх оширилса, Cолиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 ишонч телефонига ёки Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.
Товар чекларининг аҳамиятли томони шундаки, агар истеъмолчида дори воситасининг нархи оширилганлиги хусусида шубҳа юзага келса, уни аниқлаш товар чеклари орқали амалга оширилади.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини хавфсиз қўллашда нималарга эътибор бериш керак?
Ушбу анимацион видеороликда дори воситаларини қўллашда кузатиладиган хатолар ва уларнинг олдини олишга қаратилган зарур тавсиялар берилган.
Дори воситаларни қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилинг.
Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатинг.
Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситалари нега мажбурий рақамли маркировкаланмоқда?
Азиз Абдумаликов,
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси:
— Маркировкалашнинг асосий мақсади — аҳолини қалбаки дори воситаларидан ҳимоя қилиш, унинг тарқалишига қарши курашишдан иборат.
Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу механизмнинг жорий этилиши дори воситаларини нафақат ишлаб чиқариш, балки уларнинг импортидан то охирги истеъмолчи қўлига етиб бориши ҳамда муомаладан чиқарилишигача бўлган ҳаётий циклини кузатиш ва назорат қилиш имконини беради.
Айтиш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистонда ҳам фармацевтика маҳсулотларини босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтилмоқда. Давлат ва хусусий шериклик асосида яратилган миллий тизим орқали эндиликда дори воситаларини маркировкалаш ва мониторинг қилиш ҳамда кузатиш имкони яратилмоқда.
Ушбу тизим истеъмолчиларга нима беради?
Бундай рақамли белгиларни қўллаш истеъмолчилар учун дори воситаси ҳақидаги барча маълумотларни олиш имконини яратади.
Энди сиз дорихонадан бирор дори воситасини харид қилишдан аввал, ишлаб чиқарувчи ва уни импорт қилган компания номи, ишлаб чиқарилган жой, реализация қилаётган шахс, стандарт рақам каби маълумотларни дори воситасининг қадоғидаги махсус кодни сканерлаш орқали билиб оласиз. Бу маълумотлар эса давлат ахборот тизимида сақланади.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Цефтриаксон” препаратлари туфайли содир бўлган ножўя таъсирлар дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмас
Ижтимоий тармоқларда Қирғизистонда январ ойи давомида 9 киши цефтриаксон туфайли анафилактик шокка учраганлиги, улардан бир нафарида эса ўлим ҳолати кузатилганлиги шунингдек, аллергик реакциялар 7 та давлатда, хусусан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "цефтриаксон"ни қўллаш оқибатида юз берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳўш, аслида вазият қандай бўлган?
Юртдошларимизни хавотирга солаётган мавзуга "Замон" информацион дастурида аниқлик киритилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги дорихоналарда Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли “Травамакс” ва “Цинепар Кид” сиропи ҳали ҳам сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 2 январдаги 24-41821-сон кўрсатма хатига биноан, “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилган Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли барча дори воситаларининг сотилиши вақтинчалик тўхтатилган.
Айни кунларда ушбу препаратларни вақтинча қўлламаслик юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Қолаверса, мазкур дори воситалари чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда. Таҳлил натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим қилинади.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги дорихоналарда Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли “Травамакс” ва “Цинепар Кид” сиропи ҳали ҳам сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 2 январдаги 24-41821-сон кўрсатма хатига биноан, “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилган Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли барча дори воситаларининг сотилиши вақтинчалик тўхтатилган.
Айни кунларда ушбу препаратларни вақтинча қўлламаслик юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Қолаверса, мазкур дори воситалари чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда. Таҳлил натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим қилинади.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг референт нархи ҳақида эшитганмисиз?
Равшан Ҳамидов,
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш бўлими бошлиғи:
— Ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланилаётган дори воситалари нархни шакллантиришнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш, уларнинг нархлари чегарадош мамлакатларга нисбатан юртимизда асоссиз ўсишини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди.
Референт нарх шакллантириш тизими қандай тизим?
— Референт нарх шакллантириш тизими — дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда айни бир ишлаб чиқарувчининг ҳудди шундай фаол моддага эга дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда, референт мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида сотиш нархларини таҳлил қилиш натижаси асосида ҳар бир савдо номи учун чекланган нархларни қайд этиш тизими тушунилади.
Дори воситасининг чекланган нархлари деганда нима тушунилади?
— Дори воситаларининг чекланган нархлари — дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун референт нарх шакллантириш тизими доирасида қайд этиладиган ва қайд этилган қийматдан юқори нархларда Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш (импорт дори воситалари учун) ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилиши (маҳаллий дори воситалари учун) мумкин бўлмаган нарх тушунилади.
Қандай мамлакатлар референт мамлакатлар ҳисобланади?
— Жаҳон банкининг аҳоли жон бошига нисбатан ялпи ички маҳсулотнинг ҳисобланган даромадлар даражасидан юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи Ўзбекистон Республикаси билан макроиқтисодий жиҳатдан таққосланадиган мамлакатлар - референт мамлакатлар ҳисобланади.
Бизда қайси референт мамлакатлар танланган?
— Cоғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 115-сонли (рўйхат рақами 3242, 11.09.2020) буйруғи билан тасдиқланган низомга асосан қўйидаги мамлакатлар референт мамлакатлар сифатида танлаб олинган:
▪️ Венгрия
▪️ Россия Федерацияси
▪️ Украина
▪️ Польша Республикаси
▪️ Тожикистон Республикаси
▪️ Словения Республикаси
▪️ Қозоғистон Республикаси
▪️ Болгария Республикаси
▪️ Беларусь Республикаси
▪️ Қирғизистон Республикаси
—
Эслатма: Референт нарх шакллантириш тизими доирасида қайд этилган дори воситаларининг нархлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда юртимизда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш ва унинг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, 2023 йил январь ойи давомида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига келиб тушган 133 та мурожаат асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра, 568 турдаги 10002 ўрам, жумладан:
Ҳурматли юртдошлар, харид қилган дори воситасининг сифатига нисбатан сизда бирор шубҳа пайдо бўлса, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Антибиотиклар вирусни, жумладан шамоллаш ва гриппни даволамайди!
Антибиотикларни қачонки шикофор сизга рецепт билан тайинласа, шундагина унинг назорати остида қўллашингиз мумкин.
Қўллаётган антибиотикларингизни бошқа инсонларга (хусусан оила аъзоларингизга ҳам) берманг!
Инфекция юқишини олдини олиш мақсадида қўлларингизни ювиб юринг.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дорихоналарда қайси турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар бўлиши мажбурий ҳисобланади?
Муҳаббат Ибрагимова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси:
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан, юртдошларимизнинг дори воситаларига бўлган талабини ҳамда кенг тарқалган касалликларни даволашга мўлжалланган маҳаллий арзон ва сифатли дори воситларига бўлган эҳтиёжини қондириш шунингдек, муҳимлиги жиҳатдан дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.
Мазкур рўйхатда 26 номдаги (халқаро патентланмаган ва савдо номидаги) дори воситалари ҳамда 6 хил тиббий буюмлар, жумладан:
▪️Шприцлар
▪️Инфузион системалар
▪️Тиббий пахта
▪️Бинт
▪️Тиббиёт докаси
▪️Тиббий қўлқоп ўрин эгаллаган.
(Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги манзилда батафсил танишасиз.)
Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабига кўра, дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизи доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари учун ажратилган бўлиши керак.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
50 номдаги 813815 ўрам фармацевтика маҳсулотларига сертификат бериш рад этилди
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида, жорий йилнинг январ ойи давомида юртимизга импорт қилинган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.
🦠 Экспертиза натижасига кўра, Германия, Ҳиндистон, Венгрия, Греция, Италия, Жанубий Корея, Хитой ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 50 номдаги 813815 ўрам, умумий қиймати 27 млрд сўмдан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ва сертификатлаштирилиши рад этилди.
Таъкидлаш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сертификатлаш жараёнлари қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир серия алоҳида лаборатор текширувлардан ўтказилиб, сифатсизлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотларининг эркин муомалага чиқарилишини олди олинмоқда.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
🕊 @uzpharmcontrol
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида, жорий йилнинг январ ойи давомида юртимизга импорт қилинган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.
Таъкидлаш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сертификатлаш жараёнлари қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир серия алоҳида лаборатор текширувлардан ўтказилиб, сифатсизлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотларининг эркин муомалага чиқарилишини олди олинмоқда.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг референт нархи
Хабарингиз бор, республикамизда 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди.
Юқоридаги видеода ушбу тизим ва дори воситасининг референт нархи ҳақида батафсил маълумот берамиз.

ССВ: Вазир турк қардошларимизга ҳамдардлик билдирди
Туркияда юз берган кенг кўламли табиий офат ва унинг оқибатлари бутун дунёни ларзага солди. Вайроналар остида қолган инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва зилзила талафотларини бартараф этишга ўзбек қутқарувчилари, хусусан, бир гуруҳ тиббиёт ходимларимиз ҳам алоҳида ҳисса қўшмоқда.
Қардошларимиз бошига тушган оғир синов ва йўқотишлардан халқимиз чуқур қайғуда. Давлатимиз томонидан жўнатилаётган гуманитар ёрдам юкларига қўшимча равишда жамоатчилик вакиллари ҳам ўз ташаббуси билан инсонпарварлик кўмагини кўрсатиш ҳаракатида.
Шундай дамларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги бир гуруҳ тизим масъуллари Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимиздан кўнгил сўради ва бу ерда очилган ҳамдардлик китобига ўз тасалли сўзларини ёзиб қолдирди.

Дори воситаларини маркировкалаш учун 2022 йилда 125 247 859 та рақамли маркировка кодлари тақдим этилди
Азиз Абдумаликов, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси:
Бугунги кунда ТИФ ТН коди позициясига мувофиқ, рақамли маркировкаланиш тизимига ўтиши лозим бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи 59 та маҳаллий корхона юртимизда фаолият юритмоқда.
🦠 Улардан 53 тасида маркировкалаш тизимини жорий этишда зурур бўлган ускуна ва дастурий маҳсулотлар сотиб олиш юзасидан шартномалар тузилган бўлиб, шундан 48 тасида дори воситалари рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Шунингдек, яна 5 корхонада ускуна ва дастурий маҳсулотлар етказиб берилиши ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш линияларига ўрнатилиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Қолган 6 та маҳаллий корхона ҳам ўз фаолиятида мазкур тизимни жорий қилиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, тизим оператори “CRPT TURON” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрь санасига қадар, хорижий корхоналарга 37 977 367 та, маҳаллий корхоналар ҳамда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг юртимиздаги ваколатхоналарига 87 270 492 та жами, 125 247 859 та рақамли маркировка кодлари тақдим этилган бўлиб, энди истеьмолчилар дори воситасини харид қилишда “ASL Belgisi” мобил иловаси орқали маркировка кодини сканерлаб харид қилинаётган маҳсулот ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади.
—
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб юртимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланган бўлиб, жараён 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади.