Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.09K photos
647 videos
502 files
2.93K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Дори воситаларини харид қилишда унинг мувофиқлик сертификати қай даражада муҳим?

Ушбу долзарб мавзу бўйича "Sevimli" канали ижодкорлари юртдошларимиз ва мутахассисларимиз фикри билан қизиқди. Батафсил репортажда танишамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний муомалада бўлган 1 319 230 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»га 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатлари асосида тақдим қилинган ноқонуний муомалада бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича жами 1343 та мурожаат келиб тушди.

🔬Ушбу мурожаатлар асосида олиб борилган экспертиза ҳулосасига кўра, 7731 турдаги 1 319 230 ўрам сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди ҳамда лаборатория таҳлиллари бўйича барча маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

☝️Ҳурматли юртдошлар! Aгарда Сиз сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли дори воситаси ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкинми?

Мазкур саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев Тошкент телеканалида эфирга узатилган "Гап чиқти" ток-шоусида жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Тиббий буюмлар рўйхатига нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809-сон, 12.07.2016) билан Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.

Мазкур рўйхатда 27 тўпламдаги тиббий буюмлар жамланмаси ўрин олган:

🗄 Тиббиёт боғлов материаллари;
🗄 Тиббиёт тикув материаллари;
🗄 Тешиш, инъекция, трансфузия, сўриб олишга мўлжалланган тиббий буюмлар;
🗄 Ангиография, ангиопластика, диализ, гемодиализ, плазмоферез, сунъий қон айланишида қўлланиладиган тиббий буюмлар;
🗄 Стоматология ва ортодонтия тиббий буюмлари;
🗄 Офтальмология тиббий буюмлари;
🗄 Акушерлик, гинекология ва урология тиббий буюмлари;
🗄 Оториноларингология тиббий буюмлари;
🗄 Анестезиология ва реанимация учун тиббий буюмлар;
🗄 Протез-ортопедия буюмлари ва имплантант воситалари;
🗄 Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар;
🗄 Ташхис воситалари;
🗄 Резина, резинаматоли, латексли ва полимер тиббий буюмлар;
🗄 Контрацептивлар;
🗄 Биринчи тиббий ёрдам буюмлари;
🗄 Беморларни парваришлаш тиббий буюмлари;
🗄 ин витро ташхис буюмлари.

📎 Изоҳ:

👉 Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади.
👉 Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар алоҳида тўплам ҳолатида, тиббий техниканинг сарф қисми сифатида ёки тиббий техниканинг тўплами таркибида бўлиши мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Дори воситаларини сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

"Yoshlar" телеканалининг "Янги давр" дастурида мутахассисимиз айнан шу мавзуда сўз юритди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларини қабул қилишда шифокор кўрсатмаси қай даражада муҳим?

Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Гулнора Аҳмудова жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеода "Калций глюконат" дори воситасини оловда ёниши натижасида гўёки ундан заҳарли моддалар чиққанлиги кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мазкур ҳолат юзасидан юқорида ўз муносабатини билдиради.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Marion Biotech" лицензияси тўхтатилди

"ДОК-1 МАКС" дори воситасини ишлаб чиқарган Ҳиндистонинг "Marion Biotech" фармацевтик компанияси лицензияси тўхтатиб қўйилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатларни тезкор ҳал қилиш бўйича ССВнинг расмий телеграм боти ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2023 йил “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу чора-тадбирлар доирасида соҳада аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг интенсив шакллари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Соғликни сақлаш вазирлигининг расмий телеграм-боти - @murojat_ssv_bot ишга туширилди.

Ушбу электрон платформа орқали қабул қилинган ҳар бир мурожаат қисқа муддатда кўриб чиқилиб, уларга қонун доирасида тезкор ечим топиш чоралари  кўрилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Болаларга дори воситасини беришда нималарга аҳамият бериш керак?

Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Гулнора Аҳмедова жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗄 Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши қанчалик тўғри?

Мазкур савол юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова фикрлари билан қизиқдик.

— Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга асосан амалга оширилади, — дейди Фармацевтика фанлари номзоди, доцент Муҳаббат Ибрагимова.

— Тартибга мувофиқ, дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.

Шунингдек, дорихона ходими харидор (истеъмолчининг) эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши керак.

Таъкидлаш жоиз, дорихона ходими истеъмолчининг (ёки беморнинг) ҳолатига қараб дори тавсия қилиши шунингдек, даволовчи шифокорнинг кўрсатмасига биноан рецепт билан бериладиган дори воситасини рецептисиз бериши албатта нотўғри деб биламан. Чунки беморнинг касаллик тарихи, унинг танасида юз бераётган физиологик ҳолат ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан туриб, ўзбошимчалик билан дори тавсия қилиш  оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қонунчиликка мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши белгиланган бўлиб, бунда беморга тайинланган дори воситалари (ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд қилинади ва даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Афсуски шунга қарамасдан, айрим дорихоналарда рецепт билан берилиши лозим бўлган дори воситаларини рецептсиз бериш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўзбошимчалик билан даволаниш ҳамда дори воситаларини тартибсиз истеъмоли натижасида турли ножўя таъсирларни келтириб чиқармоқда.

Шу ўринда, юртдошларимиздан дори воситаларини шифокор кўрсатмасига биноан харид қилишлари ва уларни истеъмол қилишда албатта қўллаш йўриқномасига амал қилишларини сўраб қоламан.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Насколько важен антибиотик?
А когда он совсем не нужен?

На вопрос отвечает начальник отдела Фармаконадзора "Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники" Эльвира Свечникова.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни рецептсиз сотганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Муҳаббат Ибрагимова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси:

🗄 Таркибида кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлмаган ва таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165¹-моддасига кўра:

🗄 таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;

🗄 таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186³-моддасига кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тасдиқланган бўлиб, унда 78 турдаги кучли таъсир қилувчи модда жумладан, 4 турдаги “Залеплон”, “Прегабалин”, “Тропикамид”, “Циклопентолат” дори воситалари ўрин эгаллаган.

Юқорида қайд этилган жавобгарликка оид қонунчиликдаги ўзгаришлар 2020 йил 23 октябрдан кучга кирган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қозоғистонда "Цефтриаксон"дан 18 киши вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ" - мутахассис

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Сабоҳат Ҳайитова хавотирга ўрин йўқлигини билдирди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«В Казахстане опровергли, что от цефтриаксона умерли 18 человек», — эксперт

Эльвира Свечникова, начальник отдела Фармаконадзора "Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники", заявила, что поводов для беспокойства по поводу сообщений, циркулирующих в социальных сетях, нет.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситалари Ўзбекистонда қандай сертификатлаштирилади?

Ижтимоий тармоқларда Канадада истиқомат қилаётган ўзбекистонлик шифокор Обидхон Мамадалиевнинг юртимизда дори воситаларини сертификатлаштириш тартибига умуман амал қилинмаслиги, хусусан "Фармкомитет" (Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази) ходимлари бу тартибни билмаслиги ҳақида жиддий айблов билдирган видеоси тарқалди.

Мазкур видеодаги фикрлар юзасидан Давлат маркази ахборот хизмати Сертификатлаштириш марказий органи мутахассислари билан суҳбатлашди.

1. Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш деганда нима тушунилади ва сертификат ўзи қандай ҳужжат?

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш — фармацевтика маҳсулотининг норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият ҳисобланади.

"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, мувофиқлик сертификати — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат саналади.

Дори воситалари - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулот бўлганлиги боис, қонунчиликда ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган, фармацевтика маҳсулотларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолиятни амалга оширувчи сертификатлаштириш органлари томонидан сертификатлаштирилади.

2. Шифокор Обидхон Мамадалиевнинг фикрича дори воситасини сертификатлашда ҳар бир лот яъни ҳар бир партия сертификатланиши лозим лекин Ўзбекистонда бундай эмас, сертикатловчи орган бу қоидага риоя қилмаслигини айтмоқда. Бу айбловлар қанчалик ўринли?

Бу фикрлар мутлақо нотўғри. Сабаби амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат рўйхатидан ўтган ва импорт қилинган дори воситаларининг ҳар бир серияси сертификатлаштириш жараёнидан ўтади ҳамда ҳар бир серия маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Сертификатлаштирилмаган дори воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқилишига ва реализация қилинишига йўл қўйилмайди.

3. Агар маҳсулотнинг номувофиқлиги аниқланса ва сертификатлаштирилиши рад этилса, унинг тақдири нима бўлади?

Ўрнатилган тартибга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дори воситаларининг ва тиббий буюмларни сертификатлаштириш синовлари натижасида қўллаш учун яроқсизлиги аниқланган бўлса, бундай дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади (реэкспорт) ёки йўқ қилингунга қадар божхона режимида жойлаштирилади ва йўқ қилинади.

4. Сертификатлаштирилган дори воситалари ҳақида фуқаролар қаердан маълумот олса бўлади?

Бу масалада барча маълумотлар очиқ. Юртдошларимиз дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар учун берилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида Давлат марказининг расмий веб сайти (Ягона ахборот тизими)дан маълумот олишлари мумкин.

Ҳулоса ўрнида, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази жамоатчиликни қизиқтирган саволлар, таклиф ва мулоҳазалар бўйича мулоқотга тайёрлигини билдириб, ҳар бир мурожаатга эътибор қаратилиши, тегишли мутахассислар томонидан жавоб берилиши таъминланишини эслатиб ўтади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

CCВ: Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади.

Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.

Шунга қарамай, вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг юртимизга кириб келиш тартиби қандай ҳамда улар истеъмолчилар қўлига етиб боргунча қандай босқичлардан ўтади? Дорихона ходими беморга дори тавсия қилишга ҳақлими?

Мазкур мавзу юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази матбуот котиби Лочинбек Худаяров Севимли телеканалида эфирга ўзатилган "Орамиздаги одамлар" кўрсатувида ўз фикрларини билдирди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Харид қилинган дори воситасининг сифатига шубҳа уйғонганда бу масалада қаерга мурожаат қилиш керак?

— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга мувофиқ, дорихона ходимлари томонидан дори воситасини сотиб олувчиларга зарур маълумотлар берилиши керак. Жумладан, сотиб олувчининг талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши лозим.

Лекин шунга қарамасдан сизда мазкур дори воситасининг сифатига нисбатан бирор шубҳа пайдо бўлса унда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бунда ўрам ёки қадоқдаги дори воситаси билан бирга унинг харид (товар ва касса) чекини тақдим этишингиз керак бўлади.

(Манзил: Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй, телефон (71) 203-01-01 ички рақам 23-40)

Таъкидлаш жоиз, сизнинг мурожаатингиз бўйича ўрганишлар олиб борилиб, дори воситасининг сифатсизлигини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда таъсир чоралари қўллаш учун тегишли органларга маълумот берилади.

Шоира Назарова,
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунга кўра cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қандай дори сифатли бўлмасин у барибир ксинобиотик (организм учун ёд модда) ҳисобланади - мутахассис

ЖССТнинг маълумотига кўра 2025 йилга бориб ер шари аҳолисининг тахминан 25 фоизи аллергик касалликлар билан ҳасталанади. Бу нима дегани? Дори воситаси қанчалик сифатли бўлишига қарамай уни қабул қилаётган беморда ножўя таъсирлар пайдо бўлиш эҳтимоли жудаям юқори бўлади. Айтиш жоиз, ишлаб чиқарувчилар, шифокорлар, беморлар бу ҳолатга албатта эътибор бериши лозим.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM