Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.09K photos
647 videos
502 files
2.93K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🟥🟥🟥🟥

Савол: "Док-1 Макс" дори воситасининг ножўя таъсири билан боғлиқ вазият юзасидан қандай чоралар амалга оширилмоқда?

Ножўя таъсири аниқланган “Док-1 Макс” дори воситасининг савдоси юртимизда 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди. Ҳамда "Quramax medikal" МЧЖга реализация қилинган дорихоналардаги қолдиқ дори воситаларини қайтариб олиш шунингдек, дорихоналарга мазкур дори воситасини етказиб берувчи дистрибьюторга зудлик билан қайтариш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатма берилди. Ва ушбу дори воситалари республикамиздаги барча дорихоналардан тезкорлик билан йиғиб олинди.

⚡️ Ҳиндистоннинг "Marion Biotech" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси 2022 йил 30 декабрдан вақтинчалик тўхтатилди.

Маълумот ўрнида, "Marion Biotech" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Док-1 Макс" дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис, ҳозирда компаниянинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Ҳиндистон ҳукумати "Док-1 Макс" дори воситасини ишлаб чиқарган "Marion Biotech" компаниясига қарши суриштирув бошлади. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги Наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилаяпти.

Ҳурматли юртдошлар, шу ўринда барчангизни яна бир бор огоҳликка чақириб, агарда сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозирда бу препаратни уйингизда сақланаётган бўлсангиз, уни зинҳор қўлламасликни ва қайтариб бериш бўйича 71-203-27-77 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!

Барчангизни кириб келаётган Янги — 2023 йил билан чин қалбимдан табриклайман!

Хаста дилларда умид ва ишонч уйғотиб, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун билим ва тажрибангиз, меҳр ва садоқатингизни бахшида этиб келаётган, Сиз, соҳа фидойиларини халқимиз ҳамиша юксак қадрлайди.

Тараққиётга фақат фидойилик ва жасоратли меҳнат орқали эришилади. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, одамлар дардига дармон бўлишни муқаддас бурчи, деб билган азиз шифокорлар бу борада ҳам доимгидек олдинги сафларда бўлишига ишонаман.

Биз ҳар бир юртдошимизнинг соғлигини мустаҳкамлаш, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга қаратилган самарали тизим яратишни мақсад қилганмиз. Бунда, албатта, қалби ҳам эгнидаги либосидек покиза тиббиёт ходимлари меҳнатига суянамиз.

Соат миллари Янги йил оқшомига тобора яқинлашаётган айни дамларда Сизларни қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, кўтаринки кайфият тилайман.

Бахту иқболингиз зиёда бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин! Доимо халқ ардоғида бўлинг!

Амрилло Иноятов,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💊 Фармаконазорат:

Турли тармоқларда "Ибуклин" препарати таъсири ҳақида аудио огоҳлантиришлар тарқалмоқда. Айтингчи, уни қандай пайтларда қўллаш лозим?

Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

⚡️ Чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.

Шуни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатди.

Юқоридаги суратда ушбу препаратлар рўйхати келтирилган.
--
⚡️ Углублённый контроль качества показал, что в некоторых сериях препаратов “Док-1 Макс” и “Амбронол” вместо пропиленгликоля или вместе с ним имелись этиленгликоль и диэтиленгликоль.

С учетом этого, Министерство здравоохранения в целях охраны здоровья населения и дополнительной проверки остальных лекарственных средств приостановил реализацию всех препаратов, ввезенных в нашу страну ООО “Quramax Medical” в 2022 году. 

На картинке выше приведен список этих препаратов.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊 2022 йилда умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситаларига сертификат бериш рад этилди

Республикамиздаги Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органларига бўлган мурожаатлар асосида 2022 йил давомида тақдим қилинган дори воситалари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.

Таҳлиллар натижасига кўра 24 та давлатда жумладан, Австрия, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Испания, Италия, Македония, Голландия, Покистон, Польша, Россия, Румыния, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Швейцария давлати ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситалари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ҳамда сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинди.

Маълумот учун, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низом (рўйхат рақами 80-сон 21.02.2022)га кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Дори воситаларини харид қилишда унинг мувофиқлик сертификати қай даражада муҳим?

Ушбу долзарб мавзу бўйича "Sevimli" канали ижодкорлари юртдошларимиз ва мутахассисларимиз фикри билан қизиқди. Батафсил репортажда танишамиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний муомалада бўлган 1 319 230 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»га 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатлари асосида тақдим қилинган ноқонуний муомалада бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича жами 1343 та мурожаат келиб тушди.

🔬Ушбу мурожаатлар асосида олиб борилган экспертиза ҳулосасига кўра, 7731 турдаги 1 319 230 ўрам сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди ҳамда лаборатория таҳлиллари бўйича барча маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

☝️Ҳурматли юртдошлар! Aгарда Сиз сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли дори воситаси ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкинми?

Мазкур саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев Тошкент телеканалида эфирга узатилган "Гап чиқти" ток-шоусида жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Тиббий буюмлар рўйхатига нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809-сон, 12.07.2016) билан Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.

Мазкур рўйхатда 27 тўпламдаги тиббий буюмлар жамланмаси ўрин олган:

🗄 Тиббиёт боғлов материаллари;
🗄 Тиббиёт тикув материаллари;
🗄 Тешиш, инъекция, трансфузия, сўриб олишга мўлжалланган тиббий буюмлар;
🗄 Ангиография, ангиопластика, диализ, гемодиализ, плазмоферез, сунъий қон айланишида қўлланиладиган тиббий буюмлар;
🗄 Стоматология ва ортодонтия тиббий буюмлари;
🗄 Офтальмология тиббий буюмлари;
🗄 Акушерлик, гинекология ва урология тиббий буюмлари;
🗄 Оториноларингология тиббий буюмлари;
🗄 Анестезиология ва реанимация учун тиббий буюмлар;
🗄 Протез-ортопедия буюмлари ва имплантант воситалари;
🗄 Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар;
🗄 Ташхис воситалари;
🗄 Резина, резинаматоли, латексли ва полимер тиббий буюмлар;
🗄 Контрацептивлар;
🗄 Биринчи тиббий ёрдам буюмлари;
🗄 Беморларни парваришлаш тиббий буюмлари;
🗄 ин витро ташхис буюмлари.

📎 Изоҳ:

👉 Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади.
👉 Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар алоҳида тўплам ҳолатида, тиббий техниканинг сарф қисми сифатида ёки тиббий техниканинг тўплами таркибида бўлиши мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Дори воситаларини сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

"Yoshlar" телеканалининг "Янги давр" дастурида мутахассисимиз айнан шу мавзуда сўз юритди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларини қабул қилишда шифокор кўрсатмаси қай даражада муҳим?

Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Гулнора Аҳмудова жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеода "Калций глюконат" дори воситасини оловда ёниши натижасида гўёки ундан заҳарли моддалар чиққанлиги кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мазкур ҳолат юзасидан юқорида ўз муносабатини билдиради.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Marion Biotech" лицензияси тўхтатилди

"ДОК-1 МАКС" дори воситасини ишлаб чиқарган Ҳиндистонинг "Marion Biotech" фармацевтик компанияси лицензияси тўхтатиб қўйилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатларни тезкор ҳал қилиш бўйича ССВнинг расмий телеграм боти ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2023 йил “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу чора-тадбирлар доирасида соҳада аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг интенсив шакллари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Соғликни сақлаш вазирлигининг расмий телеграм-боти - @murojat_ssv_bot ишга туширилди.

Ушбу электрон платформа орқали қабул қилинган ҳар бир мурожаат қисқа муддатда кўриб чиқилиб, уларга қонун доирасида тезкор ечим топиш чоралари  кўрилади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Болаларга дори воситасини беришда нималарга аҳамият бериш керак?

Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Гулнора Аҳмедова жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗄 Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши қанчалик тўғри?

Мазкур савол юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова фикрлари билан қизиқдик.

— Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга асосан амалга оширилади, — дейди Фармацевтика фанлари номзоди, доцент Муҳаббат Ибрагимова.

— Тартибга мувофиқ, дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.

Шунингдек, дорихона ходими харидор (истеъмолчининг) эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши керак.

Таъкидлаш жоиз, дорихона ходими истеъмолчининг (ёки беморнинг) ҳолатига қараб дори тавсия қилиши шунингдек, даволовчи шифокорнинг кўрсатмасига биноан рецепт билан бериладиган дори воситасини рецептисиз бериши албатта нотўғри деб биламан. Чунки беморнинг касаллик тарихи, унинг танасида юз бераётган физиологик ҳолат ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан туриб, ўзбошимчалик билан дори тавсия қилиш  оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қонунчиликка мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши белгиланган бўлиб, бунда беморга тайинланган дори воситалари (ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд қилинади ва даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Афсуски шунга қарамасдан, айрим дорихоналарда рецепт билан берилиши лозим бўлган дори воситаларини рецептсиз бериш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўзбошимчалик билан даволаниш ҳамда дори воситаларини тартибсиз истеъмоли натижасида турли ножўя таъсирларни келтириб чиқармоқда.

Шу ўринда, юртдошларимиздан дори воситаларини шифокор кўрсатмасига биноан харид қилишлари ва уларни истеъмол қилишда албатта қўллаш йўриқномасига амал қилишларини сўраб қоламан.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Насколько важен антибиотик?
А когда он совсем не нужен?

На вопрос отвечает начальник отдела Фармаконадзора "Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники" Эльвира Свечникова.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни рецептсиз сотганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Муҳаббат Ибрагимова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси:

🗄 Таркибида кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлмаган ва таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165¹-моддасига кўра:

🗄 таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;

🗄 таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186³-моддасига кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тасдиқланган бўлиб, унда 78 турдаги кучли таъсир қилувчи модда жумладан, 4 турдаги “Залеплон”, “Прегабалин”, “Тропикамид”, “Циклопентолат” дори воситалари ўрин эгаллаган.

Юқорида қайд этилган жавобгарликка оид қонунчиликдаги ўзгаришлар 2020 йил 23 октябрдан кучга кирган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қозоғистонда "Цефтриаксон"дан 18 киши вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ" - мутахассис

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси Сабоҳат Ҳайитова хавотирга ўрин йўқлигини билдирди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM