Док-1 Макс" дори воситасининг ножўя таъсири бўйича бугун АОКАда брифинг ташкил қилинди. Унда аҳолидан келиб тушган муҳим саволларга жавоб берилди.
Cавол: Дори воситасининг Ўзбекистонга кириб келиш тартиби қандай?
Жавоб: Дори воситаси Ўзбекистон бозорига кириб келишидан олдин давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Бунинг учун ушбу дори воситаси намуналари лаборатория синовлари, зарур ҳолларда эса клиник синовлардан ва 5 модулдан иборат рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари тегишли ва холис экспертлар томонидан экспертизадан ўтказилади.
Шунингдек, зарур ҳолларда ишлаб чиқариш шароитлари ҳам инспекторлар томонидан ўрганилади. Ҳамда санаб ўтилган экспертизанинг ижобий натижаларига биноан давлат рўйхатидан ўтказилади ва муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади. Дори воситасининг ҳар бир серияси бозорга киришидан олдин лаборатория синовларидан ўтказилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Лаборатория синовлари қай мақсадда ўтказилади?
Жавоб: Синовлар ишлаб чиқарувчининг норматив ҳужжатига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Норматив ҳужжатда дори воситаси сифатига қўйиладиган талаблар белгиланган бўлиб, бунда асосан Халқаро фармакопея ва ривожланган давлат фармакопеялари талабларига мувофиқ асосан таъсир этувчи моддалар миқдори аниқланади.
Ёрдамчи моддаларни аниқлаш норматив ҳужжатда кўзда тутилмайди. Чунки ёрдамчи моддалар дори воситасининг дори шаклини шакллантирадиган моддалар ҳисобланиб, улар асосан индиффирент моддалардан ташкил топган бўлади. Яъни, организмга салбий таъсир кўрсатмайдиган моддалар ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Сўнгги воқеаларга қадар “Док-1 Макс” дори воситасининг бирор ножўя таъсири кузатилганмиди?
Жавоб: “Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистон тиббиёт амалиётида қўлланилиб, жиддий ножўя таъсирлар берганлиги ҳақида “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”га мурожаат келиб тушмаган. Яъни, шу пайтгача таъсир этувчи моддалар ва қўшимча моддаларнинг организмга салбий таъсири аниқланмаган.
Ҳиндистоннинг “Док-1 Макс” дори воситасининг организмга салбий таъсири кузатилган сериясининг сертификатлаштириш жараёнидаги текширувлар натижалари ушбу дори воситасининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини кўрсатган.
Лекин, минг афсуски, дори воситаси тегишли серияларининг организмга салбий таъсири кузатилган. Бу ҳақда сигнал келиб тушгандан кейин, дори воситасининг барча сериялари лаборатория текширувларидан ўтказилди.
Бунда нафақат таъсир этувчи моддалар, балки унинг таркибидаги ёрдамчи моддалар ҳам ўрганилди. Ва натижада дори воситаси таркибидаги ёрдамчи моддалардан бирининг ўзгарганлиги аниқланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Ишлаб чиқарувчи компания дори воситасининг таркиби ўзгарганда бу ҳақида тегишли органларни огоҳлантириши зарурми?
Жавоб: Халқаро нормалар ва Ўзбекистон қонунчилигига биноан ишлаб чиқарувчи томонидан Давлат марказига дори воситаси таркибидаги ҳар қандай, ҳаттоки кичик ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериши зарур.
Бунда киритиладиган ўзгартириш ва қўшимча одам организмига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолларда ушбу қўшимча ва ўзгартириш рад этилади. Минг афсуски, ишлаб чиқарувчи томонидан Давлат марказига бундай маълумот тақдим этилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Ўзбекистонга сифатсиз дори воситалар кириб келишининг олдини олишда сертификатлаш органларининг аҳамияти қандай?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган дори воситасининг ҳар бир серияси давлат томонидан текширувдан ўтказилади.
Хусусан сертификатлаштириш органлари томонидан 2020 йилда 2,5 миллиондан ортиқ шартли ўрамдаги, 2021 йилда 1,5 миллиондан ортиқ шартли ўрам, 2022 йилда эса 3.5 миллион шартли ўрамдаги дори воситалари меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилди. Яъни аҳоли шунча миқдордаги дори воситасининг салбий таъсиридан ҳимоя қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда кимга ва қандай тартибда мурожаат қилиш керак?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Фармацевтика фаолияти ва дори воситалари тўғрисидаги” қонунига мувофиқ, даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 13-сонли “Дори воситаларини қўллашда аниқланган ножўя таъсирлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига биноан, ножўя таъсир юзага келган тақдирда, аниқланган ҳолат тўғрисида белгиланган муддатда ёзма хабарнома тайёрланиши ва юборилиши керак.
Бошқа барча ҳолатларда, кузатилган ёки аниқланган ножўя таъсир, шунингдек қўлланилган дориларнинг самарадорлиги йўқлиги тўғрисида 10 кун ичида хабар бериш керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савол: "Док-1 Макс" дори воситасининг ножўя таъсири билан боғлиқ вазият юзасидан қандай чоралар амалга оширилмоқда?
Ножўя таъсири аниқланган “Док-1 Макс” дори воситасининг савдоси юртимизда 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди. Ҳамда "Quramax medikal" МЧЖга реализация қилинган дорихоналардаги қолдиқ дори воситаларини қайтариб олиш шунингдек, дорихоналарга мазкур дори воситасини етказиб берувчи дистрибьюторга зудлик билан қайтариш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатма берилди. Ва ушбу дори воситалари республикамиздаги барча дорихоналардан тезкорлик билан йиғиб олинди.
Маълумот ўрнида, "Marion Biotech" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Док-1 Макс" дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис, ҳозирда компаниянинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Ҳиндистон ҳукумати "Док-1 Макс" дори воситасини ишлаб чиқарган "Marion Biotech" компаниясига қарши суриштирув бошлади. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги Наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилаяпти.
Ҳурматли юртдошлар, шу ўринда барчангизни яна бир бор огоҳликка чақириб, агарда сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозирда бу препаратни уйингизда сақланаётган бўлсангиз, уни зинҳор қўлламасликни ва қайтариб бериш бўйича 71-203-27-77 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:
- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;
- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;
- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;
- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;
- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;
- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;
- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;
- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;
- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;
- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;
- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;
- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;
- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.
Facebook|Instagram|Twitter

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!
Барчангизни кириб келаётган Янги — 2023 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Хаста дилларда умид ва ишонч уйғотиб, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун билим ва тажрибангиз, меҳр ва садоқатингизни бахшида этиб келаётган, Сиз, соҳа фидойиларини халқимиз ҳамиша юксак қадрлайди.
Тараққиётга фақат фидойилик ва жасоратли меҳнат орқали эришилади. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, одамлар дардига дармон бўлишни муқаддас бурчи, деб билган азиз шифокорлар бу борада ҳам доимгидек олдинги сафларда бўлишига ишонаман.
Биз ҳар бир юртдошимизнинг соғлигини мустаҳкамлаш, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга қаратилган самарали тизим яратишни мақсад қилганмиз. Бунда, албатта, қалби ҳам эгнидаги либосидек покиза тиббиёт ходимлари меҳнатига суянамиз.
Соат миллари Янги йил оқшомига тобора яқинлашаётган айни дамларда Сизларни қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, кўтаринки кайфият тилайман.
Бахту иқболингиз зиёда бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин! Доимо халқ ардоғида бўлинг!
Амрилло Иноятов,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турли тармоқларда "Ибуклин" препарати таъсири ҳақида аудио огоҳлантиришлар тарқалмоқда. Айтингчи, уни қандай пайтларда қўллаш лозим?
Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев жавоб берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шуни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатди.
Юқоридаги суратда ушбу препаратлар рўйхати келтирилган.
--
С учетом этого, Министерство здравоохранения в целях охраны здоровья населения и дополнительной проверки остальных лекарственных средств приостановил реализацию всех препаратов, ввезенных в нашу страну ООО “Quramax Medical” в 2022 году.
На картинке выше приведен список этих препаратов.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиздаги Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органларига бўлган мурожаатлар асосида 2022 йил давомида тақдим қилинган дори воситалари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.
Таҳлиллар натижасига кўра 24 та давлатда жумладан, Австрия, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Испания, Италия, Македония, Голландия, Покистон, Польша, Россия, Румыния, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Швейцария давлати ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситалари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ҳамда сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинди.
Маълумот учун, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низом (рўйхат рақами 80-сон 21.02.2022)га кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини харид қилишда унинг мувофиқлик сертификати қай даражада муҳим?
Ушбу долзарб мавзу бўйича "Sevimli" канали ижодкорлари юртдошларимиз ва мутахассисларимиз фикри билан қизиқди. Батафсил репортажда танишамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний муомалада бўлган 1 319 230 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг айланмасига чек қўйилди
«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»га 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатлари асосида тақдим қилинган ноқонуний муомалада бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича жами 1343 та мурожаат келиб тушди.
🔬 Ушбу мурожаатлар асосида олиб борилган экспертиза ҳулосасига кўра, 7731 турдаги 1 319 230 ўрам сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди ҳамда лаборатория таҳлиллари бўйича барча маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.
Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!
☝️ Ҳурматли юртдошлар! Aгарда Сиз сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!
🕊 @uzpharmcontrol
«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази»га 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мурожаатлари асосида тақдим қилинган ноқонуний муомалада бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар бўйича жами 1343 та мурожаат келиб тушди.
Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли дори воситаси ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкинми?
Мазкур саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев Тошкент телеканалида эфирга узатилган "Гап чиқти" ток-шоусида жавоб берди.
🕊 @uzpharmcontrol
Мазкур саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев Тошкент телеканалида эфирга узатилган "Гап чиқти" ток-шоусида жавоб берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий буюмлар рўйхатига нималар киради?
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809-сон, 12.07.2016) билан Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.
Мазкур рўйхатда 27 тўпламдаги тиббий буюмлар жамланмаси ўрин олган:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини сақлашда нималарга эътибор бериш керак?
"Yoshlar" телеканалининг "Янги давр" дастурида мутахассисимиз айнан шу мавзуда сўз юритди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини қабул қилишда шифокор кўрсатмаси қай даражада муҳим?
Саволга “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Гулнора Аҳмудова жавоб берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеода "Калций глюконат" дори воситасини оловда ёниши натижасида гўёки ундан заҳарли моддалар чиққанлиги кўрсатилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мазкур ҳолат юзасидан юқорида ўз муносабатини билдиради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Marion Biotech" лицензияси тўхтатилди
"ДОК-1 МАКС" дори воситасини ишлаб чиқарган Ҳиндистонинг "Marion Biotech" фармацевтик компанияси лицензияси тўхтатиб қўйилди.
🕊 @uzpharmcontrol
"ДОК-1 МАКС" дори воситасини ишлаб чиқарган Ҳиндистонинг "Marion Biotech" фармацевтик компанияси лицензияси тўхтатиб қўйилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Reuters
Indian state suspends license of cough syrup maker linked to Uzbekistan deaths - Moneycontrol
India's Uttar Pradesh state has suspended the production license of Marion Biotech, whose cough syrup has been linked to the death of 19 children in Uzbekistan, Moneycontrol website reported on Tuesday.
Мурожаатларни тезкор ҳал қилиш бўйича ССВнинг расмий телеграм боти ишга туширилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2023 йил “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу чора-тадбирлар доирасида соҳада аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг интенсив шакллари амалиётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Соғликни сақлаш вазирлигининг расмий телеграм-боти - @murojat_ssv_bot ишга туширилди.
Ушбу электрон платформа орқали қабул қилинган ҳар бир мурожаат қисқа муддатда кўриб чиқилиб, уларга қонун доирасида тезкор ечим топиш чоралари кўрилади.