Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.1K photos
647 videos
502 files
2.94K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан инфографик маълумот

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​🔔 Биласизми?

Давлат рўйхатидан ўтказишда клиник тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш шароитлари «GMP» талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситаларига қуйидагилар киради:

☑️ 2018 йил 24 сентябрдаги 3948-сон Президент қарори билан тасдиқланган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилган дори воситалари;

☑️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган (prequalification) дори воситалари;

☑️ 2018 йил 24 сентябрдаги 3948-сон Президент қарорига асосан дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар назорати остида ўтказилган клиник тадқиқотларнинг ижобий хулосаси ҳамда фармацевтик инспекция сертификати мавжуд дори воситалари.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆘 Ноқонуний муомалада эканлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимга жорий йилнинг октябрь ойи давомида Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 95 та мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар асосида ноқонуний муомалада эканлиги аниқланган дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Экспертиза хулосаларига кўра, 593 турдаги 25476 ўрам фармацевтика маҳсулотлари, жумладан:

🗄 94 турдаги 5753 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган;
🗄 200 турдаги 8139 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган;
🗄 62 турдаги 3173 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд;
🗄 188 турдаги 7624 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд эмас;
🗄 27 турдаги 672 ўрам - ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
🗄 21 турдаги 82 ўрам - яроқлик муддати тугаган (сифатсиз);
🗄 1 турдаги 33 ўрам - қалбакилаштирилган (Зардекс д/в бир неча маротаба такрорланган ҳолда) тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди.

Давлат маркази томонидан юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича лаборатория таҳлиллари ҳақидаги тегишли маълумотлар мурожаатчиларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖСCТ ташаббуси билан ташкил этилган Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги "MedSafetyWeek-2022" бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббусини эътироф этиб, Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги “MedSafetyWeek-22"да иштирок этмоқда.

Бу йил 82 мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий назорат органлари ЖССТ Уппсала дори воситалари хавфсизлигини мониторинг қилиш маркази (UMC) ҳомийлигида ўтказилаётган, дори препаратини қўлланилиши чоғида кузатиладиган нохуш реакциялар тўғрисидаги хабарларни юборишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳурматли юртдошлар! Агарда Сиз дори воситаларни қўллаш чоғида унинг ножўя таъсир ҳолатига дуч келсангиз, белгиланган тартибда Давлат марказига мурожаат қилинг. Бунинг учун хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак бўлади.

Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шаклларини қуйидаги электрон почтага - farmakonadzor@ssv.uz ёки 100002, 📍Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатишингиз керак.

📞 Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги "MedSafetyWeek-2022" 7 ноябрдан 13 ноябргача давом этади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Давлат марказида фармакологик назорат бўйича семенар ўтказилди

"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази"да “Қандай қилиб фармакологик назорат бўйича ваколатли шахс бўлиш мумкин? Ишлаб чиқаришда фармакологик назорат тизимини жорий этиш" мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари ассоциацияси раҳбари Муҳаббат Акбарова, Миллий фармаконазорат илмий маркази бош директори, RQA, ISOP ассоциацияси аъзоси Анатолий Крашенинников ҳамда Давлат маркази Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова, шунингдек, Давлат марказининг Фармакология қўмитаси ходимлари, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг 40 га яқин вакиллари иштирок этишди.

Семинар аввалида Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова фармаконазорат ўзи нима, фармаконазорат тизмини асосий мақсади, Ўзбекситон Республикасида фармаконазорат бўйича меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг қисқача мазмуни, фармаконазорат тизимини ривожлантиришдаги истиқболлар, ишлаб чиқарувчилар томонидан фармаконазорат тизимини йўлга қўйишдаги тамойиллар, фармаконазорат тизими таркибий қисмлари, фармаконазорат тизимидаги ҳужжатлар бўйича маълумот берди.

Шундан сўнг, фармацевтика фанлари доктори Анатолий Крашенинников фармаконазорат тизимига қўйиладиган меъёрий талаблар, фармаконазорат бўйича ваколатли шахснинг компания ташкилий тузилмасидаги ўрни, фармаконазорат бўйича ваколатли шахснинг вазифалари, фармаконазоратда ваколатли шахс мажбурияти бўйича маъруза қилди.

Тадбир давомида иштирокчилар, шу жумладан “Zoom” платформаси орқали уланган 50 га яқин қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Jayxun Invest” Хоразмда биринчи бўлиб маркировкалаш ускунасини ўрнатди

Хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланишини таъминлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган. Ҳозирда юртимизда ишлаб чиқариладиган маҳаллий дори воситаларининг 85 фоизи рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Куни кеча, Хоразм вилоятида жойлашган “Jayxun Invest” МЧЖ, ҳудудда биринчилардан бўлиб маркировкалаш ускунасини ўрнатди ва ишлаб чиқаришда мазкур тизимни жорий қилди.

Маълумот учун “Jayxun Invest” МЧЖ таблетка, капсула ва саше кўринишидаги дори воситаларини ишлаб чиқаради. Компания шунингдек, бир марталик шприц ва инфузион системалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида айни кунларда қиймати 12 млрд.сўмлик лойиҳани амалга оширишни бошлаб юборган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент қароридаги вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКда Марказ директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-411-сон қароридаги вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Марказ мутасаддилари ва 60 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур йиғилиш кун тартибидан ўрин эгаллаган бир қатор вазифалар, жумладан:

🗄 Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида топширилган рўйхатдан ўтказиш хужжатларини топшириш муддатининг максимал ва минимал вақти. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини тасдиқлашни кечиктиришнинг мумкин бўлган хатарлари;
🗄 Клиник тадқиқотларни ўтказиш тартиб-талаблари, шартлари, тартибга солувчи ҳужжатлар, тайинлаш мезонлари;
🗄 Ишлаб чиқариш майдонларини текшириш тартиби ва шартларини, тайинлаш мезонларини аниқлаштириш;
🗄 Фармаконадзор соҳасидаги талабларнинг ўзгариши ва қонунчиликдаги янгиликлар, мезонлар (Вазирлар Махкамасининг 213-сон қарорига мувофиқ);
🗄 Умумий-тартибга солувчи ҳужжатлардаги сўзларнинг равшанлиги масаласидаги тушунмовчиликлар ҳамда уларнинг турли мутахассислар томонидан ноаниқ талқин қилинишига сабаб бўлиши;
🗄 Тан олиш йўли орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширилган дори воситаларини макетларини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек йиғилишда Давлат маркази директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов Президент қарорида рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича бир қанча ўзгартиришлар киритилганлигини, бунда асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган субстанцияларни давлат рўйхатидан ўтказилиши бекор қилинганлигини таъкидлаб, тадбир қатнашичиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртдошларимиз инсулин излаб сарсон бўлишаётгани ҳақида билдирилган фикрлар юзасидан раддия

Журналист Шуҳрат Шокиржонов ўзига бўлган мурожаатга кўра, кейинги икки-уч ойда республикамиз бўйича қандли диабет билан касалланган беморлар ҳар куни қондаги қанд миқдорини камайтиришда ишлатадиган инсулинни топиш муаммога айлангани ҳақида телеграм каналида пост қолдирди. Мазкур пост юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

📆 2022 йил январь-октябрь ойларида республикамиз ҳудудига Германия, Дания, Франция, Ҳиндистон ва Украина давлатларидан 450 мингдан ортиқ қадоқда “Actrapid”, “Insulatard”, “Lantus” ва шу каби инсулин дори воситалари импорт қилинган. (Дори воситаларини қидирувчи телеграм-бот ва бошқа қидирув платформалар орқали инсулин препаратларини юртимизнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин.)

Шунингдек, “Дори-Дармон” АК, "Farm Lyuks Invest" МЧЖ, “Meros pharm МЧЖ, “Grand pharm trade” МЧЖ ва “Pharmhealth” ChEK МЧЖ томонидан юртимизга импорт қилинган Дания, Украина, Германия ва Францияда ишлаб чиқарилган 76263 ўрам инсулин препаратлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” томонидан ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.

🗂 Бундан ташқари мамлакатимизда 6 та давлатнинг 20 турдаги инсулин препаратлари тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, батафсил рўйхат билан бу ерда танишасиз. (Маълумот ўрнида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 12 моддасига мувофиқ, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади).

Тўлиқ матнни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш йўналишидаги вазифалар ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги "Тараққиёт стратегияси” марказида “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор фаоллигини ошириш ҳамда аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлашдаги муаммолар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ССВ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекитондаги ваколатхонаси, “Тараққиёт стратегияси" маркази, хусусий тиббиёт ва нодавлат нотижорат ташкилотлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика маҳсулотларини маркировкалаш мавзусида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Шу йилнинг 20 октябрь ва 15 ноябрь санасида Андижон ва Самарқанд вилоятларида Дори воситалари тиббий буюмлар, тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассислари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан босқичма-босқич жорий этилаётган, дори воситалари ва тиббий буюмларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизими ва унинг аҳамияти мавзусида навбатдаги учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Марказнинг вилоятидаги шўъба корхоналари ходимлари ҳамда Андижон, Фарғона ва Наманган шунингдек, Самарқанд вилоятларида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Тадбир давомида фармацевтика маҳсулотларининг импорти ва уларнинг улгуржи ва чакана реализацияси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг обморхона тизимида рақамли маркировкаланган маҳсулотларни кирим-чиқимини қайд этувчи ҳамда агрегацияловчи ускуналар ва дастурий таъминотларни ўрнатиш, мослаштириш масалалари ҳақида тушунча берилди.

Учрашув якунида қатнашчилар томонидан мавзуга доир берилган саволлар ва таклифлар мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Антикоррупция ҳафталиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилади

Хабарингиз бор, “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан юртимизда ҳар йили кенг кўламли “Антикоррупция ҳафталиги” ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида жорий йилнинг 6 декабрь санасида соат 10:00 дан 13:00 гача Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ўтказади.

Ундан мақсад, Фармагентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, Агентлик фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар билан жамоатчиликни таништиришдан иборат.

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакилларини ушбу тадбирда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.

Манзил: Давлат маркази биноси
Мурожаат учун: 94-642-16-01

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Fluke Biomedical” Америка компанияси вакили “Давлат маркази”га ташриф буюрди

Сўнги йилларда юртимизда метрология соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кундан кунга бу соҳа янада тез ривожланиб, тобора такомиллашиб бормоқда.

Таъкидлаш жоиз, Метрология фаолиятини жадал ривожланётганини тиббий ўлчаш воситаларини тиббиётда фойдаланилаётганлиги, соҳада ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналарнинг сони кескин ошиб бораётганлиги ҳамда хусусий даволаш профилактика муассасаларининг замонавий тиббий ўлчов воситалари асосида ташхис қўйиб беморлар дардига малҳам бўлаётганлигида кўришимиз мумкин.

Мамлакатимизда тиббий ўлчаш воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, фармацевтик маҳсулотларни сертификатлаштириш, қиёслаш хизматларига талаб ортиб бораётганлиги юзасидан жорий йилнинг 1 декабр куни “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”да Қиёслаш лабораторияси фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Америкалик мутахассис билан учрашув ташкил қилинди.

Марказ таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган, юқори аниқлик билан ўлчайдиган намунавий ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчи “Fluke Biomedical” Америка компаниясининг маъсул ходими Ala Albadri билан ўтган учрашувда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, тиббиётда метрология соҳасида қўлланиладиган намунавий ўлчаш воситаларини харид қилиш, Қиёслаш лабораторияси ходимларини малакасини ошириш ва янги замонавий қиёслаш-синаш методларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ишлари бўйича музокаралар ўтказилди.

Маълумот учун, 1948 йилда ташкил этилган “Fluke Biomedical” Америка компанияси ўлчаш ускуналари ва ўлчаш технологиялари соҳасида жаҳонда етакчи ҳисобланади.

Компания маҳсулотларидан дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида 40 миллиондан ортиқ муҳандис ва техниклар фойдаланиб келмоқда. Шунингдек ушбу компания дунёдаги ягона ажратиб олинадиган дисплейли рақамли мултиметр “Fluke-233” ўлчов асбобини яратувчиси ҳисобланади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат марказида "Очиқ эшиклар" куни ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 2022 йил 17 августдаги 8-сонли баённомаси билан “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси” тасдиқланган.

Мазкур режанинг 13-бандига мувофиқ, декабрь ойида вазирлик ва идоралар томонидан ўз фаолиятлари очиқлигини таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий коррупцияга қарши курашиш тизимларни жорий этиш каби масалаларга бағишланган “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Дори воситаларини маркировкалаш мавзусида “очиқ мулоқот” ўтказилади

Жорий йилнинг 12 декабр санасида соат 15:00да соҳада фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан дори воситаларини рақамли маркировкалаш жараёнида юзага келаётган муаммо ва таклифларни ўрганиш мақсадида, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳурматли тадбиркорлар! Тадбирда ўзингизни қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан қатнашиш учун қуйидаги телефон/телеграмм (99) 822-09-99 (Искандар Иногамов) рақами бўйича рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси фаолияти кенгайтирилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат килиш лабораторияси Ўзбекистон Аккредитация маркази томонидан навбатдаги инспекцион назорат текширувидан ўтди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат маркази мутахассислари ҳалқаро конференцияда иштирок этишди

Жорий йилнинг 8 декабр куни Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида “Дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш. Тажриба ва муаммоларни ўрганиш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассислари Агзам Нартаев ҳамда Равшан Ҳамидовлар иштирок этишди.

Конференция доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш, шу билан бирга нарх белгилашдаги ёндашувлар, референт нарх шакллантириш тизимининг натижадорлиги, Белоруссия Республикасида чекланган нархларни қайта қайд этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлат маркази мутахассислари дори воситаларини ишлаб чиқариш жараёнларида маркировкалаш тизимини жорий қилган Белоруссиянинг “Лекфарм” МЧЖ корхонасига ташриф буюришди ҳамда иккиламчи ва бирламчи қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситаларини маркировкалаш жараёни билан яқиндан танишишди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат маркази Қиёслаш лабораторияси ўз фаолиятни кенгайтирди

Хабарингиз бор, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”да Қиёслаш лабораторияси фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Америкалик мутахассис билан учрашув ташкил қилинган эди. Мазкур масалада Давлат маркази томонидан яна бир қадам ташланди.

Жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон аккредитация маркази ходимлари томонидан Қиёслаш лабораторияси фаолияти навбатдаги инспекция (баҳолаш) назоратидан ўтказилди.

Баҳолаш натижаларига кўра, Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси 2022 йил 12 декабрдан бошлаб, тиббиётда ва саноатда ўлчашларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган тиббиёт ва лаборатор термометр, кичик ва юқори босимли манометрлар ҳамда лаборатор тарозиларни қиёслаш ваколатига эга бўлди.

Маълумот учун, Қиёслаш лабораторияси инспекция (баҳолаш) назоратидан ўтганга қадар, 23 турдаги тиббий ўлчаш воситаларни қиёслаш ваколатига эга эди.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат тиббиёт муассалари раҳбарлари, тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш хизматлари бўйича қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Қиёслаш лабораторияси мудири
Абдуллаев Нодир Мир-Азимович
тел: 71-203-01-01 (2240) ёки 90-927-59-17
Маъсул ходим: Камилов Олимжон
тел: 71-203-01-01 (2240) ёки 97-001-44-77

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аккредитация тизими баҳоловчилари ва техник экспертларнинг 2022 йилги фаолияти якунлари бўйича анжуман ташкил этилди

Шу йилнинг 20 декабрь куни “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК томонидан ILAC MRA ва IAF MLA кўп томонлама тан олиш битимларига қўшилиши натижалари ва баҳоловчи ҳамда техник экспертларнинг 2022 йилги фаолияти якунлари бўйича анжуман ташкил этилди.

Унда миллий аккредитация тизимини APAC, IAF ва ILAC миқёсда тан олишга эришишда алоҳида ҳисса қўшган, намунали ва юқори самарага эришган, 2022 йилда APAC экспертлари томонидан ўтказилган папритет баҳолашдаги фаол иштирок этган баҳоловчи ва техник экспертлар ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларининг фаол иштироки эътироф қилинди.

Шу жумладан, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”нинг Андижон вилоят шўъба корхонаси Сертификатлаштириш органи “Ўзбекистон аккредитация маркази”да 2022 йилда APAC экспертлари томонидан ўтказилган паритет баҳолашдаги витнес аудитлардаги фаол иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

“Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.

Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди.

Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг Marion Biotech Pvt. Ltd компаниясига тегишли “Док-1 Макс” таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.

Ушбу дори воситаларининг юртимиздаги савдоси 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда “Quramax Medical” МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Матбуот хизмати

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Изучается ситуация, связанная с лекарственными средствами в виде таблеток и сиропа "Doк-1 Maкс".

В социальных сетях распространилась информация о том, что после приема больными лекарственных средств "Док-1 Макс" в форме таблеток и сиропа, купленных в аптеках города Самарканда, у них наблюдалось непредвиденное нежелательное явление - анурия.

Агентство по развитию фармацевтической отрасли незамедлительно взяло эту ситуацию под контроль. В целях изучения состояния больных и выяснения причин случившегося, создана оперативная группа. В ее состав входят квалифицированные специалисты Агентства, а также ГУП "Государственный центр по экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники".

Лекарственные средства "Док-1  Макс" в форме таблеток и сиропа с вкусом меда компании Marion Biotech Pvt.Ltd (Индия), купленные в аптеках Самарканда, проходят экспертизу в установленном порядке.

Продажа данных лекарственных средств в нашей стране временно приостановлена с 22 декабря 2022 года и со‌ответствующее уведомление об этом направлено всем организациям, кому были реализованные выше указанные лекарственные средства со стороны ООО "Quramax Medical".

Пресс-служба Агентства по развитию фармацевтической отрасли.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️✏️

Никита Макаренко ўз телеграм каналида ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сиропларидан болалар ўлими қайд этилганлиги юзасидан 5 октябр куни барча мамлакатларни мазкур дори воситаларидан (суратда кўрсатилган) фойдаланишни тўхтатишга чақирганлиги ҳақида пост қолдирди.

Шунингдек у, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва ССВ бу ҳақида юртдошларимизни огоҳлантирмаганлиги ҳақида ёзди.

Мазкур хабар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Октябрь ойининг аввалида тиббий маҳсулотларнинг қалбакилаштирилгани ҳақидаги ЖССТнинг 6/2022-сонли огоҳлантириш эълонида Maiden Pharmaceuticals Limited (Харьяна, Ҳиндистон) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 4 та препарат:

🗄 Promethazine Oral Solution (прометазин, перорал эритмаси);
🗄 Kofexmalin Baby Cough Syrup (“Кофексмалин” йўталга қарши болалар сиропи);
🗄 Makoff Baby Cough Syrup (“Макофф” йўталга қарши болалар сиропи);
🗄 ҳамда Magrip N Cold Syrup (“Магрип Н” шамоллашга қарши сиропи) ҳақида сўз юритилган.

ЖССТ томонидан огоҳлантириш эълон қилинган заҳоти “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакологик назорат бўлими мутахассислари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситалари реестрини ўрганиб чиқишди.

(Маълумот учун, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига кўра, дори воситалари, тиббий буюмлари ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади)

Ушбу дори воситаларининг юртимизга кириб келган номи ва қадоғи огоҳлантиришдагидан фарқ қилиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, текширув препаратлар номи эмас, айнан ишлаб чиқарувчи компания номи асосида олиб борилди.

🔬 Ўрганишлар натижасида ЖССТ огоҳлантиришида хабар қилинган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Maiden Pharmaceuticals Limited (Харьяна, Ҳиндистон) компаниясининг бирорта маҳсулоти айни дамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмагани маълум бўлди.

Айтиш жоиз, аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўз фаолиятини ЖССТ ҳамда фармацевтика соҳасига алоқадор бўлган халқаро ташкилотлар билан узвий ҳамкорликда олиб боради.

Шунингдек, Фармакологик назорат бўлими ЖССТ хабарлари, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, ЕИ ва ЕОИИ давлатларининг тартибга солувчи органлари сайтларини мунтазам равишда кузатиб боради ҳамда мазкур ташкилотлар, шу жумладан ЖССТнинг ҳар бир тавсиясини доимий тартибда ўрганиб чиқиб уларга ўз вақтида тегишли муносабат билдириб боради.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM