Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.1K photos
647 videos
502 files
2.94K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Ҳурматли юртдошлар ва каналимиз кузатувчилари!

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" ДУК фаолиятидаги янгиликлардан хабардор бўлишингизда яна-да қулайлик яратиш мақсадида телеграмда "Марказ овози" канали фаолияти йўлга қўйилганлигини маълум қиламиз.

Энди сиз янгиликлар билан нафақат матнли балки аудио форматида ҳам танишишингиз мумкин. Бу учун пастдаги ҳавола орқали каналга обуна бўлинг.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай юридик шахслар “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга?

Жавоб: Қуйидаги юридик шахслар ўз номлари ва рамзларида “Ўзбекистон Республикаси” ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

🗄 Ўзбекистон қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

🗄 Ҳукумат қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;

🗄 устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

🗄 юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

🗄 республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

🗄 давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​"Salvare" корхонаси ўз маҳсулотларини стикерлаш усули орқали рақамли маркировкалашни жорий қилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Salvare" МЧЖ корхонаси жорий йилнинг 21 октябрь санасидан, дори воситаларини стикерлаш усули орқали рақамли маркировкалаш тизимини аутсорсинг хизмати асосида, ўз ишлаб чиқариш линиясида йўлга қўйди.

Корхонада жорий қилинган тизимнинг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида, "Salvare" МЧЖга ташриф буюрган Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими вакиллари ходимларга стикерлаш усули орқали рақамли маркировкалашда эътибор бериш керак бўлган муҳим омиллар ҳақида тушунтириш ишларини амалга оширишди.

Маълумот учун, истеъмол қадоқларига қўлланиладиган стикер - дори воситаси ёки тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш учун мўлжалланган, шунингдек, истеъмол қадоғига ёки гуруҳланган қадоғига маҳкамланувчи, рақамли идентификациялаш воситаси шикастланмасдан қадоқдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда рақамли идентификациялаш воситасини тушириш учун мўлжалланган қўшимча ёрлиқ (ёпиштирма ёрлиқ) ҳисобланади.

Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими бошлиғи Азиз Абдумаликовнинг таъкидлашича, белгиланган тартибга мувофиқ, рақамли идентификациялаш воситаси бевосита босиб чиқариш йўли билан ёки дори воситаси ва тиббий буюмнинг яроқлилик муддати давомида рақамли идентификациялаш воситалари истеъмолчи қадоқларидан шикастланмасдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усул билан стикер орқали истеъмол қадоқларига қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш бекор қилинади

2023 йил 1 январдан бошлаб янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади ва жойига чиққан ҳолда ишлаб чиқариш шароитларининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” талабларига мувофиқлиги ўрганилганидан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

Дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларининг рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олишда стандарт намуналарини талаб этиш ҳам бекор қилинади.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш шифохона орқали амалга оширилади.

💊 Алоҳида ҳолатларда шифохонада беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Беморларни шифохонанинг ўзида дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш республика даражасидаги шифохоналарда 2023 йил давомида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади.

🗄 Манба: ПҚ-411-сон 26.10.2022

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар:

2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва киритишга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланади.

🩺 Беморларни даволаш учун талаб этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тўлиқ шифохона томонидан харид қилинишини инобатга олиб, шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кунлик қолдиғи ҳамда нархлари манбалар кесимида шифохоналарнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

🗄 Манба: ПҚ-411-сон 26.10.2022

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Дорихона берган QR-кодли харид чеки орқали дори воситалари нархи автоматик текширилади

2023 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дори воситалари учун дорихоналар берган QR-кодли харид чекини сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда, дори воситалари нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.

QR-кодни сканерлаш натижасида дори воситаларининг чакана нархларига белгиланган устамалар ошириб қўлланилганлиги аниқланган тақдирда, тегишли чора кўриш учун бу ҳақида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига автоматик равишда хабар юборилади.

📤 Харид чеки бўйича нарх дори воситасининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузардан белгиланган тартибда жарима ундирилади.

👛 Харид чекида сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тўлиқ миқдорда кўрсатилмаслиги савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш сифатида эътироф этилади.

🗄 Манба: ПҚ-411-сон 26.10.2022

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

💊 Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилишидан истеъмоли натижасигача назорат қилинади

2023 йил 1 мартга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан дори воситаларининг ишлаб чиқарилишидан бошлаб уларнинг истеъмоли натижасигача бўлган жараёнларни назарда тутувчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2023 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома ҳамда биологик фаол қўшимчаларнинг электрон каталоги ишлаб чиқилади ва уларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

🗄 Манба: ПҚ-411-сон 26.10.2022

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Приглашаем на очный семинар:
«Как стать Уполномоченным лицом по фармаконадзору? Организация системы фармаконадзора у производителя»

☑️ Докладчики:

А.Е.Крашенинников
, д.фармац.н., генеральный директор Национального научного центра фармаконадзора, заведующий кафедрой РНИМУ им. Пирогова, член ассоциаций RQA, ISOP

Тема доклада:
«Как стать Уполномоченным лицом по фармаконадзору?»

Э.В.Свечникова (модератор), врио начальника отдела фармаконадзора

Тема доклада:
«Организация системы фармаконадзора у производителя»

☑️ Организаторы:

▪️ГУП «Государственный центр экспертизы и стандартизации ЛС ИМН и МТ» при Агентстве фармацевтической отрасли
▪️АНО «ННЦ Фармаконадзора»
▪️Ассоциация представительств иностранных фармацевтических компаний и производителей в Республике Узбекистан

Участие бесплатное по предварительной регистрации (Ссылка)

По вопросам участия в мероприятии обращаться:

📭 На почте kam@drugsafety.ru
💬 WhatsApp и 🕊Telegram по номеру +7-903-146-96-47 Молчанова Наталья

Дата и время: 02.11.2022 г. в 15:00 (по Ташкентскому времени)
Место: ул. Озод, проезд К.Умарова, 16, ГУП "Государственный центр экспертизы и стандартизации ЛС ИМН и МТ" при Агентстве фармацевтической отрасли

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​🆘 ФТРА қалбаки дори воситасидан огоҳлантиради!

Россия Федерацияси “Фармстандарт - Томскхимфарм” ОАЖнинг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига мурожаатида компания томонидан ишлаб чиқарилган “Левомицетин таблетки 0.5 г №10”, серия 120319, яроқлилик муддати “04.24” бўлган дори воситаси қалбакилаштирилганлиги тўғрисида маълум қилган.

📂 Компания маълумотига кўра, “Левомицетин таблетки 0.5 г №10” дори воситаси “Фармстандарт-Томскхимфарм” ОАЖ томонидан Ўзбекистон учун 2014 йил апрель ойидан буён ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. Охирги ишлаб чиқарилган 10414 серияли дори воситасининг яроқлилик муддати 2019 йил май ойида тугаган.

Шунингдек, “Левомицетин таблетки 0.5 г №10” дори воситасининг Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик муддати 2016 йил июнь ойида якунига етган. (РУ № Б-250-95 № 38106 20.06.2011 йилдан 20.06.2016 йилгача)

🟢Юртимизда дори воситаларининг улгуржи ва чакана реализацияси билан шуғулланувчи ҳурматли тадбиркорлар!

Эслатиб ўтамиз, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ, cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш тақиқланади

Шунингдек, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, лицензиянинг амал қилишини тугатишга олиб келадиган лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Давлат марказида соҳа тадбиркорлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 октябрь санасида “Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” мажлислар залида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигидаги экспертлар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

@uzpharmcontrol
Давлат маркази мутахассиси Наргиза Мусаева фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олди

“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Наркотикларни назорат қилиш қўмитасининг етакчи мутахассиси Наргиза Мусаева фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олди.

Н. Мусаева Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов илмий раҳбарлигида фармацевтик кимё ва фамакогнозия ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ўсимликларидан олинадиган мойлар асосидаги дори воситаларини стандартлаш ва сифат назорати” мавзусидаги диссертацияни муносиб ҳимоя қилди.

Фурсатдан фойдаланиб ҳамкасбимизнинг келгусидаги фаолиятига омад тилаймиз!

@uzpharmcontrol
🗒 Умумий қиймати 15.3 млрд сўм бўлган фармацевтика маҳсулотларига сертификат бериш рад этилди

2022 йилнинг октябрь ойи давомида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.

Экспертиза натижасига кўра Швецария, Ҳиндистон, Россия, Испания, Белоруссия, Румыния, Италия, Хитой, Арманистон давлатлари ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 31 турдаги 365776 ўрам (206176 ўрам дори воситаси ва 159600 ўрам тиббий буюм) умумий қиймати 15.3 млрд сўм бўлган фармацевтика маҳсулотлари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ва сертификатлаштирилиши рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникалари учун берилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида Давлат марказининг расмий веб сайти (Ягона ахборот тизими)дан маълумот олишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан инфографик маълумот

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​🔔 Биласизми?

Давлат рўйхатидан ўтказишда клиник тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш шароитлари «GMP» талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситаларига қуйидагилар киради:

☑️ 2018 йил 24 сентябрдаги 3948-сон Президент қарори билан тасдиқланган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилган дори воситалари;

☑️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган (prequalification) дори воситалари;

☑️ 2018 йил 24 сентябрдаги 3948-сон Президент қарорига асосан дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар назорати остида ўтказилган клиник тадқиқотларнинг ижобий хулосаси ҳамда фармацевтик инспекция сертификати мавжуд дори воситалари.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆘 Ноқонуний муомалада эканлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимга жорий йилнинг октябрь ойи давомида Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 95 та мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар асосида ноқонуний муомалада эканлиги аниқланган дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Экспертиза хулосаларига кўра, 593 турдаги 25476 ўрам фармацевтика маҳсулотлари, жумладан:

🗄 94 турдаги 5753 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган;
🗄 200 турдаги 8139 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган;
🗄 62 турдаги 3173 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд;
🗄 188 турдаги 7624 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд эмас;
🗄 27 турдаги 672 ўрам - ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
🗄 21 турдаги 82 ўрам - яроқлик муддати тугаган (сифатсиз);
🗄 1 турдаги 33 ўрам - қалбакилаштирилган (Зардекс д/в бир неча маротаба такрорланган ҳолда) тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди.

Давлат маркази томонидан юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича лаборатория таҳлиллари ҳақидаги тегишли маълумотлар мурожаатчиларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖСCТ ташаббуси билан ташкил этилган Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги "MedSafetyWeek-2022" бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббусини эътироф этиб, Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги “MedSafetyWeek-22"да иштирок этмоқда.

Бу йил 82 мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий назорат органлари ЖССТ Уппсала дори воситалари хавфсизлигини мониторинг қилиш маркази (UMC) ҳомийлигида ўтказилаётган, дори препаратини қўлланилиши чоғида кузатиладиган нохуш реакциялар тўғрисидаги хабарларни юборишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳурматли юртдошлар! Агарда Сиз дори воситаларни қўллаш чоғида унинг ножўя таъсир ҳолатига дуч келсангиз, белгиланган тартибда Давлат марказига мурожаат қилинг. Бунинг учун хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак бўлади.

Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шаклларини қуйидаги электрон почтага - farmakonadzor@ssv.uz ёки 100002, 📍Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатишингиз керак.

📞 Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги "MedSafetyWeek-2022" 7 ноябрдан 13 ноябргача давом этади.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Давлат марказида фармакологик назорат бўйича семенар ўтказилди

"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази"да “Қандай қилиб фармакологик назорат бўйича ваколатли шахс бўлиш мумкин? Ишлаб чиқаришда фармакологик назорат тизимини жорий этиш" мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари ассоциацияси раҳбари Муҳаббат Акбарова, Миллий фармаконазорат илмий маркази бош директори, RQA, ISOP ассоциацияси аъзоси Анатолий Крашенинников ҳамда Давлат маркази Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова, шунингдек, Давлат марказининг Фармакология қўмитаси ходимлари, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг 40 га яқин вакиллари иштирок этишди.

Семинар аввалида Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова фармаконазорат ўзи нима, фармаконазорат тизмини асосий мақсади, Ўзбекситон Республикасида фармаконазорат бўйича меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг қисқача мазмуни, фармаконазорат тизимини ривожлантиришдаги истиқболлар, ишлаб чиқарувчилар томонидан фармаконазорат тизимини йўлга қўйишдаги тамойиллар, фармаконазорат тизими таркибий қисмлари, фармаконазорат тизимидаги ҳужжатлар бўйича маълумот берди.

Шундан сўнг, фармацевтика фанлари доктори Анатолий Крашенинников фармаконазорат тизимига қўйиладиган меъёрий талаблар, фармаконазорат бўйича ваколатли шахснинг компания ташкилий тузилмасидаги ўрни, фармаконазорат бўйича ваколатли шахснинг вазифалари, фармаконазоратда ваколатли шахс мажбурияти бўйича маъруза қилди.

Тадбир давомида иштирокчилар, шу жумладан “Zoom” платформаси орқали уланган 50 га яқин қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Jayxun Invest” Хоразмда биринчи бўлиб маркировкалаш ускунасини ўрнатди

Хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланишини таъминлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган. Ҳозирда юртимизда ишлаб чиқариладиган маҳаллий дори воситаларининг 85 фоизи рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Куни кеча, Хоразм вилоятида жойлашган “Jayxun Invest” МЧЖ, ҳудудда биринчилардан бўлиб маркировкалаш ускунасини ўрнатди ва ишлаб чиқаришда мазкур тизимни жорий қилди.

Маълумот учун “Jayxun Invest” МЧЖ таблетка, капсула ва саше кўринишидаги дори воситаларини ишлаб чиқаради. Компания шунингдек, бир марталик шприц ва инфузион системалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида айни кунларда қиймати 12 млрд.сўмлик лойиҳани амалга оширишни бошлаб юборган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент қароридаги вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКда Марказ директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-411-сон қароридаги вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Марказ мутасаддилари ва 60 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур йиғилиш кун тартибидан ўрин эгаллаган бир қатор вазифалар, жумладан:

🗄 Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида топширилган рўйхатдан ўтказиш хужжатларини топшириш муддатининг максимал ва минимал вақти. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини тасдиқлашни кечиктиришнинг мумкин бўлган хатарлари;
🗄 Клиник тадқиқотларни ўтказиш тартиб-талаблари, шартлари, тартибга солувчи ҳужжатлар, тайинлаш мезонлари;
🗄 Ишлаб чиқариш майдонларини текшириш тартиби ва шартларини, тайинлаш мезонларини аниқлаштириш;
🗄 Фармаконадзор соҳасидаги талабларнинг ўзгариши ва қонунчиликдаги янгиликлар, мезонлар (Вазирлар Махкамасининг 213-сон қарорига мувофиқ);
🗄 Умумий-тартибга солувчи ҳужжатлардаги сўзларнинг равшанлиги масаласидаги тушунмовчиликлар ҳамда уларнинг турли мутахассислар томонидан ноаниқ талқин қилинишига сабаб бўлиши;
🗄 Тан олиш йўли орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширилган дори воситаларини макетларини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек йиғилишда Давлат маркази директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов Президент қарорида рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича бир қанча ўзгартиришлар киритилганлигини, бунда асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган субстанцияларни давлат рўйхатидан ўтказилиши бекор қилинганлигини таъкидлаб, тадбир қатнашичиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртдошларимиз инсулин излаб сарсон бўлишаётгани ҳақида билдирилган фикрлар юзасидан раддия

Журналист Шуҳрат Шокиржонов ўзига бўлган мурожаатга кўра, кейинги икки-уч ойда республикамиз бўйича қандли диабет билан касалланган беморлар ҳар куни қондаги қанд миқдорини камайтиришда ишлатадиган инсулинни топиш муаммога айлангани ҳақида телеграм каналида пост қолдирди. Мазкур пост юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

📆 2022 йил январь-октябрь ойларида республикамиз ҳудудига Германия, Дания, Франция, Ҳиндистон ва Украина давлатларидан 450 мингдан ортиқ қадоқда “Actrapid”, “Insulatard”, “Lantus” ва шу каби инсулин дори воситалари импорт қилинган. (Дори воситаларини қидирувчи телеграм-бот ва бошқа қидирув платформалар орқали инсулин препаратларини юртимизнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарда сотувда учратиш мумкин.)

Шунингдек, “Дори-Дармон” АК, "Farm Lyuks Invest" МЧЖ, “Meros pharm МЧЖ, “Grand pharm trade” МЧЖ ва “Pharmhealth” ChEK МЧЖ томонидан юртимизга импорт қилинган Дания, Украина, Германия ва Францияда ишлаб чиқарилган 76263 ўрам инсулин препаратлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” томонидан ўрнатилган тартибда сертификатлаштирилиб, муомалага чиқариш учун рухсат берилган.

🗂 Бундан ташқари мамлакатимизда 6 та давлатнинг 20 турдаги инсулин препаратлари тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, батафсил рўйхат билан бу ерда танишасиз. (Маълумот ўрнида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 12 моддасига мувофиқ, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади).

Тўлиқ матнни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш йўналишидаги вазифалар ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги "Тараққиёт стратегияси” марказида “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор фаоллигини ошириш ҳамда аҳолини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлашдаги муаммолар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ССВ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекитондаги ваколатхонаси, “Тараққиёт стратегияси" маркази, хусусий тиббиёт ва нодавлат нотижорат ташкилотлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM