Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.09K photos
647 videos
502 files
2.93K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Channel created
Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори (ПҚ-4366-сон 27.06.2019) ижросини таъминлаш мақсадида ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказида Ахборот хизмати бўлими фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳамда марказ директорининг тегишли буйруғи билан Худаяров Лочинбек Эркинович - Ахборот хизмати раҳбари Матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Мазкур бўлим қарорда белгиланган бир қатор вазифаларни амалга оширади.

Жумладан:

☑️ Давлат маркази фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Давлат марказининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

☑️ Давлат марказида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

☑️ Давлат марказининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

☑️ Ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида Давлат маркази фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

☑️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

☑️ Давлат марказининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш;

☑️ Давлат марказининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

@uzpharmcontrol
​​🇺🇦 Украина компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари билан учрашув ўтказилди

Шу йилнинг 29 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Украина компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сонли қарорига асосан жорий этилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Украина компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакилларига дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ўтиш борасида кенг қамровли тушунтириш ва маслаҳат ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Агентлик ҳузуридаги Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими маъсуллари томонидан Украина давлатидаги фавқулотда ҳолат даврида мажбурий рақамли маркировкалашга ўтишда юзага келаётган муаммолар эшитилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармагентлик ва Давлат марказида сифат менежменти тизимининг халқаро стандарти (ISO 9001) жорий этилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК фаолиятларига сифат менежменти тизимининг халқаро стандарти жорий этиш режалаштирилмоқда.

Президентимизнинг тегишли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO:9001) жорий қилиш вазифаси белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат марказида сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO:9001) жорий этишнинг 1-босқичи доирасида жорий йилнинг 13 июнь - 18 июль кунлари Ўзбекистан Республикасига “Дори воситалари сифатини рағбатлантириш плюс” дастури (“PQM+) доирасида жалб этилган консультантлар томонидан баҳолаш аудити ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик ва «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO:9001) жорий қилиш 2022 йил декабрь ойларига режалаштирилган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрдан “Дори воситалари ва тиббий буюмлар” маҳсулот гуруҳи учун рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш бошланади

Шу йилнинг 9 август санасида “CRPT TURON” МЧЖ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида журналистлар, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун юртимизда фаолият юритаётган "Nika pharm" корхонасига пресс-тур уюштирди.

Мазкур тадбирда Агентлик ҳузуридаги Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими маъсуллари ҳам иштирок этишди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Қиёслаш лабораторияси томонидан ўқув семинар ва тренинглар ташкил қилинди

Жорий йилнинг 2 август санасида мазкур лаборатория мутахассислари томонидан пойтахтимиздаги “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасида Тошкент шаҳрининг 12 туман тиббиёт бирлашмалари бош ҳамширалари учун, шунингдек, 8-12 август кунлари Давлат марказининг катта мажлислар залида Тошкент шаҳрининг барча оилавий поликлиникалари бош ҳамширалари учун махсус ўқув семинар ва тренинглар ташкил қилинди.

ССВ тасарруфидаги даволаш профилакториясида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини ўз вақтида қиёслаш бўйича сертификатлаштириш ва метрологик таъминотни таминлаш мақсадида маъсул ходимларга амалий ёрдам бериш ҳамда уларнинг амалий кўникма ва билимларини янада мустаҳкамлаш учун ташкил қилинган мазкур семинар давомида Қиёслаш лабораторияси мутахассислари иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил маълумот ва жавоблар беришди.

Эслатиб ўтамиз, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Қиёслаш лабораторияси томонидан тиббиёт бирлашмаларинг мурожатига асосан,  2021 йилдан 2022 йилнинг июль ойига қадар 310 та даволаш профилактика муассасалари томонидан келиб тушган аризаларга асосан 3097 дона тиббий ўлчаш воситалари қиёсланган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 1 ярим йил давомида 600 та мурожаат асосида  3790 турдаги дори воситалари экпертизадан ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУК сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан 2022 йил 6 ой давомида аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимига жорий йилнинг 1 июль санасига қадар 600 та мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларни ўрганиш давомида 3790 турдаги 1 189 181 ўрам дори воситалари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилган бўлиб, улардан:

▪️ 1442 турдаги 410 075 ўрам давлат рўйхатидан ўтганлиги;
▪️ 796 турдаги 474 383 ўрам давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;
▪️ 383 турдаги 5060 ўрам мувофиқлик сертификати мавжудлиги;
▪️ 789 турдаги 289 520 ўрам мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги;
▪️ 204 турдаги 5897 ўрам ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
▪️ 151 турдаги 1235 яроқлилик муддати тугаган сифатсизлиги;
▪️ 25 турдаги 3011 ўрам қалбакилаштирилганлиги шу жумладан, “L-Lizina essinat 5 мл №5”, “Актовегин 40 мг 5мл №5”, “Церебролизин 5 мл №5”, “Солкосерил 5 мл №5”, “Лайботен 1.0 г, Милдронат 5 мл №10”, “Ревартон”, “Тебантин”, “Сайтатек”, “Зардекс”, “Ковифор”, “Фатзорб” “Вобэнзим”, “Вобэнзим-Э” номдаги дори воситалари бир неча маротаба такрорланган.

Ҳурматли юртдошлар!

Давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатлари юзасидан эътирозингиз бўлса Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг @uzpharmagency_bot алоқа ботига ёки (71) 203-27-77 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун моҳияти ҳақида ҳар бир давлат хизматчиси хабардор бўлиши муҳим

Жорий йилнинг 10 ноябрь санасидан кучга кирадиган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ходимларга етказилишини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимдаги ташкилотларнинг раҳбар-ходимлари иштирокида тушунтириш-тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Офлайн ва онлайн форматда бўлиб ўтган мазкур тадбирга таклиф этилган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти бош инспектори Шахруз Азимов, мавзу юзасидан тақдимот ўтказди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Долзарб

Фармагентликнинг "Facebook"даги саҳифасида "Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш" мавзусида Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими мутахассиси Азизхон Асқаров билан жонли эфирда суҳбат бўлиб ўтди.

Унда сиз, қуйидаги саволларга жавоб олишингиз мумкин:

☑️ Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишдан мақсад ва уни босқичма-босқич амалга ошириш муддатлари?

☑️ Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалашда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг роли нималардан иборат?

☑️ Тизим жорий этилгандан сўнг тадбиркорлар нималарга эътибор беришлари зарур?

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Самарқанд вилоятида дори воситаларини рақамли маркировкалаш масаласида учрашувлар бўлиб ўтди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бўлими мутахассислари хизмат сафари билан Самарқанд вилоятида бўлишди.

Ташриф давомида вилоятда дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва уларнинг улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувлар ташкил қилинди.

"Samarkand England Eco-Medical" МЧЖ, "Integro DD" МЧЖ, "Bionica" МЧЖ чет эл корхонасида бўлиб ўтган учрашувларда юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ўтиш ҳамда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, шу билан бирга мазкур тизимига ўтиш борасида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ўрганилди ва тадбиркорларга маркировкалашнинг аҳамияти ҳақида кенг қамровли тушунтириш бериб ўтилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Тиббий буюмлар ва тиббий техника реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 август санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мажлислар залида тиббий буюмлар ва тиббий техникани Давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва реализация қилиш тўғрисида тартибни белгиловчи норматив хужжатларни қайта кўриб чиқиш масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” мутахассислари, “Ўзбекистон тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари ассоциацияси” вакиллари ҳамда соҳада фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувда тиббий буюмлар ва тиббий техникани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва давлат рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни таҳлил қилиш ҳамда тиббий буюмлар ва тиббий техникани Давлат рўйхатдан ўтказишда белгиланган тартибга ўзгартириш киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM